- Пассив чекиниш:
- Ҳеч нарса гапирмаслик
- Реакция қилмаслик
- Вазиятни қандай ривожланишини кутиш…
- Актив чекиниш:
- Барчасини рад этиш
- ОАВ орқали ўзини оқлаш
- Дарҳол узр сўраш…
Қай бири тўғри?
“Жонсон ва Жонсон” компаниясида инқироз ҳолати - аҳолидан “Тайлинол” дорилари қайтариб олинди.
- Компания раҳбарлари оператив матбуот-конференциясини ўтказадилар.
- компания ҳам террористик жаҳолат қурбони бўлганлигига ишонтириш
- “Макнил” заводининг ҳамма телефонлари (800дан ортиқ) тинимсиз ишлаб туради
- 180дан ортиқ газеталарида “Жонсон ва Жонсон” компанияси ноодатий реклама эълонини чиқарди
- Кўрилган чора-тадбирлар натижасида икки ой ўтгач, компания ўз бозорининг 80%ни тиклашга эришди. Икки йилдан сўнг, бутун ўз ҳажмини тиклаб олди
Инқироздан кейин – таҳлил ва баҳолаш жараёни - Инқироздан сўнг, воқеаларни таҳлил қилиш, айбдорларни излаш имконияти бўлади. Шунингдек, буҳронга қарши режанинг самарадорлигини ва одамларнинг муносабатини баҳолаш учун шароит яратилади. PR мутахассисларида буҳроннинг олдини олиш чора-тадбирлари борасида янги режалар, таклифлар пайдо бўлади, тажриба орттирилади.
Ҳеч қачон универсал ечим бўлмайди!
CASE - Ёшлар Иттифоқи ва танқидлар
- Ўтган йилда ташкилот билан боғлиқ энг шов-шувли воқеа ташкилот раиси Қаҳрамон Қуронбоевнинг 5 июнь куни ОАВ вакиллари билан учрашувда тўйлар ҳақида гапирар экан, раис водий вилоятларидан бирида тўй кортежини тўхтатгани, келин ва куёвни тушириб, таксига ўтқазиб жўнатиб юборганини фахрланиб айтди. Аммо бунга билдирилган муносабатлар, хусусан, 9 июнь куни эълон қилинган, «йўлтўсар раисдан жойни бўшатиб қўйиш» сўралган мақоладан кейин у шу мақола нашр этилган Kun.uz сайтига интервью берди ҳамда аслида воқеа бошқачароқ бўлганини тан олди. Иттифоқ раиси воқеа айнан қаерда, қачон бўлганига барибир аниқлик киритмади. Журналистлар водийда таксига ўтқазиб юборилган келин-куёвларни топа олишмади. Якунда савол барибир очиқ қолди: Қуронбоев инсон ҳуқуқларини топтаганмиди ёки ёлғон гапирганмиди?
- Кўп ўтмай Ёшлар куни муносабати билан иттифоқ фаоллари шов-шувли кортеж уютиришди.....Роса танқидлар авж олди. Лекин Ёшлар иттифоқи атрофидаги мунозаралар тўхтагани йўқ.
- Ташкилотга навбатдаги жиддий эътирозлардан бири унинг «Скорпион» фильмидаги иштироки юзасидан келиб чиқди. Катта маблағ сарфлангани айтилган (тахминан 4 миллиард сўм) фильм бунча маблағга арзимаслиги ҳақида тақризлар ёзилди, бунча пулга анча савиялироқ фильм ишлаш мумкин бўлгани айтилди. Шунингдек, Ёшлар иттифоқи бу фильм учун маълум миқдордаги маблағни (турли хабарларга кўра 900 миллион сўм, лекин ташкилот бу ҳақда аниқ рақамларни яширди) сарфлаб тўғри иш қилмаганини айтишди. ЁИ учун яна бир минус.
- Ташкилот раиси бу сафар ўтган йилдаги каби йил охирида ҳисобот бермади (ўтган йилнинг 26 декабрь кунида Қаҳрамон Қуронбоев йил якунларига бағишлаб ҳисобот берганди. Бунга маълум маънода Kun.uz сайтида 25 декабрь куни эълон қилинган «Ёшлар иттифоқини нега ҳамма ёмон кўради?»сарлавҳали мақола ҳам туртки бўлганди.
Эътиборингиз учун раҳмат!
Do'stlaringiz bilan baham: |