Ички ва халқаро хатларни етказиб бериш (оддий, буюртмали ва қиймати эълон қилинган);
Ички ва халқаро почта варақчаларни етказиб бериш (оддий, буюртмали);
Ички бандеролларни етказиб бериш (оддий, буюртмали ва қиймати эълон қилинган);
Ички ва халқаро секограммаларни етказиб бериш (оддий, буюртмали);
Ички ва халқаро посилкаларни етказиб бериш (оддий ва қиймати эълон қилинган);
Ички ва халқаро майда пакетларни етказиб бериш (оддий, буюртмали);
Ички ва халқаро маҳсус ўралган даврий нашрларни етказиб бериш;
Ички пул ўтказмаларини етказиб бериш (оддий, телеграф ва электрон);
Халқаро пул ўтказмалари (оддий ва электрон).
Курерлик хизматлари
Почта варақчаларни етказиб бериш (ички ва халқаро);
Хатларни етказиб бериш (ички ва халқаро);
Бандеролларни етказиб бериш (ички);
Посилкаларни етказиб бериш (ички ва халқаро);
Маҳсус ўралган даврий нашрларни етказиб бериш (ички ва халқаро).
Қўшимча ҳизматлар
Почта маркалари ва филателистик маҳсулотларнинг чакана савдоси;
Посилкаларни сақлаш;
Почта жўнатмаларини ўровлаб бериш;
Посилкаларни мато билан ўровлаб бериш;
Манзилларни ёзиб бериш ва турли хил бланкаларни тўлдириб бериш;
Абонемент қутиларини фойдаланишга бериш;
Жўнатувчи сўровига кўра посилкани қайта ўровлаб бериш;
Бандеролларни жойлаш учун қутилар, посилкаларни жойлаш учун қоплар савдоси.
Шартномавий хизматлар
Даврий нашрларга обуна қабул қилиш;
Пенсия ва нафақа пулларини этказиш;
Даврий нашрлар газета, журҳал ва китобларнинг этказиш;
Телеграммаларни қабул қилиш ва этказиш;
Шаҳарлараро ва халқаро телефон сўзлашуви;
Коммунал хизмат туловларини қабул қилиш (телефон, электр-энергия, иситиш, иссиқ сув ва бошқа тўловлар);
Даврий нашрлар газета, журнал ва китобларнинг чакана савдоси;
Товарлар чакана савдоси.
Бундан ташқари жорий йилда ёзма хат хбарларни етказиб бериш йўналишида хам Жамиятда қатор янгиликлар амлга оширилган.
Транспорт воситалари ҳайдовчилари ва мулкдорларига ма'лумки, 2017 йил 15 мартидан Тошкент шаҳрининг чорраҳаларида ўрнатилган камералар қайд этган қоидабузарликлар бўйича ма'мурий баённомалар тўлдирилиши ва жарималар юборилиши бошланди.
“Ўзбекистон почтаси” АЖ ҳамда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсилиги бош бошқармаси уртасида имзоланган шартномага кўра бу вазифаларни “Ўзбекистон почтаси” АЖ томонидан барпо қилинган ишлаб чиқариш участкаси бажаради. Ушбу участканинг асосий вазифалари деб Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималар солиш тўғрисидаги Ички ишлар вазирлиги баённомаларини қабул қилиб олиш, уларни саралаш, қоғозга кўчириш ва автомобил эгасининг доимий турар жойи бўйича билдиришномаларни етказиб берилишини та'минлаш каби ишлар белгилаб қўйилган. Шунингдек ишлаб чиқариш участкаси фаолиятининг муҳим йўналиши билдиришномалар етказиб берилганлиги тўғрисидаги ахборотларни ички ишлар органлари автоматлаштирилган маълумотлар базасига киритиб бориш билан боғлик.
Барча юклатилган вазифаларни сифатли ва юқори даражада бажариш муҳимлигини инобатга олиб “Ўзбекистон почтаси” АЖ ишлаб чиқариш участкасига етарлича ёруғ хоналар ажратилди, ходимларнинг иш жойлари замонавий техник ускуналар билан жихозланган.
Мустақиллик йилларида “Ўзбекистон почтаси” АЖ почта алоқаси соҳасида фаолият юритаётган давлатлараро ва халқаро ташкилотлар билан хуқуқий, технологик ва молиявий алоқаларни ўрнатиш имкониятига эга бўлди.
Ўзбекистон Республикаси почта алоқасини ривожланишининг асосий йўналишларидан бири, Умумжахон почта иттифоқининг стандартларига асосланган ҳолда почта жўнатмаларига сифатли ишлов беришни ташкил қилиш ва мижозларнинг ўсиб келаётган талабини қондиришдир. Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги юқори поғоналарга кўтарилган кенг қамровли муносабатлар давлатларимиз почта хизматларининг ҳамкорлигини кенгайтиришда муҳим асос бўлиб келмоқда.
Ушбу йўналишда 2016 йил апрел ойида Сеулда “Ўзбекистон почтаси” АЖ ҳамда Корея почтасининг раҳбарияти ўртасида биринчи мулоқот бўлиб ўтган ва ҳамкорликнинг долбзар йўналишлари борасида фикр алмашилган.
Жорий йилнинг август ойида Корея томони вакиллари “Ўзбекистон почтаси” АЖ почта бўлимларини автоматизациялаш даражасини ўрганиб чиққан. Мулоқотлар давомида Жамиятимиз мутахассислари билан биргаликда почта инфратузилмасини такомиллаштириш ва информацион технологияларини жорий этиш каби масалалар муҳокама қилинган.
2016 йил 15 декабр куни “Ўзбекистон почтаси” АЖ раҳбарияти Корея почтаси Президенти жаноб Ким Ки Деок бошчилида Тошкентга ташриф буюрган делегация билан учрашув ўтказди.
Учрашувдан кўзланган асосий мақсад - Корея мутахассислари томонидан аввал тайёрланган “Ўзбекистон почтаси” АЖ почта бўлимларини модернизация қилиш лойиҳаси билан танишиш ва уни муҳокама қилиш.
Музокаралар натижасида почта логистикасини яхшилаш, ахборот технологияларини жорий қилиш ёрдамида ушбу лойиҳани қадам - ба қадам амалга оширилиши Ўзбекистон почта хизматини ривожлантиришнинг ўзига хос “Йўл харитаси” тимсолида мутахассислар қабул қилишди.
"Ўзбекистон почтаси" АЖ жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган турли хизматлар сифатини ошириш учун оптимал ечимларни топиш, почта ишлаб чиқариш жараёнларини модернизация қилиш борасида узлуксиз равишда ишламоқда.
Ўрганишлар шуни кўрсатадики, бугунги кунда дунё бўйлаб 100 дан ортиқ мамлакатлар почта операторлари бу вазифаларни бажариш учун Умумжаҳон Почта Иттифоқи (УПИ) томонидан тақдим этилган Халқаро Почта Тизими - (IPS) - автоматлаштирилган тизимини ёрдамидан фойдаланади.
2017 йил 3 апрелдан 7 апрелгача бўлган даврда УПИ Халқаро бюроси техник қoллаб-қувватлаш менежери жаноб Казуо Камиширо "Ўзбекистон почтаси" АЖ да қабул қилинди. Тошкентга ташриф мақсади "IPS ва унинг асосий вазифалари" мавзуида тақдимот ўтказиш бўлди. Тақдимот давомида Ўзбекистон почта соҳаси мутахассислари учун IPS функционал имкониятлари батафсил намойиш этилди.
УПИ вакили сафар дастурига мувофиқ "Ўзбекистон почтаси" АЖ филиаллари "Халқаро почтамт" ва "Тошкент почтамти" га ташриф буюрди ҳамда кирувчи ва чиқувчи почта жўнатмаларини қабул қилинишини мониторинг қилди ва операцияларга баҳо берди. Шунингдек, жаноб К.Камиширо Тошкент шаҳрида бир қатор почта бўлимлари фаолияти билан танишди ва почта ишлаб чиқариш жараёнлари айрим муаммоларини муҳокама қилди.
Ташриф якунида жаноб Казуо Камиширо ўзбек томонидан киритилган зарур қўшимчаларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон ҳудудида IPS автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ва самарали фойдаланиш бўйича тақдимот ўтказди.