Кенгаш ўз ишини бир неча йўналишларда амалга оширади:
• универсал даврий таҳлил;
• махсус процедурлар;
• шикоятлар бўйича процедуралар.
60/251 резолюцияга биноан Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашга қуйидаги
ваколат лар берилди: “Ҳар бир давлат томонидан, унинг фаолиятини универсал-
лиги ҳамда барча давлатларга нисбатан тенг муносабатда бўлишини таъмин лаб
бериши мумкин бўлган усуллар билан ўз мажбуриятларини амалга ошириши
бўйича объектив ва ишончли ахборотларга асосланган Универсал даврий таҳлилни
ўтказиш. Таҳлил манфаатдор давлатни, унинг имкониятларини мустаҳкамлаш
мақсадларида унинг эҳтиёжларини эътиборга олган ҳолда, ўзаро мулоқотга тўлиқ
жалб этишга асосланган ҳамкорлик механизми ҳисобланади. Бундай механизм
шартномавий органлар ишларини такрорламайди, балки тўлдиради”.
Универсал даврий таҳлил — бу янги жараён бўлиб унга кўра 2008 йил-
дан бошлаб БМТнинг барча 192 аъзоси ҳар 4–5 йилда ундан ўтишлари керак.
Ўзбекистон Республикаси Универсал даврий таҳлил инсон ҳуқуқлари бўйича
кенгашнинг 3сессиясида 2008 йил декабрь ойида ўз маърузасини тақдим
этди. Инсон ҳуқуқлари бўйича резолюцияга кўра кўриб чиқишга асос бўлувчи
ҳужжатлар қуйидагилардир:
биринчидан, манфаатдор давлат томонидан миллий маъруза шаклида тай-
ёрланган маълумот, шунингдек ушбу давлатга тегишли ёзма ёки оғзаки тарз-
да тақдим этиладиган маълумотлар;
иккинчидан, инсон ҳуқуқлари бўйича Олий Комиссар бошқармаси томони-
дан тайёрланган конвенциявий органлар маърузалари, махсус жараёнлар ман-
фаатдор давлатнинг таҳлил ва шарҳлари ва БМТнинг тегишли ҳужжатларига
асосланган қўшимча маълумотлар;
учинчидан, универсал даврий таҳлил бошқа органлар томонидан тайёрланган
қўшимча маълумот, ўз навбатида Кенгаш томонидан кўриб чиқилиши давоми-
да ҳисобга олиниши ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий Комиссар бошқармаси
томони дан ягона ҳужжат ҳолига келтирилиши лозим. Бу органлар ўз ичига нодав-
лат ташкилотлар, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар, илмий муас-
сасалар ва тадқиқот институтлари, минтақавий ташкилотлар ва фуқароларнинг
ўзўзини бошқариш органларивакилларини қамраб олади.
Универсал даврий таҳлилнинг жараёнлари сиёсийлашмаган ва таҳлил асо-
сида қабул қилинувчи қарорлар объектив холис ёндашувни фикрлар хилма
хил лигини эътиборга олиши ва конвенциявий органларнинг такрорламасли-
гига ишонч ҳосил қилиш мумкин.
Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши фаолиятининг бошқа шакли “махсус
процедуралари — бу БМТ Инсон ҳуқуқлари комиссияси томонидан таъсис
этилган ва Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш томонидан давом эттирилган,
алоҳида давлатдаги вазиятга ёки мавзу бўйича барча давлатларга қаратилган
механизмларга берилган умумий номдир”. Ҳозирги кунда 28 та мавзуга оид
ва 10 та мамлакат бўйича мандатлар мавжуд.
113
Do'stlaringiz bilan baham: |