Инсон ҳуқуқлари умумий назарияси



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet136/226
Sana23.02.2022
Hajmi2,58 Mb.
#144158
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   226
Bog'liq
pravo uz

Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро шартномалар ва маҳкумларнинг 
ҳуқуқий мақоми.
Юқорида номлари тилга олинган халқаро актларнинг кўпчилик ҳолатлари 
жиноий юстиция органлари фаолияти соҳасидаги инсон ҳуқуқларига, шу жум-
ладан, ҳибсга олинган ва суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этилган 
шахс ларга тегишлидир. Шу сабадан Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги 
халқаро пактда, Маҳбуслар билан муносабатда бўлишнинг минимал стандарт 
қоидаларида, Ҳар қандай шаклда ушланиши ва ҳибсга олиниши лозим бўлган 
барча шахсларни ҳимоялаш принциплари мажмуасида маҳкумларнинг ҳуқуқий 
мақомига катта эътибор қаратилган.
Маҳкумга ҳуқуқнинг субъекти сифатида қаралиши лозимлиги ҳақидаги 
қоида ўзак ҳолат ҳисобланади. Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги 
пактнинг 16­моддасида “ҳар бир киши, қаерда бўлишидан қатъий назар, ҳуқуқ 
субъекти деб тан олиниш ҳуқуқига эгадир”, дея эътироф этилган.
Минимал стандарт қоидаларда ушбу принцип “маҳбуслар билан муомалада 
бўлишда уларнинг жамиятдан чиқариб қўйилганлиги эмас, ҳамон унинг аъзо-
си бўлишда давом этаётганликларига урғу бериш даркор”, деган ҳолат билан 
ривожлантирилган. БМТ “Минимал қоидалар”ининг 61­бандида таъкидланганки, 
“маҳбусларнинг қонунга ва улар учун чиқарилган ҳукм шартларига мос келув-
чи фуқаровий манфаатлар, ижтимоий таъминот ва бошқа ижтимоий имтиёзлар 
соҳасидаги максимал ҳуқуқларини сақлаб қолиш чораларини кўриш лозим”.
Қайд этиш лозимки, Ўзбекистоннинг жиноий­ижроий қонунчилиги ҳам маз-
кур халқаро принципдан келиб чиқади. Жиноят­ижроия кодекснинг 8­моддаси­
да “маҳкумлар маҳрум этилиш ва чекловлар билан Ўзбекистон Республикаси 
фуқаролари учун назарда тутилган ҳуқуқлар, эркинликлар ва мажбуриятлар-
га эгадирлар”, деб таъкидландаи.
Шу билан бирга шахснинг ҳуқуқий мақоми умумий формуласини (ҳуқуқ 
субъекти бўлиш) ривожлантирар экан, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартно-
малар асосий эътиборни фуқароларнинг қонун олдида тенг эканликлари, виж-
дон эркинлиги, она тилидан фойдаланиш эркинлиги ва бошқаларга қаратадилар. 
Ушбу ҳуқуқий принциплар ҳар бир инсонга, шу жумладан, маҳкумга ҳам тегиш-
лидир. Масалан, Минимал стандарт қоидалар, маҳкумлар билан муомолада бўлиш 
принципларини баён этаркан, уларни ирқий, тана ранги, жинсий, диний ва бошқа 
эътиқод белгиларига кўра камситишни тақиқлайди, динга эътиқод қилиш, она 
тилидан фойдаланиш эркинлигини эълон қилади. Шу муносабат билан “Мини-
мал қоидалар”да ўрнатилган бир қоида эътиборни ўзига тортади. Унга кўра 
“ахлоқ тузатиш муассасаси дирекори, унинг ўринбосари ва кўпчилик хизматчи-
лар маҳбусларнинг аксарияти гаплашадиган тилни билишлари шарт” (51­банд).
Жазони ўташда она тилидан фойдаланиш эркинлиги принципи кўп миллат-
ли давлатлар, шу жумладан Ўзбекистн учун ҳам фавқулотда муҳим аҳамиятни 


161
касб этади. ЖИКнинг 9­моддасида маҳкумларнинг асосий ҳуқуқларидан 
бири бўлган ўз она тилида ёки бошқа тилда мурожаат қилиш ҳуқуқининг 
мустаҳкалаб қўйилиши, шубҳасиз, жазони ўташ тартибини демократлашти-
риш йўлидаги яна бир қадам бўлди.
Ўзбекистон Республикасининг жазони ижро этишни тартибга солув-
чи жиноят­ижроия қонунчилигида виждон эркинлигини таъминлаш каби 
маҳкумлар билан муносабатда бўлиш принципи мустаҳкамлаб қўйилган. 
ЖИКнинг 12­моддасида шундай дейилади: “Маҳкумларга виждон эркинли-
ги кафолатланади. Улар ҳар қандай динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қандай дин-
га эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эгадирлар”.
Диний маросимларни адо этиш ихтиёрий ҳисобланади ва жазони ижро этув-
чи муассасанинг ички тартиб­қоидаларини бузмаслиги ҳамда бошқа шахслар-
нинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини камситмаслиги лозим.
Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро шартномалар ва маҳкумларни сақлаш 
шароитлари.
Асосий инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши нуқтаи назари-
дан маҳкумларни сақлаш шароитларига алоҳида аҳамият берилиши Фуқаровий 
ва сиёсий ҳуқуқлар тўрисидаги халқаро пактнинг 10­моддасида баён қилинган 
қуйидаги ҳолат билан яққол кўрсатиб берилган: “Ахлоқ тузатиш тизимининг 
асосий мақсади маҳбусларни тузатиш ва ижтимоий қайта тарбиялаш бўлган 
тартибни назарда тутади”. Ушбу ҳолат Маҳбуслар билан муомалада бўлишнинг 
минимал стандарт қоидаларида батафсил баён этилган. Унда жойлашиш, 
овқатланиш, тиббий хизмат кўрсатиш, интизом ва жазо, хавфсизлик чорала-
рини кўриш, ташқи дунё билан алоқа қилиш, меҳнат қилиш, таълим ва тар-
бия масалалари ҳал этилган.
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги жиноят­ижроия қонунчилигига 
баҳо берилар экан, таъкидлаш жоизки, мазкур ҳужжат ва инсон ҳуқуқлари 
бўйича бошқа халқаро актларда баён этилган талабларга тўлиқ мос келади.
Ўзбекистон Республикасининг жиноят­ижроия қонунчилигида жазони 
ўташ шароитларини янада демократлаштириш йўлида катта ишлар амалга 
оширилди. Бу айниқса, ахлоқ тузатиш муассасаларида, хусусан, вояга етма-
ганлар ва аёллар сақланадиган жойларда маҳкумларнинг ижтимоий фой-
дали алоқаларининг кенгайтирилиши ва жазони ўташ тартиб­қоидаларига 
тааллуқлидир.
Жазони ижро этиш ва маҳкумлар билан муносабатда бўлишга тааллуқли 
халқаро тавсия-нормалар
Ушбу нормаларнинг вазифаси жиноий жазоларни ижро этишни тартибга 
солувчи қонунчиликнинг ривожланишига таъсир кўрсатишидир. Масалан, БМТ 
ЭКОСОС томонидан 1984 йил 25 майда қабул қилинган “Маҳбуслар билан муо-
малада бўлишнинг минимал стандарт қоидаларини самарали амалга ошириш 
тартиби” да таъкидланадики, “ҳар қандай шаклда ушланиши ва ҳибсга олини-
ши лозим бўлган барча шахсларни ҳимоялаш борасидаги нормалари маҳбуслар 
билан муносабатда бўлишнинг минимал стандарт қоидаларига мос келмай-


162
диган барча давлатлар ушбу нормаларни қабул қилишлари шарт”. Ушбу ҳолат 
1989 йилдаги Вена учрашувининг якуний ҳужжатлари билан тасдиқланган. Улар 
давлат органлари ва маҳкумлар ўртасида тартиб, уларнинг моддий­маиший 
ва тиббий таъминоти, меҳнати, таълим­тарбияси ва бошқа соҳаларда юзага 
келадиган кенг қамровли муносабатларни ўз ичига олади ва инсонпарварлик 
характеридаги тавсияларни акс эттиради. Улар Ўзбекистон Республика сининг 
Жиноят­ижроия кодексида ўз ифодасини топган.
Жазони ижро этиш муассасалари хизматчиларини тайёрлаш
Демократик ва инсонпарварлик принципларига асосланган энг мукаммал 
қонунчилик малакали, профессионал тайёргарликдан ўтган ва уни қўллаш учун 
сафарбар этилган хизматчиларсиз олдига қўйилган вазифаларнинг муваффақиятли 
бажарилишини кафолатлай олмайди. Жиноятчиликка қарши кураш соҳасидаги 
халқаро шартномаларда асосий эътибор жиноий юстиция органлари учун 
ходимларни, айниқса уларнинг асосий инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари-
ни ўзлаштиришлари ва уларга риоя қилишлари нуқтаи назаридан тайёрлаш-
га қаратилиши бежиз эмас. Масалан, Қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг 
қаттиқ, шафқатсиз, инсонийликка зид ёки қадр­қимматни камситувчи тур-
ларига қарши конвенциянинг 10­моддасида “ҳар бир давлат қийноқларнинг 
тақиқланганлиги ҳақидаги маълумотнинг тўла равишда ҳуқуқни тадбиқ этув-
чи органлар, айниқса, ҳибсда сақланаётган, ушланган ёки қамоққа олинган 
шахсларни сўроқ қилиш ёки улар билан муносабатда бўлиш билан алоқадор 
ходимларини тайёрлаш дастурларига киритилишини таъминлайди” дейила-
ди. БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1979 йил 17 декабрда қабул қилинган 
Ҳукуқ­тартиботни сақлаш бўйича мансабдор шахсларнинг хулқ­атвор кодек-
си ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Минимал стандарт қоидаларда қайд этилишича, ахлоқ тузатиш муассасалари 
ишининг муваффақияти ходимларнинг ҳалоллиги, инсонпарвар­лиги, бундай 
ишга лаёқатлилиги, шахсан лойиқлигига боғлиқ. Бу Ўзбекистон Республика­
сидаги жазони ижро этиш муассасалари ва органлари ходимларининг тайёр-
ланишига ҳам тааллуқли. Ҳозирги кунда ушбу органлар ходимларини тайёр-
ловчи олий ва ўрта ўқув юртлари тизими яратилган.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, маҳбуслар билан муомалада 
бўлишнинг минимал стандарт қоидалари уларни ратификация қилган давлат-
лардан уларнинг барча маҳбусларга нисбатан уларнинг ахлоқ тузатиш муас-
сасасига қабул қилинишидан тортиб, то ушбу муассасада сақланиш муддати-
нинг тугашига қадар тадбиқ этилишини таъминлашни талаб этади.
Қироллик халқаро ҳуқуқ колледжи профессори Р. Мюллерсон Ўзбекистоннинг 
ахлоқ тузатиш сиёсати ҳақида гапирар экан, шундай деган эди: “Сўнги йил-
ларда нодавлат ташкилотлари вакилларига, Халқаро хож ташкилотига мам-
лакатнинг ахлоқ тузатиш муассасалари билан кенгроқ танишиш имкония-
тининг берилиши борасида ҳукумат томонидан кўрилган ижобий чоралар 
маҳбусларни сақлаш шароитларининг халқаро стандартларга мос келиши-
нинг кафолати бўлмоқда”.


163
12­БОБ.

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish