«институционал иқтисодиёт»



Download 1,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/106
Sana14.04.2022
Hajmi1,42 Mb.
#550894
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   106
Bog'liq
Z5Xf1yF3PB1n587zcZuzVSrAoPa92cFCH26O7eNh

 
 
 
Институт билан ташкилот ўртасидаги чегара 
Ташкилотни мувофиқлаштириш бирлиги сифатида таърифлаш ушбу тушунча 
ва инсонларнинг ўзаро ҳамкорлигини белгилаб берувчи «институт» тушунчасини 
аниқ чегаралашни талаб қилади. Уларни қуйидаги жадвал ёрдамида таққослаймиз: 
Институт 
Ташкилот 
Макро
институционал тоифа 
Микро
институционал тоифа 
Ўзаро ҳамкорликнинг 
умумий
доираларини белгилайди 
Ўзаро ҳамкорлик(лар)нинг 
муайян
доираларини белгилайди 
Соф 
ижтимоий 
неъмат 
тавсифига эга 
Клуб неъмати 
тавсифига эга 
Деперсонификациялашган 
ва
 
нолокал
трансакцияларни 
тартибга солади 
Аниқ 
чегараланган, 
демак, 
персонификацияланган 
ва
 
локал
трансакцияларни тартибга солади 
Шахслар институтларнинг 
ўзгариш жараёнига таъсир 
кўрсата олишмайди 
Ташкилот шахсларнинг онгли 
равишдаги танлови натижаси 
саналади 
Ҳукмронлик муносабатларининг 
элементи 
мавжуд эмас
Ҳукмронлик 
муносабатлари 
ташкилот 
фаолият кўрсатишининг 
асосида 
ётади 
Трансакция 
харажатларининг Институционал доиралар томонидан 
Ташкилот
- ҳукмронлик муносабатлари, яъни иштирокчиларининг 
айримлари - «агентлар» томонидан ўз ҳаракатлари устидан назорат қилиш 
ҳуқуқининг унинг бошқа иштирокчиси - «принципал»га топширилиши 
асосида қурилган мувофиқлаштириш бирлиги



80 
таркибини 
ва 
миқдорини 
белгилайди 
белгиланган 
трансакция 
харажатларининг 
тежалишига 
кўмаклашади 
Трансакция харажатларини тежашга тааллуқли бўлган сўнгги фарқ хусусида 
алоҳида тўхталиб ўтиш лозим. Ёллаш тўғрисидаги шартномани амалга ошириш ўша 
мақсадлар учун сотиш тўғрисидаги шартноманинг институционал доираларидан 
фойдаланишдагига қараганда анча кам трансакция харажатлари билан боғлиқ. 
Тежаш, биринчидан, шартномани мунтазам қайта тузиш зарурати йўқолиши 
муносабати билан, иккинчидан эса, шартноманинг имплицит шакли – ўзаро 
ҳамкорликнинг барча деталларини аниқ тафсирлашдан воз кечиш ҳисобидан пайдо 
бўлади. 
Трансакция харажатларини тежашнинг қолган бизга маълум воситалари ичида
 
ташкилот
бир қатор ўзига хос хусусиятлари билан тавсифланади. Битимлар 
тузишда музокаралар юритиш харажатларини тежаш имконини берувчи стандарт 
(намунавий) шартномалардан фойдаланиш; ўлчаш харажатларини пасайтирувчи 
сифат, ўлчаш ва тортиш стандартларини ишлаб чиқиш ва ривожлантириш; 
жамиятда мулкчилик ҳуқуқларини тафсирлаш ва ҳимоя қилиш харажатларининг 
камайишига олиб келувчи консенсус мафкурасини шакллантириш каби воситалар 
шулар жумласидандир. Уларни қўллаш интенсивлигини ошириш билан юқорида 
кўрсатилган барча учта воситанинг самарадорлиги пасаймайди. Аксинча, ушбу 
воситалардан қанчалик кенг фойдаланилса, бир битим ҳисобида трансакция 
харажатларининг миқдори шунчалик кам бўлади. 
Ташкилот доирасида трансакция харажатларини тежаш борасидаги ишлар эса 
бошқача кўринишга эга. Трансакция харажатлари миқдорларининг ўсиши, яъни 
ташкилий доираларда битимлар кўпроқ амалга оширилиши билан ушбу соҳада 
унинг самарадорлиги камаяди. Ташкилот ичида битимларни амалга ошириш ҳамон 
ахборотни қидириш харажатларини, шунингдек музокаралар юритиш харажатлари 
ва шартнома тузиш харажатларини пасайтириш имконини берса-да, бунда бошқа 
хилдаги харажатларнинг ўсиши юз беради. Ташкилот ўлчамларининг ортиши билан, 
биринчи галда, мониторинг ва оппортунизмни олдини олиш харажатлари ошади. 
Биринчидан, 
ташкилот 
иштирокчилари 
сонининг 
ўсиши 
билан 
улар 
манфаатларининг бирлигига, аниқроғи улар манфаатларининг «принципал» 
манфаатларига мос келишига эришиш қийинлашади. Шунинг учун «принципал» 
мониторингни ва «агентлар» ҳаракатини назорат қилиш учун катта саъй-
ҳаракатларни амалга оширишга тўғри келади. Бундан ташқари, ташкилотнинг 
ўсиши «принципал»ни, «агентлар»ни назорат қилиш бўйича ваколатларининг бир 
қисмини ўз вакилларига топширган ҳолда, мураккаб ҳукмронлик муносабатлари 
схемасига ўтишга мажбур этади. Ушбу таркибий ўзгаришлар нафақат «агентлар»ни 
назорат қилиш харажатларининг ортиши билан, балки «принципал» манфаатлари 
вакилларининг ҳаракатларини назорат қилиш зарурати билан ҳам боғлиқ 
Р.Коуз 
ташкилотнинг 
ўсиши 
билан 
камаювчи 
самарадорликни 
«менежментнинг камаювчи маржинал самарадорлиги» деб номлади ва 
ҳамма вақт 
институтга (бозорга) нисбатан ташкилот (фирма) ўсишининг чегараси мавжуд
деган фикрга келди. «Фирма фирма ичидаги битта қўшимча трансакцияни ташкил 


81 
этиш харажатлари ўша трансакцияни очиқ бозорда алмашиш орқали амалга ошириш 
харажатлари билан тенглашгунга қадар кенгайиб боради...». Яъни, ёлғиз фирмадан 
ташкил топган иқтисодиёт (буйруқбозлик иқтисодиётини ана шундай дейиш 
мумкин) бўлиши 
мумкин
, лекин менежментнинг маржинал самарадорлиги 
камайииши туфайли у 
самарасиз
бўлади.
Масалан, А фирма бозорда Б, В ва Г фирмалардан (сотиш тўғрисидаги 
шартнома доирасида) сотиб олинадиган бутловчи қисмлардан компьютер йиғиш 
билан шуғулланади, дейлик. Ўзининг трансакция харажатларини оптималлаштирган 
ҳолда, А фирма Б фирма билан ягона корхона тузишга қарор қилади. У В фирма 
билан ҳам масалани ҳудди шу тариқа ҳал этади. Г фирмани ягона ташкилий 
тузилмага киритиш фирма ичидаги бошқарув ва назорат харажатларининг ўсиши 
туфайли фойдасиз бўлиб чиқиши мумкин. Шундай қилиб, А фирма томонидан В 
фирманинг қўшиб олиниши 
чегара
битим ҳисобланиб, шундан сўнг кейинги 
кенгайтириш самарасиз бўлиб қолади. 
Лекин, институт билан ташкилот ўртасидаги чегаранинг аниқ демаркацияси 
сотиш тўғрисидаги шартнома (бозор битимлари)нинг ҳам, ёллаш тўғрисидаги 
шартнома (фирма ичидаги битимлар)нинг ҳам элементларини ўзида бирлаштирувчи 
неоклассик шартномаларнинг мавжуд бўлиши факти билан қийинлашади. Масалан, 
А фирма ўз таркибига Г фирмани бирлаштиришдан бош тортиши, лекин айни 
пайтда у билан бутловчи қисмларни етказиб бериш учун шартнома тузиши мумкин, 
бу ҳукмронлик муносабатлари асосида эмас, балки икки томонлама келишув 
асосида бозорнинг «табиий» олдиндан айтиб бўлмаслигидан кўриладиган 
зарарларни пасайтириш имконини беради. 

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish