6.
Мулк-талаб.
Сармоядор ролининг ички қарама-қаршилиги шу нарса билан
боғлиқки, тадбиркорлик фаолияти юкини кўтаришни истамаган ҳолда, у истар-
истамас ушбу фаолият биан боғлиқ мулкни йўқотиш хатарини ўз зиммасига олади.
Ўз навбатида, бу мулкдан оладиган даромаднинг иккита таркибий қисмни ўз ичига
олади: чекланган ресурс учун тўлов ва хатар учун тўлов.
Сармоядор ролининг ушбу икки тарафламалиги оқибати – яна бир бўлиниш:
иштирокчи роли ва кредитор роли, тадбиркорлик фаолиятида иштирок этиш
мақсадини кўзловчи сармоядор ва мулкни йўқотиш хатарини камайтирувчи
сармоядор ролининг пайдо бўлиши.
70
Иштирокчи
– бу мол-мулкка нисбатан мулкчилик ҳуқуқидан жамиятга нисбатан
талаб ҳуқуқи эвазига воз кечувчи иқтисодий агент. Ўз навбатида жамиятнинг ўзи ва унинг
мол-мулки эмас, балки хўжалик жамиятига нисбатан мажбурият ҳуқуқлари
иштирокчининг мулки ҳисобланади.
Иштирокчининг шахсий мақсади – жамиятнинг фойдасида иштирок этишдан
иборат. Тегишлича у бу билан боғлиқ хатарларнинг бир қисмини ўз зиммасига олади.
Натижада мазкур лойиҳалар хатарларини кўплаб иштирокчилар ўртасида тақсимлаш
асосида ўта қиммат ва узоқ муддатли лойиҳаларни амалга ошириш мумкин бўлади.
Иштирокчининг ижтимоий-иқтисодий миссияси, шу тариқа, хатарлар ва жавобгарлик
дисперсиясидан иборат.
Кредитор.
Агар сармоядор – бу тадбиркорлик ролидан воз кечган капиталист бўлса,
у ҳолда кредитор – бу тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ хатарлардан воз кечган
сармоядордир. Профессионал молиявий воситачилардан фойдаланиш эса хатарларни
пасайтириш усули ҳисобланади.
7.
Мулк-акция.
Жамиятнинг кўп сонли иштирокчилари нафақат унинг хўжалик
фаолияти натижалари учун жавобгарликнинг, балки бошқарувчилар томонидан
иштирокчилар ишончининг суиистеъмол қилиниши имкониятининг ҳам тақсимланишини
юзага келтиради. Янги ижтимоий-иқтисодий рол пайдо бўлади: назоратчи – хўжалик
жамиятига нисбатан алоҳида функцияларни: жамият мол-мулки ва даромадларининг
тасарруф этилиши устидан назоратни амалга оширувчи унинг иштирокчиси.
Назоратчининг шахсий мақсади хўжалик жамиятини капиталлаштиришнинг
ўсишига эришишдан иборат.
Акциядор
. Жозибадорлигини йўқотаётган бизнесдан чиқиш ҳам хўжалик
жамиятларининг фаолияти билан боғлиқ хатарларни соддалаштириш усули ҳисобланади.
Ушбу имконият жамиятда иштирок этишнинг алоҳида воситаси – акцияларнинг пайдо
бўлиши билан таъминланади.
Расмий жиҳатдан акциялар ўз эгаларига жамиятга нисбатан мажбурият
ҳуқуқларини, хусусан: бошқарув органларида иштирок этиш ҳуқуқи, жамият фойдасининг
бир қисмини олиш ҳуқуқи ва жамият тугатилган тақдирда унинг мол-мулкининг бир
қисмига эга бўлиш ҳуқуқини берувчи қимматли қоғозларни ўзида намоён этади.
Бироқ ушбу ҳуқуқлар кўп жиҳатдан деклоратив ҳисобланади. Бошқаришда иштирок
этиш ҳуқуқини фақат акцияларнинг катта миқдордаги пакетларига эгалик қилувчи
акциядорлар – мажоритарийлар амалга оширишлари мумкин. Жамият тугатилган тақдирда
унинг мол-мулкининг бир қисмини олиш ҳуқуқини эса амалга оширишнинг иложи йўқ:
жамиятга нисбатан акциядорлар уларнинг талаблари ижро этиш учун қолган барча
шахслар қондирилганидан кейин қабул қилинадиган сўнгги навбатдаги кредиторларни
ўзида намоён этишади.
Акциядорларининг компаниядан чиқиши туфайли юзага келган унинг акциялари
курсининг тушиб кетиши янги инвестицияарни жаб этиш имкониятини кескин
пасайтиради.
Акциядорнинг шахсий мақсади муайян компанияни капиталлаштиришнинг ўсиши
эмас, балки ўзига тегишли акциялар пакетларининг курс қийматидан ютишдан иборат.
Ушбу мақсадга акциялар бозор котировкаларининг ўзгариши тенденцияларини доимий
равишда кузатиш орқали эришилади. Бу эса, ўз навбатида, акциядор ижтимоий-иқтисодий
миссиясининг амалга оширилишига олиб келади. Унинг саъй-ҳаракатлар туфайли сармоя
ҳаракатининг тезлиги кескин ошади.
71
Do'stlaringiz bilan baham: |