Инсон ҳуқуқлари умумий назарияси


Ички ишлар идоралари ходимининг инсон ҳуқуқлари



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet139/226
Sana23.02.2022
Hajmi2,58 Mb.
#144158
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   226
Bog'liq
pravo uz

12.2. Ички ишлар идоралари ходимининг инсон ҳуқуқлари 
маданиятида этик (ахлоқий) маданиятнинг ўрни
Инсон фаолиятининг ҳар бир жабҳасида ахлоқий талабларга катта ўрин ажра-
тилади, бироқ улар инсоннинг ҳаёт мамоти, соғлиғи, қадр­қиммати билан боғлиқ 


169
бўлган ички ишлар идоралари ходими фаолиятида алоҳида катта аҳамиятга эга. 
Ички ишлар идоралари ходимининг ахлоқий жиҳатларидан (тўғрисўзлик, ҳақгўйлик, 
қонунга содиқлик, ҳамманинг қонун олдида тенглигига амал қилиш) бошқа бир 
инсон­фуқаро (айбланувчи, судланувчи) тақдири боғлиқ бўлади. Шунинг учун ҳар 
бир ички ишлар идоралари ходими бўлишга қарор қилган инсон, унга жамият томо-
нидан қўйиладиган барча касбий­ахлоқий талабларни аниқ англаб етиши лозим. 
Мазкур ахлоқий талаблар “ички ишлар идоралари ходимининг ахлоқий мада-
нияти” тушунчасига кириб, ҳуқуқий ахлоқнинг асосини, ўзагини ташкил этади.
Ҳуқуқий маданият шифокор, ўқитувчи этикаси каби касбий ахлоқнинг бир 
кўринишидир. Буларнинг барчаси этиканинг қисмлари сифатида унинг тар-
кибига киришади.
Этика (юнонча ethos — одат) — фалсафий фан бўлиб, унинг ўрганиш 
объекти ахлоқдир. Этика фалсафанинг таркибий қисми сифатида қадимги 
даврда пайдо бўлган. “Этика” атамаси қадимги юнон файласуфи Аристотел 
томонидан “Этика” асарида ахлоқийлик ҳақидаги ўқишни изоҳлашда, инсон 
қалбининг юқори сифатларини (мўътадиллик, мардлик, адолатлилик) ифода-
лашда фойдаланилган.
Мораль (лотинча moralis — ахлоқли, mores — ахлоқлар) — бу индивид-
ларнинг ўзаро ва жамият билан манфаатларини мослаштириш эҳтиёжидан 
келиб чиқадиган меър ва принциплар тизими бўлиб, инсонлар ҳаракатини 
эзгулик ва ёвузлик тушунчалари асосида мувофиқлаштиришга йўналтирилган 
ва шахсий фикр, анъана, тарбия, жамоатчилик фикри кучи билан сақланади.
Ахлоқийлик — славян тилидан келиб чиққан атама бўлиб, “мораль”, “эти-
ка” атамалари билан деярли бир хил маънони англатади; аммо, қадим давр-
дан буён этикани мораль, ахлоқийлик ҳақидаги ўқиш сифатида қараб келиш-
ган. Мораль — тарихий ҳолат бўлиб, инсониятнинг умумий тараққиёти билан 
ўзгаради ва ривожланиб боради, лекин ҳар доим эзгулик, ёвузлик, ҳақгўйлик, 
тарбиялилик, виждон (Ўлдирма, Ўғирлама, Шуҳратпараст бўлма, Хасислик 
қилма) ахлоқий меъёрларни белгиловчи омиллар бўлиб келган. Мораль — 
ҳаётнинг деярли барча жабҳаларини қамраб олади — иқтисодиёт, сиёсат, ҳуқуқ 
ва бошқа. Ахлоқ ёрдамида шахснинг хатти­ҳаракатлари жамият манфаатлари-
га мослаштирилади, улар ўртасидаги зиддиятлар бартараф этилади, шахсла-
раро муносабатлар тартибга солинади.
Қадим даврлардан буён маълум ахлоқнинг “олтин қоидаси” бу: “ўзгаларга 
нисбатан, ўзингга нисбатан қилинишини хоҳлаган (хоҳламаган) муносабат-
ни қил (қилма)”.
Ахлоқнинг таркибий қисмлари:
биринчидан, ахлоқий онг (қадриятлар, меъёрлар, идеаллар: эзгулик, ёвуз-
лик, шаън, бурч, виждон);
иккинчидан, ахлоқий муносабатлар (ахлоқий ўзаро муносабатлар, ахлоқий 
зиддият, ахлоқий обрў ва бошқалар);
учинчидан, ахлоқий ҳулқ (ахлоқий ҳаракат, ахлоқий оқибат, ахлоқий 
чеклашлар, ахлоқий амалиёт).


170
Мазкур элементларнинг барчаси ўзаро боғланган, бир­бирини тўлдиради 
ва бир­бирига ўтади. Бироқ уларнинг ўзаро муносабатларининг бошланғич 
нуқтаси ахлоқий онгдир. Уларсиз ахлоқий­ҳуқуқий категорияларни таҳлил 
қилиб бўлмайди.
Ахлоқнинг вазифалари:
назорат — ўзаро муносабатларнинг ахлоқий жиҳатдан назорат қилиш, 
шахс ҳулқини жамиятдаги бош ахлоқий меъёр ва принициплар билан 
мувофиқлаштириш;

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish