Инсон ҳуқуқлари умумий назарияси


ИЧКИ ИШЛАР ИДОРАЛАРИ ХОДИМИНИНГ ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet137/226
Sana23.02.2022
Hajmi2,58 Mb.
#144158
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   226
Bog'liq
pravo uz

ИЧКИ ИШЛАР ИДОРАЛАРИ ХОДИМИНИНГ ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ 
МАДАНИЯТИ
12.1. Ички ишлар идоралари ходимининг инсон ҳуқуқлари 
маданиятида эстетик (бадиий) маданиятнинг ўрни
Эстетика (юнонча “эстетикос” — ҳиссий, ҳис қилинадиган) — инсоннинг 
дунёга бўлган муносабатининг бутун соҳасини, у томонидан дунёни идрок 
қилинишнинг барча томонларини гўзаллик қонуниятлари асосида ўрганадиган 
фалсафий фан. Фан сифатида эстетикада иккита асосий ўзаро боғлиқ ҳодисалар 
доирасини ажратиш мумкин:
биринчидан, эстетик соҳа, дунёга нисбатан инсон муносабатининг ўзига 
хос шаклда (гўзал) намойиш бўлиши (“гўзаллик фалсафаси”);
иккинчидан, инсонларнинг бадиий фаолияти (“санъат фалсафаси”).
Эстетиканинг ушбу бўлимлари узвий боғлиқ бўлсада, нисбатан мустақилликка 
ҳам эга. Эстетика фани бўлими сифатида “гўзаллик фалсафаси” қуйидаги маса-
лаларни ўрганади: қадриятларга асосланган муносабатлар тизимида эстети-
ка табиати ва ўзига хослиги; эстетик қадрият, баҳо, ўзлаштириш ва амалиёт-
нинг диалектик алоқаси; инсон эстетик фаоллигининг ижтимоий ва шахсий 
ҳаётдаги аҳамияти; эстетиклик ва бадиийликнинг турли соҳаларда — амалий 
фаолиятда, тарбия, таълим, мушоҳадада намоён бўлишининг алоқаси.
Эстетика фани бўлими сифатида “санъат фалсафаси” бадиий фаолиятни 
махсус таҳлил қилиш; унинг пайдо бўлиши; инсон фаолиятнинг бошқа шакл­
лари қаторида тузилмавий ўзига хослиги; бадиий ижод ва унинг натижалари-
ни инсон томонидан қабул қилиниши характери билан алоқаси ва бошқаларни 
ўрганишга бағишланган.
Шахс учун эстетика ва эстетик — санъат ва ҳаётдаги гўзалликдан таъсир­
ланиш, ҳодиса ва нарсаларни ўзига хос, бадиий ўзлаштиришдан ажралмас 
бўлган нарсадир. Кўпгина ички ишлар идоралари ходимлари чиройли расм 
чизишган, шеърлар ёзишган, чолғу асбобларида ўйнай олишган. Санъат ҳиссий, 
ақлий — фикрий соҳалар ва қадриятлар билан умумийликда мукаммал инсон-
ни шакллантиради. Санъат ички ишлар идоралари ходимларининг ижодий 
қобилиятларини мукаммаллаштиради, гўзаллик қонуниятлари асосида фао-
лият юргизишга ундайди. Ҳақиқий ички ишлар идоралари ходими шахсий 
фаолиятини касбий чегаралар билан чекламасдан маҳсулли ишлаши мумкин.


164
Лекин, бизни, авваламбор унинг касбий фаолиятида намоён бўлувчи ички 
ишлар идоралари ходимининг эстетик маданияти қизиқтиради. Бу эса — 
ҳуқуқий эстетиканинг таркибий қисми бўлган “гўзаллик фалсафаси”нинг 
амалий юридик фаолиятда синаш соҳасидир.
Амалиётда, тўла англаб етмай туриб, доимо санъатдан ташқари эстетика ва эсте-
тик нарсалар ҳақида гапирамиз. Борган сари корхона, фирма эгасини ходимлар-
нинг костюмлари шакли ва ранги, хоналарнинг жиҳозланиши, бинонинг ташқи 
кўриниши ташвишлантиради. Маълум бўладики, ходимларнинг иш самарадор-
лигиги шунга боғлиқ (баъзида жуда ҳам) ва буларнинг бари эстетика соҳасига 
тааллуқли бўлсада катта амалий аҳамият касб этади. Автомобиль конструктори 
борган сари “боласи”нинг ташқи кўриниши, йўл қурувчиси эса йўл белгилари 
шакли ва ранги ҳақида ўйлайди. Мазкур ҳолатда сўз, санъатга қараганда бошқа 
соҳага тегишли бўлган ишлаб чиқариш эстетикаси ҳақида бормоқда, лекин улар 
ўртасида умумийлик мавжуд: уларнинг иккаласи ҳам гўзаллик қонунларига 
асосланган ва ва ушбу қонунларга бўйсунишади.
Шундай қилиб, эстетика у ёки бу маънода инсон фаолиятининг барча 
соҳаларига таъсир қилади. Ички ишлар идоралари ходими касбий фаолияти 
ҳам эстетика билан боғлиқ, чунки бу ерда мазкур алоқадорликнинг хусусият-
лари ва натижалари аниқ намоён бўлади. Улар ҳуқуқий эстетиканинг илмий 
йўналиш сифатида асоси бўлган ички ишлар идоралари ходимининг эстетик 
маданиятида акс этади.
Ҳуқуқий эстетика — ҳуқуқшунослик фаолиятининг ташқи томонига 
кўрсатиладиган талаблар ва ҳуқуқий ишни ижобий ҳал этишда уларнинг 
роли ҳақидаги билимлар тизимидир.
Ҳуқуқий эстетика талаблари ички ишлар идоралари ходими фаолиятининг 
барча соҳаларига тааллуқлидир. Улар ички ишлар идоралари ходими ишини 
самарали ва юксак таъминланиши, унинг юқори маданияти, қулай иш шароит­
ларини яратилишига ёрдамлашади.
Ҳуқуқий эстетикани ички ишлар идоралари ходими руҳий­жисмоний ҳолатига 
эстетик ҳодисаларнинг таъсирини, ҳуқуқий хатти­ҳаракат тамойилларини 
ишлаб чиқишни, атрофдаги табиий ва ижтимоий муҳит гўзаллиги ва ишлаб 
чиқариш санъати ёрдамида жиноятчиликни олдини олишни ўрганувчи ама-
лий билимлар сифатида ҳам белгилаш мумкин.
Ҳуқуқий эстетика соҳасига ички ишлар идоралари ходими шахси эстетик 
ҳиссиётларини ўрганиш, ҳиссий таъсирланиш, хавотирланиш ва уларнинг 
жисмоний ва руҳий фаолиятдаги аҳамиятини тадқиқ қилиш киради. Эстетик 
муносабатлар — ички ишлар идоралари ходимининг воқелик ҳодисаларини 
гўзал ёки хунук, олижаноблик ёки пастлик, фожиали ёки кулгили деб баҳолаш 
қобилияти. Айтиш мумкинки, ҳуқуқий эстетиканинг энг асосий саволларидан 
бири — ҳуқуқшуноснинг жисмоний ва ахлоқий соғлиги учун эстетик муносабат­
лар ва баҳолар табиати қандай таъсир кўрсатиши билан боғлиқ.
Ҳуқуқий эстетика ёқимли ҳаяжон ва қувонч ҳиссини туғдирадиган, қайғуни 
тинчланишга айлантирадиган, тинчланишдан руҳий барқарорликни келти-


165
риб чиқарадиган, руҳий ҳолатни ўзгартирадиган сабабларни аниқлайди. Бун-
дан ташқари, ҳуқуқий эстетика соҳасига, ички ишлар идоралари ходимининг 
ҳуқуқий вазифаларни ҳал этишга қаратилган фаолиятини гўзаллик қонунлари 
асосида ёритиш киради.
Этик ва эстетик ҳуқуқшунослик (уларнинг ўзига хослигини инобатга олган 
ҳолда) бошқа фанлардаги каби, ажралмас умумийликни ташкил қилади. Барча 
ижтимоий ҳодиса, инсон фаолиятнинг ҳаракати ва сабаблари бир вақтнинг 
ўзида этик ва эстетик аҳамиятга эга бўлиб, қуйидагича баҳоланиши мумкин:

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish