Инновация: фан, таълим, технология



Download 1,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/61
Sana25.02.2022
Hajmi1,83 Mb.
#255442
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   61
Bog'liq
2019,,2

АДАБИЁТ 
1. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси,
2006 й., 4-сон, 158-модда), ЎРҚ-32-сон. Қонунчилик палатаси томонидан 2006
йил 22 февралда қабул қилинган.
2. Си Шарп Автор: В.В.Лабор.Минск Харвест – 2003 йил.
3. Си Шарп для профессионалов 1 и 2 том. Автор: Симон Робинсон, Олли
Корнис, Джей Глинн, Бартон Харвей. Москва-2003 йил.
4. А.И.Касаткин, А.Н.Вальвачев «Профессиональные программирование на
языке Си», «Высшая школа», 1992. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


73 
IV. АМАЛИЙ ФАНЛАР: ТЕХНОЛОГИЯ ТАЪЛИМИ, ТАСВИРИЙ САНЪАТ ВА 
МУХАНДИСЛИК ГРАФИКАСИ, МУСИҚИЙ ТАЪЛИМ, БОШЛАНҒИЧ ВА 
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ, ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ
.
 
 
 
ЎҚУВЧИЛАРДА ХАЛҚ МИЛЛИЙ ҲУНАРМАНДЧИЛИГИ
КАСБЛАРИГА ҚИЗИҚИШНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ТАЪЛИМ 
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ 
 
М. Х. Шомирзаев - Умумтехника фанлари ва
технология кафедраси доценти. 
Термиз давлат университети
 
Мамлакатимиз таълим тизимининг ҳозирги тараққиёти босқичи, замонавий педагогик 
ва ахборот-коммуникация технологияларининг миллий ва тарихий, мафкуравий шарт-
шароитларига жавоб бериши, таълимнинг анъанавий моделлари умумий ўрта таълим 
мактабларида, ўрта махсус, касб-ҳунар коллежларида синф дарс тизими, олий таълим 
муассасаларида маъруза, семинар каби таълим методлари ҳукмрон бўлган вақтда шу 
даврга мос келувчи технологияларни қўллаш ижобий натижа бериши шубҳасиз. Шу 
фикрлардан келиб чиқиб, кўпгина ривожланган мамлакатлар таълим тизими, чунончи, 
АҚШ, Англия, Германия, Франция, Исроил, Жанубий Корея, Сингапур каби 
мамлакатларда кенг қўлланилиб келинаётган “ҳамкорликда ўқитиш”, “лойиҳалар методи”, 
“табақалашган ўқитиш”, “ўқитувчи папкаси”, “ўқитишга индивидуал ва табақали 
ёндашиш” каби технологиялардан фойдаланишни лозим деб ҳисоблаймиз. Буларни ўз иш 
тажрибасида қўллашда ихтиёрийлик принципидан келиб чиқиш билан бирга бирданига 
сакраб ўтиш маъмурий мажбур қилишдан сақланиш лозим. Бунда маъмурий аралашиш 
фақат уларни қўллаш учун ташкилий-педагогик, моддий база яратиш, ўқув жараёни ва 
ўқув хоналарини жиҳозлаш жиҳатидан бўлиши мумкин. Уларнинг қайси бирини танлашда 
педагог ўз имкониятидан келиб чиқиши зарур. 
Ривожланган мамлакатларда кенг қўлланилаётган ҳамкорликда ўқитиш, лойиҳалар 
методи, табақалашган ўқитиш, ўқувчи папкаси каби технологияларни танлашда 
юқоридаги шарт-шароитлардан ташқари, мавжуд таълим технологиялари: синф-дарс, 
маъруза, семинарлар белгиловчи бўлган шароитда ҳамда ҳозирги таълим мазмунини 
инкор қилмаган ҳолда, ишлаб чиқилган ДТС, ўқувчилар билимини назорат қилиш 
(рейтинг, тест) шаклларига мос келиши ҳам назарда тутилади. Таклиф қилинаётган 
замонавий таълим технологияларининг яна бир муҳим жиҳати шундаки, ҳозирги таълим 
тизимидаги ижобий томонларни сақлаган ҳолда, қўллаш имкониятининг мавжудлиги. 
Бундан ташқари, бу технологиялар фалсафий, психологик, педагогик, дидактик 
моҳиятга кўра, инсонпарварлик тавсифга эга. Буларнинг инсонпарварлик тавсифи фақат 
назарий-мафкуравий жиҳатдан истиқлол мафкураси талабларига мос келиши эмас, балки 
амалий 
жиҳатдан 
маънавияти 
юксак, 
баркамол 
инсонни 
шакллантиришга 
йўналтирилганлигида. Улар таълмининг тарбиявий мазмунини кучайтириш, ўқув 
материалини ўқувчилар жамоа бўлиб бир-бирига суяниб, ҳамкорикда чуқур ва пухта 
ўзлаштиришни, уларнинг интеллектуал ахлоқий ривожланишини, эркин ва мустақил 
фикрлашини таъминлайди. Бу эса ўз навбатида бир-бирига ёрдам бериш мулоқотининг 
яхшилашига хизмат қилади. 
Ҳозирги ўқитишда ҳар бир таълим олувчининг фақат ўзи билимни ўзлаштиришдан 
манфаатдорлиги асосида унда шаклланувчи рақобат, димоғдорлик, қўполлик, манманлик, 
авторитар хислатлардан халос бўлишга замин тайёрлайди. Бу эса ҳозирги таълим 
ислоҳотининг талабларига ҳамоҳанг. Мазкур технологияларнинг таълимдаги асосий 
моҳияти таълим олувчи шахс камолоти, танқидий фикрлаши ҳамда ўзига хос 
индивдуаллигига асосланиши. Шу билан бирга ўқувчиларнинг анъанавий таълимдаги 


74 
фақат тайёр билимларни ўзлаштириш ва уларни такрорлашга муқобил метод сифатида 
хизмат қилиши. Мазкур технологиялар методик жиҳатдан “ўзбек модели”нинг босқичма-
босқич ривожланиш назариясига мос келиб, таълимни тадрижий тарзда мазмун-моҳияти 
билан замонавий таълим технологиялари асосида кўриш имкониятини беради. 
Таклиф қилинаётган таълим технологияларини яхлитликда таълим жараёнига қўллаш 
аста-секин анъанавий методлардан воз кечиб, замонавий педагогик ва ахборот-
коммуникация технологияларидан фойдаланиш имкониятини яратади. Улар психологик 
ва педагогик моҳияти билан инсонпарварлик тавсифига эга бўлган шахсга йўналтирилган 
технология. Ҳамкорликда ўқитиш, лойиҳалар методи, табақали ўқитиш, “ўқувчи папкаси” 
мазмун-моҳияти жиҳатдан ўзаро боғлиқ ҳолда бир-бирини тақозо қилади ва ўз навбатида 
яхлит дидактик тизимни ташкил этади. Булар таълим олувчиларни халоллик, ошкоралик, 
бошқаларга ғамхўрлик, саховат, самимийлик, ўзаро ёрдам руҳида тарбиялайди. 
Шахсга йўналтирилган таълим технологияларини қўллашда қуйидагиларга эътибор 
бериш лозим: 
- таълим олувчи тажрибаси, билимнинг табақалилиги, технология таълими ўқув 
фанига қизиқиши, билим савияси; 
- таълим олувчининг психик хусусияти (хотира, идрок, тафаккур, ўз ҳиссиётини 
бошқара олиш); 
- феъл-атворининг хусусияти ва мижозининг хусусияти.
Демак, ўқувчи шахсининг ўзига хос белгилари эътибордан соқит қилмаслиги лозим. 
Ҳамкорликда ўқитишнинг асосини кичик гуруҳларда таълим бериш ташкил қилади. 
Унинг ғояси ХХ асрнинг 20 йилларида америкалик файласуф ва педагог (прогматизм 
фалсафасининг асосчиси) Джон Дьюи томонидан ишлаб чиқилган эди. Аммо унинг 
технологик асослари, яъни кичик гуруҳларда ҳамкорликда ўқитиш таълимнинг амалий 
томони шахсни келажак ҳаётга, ишлаб чиқаришга тайёрлаш, яъни инсон учун ўқитишнинг 
фойдали томони ХХ асрнинг 70-80 йилларида жаҳоннинг Англия, Канада, Австралия, 
Германия, Нидерландия, Япония, Исроил каби мамлакатларида турлича шакллари пайдо 
бўла бошлади. Унинг назарий-мафкуравий асоси ХХ асрнинг 80 йилларида 
Американинг Джон Хопкинс университети профессори Р. Славик, Миннесот 
университети профессорлари Роджерс Джонсон ва Девид Джоксон, Калифорния 
университети олимлари гуруҳи Д.Ж.Аронсон бошчилигида ҳамда Исроилнинг Тель-Авив 
университети олимлари гуруҳи Шоломо Шарон раҳбарлигида ишлаб чиқилди. 
Ҳамкорликда ўқитиш АҚШ, Исроил ва Европа мамлакатларида шаклан бири-биридан 
фарқ қилса-да, аммо назарий асослари умумий ҳисобланади.
АҚШдаги ҳамкорликда ўқитиш технологияси таълимнинг амалий йўналиши ўқувчига 
маълум кўникма ва малакаларни, тушунчаларни, назарий билимларни ўзлаштиришга 
қаратилган. Европа ва Исроил тажрибасида ҳамкорликда ўқитиш кўпинча дарсларда 
фаолиятни лойиҳалаш мунозара ташкил қилишга асосланган. Кўраяпмизки, ҳамкорликда 
ўқитиш технологияси жаҳоннинг кўпгина мамлакатларида ривожлантирилиб, халқаро 
аҳамият касб этяпти. Бунинг боиси унинг ўз мазмун-моҳияти билан инсонпарвар тавсифда 
эканлигида. 
Ҳамкорликда ўқитиш моҳиятини тушуниш учун педагогик амалиётда учрайдиган 
битта фактга мурожатт қилайлик. Бу ҳам бўлса, ўқувчининг таълим жараёнида ўқув 
материалини тўлиқ ўзлаштира олмаслиги ёки амалий ишларда хато қилиши. “Хато” - ўқув 
материали мазмун-моҳиятини нотўғри тушуниш, нотўғри фикрлаш, билимниг 
тўлиқмаслиги, диққатини ўқишга қарата олмаслик тарзда бўлиши. Буни тузатиш учун 
қўшимча машқ қилиш, қўшимча дарс ўтиш лозим бўлади. Бу хатоликни таҳлил қилиб, уни 
ўқувчи фаолияти билан боғлиқлик ёки ўқувчиларнинг материалини ўзлаштиришлари учун 
етарли вақт ажрата олмаганлиги аниқланди. 
Педагог бу ташхис асосида ўзининг ўқитиш технологиясига маълум методик ўзгариш 
киритади. Агар ўқувчиларга ўқув матриалини ўзлаштиришга қўшимча вақт ажратиш 
лозим бўлса, уларнинг ҳар бир гуруҳдаги ҳамкорликдаги фаолияти орқали хатони 


75 
тузатади. Аммо ўқитуви бир вақтнинг ўзида барча ўқувчига ёрдам бера олмайди. Шу боис 
бу масъулиятни гуруҳ ўз зиммасига олади. чунки ҳамкорлик ғоясига, асосан, 
ўзлаштиришни баҳолаш тарзида эмас, балки бутун гуруҳ ўқувчиларига бирдай баҳо 
қўйилади, яъни уларнинг умумий ўзлаштириш даражаси муҳим ҳисобланади. 
Ўзлаштириши бўш ўқувчилар кучли ўқувчилар ёрдамида ўқув материалини етарли 
даражада ўзлаштиришга эришади. Таълим натижасида айрим ўқувчи эмас, балки бутун 
гуруҳ манфаатдор бўлади. Ўқувчининг ўқишдаги муваффақияти бутун гуруҳ фаолияти 
мазмунига боғлиқлик масъулиятини сезиши бирлашишга, ҳамкорликка ундаб, 
ўқувчиларни умумий мақсад йўлида бирлаштиради. 
Ҳамкорликда ўқитиш фақат таълимий жиҳатдан аҳамиятли бўлмасдан, балки 
тарбиявий томондан ҳам ўқувчиларнинг интеллектуал ва аҳамиятли камолотига кучли 
таъсир қилади. Ҳамокрликда ўқитишнинг муҳим жиҳати жамоавий фаолият кўрсатиш 
бўлиб, бунда ўқувчилар ўзаро ҳамкорлиги бир-бирига боғлиқлик ҳиссиётлари ўзаро 
ҳаракатларини, фаолиятини мувофиқлаштириш муносабатлари шаклланади. Ҳамкорликда 
ўқитиш ўқувчиларнинг ижтимоийлашувига, ўзаро мулоқот кўникма ва малакаларини 
шаклланиши учун муҳим восита ҳисобланади. 
Ўқувчиларга ёшлигидан бошлаб бир-бирига ёрдам ҳиссиётларини ривожлантириб, 
дарсда эмас, балки яшаш тарзида ва бутун ҳаёти давомида бировга ёрдамга келиш ҳар 
қандай муаммони биргаликда ҳал қилишдан қувониш каби шахсий сифатларга айланади. 
Хўш ҳамкорикда ўқитиш технологиясининг моҳияти ёки дидактик асослари нимада? Бу 
усул ўқувчилар ҳаракатларини маълум кетма-кетлик ва изчилликда бажариши бўлиб, 
ўқитишнинг у ёки бу методларини амалга оширишни таъминлайди. Ёки методлар 
мажмуаси бўлиб, таълимга маълум ёндашишни таъминлайдиган дидактик тизим. 
Ўқувчиларнинг ўқув фаолиятини ташкил қилишнинг турли метод ва воситалари 
умумий мантиқий, ҳамкорликда ўқитиш принципларини амалга оширишга хизмат қилади. 
Шу мажмуалар ўз навбатида ҳамкорликда ўқитишнинг технологик асосини ташкил этади. 
Фақат шундай асосда кўрилган дидактик тизим педагогик жараёнда синалган метод ва 
воситалар технологияси сифатида хизмат қилиши мумкин. Дидактик тизимнинг асосини 
ўқитиш методлари мажмуаси ташкил этиб, улар маълум назарий асос, принципларга ва 
таълим концепциясига асосланади. 
Танланадиган ўқитишнинг метод ва воситалари ҳамкорликда ўқитиш талабларидан 
келиб чиқиши лозим. Ҳамкорликда ўқитиш технологияси турли мамлакатларда кенг 
қўлланилиб келинмоқда деган эдик. Бунда унинг ҳамма жойда бир хил қолипда эмас, 
балки турли хилда қўллаб бойитиш, турли вариантлар шаклланиши эътиборга молик. 
Масалан, Америкадаги Джон Хопкинс университетида команда тарзида ўқитиш кенг 
қўлланилади. Бунда асосий эътибор таълимнинг гуруҳи мақсадига қаратилиб, гуруҳ 
муваффақияти унинг ҳар бир аъзоси мустақил ишининг натижасига боғлиқ бўлади. 
Гуруҳнинг ҳар бир аъзоси бошқалар билан доимий ўзаро ҳамкорликда ўрганиладиган 
мавзу (муаммо) устида иш олиб боради. Гуруҳ ҳар бир аъзонинг вазифаси биргаликда 
муаммони ҳал қилиб, биргаликда билиш асосида команданинг ҳар бир аъзоси зарур 
билимларни эгаллаб, керакли кўникма ва малакалар шаклланишига эришилади. Бунда 
бутун команда ҳар бир ўқувчининг нимага эришганини билиши муҳим ҳисобланади. 
Бутун гуруҳ ўқув материалини унинг ҳар бир аъзоси эгаллашидан манфаатдор. Чунки 
бутун команда муваффақияти ҳар бир аъзосининг қўшган улуши ва гуруҳнинг 
ҳамкорликда ўз олдига қўйган масаланинг ечилишига боғлиқ. Ҳамкорликда ўқитишнинг 
команда шакли ўқувчилар фаолиятини ташкил қилиш технологияси қуйидаги уч асосий 
принципга асосланади:
1. “Тақдирлаш” бутун гуруҳ балл тариқасида ёки тақдирлаш сертификат, мақтов, 
махсус мукофот сифатида биргаликдаги ишига баҳо олади. Бунинг учун бутун гурҳга 
берилган битта топшириқ бажарилади. 
2. Ҳар бир ўқувчининг шахсий масъуляити бутун гуруҳнинг ютуғи ва камчилигини 
белгилайди. Бу эса гуруҳ аъзоларининг ҳар бири фаолиятини, шунингдек, бошқалар 


76 
фаолиятини назорат қилиши, ўқув материалини ўртоғининг ўзлаштириши ва тушунишига 
ёрдамлашишига замин ҳозирлайди. Гуруҳ аъзоларининг ўз билимларини турлича баҳолаш 
ва назорат қилишга тайёр туришларини таъминлайди. 
3. Гуруҳлар ҳар бир ўқувчининг ўзлаштиришдаги тенг имкониятлари ўз командасига 
олиб келадиган очколари аввалги натижаларини яхшилаш асосида амалга оширилади. 
Ўзлаштириш натижаларини аввалгилари билан таққослаш айнан шу гуруҳ ўқувчилари 
эришган натижаларини баҳолаш имкониятини беради. 
Таълимни бундай ташкил қилишда асосий нарса бутун команда тақдирлаш ва ҳар 
бирининг шахсий масъулияти ҳиссини шакллантиришдан иборат. Бунда ўқувчиларнинг 
биргаликда ишлаши учун кўрсатма бериш муҳим бўлмасдан, балки ҳар бир ўртоғининг 
билим эгаллашида манфаатдорликни шакллантириш асосий ҳисобланади. Шу билан бирга 
ўқувчиларнинг ҳозирги эгаллаган билимларини аввалги билимлари натижалари билан 
таққослаш, уларни тақдирлашга нисбатан анча таъсирчан ҳисобланади. Бу эса шахсий 
натижаларни янада чуқурлаштиришга олиб келади. 
Ҳамкорликда ўқитишнинг команда таркибида ишлашнинг тўрт хил варианти мавжуд 
бўлиб, булардан иккитаси умумий ўрта таълим мактабида ёки ўрта махсус, касб-ҳунар 
коллежида ўқитиладиган фанларнинг ҳаммасида қўлланилиши мумкин. 
Ҳамкорликда кичик гуруҳ - команда ўқитиш; ўйин, турнир шаклда команда ўқитиш; 
қолган иккитаси аксарият ҳолларда айрим фанларни маълум ёшдаги ўқувчиларга 
мўлжалланган командада таълимни табақалаштириб, яъни математика фанини ўқитишда; 
ўқиш, ижодий иншо ёзишга ҳамкорликда ўқитишда ижобий натижалар бериши 
аниқланган. Масалан, кичик гуруҳларда ҳамкорликда ўқитишни ташкил қилиш (Р. Славик 
технологиясида) гуруҳ тўрт нафар ўқувчи (ҳар хил даражада билимли ўғил ва қиз 
болалар)дан иборат бўлади. Бунда ўқитувчи янги мавзуни тушунтириб, сўнгра 
ўқувчиларнинг гуруҳларда уни мустаҳкамлаши, унинг ҳамма жиҳатларини англаб олишни 
топширади. 
Гуруҳларда маълум топшириқнинг зарурий таянч томонларини фаҳмлаш берилади. 
Бунда топшириқни айрим қисмларга бўлиб, ҳар бир ўқувчи ўз қисмини ўрганиши ёки 
айланма тариқасида ҳар бир ўқувчи ундан кейинги қисмни бажариши тарзида бўлиши 
мумкин. Топшириқни бажаришни кучли ёки бўшроқ ўзлаштирувчи ўқувчи бошлаши, 
аммо ҳар бир топшириқни бажариши, ошкора, овоз чиқариб тушунтириши ва бутун гуруҳ 
назорат қилиши лозим. Агар топшириқ гуруҳ учун бир хил бўлса, бутун гуруҳ 
топшириқни бажариб бўлгач, ўқитувчи дарсни турли гуруҳларнинг ишини умумий ҳолда 
муҳокама қилса бўлади. Агар топшириқ турлича бўлса, ҳар бир гуруҳ алоҳида якунлаши 
мумкин. 
Ўқув материали ўқувчилар томонидан ўзлаштирилганига ўқитувчи ишонч ҳосил 
қилгач, уларнинг тушунганлиги ва ўзлаштиришни аниқлаш учун тест синови ўтказади. 
Бунда ўқитувчи ўқувчиларга индивидуал ёндашиб, уларнинг билим даражасини ҳисобга 
олган ҳолда, топшириқни таъминлайди. Ҳар бир ўқувчи олган баҳолари умумлаштирилиб, 
гуруҳнинг умумий баҳоси эълон қилинади. 
Бунда кучли ўқувчилар бўш ўқувчилар билан мусобақа қилмай, балки ҳар бир ўқувчи 
ўзи билан мусобақа қилиб, ўз вазифасини бажариб, гуруҳга очколарни кўпайтиришга 
интилади. Таълимни бундай ташкил қилиш турли аниқ ва табиий фанларни таълим 
муассасаларида ўргатишга қўллаш мумкин. 
Ҳамкорликда ўқитиш технологиясининг яна бир кўриниши команда - ўйин фаолият. 
Бунда ҳам аввалгидек, ўқитувчи янги мавзуни тушунтиради ва ўқувчилар ўқув 
материалини гуруҳ ўзлаштиришига гуруҳли йўналтиради. Аммо ўзлаштириш 
натижаларини баҳолашда командалар ўртасида ҳафталик мусобақа турнирларини ташкил 
этадилар. Бунинг учун уч нафар ўқувчидан иборат “турнир столлари” ташкил қилиниб, 
унда бир-бирига тенг ўзлаштирувчи ўқувчилар муосбақани ташкил этади. Бундай ўқитиш 
математика, табиий фанларда кўпроқ ижобий натижа беради. 


77 
Топшириқлар табақалаштирилиб, мураккаблик даражасига қараб берилади. Ҳар бир 
стол ғолиби ўз командасига бир хил миқдорда баллар келтиради. Бунда бўш 
ўзлаштирувчилар ҳам ўз тенглари билан мусобақалашиб, командасига очко келтиради. 
Турнирда энг кўп балл тўплаган команда ғолиб деб эълон қилинади ва тақдирланади. 
Ҳамкорликда ўқитиш технологиясининг кўринишларидан яна бири гуруҳда 
индивидуал ишлаш. Бунда ўқувчилар аввал ўзлаштирган билимларнинг натижасига кўра, 
индивидуал топшириқ олиб, ўз иш суръати асосида уни бажаради. 
Таълимнинг бундай шаклда командалар турли хил фаолият (топшириқ) билан 
шуғулланиши мумкин. Команда аъзолари бир-бирларига ўз индивидуал топшириқларини 
бажаришда ёрдам бериб, ўзларининг ютуқ ёки ўзлаштирилишларини махсус журналда 
қайд қиладилар. Якуний баҳолаш тестлари ўқувчиларнинг ўзлари (махсус баҳоловчи 
ўқувчи) томонидан индивидуал амалга оширилади. 
Ўқитувчи ҳар бир ҳафтада команданинг ҳар бир аъзоси ишлаган мавзулар ва 
топшириқларни дастур ва ўқув режа асосида ҳисобга олиб боради. Бунда ўқитувчи 
гуруҳларнинг ютуқларини алоҳида таъкидлаши лозим. Ўқувчилар ўзлари мустақил 
ишлаганликлари учун ўқитувчининг алоҳида гуруҳ ёки ўқувчилар билан индивидуал иш 
олиб бориш имконияти кенгаяди. Ўқувчилар фаолиятини таълим жараёнида бундай 
ташкил қилиш кўпроқ физика, математика, кимё фанларини ўқитишда қўл келади. 
Ҳамкорликдаги таълимнинг ўқишга ва ижодий фаолиятга тадбиқ қилиш шакли 
кўпинча пастки гуруҳларда қўлланилиши мумкин. Бунда 4 нафар ўқувчидан иборат гуруҳ 
жуфтликларга ажратилади. Ўқитувчи ўқитаётганларнинг бир жуфти билан ишлаётганда 
бошқаси мустақил бир-бирига ўқиб бериб, унинг айтиб бериши режасини тузади. Асосий 
фикрларни ажратиб, матндаги саволларга жавоб ёзади, тўғри ёзиш, луғат билан ишлашни 
машқ қилади. 
Агар синф гомоген гуруҳларга бўлинмаса, ҳамма ўқувчи ҳамкорликда ишлаб, 
матннинг умумий маъносини англаб. Муаммоли саволларга жавоб топадилар. 
Она тили ва чет тили дарсларида ўқувчилар тўғри ёзиш, луғат билан ишлаш, матн 
маъносини айтиб бериш, бир-бирларининг ёзма ишларини текшириш ва таҳлил қилиш 
билан шуғулланадилар. Гуруҳдаги барча ишлар ўқитувчи назорати орқали амалга 
оширилади. 
Ўқувчилар билимини баҳолаш тестлари ўқитувчиларнинг тўла тайёргарлигига ишонч 
ҳосил қилганида ўтказилади. Ҳамкорликда таълим беришнинг “биргаликда ўқиймиз” 
технологияси. бунда синф турли хил ўзлаштирувчи 3-5 нафар ўқувчидан иборат гуруҳлар. 
Ҳар бир гуруҳ синф умумий мавзунинг бир қисмидан иборат топшириқ олади. Гуруҳ ҳар 
бир аъзосининг биргаликдаги иши бутун ўқув материалининг ўзлаштирилишига 
эришилади. Асосий иш принципи бутун командани тақдирлаш, ўқувчиларга индивидуал 
ёндашиш, ҳар кимга тенг имкониятлар яратиш. 
Гуруҳни тақдирлаш ҳар бир ўқувчининг эришган натижасига боғлиқ бўлади. Бунда 
ўқитувчи гуруҳларни тузишда ўқувчиларнинг индивидуал ва психологик хусусиятларини 
ва ҳар бир гуруҳ учун аниқ-мос топшириқ тузишга эътибор қаратиш муҳим аҳамиятга эга. 
Гуруҳ ичида эса ҳар бир ўқувчининг ўрнини ўзлари белгилайди. Гуруҳлар таълимнинг бу 
шаклда билиши, ижодий мақсад билан бирга (таълимий), ижтимоий-психологик вазифа 
ўртоқларининг топшириқларини бажариш маданияти ва ўзаро мулоқотни назорат 
қилишни амалга оширади. Таълимнинг бу иккала мақсадини ўқитувчи назорат қилади. 
Ҳамкорликда ўқитишнинг юқорида қараб чиққан шакллари учун умумийлик-мақсад 
ва вазифаларнинг яқинлиги, ўқувчиларнинг таълим олишда тенг имкониятлари 
индивидуал масъулият ҳисобланади. Шу билан бирга гуруҳда рақобат эмас, ҳамкорлик, 
гуруҳ аъзоларининг умумий мақсад ва муваффақиятдан манфаатдорлиги ўзаро 
белгиловчи омил ҳисобланади. Тенг имкониятлар ўқувчиларнинг такомиллашувига замин 
ҳозирлашини анламоқ ва олға интилмоқ муҳим ҳисобланади. 
Энг муҳими таълим жараёнида ўқитувчининг ўрни ўқувчиларни мустақил билим 
олишга ёрдам бериши билан белгиланади. У ўқувчиларга тайёр билимларни 


78 
ўргатишдан ташқари, уларни мустақил, ижодий фикрлашга ўргатиш, ўз шахси ва 
билимига танқидий қараш, ахборотларни таҳлил қилиш, улардан кераклисини ажрата 
олиш, хулосалар чиқариш, ўз фикрларини асослашга ўргатишнинг муҳимлигида ўз 
ўрнини англайди. Ўрганиладиган муаммо устида мустақил ишлаш одатий ҳол ва 
фаолиятнинг асосий йўналиши бўлиб қолиши ҳамкорликда ўқитишнинг асосий 
мақсади ҳисобланади. 

Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish