«институционал иқтисодиёт»



Download 1,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/106
Sana14.04.2022
Hajmi1,42 Mb.
#550894
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   106
Bog'liq
Z5Xf1yF3PB1n587zcZuzVSrAoPa92cFCH26O7eNh

4. 
Мулк-сармоя.
Мулк-имтиёз ҳолатида бўлгани каби мулк-корхона ўз эгасига 
қўшимча маҳсулотни ўзлаштириб олиш ҳуқуқини беради. Албатта, энди ушбу 


69 
маҳсулот ортиқча маҳсулотда эмас, балки қўшимча қиймат – корхона хўжалик 
фаолиятининг харажатлари ва натижалари ўртасидаги фарқ шаклида намоён бўлади. 
Мулк-сармоя пайдо бўлиши билан хўжайиннинг роли капиталист ва менежер, 
тақсимлаш жараёнини назорат қилувчи иқтисодий агент ҳамда ишлаб чиқариш 
жараёнининг ўзининг ташкилотчиси ролларига бўлинади.
Капиталист.
Сармоя эгаси хўжайин сингари қўшимча қиймат олишдан 
манфаатдор. Лекин ишчи кучини ишлаб чиқариш воситалари билан бирлаштириш 
эмас, балки сармояни тўғри сарфлаш капиталист учун ушбу қийматни олиш усули 
ҳисобланади.
Менежер.
Капиталистга менежер – ишлаб чиқариш жараёнининг раҳбари, 
хўжайин функциясини бажарувчи, лекин мулкни йўқотиш хатарига эга бўлмаган 
иқтисодий агент қарама-қарши туради. 
Менежернинг ижтимоий-иқтисодий роли ва ёлланма ходимнинг роли 
ўртасида ўта муҳим фарқ мавжуд. Ходим ўз ишчи кучини – меҳнат қобилиятини, 
менежер эса ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил қилиш бўйича хизматни сотади. 
Битим тузилгач, ходим ижрочига, менежер эса корхона раҳбарига айланади. 
Менежер даромадининг асосини у раҳбарлик қиладиган корхона фаолиятининг 
натижалари учун мукофот ташкил қилади.
5. 
Мулк-бизнес.
Тадбиркор.
Мулк миқдори «қиймат» деган мавҳум тушунчага 
айланган шароитда саҳнага янги шахс – тадбиркор ва янги мулк объекти – бизнес 
чиқади. Чунки нафақат меҳнат, ер ва сармоя, балки фаолиятнинг алоҳида тури – 
тадбиркорлик ҳам «қийматни яратиш» хусусиятига эга. Шахсий бойиш масаласини 
ҳал этаётиб тадбиркор муносиб ижтимоий миссия иқтисодий фаолият 
самарадорлигини оширишни амалга оширади. У топган янги қарорлар аста-секин 
ижтимоий нормага айланади. Лекин янги қарорлар – бу нафақат янги имкониятлар, 
балки янги хатарлардир. Бир вақтнинг ўзида мулкдор ва тадбиркор сифатида 
иштирок этувчи мулкдор-сармоядор қисмларга ажрала бошлайди. Шу тариқа 
тадбиркор аста-секин мулкдордан ажралиб чиқади. Унда ҳатто ўзининг, мулкдордан 
алоҳида мулк объекти – бизнес пайдо бўлади.
 Сармоядор

Тадбиркорнинг ўзга мулкка бўлган талаби сармояни ижтимоий 
қадр-қиммат - қийматга эга бўлган чекланган ресурсга айлантиради. Бир вақтнинг 
ўзида тадбиркорлик фаолиятидан воз кечган ва ўзга тегишли чекланган ресурс – 
сармоядан фойдаланиш ҳуқуқини тўлов эвазига сотувчи сармоядор-мулкдорнинг 
ижтимоий-иқтисодий роли пайдо бўлади. Сармоядорнинг шахсий мақсади мулкдан 
(сармоядан) олинадиган даромадни кўпайтиришдан иборат.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish