Информатика ва ахборот технологиялари”


Битирув ишининг назарий ва амалий аҳамияти



Download 1,67 Mb.
bet5/21
Sana22.02.2022
Hajmi1,67 Mb.
#86076
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
КЕНЖАБАЕВ А.Т. БИТИРУВ ИШИ

Битирув ишининг назарий ва амалий аҳамияти. Битирув ишининг назарий - услубий асоси бўлиб диалектик услуб, Ўзбекистон Республикаси Президенти асарлари ҳамда мазкур муаммони ҳал қилиш бўйича хорижий мамлакатлар, шунингдек Ўзбекистон олимларининг илмий ғоялари ва йўналишлари, адабиётлари асос қилиб олинган.
Битирув ишида объектни комплекс таҳлил этиш, мавзуга оид илмий-фалсафий, психологик-педагогик адабиётлар, ўқув-методик қўлланмаларни илмий-педагогик жиҳатдан таҳлил этиш, педагогик кузатув, педагогик тажрибаларни ўрганиш ва умумлаштириш, миқдорий ва сифатли таҳлилини яхлитликда қўллаш каби методологик талаблардан келиб чиқилди.
Битирув ишида илгари сурилган, асосланган илмий назарий ғоялардан мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётида олий таълим муассасаларида инновацияларни жорий этиш ва ривожлантиришнинг ўрни ҳамда аҳамиятига бағишланган илмий тадқиқотларда фойдаланиш мумкин. Битирув иши маълумотлари асосидаги муаллиф тавсия ва таклифлари ижтимоий тараққиёт дастурларини ишлаб чиқишда қўлланилиши мумкин. Битирув ишида асосланган фикр-мулоҳазалар, ундаги амалий маълумотлардан айрим ташкилотлар билан ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришда фойдаланиш мумкин.
Битирув иш тузилмасининг тавсифи. Битирув иши таркибий жиҳатдан кириш, иккита боб, хулоса, фойдаланган адабиётлар рўйхати, расм ва жадваллардан иборат.

1-Боб. Интернет асослари бўйича билим ва кўникмаларни такомиллаштиришнинг назарий жиҳатлари

    1. Таълимда интернет ва рақамли технологияларни қўллаш жамият ривожланишининг муҳим омили сифатида

Интернет XX асрнинг энг буюк кашфиётларидан бири ҳисобланиб, Ушбу кашфиёт туфайли бутун жаҳон бўйлаб тарқалиб кетган миллионлаб компьютерларни ягона бир ахборот муҳитга бириктириш имконияти туғилди. Интернет ўз-ўзини шакллантирувчи ва бошқарувчи мураккаб тизим бўлиб, асосан техник, дастурий ҳамда ахборот таркибий кисмлардан ташкил топган. Бугунги кунда жаҳон аҳолисининг аксарият қисми интернетдан фойдаланмоқда.
Маълумотлар узатиш воситаларининг ривожланиши барча давлатлар киритган ягона ахборот тизимини яратилишига хизмат қилди. Айнан ушбу тармоқ туфайли локал ахборот тармоқлари ягона глобал тармоқга бирлашади. Ушбу соҳанинг ривожланишига республикамиз раҳбарияти томонидан ҳам катта эътибор қаратилаётганини таъкидлаб ўтиш муҳим. 
Интернет тезлигини кескин ошириш ва унинг сифатини яхшилаш, мобил хизмат турларини кўпайтириш ва алоқа корхоноларини халқаро етакчи телекоммуникация компаниялари билан алоқаларини кучайтириш, “Электрон ҳукумат” тизимини янада ривожлантириш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича тегишли ишларни амалга ошириш ҳозирги куннинг долзарб масалаларидан ҳисобланади.
Ўзбекистонда интернетга улаш хизматини кўрсатиш бўйича рақобатбардош муҳит мавжуд эмаслиги ҳамда шимолий, яъни Қозоғистон Россия интернет-каналига боғлиқ бўлган вазият юзага келганлиги сабаб, интернетга уланиш МДҲ давлатлариникига нисбатан анча секин ва қиммат ҳисобланади. Ушбу муаммони Ўзбекистон янги ташқи каналлар очиш эвазига ҳал қилишни мўжалламоқда. Интернетга уланиш тезлигининг ошиши ва барқарорлигининг ўсишига Туркманистон, Эрон, Қирғизистон ва Хитой давлатлари орқали янги ташқи каналлар очиш орқали эришиш назарда тутилмоқда. Айнан шу ишларнинг амалга ошиши мамлакатимизда интернетнинг юқори тезлигини ва уни анча арзон бўлишини таъминлайди.
Бугунги кунда жамиятимиз, бутун ҳаёт тарзимиз шунчалик ривожланиб, жадаллашиб бормоқдаки, уни ҳаттоки кўз билан илғаб бўлмайдиган ҳодиса сифатида ҳам қараш мумкин. Ҳаётимизга шиддат билан кириб келаётган ахборот-коммуникация ва интернет технологияларининг ўрни нафақат ишлаб чиқариш ёки бошқа соҳаларда, жумладан, таълим тизимида ҳам ўз ўрни ва мавқеига эга бўлиб бормоқда. Ахборот-коммуникация технологиялари айни вақтда ҳеч ким учун янгилик эмас, бироқ унинг кундан кунга такомиллашиб бораётганлиги янгидан -янги қирраларни намоён этади. Жамият янгилангани сари ундаги ҳар бир соҳада ҳам маълум бир ўзгаришлар ва бурилишлар рўй беради. Буни аввалги таълим тизими билан бугунги таълим тизимини таққослаганда фарқ катта эканлигидан ҳам англаш мумкин. Шу сабабли ахборот-коммуникация технологияларининг таълим тизимидаги ўрни юқоридир.
Таълим жараёнида ахборот технологияларининг ўрнини янада ошириш мақсадида турли электрон дарсликлар, электрон ўқитиш усуллари ишлаб чиқилган ва бугунги кунда ҳам бу жараён давом этмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ҳозирда таълим тизимида “Масофавий таълим дастурлари” ишлаб чиқилмоқда ва уларни амалга ошириш учун ахборот-коммуникация ва интернет технологияларидан кенг фойдаланмоқда.
Кадрлар тайёрлаш соҳасини такомиллаштириш орқали мамлакатнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш Ўзбекистонда демократик давлат, бозор иқтисодиётига асосланган кучли фуқаролик жамият қуришнинг муҳим омилларидан бири сифатида белгиланди.Таълим-жамиятни ислоҳ қилиш ва уни ташқи дунё учун янада очиқ ҳамда янги технология ва билимларга йўналтирилган жамиятга айлантиришнинг асосий омилидир.Таълим - ҳар бир давлатнинг сиёсатида асосий восита бўлиб, унинг иқтисодий ўсишига таъсир қилувчи биринчи даржали омиллардан бири ҳисобланади. Иқтисодий, сиёсий, маданий, фан, экология тизимларининг барчасини таълим ўзида мужассамлаштиргандир.У нафақат жамиятнинг ривожланиш истиқболини, балки ҳар бир инсоннинг алоҳида фаолиятини олдиндан аниқлайди ва белгилайди.Таълим, алоҳида шахсларни якка тарзидаги меҳнат жараёнига, шунингдек, ҳар бир фуқаронинг якка тарзидаги фаолияти ҳамда унинг меҳнат ва жамият ҳаётидаги жавобгарлик ҳиссини оширувчи жамоадаги ижодий фаолиятнинг янги таркибий қисмларига тайёрлашда ҳал қилувчи омил ҳисобланади.
Таълим тизимива ахборот-коммуникация ва интернет технологияларидан самарали фойдаланишнинг илмий асослари тўғрисида тўхталиб айтиш мумкинки, жамиятда иқтисодий муносабатларнинг ривожланиши унга мос равишда илмий-техникавий тараққиётга ҳам олиб келади. Иқтисодчи олим Даниел Белл саноатлашган иқтисодиётдан кейинги иқтисодиёт ҳақида тўхталиб, янги иқтисодиётда етакчи ўринда тадбиркорлар ёки саноат корхоналари эгалари эмас, балки олимлар, билимларга асосланган янги ахборот технологияларини яратувчилар туришини таъкидлаган эди. Бу иқтисодиётда ишлаб чиқариш ресурси сифатида ахборот ва билимлар майдонга чиқади, иқтисодиётни ҳаракатга келтирувчи куч бўлиб илмий кашфиёт ва ишланмалар хизмат қилади. Алан Гринспеннинг фикрига кўра, ахборот технологияларининг иқтисодиётни барча жабҳаларига чуқур кириб бориши замонавий иқтисодиётни аввалгилардан кескин фарқ қиладиган ҳолатга олиб келади ва иқтисодиёт фанида янги ахборот даврни бошлаб беради.
Ахборот технологиялари ва компьютерларни шиддатли ривожланиши турли ахборотлардан фойдаланиш асосида қурилган жамиятнинг тараққий этишига олиб келмоқда. Ушбу жамият ҳозирда “ахборотлашган жамият” деб аталмоқда. Ахборотлашган жамият – бу шундай жамиятки, унда жамият аъзоларининг аксарияти ахборотни, айниқса унинг юксак шакли бўлган – билимларни ишлаб чиқиш, ишлов бериш, истеъмол қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш билан банд бўладилар.
Таълим жараёнларига ахборот-коммуникация технологияларини қўллашнинг муҳим йўналишларидан бири масофавий таълим ҳисобланади. Масофавий таълим – ахборот-коммуникация технологиялар (компьютерлар, телекоммуникациялар, мультимедиа) воситалари ва илмий асосланган ўқитиш усулларини қўллаб, таълим (кундузги, сиртқи, экстернат) олиш шаклидир. Масофавий таълим – бу ўқитувчи ва ўқувчининг интерфаол (диалог), асинхрон ёки синхрон ўзаро ва таълим воситаси ёрдамида алақасининг бир мақсадга йўналтирилган жараён бўлиб, бу жараён уларнинг фазовий жойлашувига инвариант ва вақт бўйича келишилганди].
Жамият ривожланишининг глобаллашуви мамлакатлар, иқтисодий тизимлар ва одамлар ўртасидаги кенг миқёсли алоқаларнинг ривожланишига асос бўлади. Глобал ахборот тармоқлари (Интернет,уяли ва сунъий йўлдош алоқаси) янги транспорт воситалари турлари, интеллектуал мулк, хизматлар ва халқаро савдо тараққиёти, иш кучининг миграцияси, инвестициялар оқимининг кучайиши замонавий хўжалик алоқаларининг самарадарлигини ошириш орқали мамлакатларнинг ривожланишини таъминловчи асосий омилга айланмоқда.
Ўзбекистонда жамиятни демократлаштиришва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг роли ва аҳамияти беқиёсдир.Шусабабли республикада ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида миллий ахборотлаштириш тизимини ривожлантириш, жамият ҳаёти ва иқтисодиётнинг барча соҳасига замонавий ахборот технологияларини, компьютер техникаси, интернет ва телекоммуникация воситаларини оммавий равишда жорий қилиш ва улардан фойдаланиш, фуқароларнинг ахборотга ўсиб бораётган эҳтиёжларини тўлароқ қондириш, жаҳон ахборот ресурсларига уланиш имкониятини кенгайтириш асосий вазифалар бўлиб бормоқда.
Ахборот-коммуникация ва интернет технологияларининг ривожланишини юқорит езликка эга бўлган алоқа тармоқлари, хусусан интернетсиз тасаввур қилиш мумкин эмас. Интернет архитектура жиҳатидан очиқ ва марказлашмаган, ахборотларга бой, арзон ва ўзига хос алоқа воситаси бўлиб, очиқ демократик жамиятнинг ривожланишида жуда қўл келади ҳамда бутун инсониятнинг ривожланиши ва иқтисодий ўсиши учун имконият яратади. Хусусан, таълим жараёнларда интернет тизимидан фойдаланиш унинг самарадорлигини бир неча баробарга оширади.
2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастурига мувофиқ, электрон ҳукуматнинг самарали фаолият юритиши учун юқори тезликдаги телекоммуникация инфратузилмасини босқичма-босқич ривожлантириш белгиланди. Хусусан, 2020 йилгача интернет каналларининг ўтказувчанлик қобилиятини янада кенгайтириш, кенг полосали тармоқларни, айниқса, олис туманларда ривожлантириш бўйича 17 та йирик лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, 2020 йилгача ­фуқароларнинг давлат органлари билан электрон мулоқотини таъминлаш ҳамда ривожлантириш бўйича 22 та лойиҳа рўёбга чиқарилади.
Бугунги кунда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдалаган ҳолда мамлакатимизда масофавий таълим ташкил этиш бошлаб юборилди. Бу асосан, турли бизнес ўқув курсларида, раҳбар ходимларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимида жорий этилди. Бу борада ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш ва бу орқали таълимнинг сифатини ошириш борасидаги муаммолар, қилинадиган ишлар жуда кўп ва булар босқичма-босқич амалга ошириб борилади.
Ахборот технологияларидан самарали фойдаланишни, таълим жараёнларида уларнинг самарадорлигини ошириш, масофавий таълимни ривожлантириш учун қуйидаларни амалга ошириш лозим деб ҳисоблаймиз:
- мамлакатимизнинг чекка ҳудудларигача ахборот-коммуникация технологияларичуқур кириб боришини таъминлаш лозим;
- жойлардаги мавжуд ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланишзарур;
- мамлакатимизнинг етакчи университетларида масофавий таълим дастурларини жорий этиш керак;
- мамлакатимизда махсус “масофали ўқув юртлари” ни очиш керак, уларда интернет, радио ва телеведение орқали ўқитишни йўлга қўйиш лозим;
- масофавий таълимни ривожлантириш бўйича жаҳондаги етакчи мамлакатлар билан кенг ҳамкорликни йўлга қўйиш зарур;
- чет эл ўқув даргоҳларидаўқишни хоҳлаганлар учун мамлакатимизда масофадан туриб таълим олиш имкониятини яриб бериш керак ва бошқалар. Интернетга бир бузғунчи ва ёт ғояларни тарғиб қилувчи ҳамда жиноят оламига етакловчи “бало”га қарагандай қараб, ҳа деганда болаларимизга Интернетга киришга тақиқ қўявермасдан, аввал ота-оналар ундаги фойдали ва зарарли томонларни фарқлашни, ажрата олишни ўрганишимиз зарур ва муҳим. Ана ундан сўнг фарзандларимизга у ёки бу ресурс ёҳуд ижтимоий тармоқ уларга маънавий ёки моддий зарар еткизиши мумкинлиги, бошқалари эса маънавиятини, билим ва кўникмаларини оширишга ёрдам бериши ҳақида тушунтиришимиз даркор.
Бунинг устига жаҳон ўргимчак уясида шундай сайтлар борки, уларда бизнес очиш йўллари ва шунга ўхшаш бошқа кўплаб фойдали ресурсларга тўлиб-тошиб ётибди. Бир сўз билан айтганда, Интернет пул топишнинг бепоён имкониятлари манбасидир.
Агар шуларни ҳаммасини фарзандларимизга тушунтириб бера олсак, улар ёшлигидан Интернетнинг тегишли ресурсларидан тўғри фойдаланган ҳолда ўз кучи билан даромад топа олиши мумкинлигини сингдириб борсак, болаларимиз вақтини бекор ўтказмасдан, ўз ота-онасига тушаётган оғирлигини камайтириб бориб, оила бюджетига ўзининг ҳам улушини қўшиш истаги пайдо бўлади. Маълумот учун эслатиб ўтамиз, улғайиб келаётган ёш авлодга интернет тармоғида қулай, хавфсиз муҳит яратиш, таълим ва билим берувчи ресурслардан ягона нуқтадан фойдаланишларини ташкил қилиш орқали соғликлари ва ривожланишларига салбий таъсир кўрсатувчи ахборот ҳамда кибер-хуружлардан ҳимоя қилиш мақсадида, “Ўзбектелеком” АК томонидан 2017 йилда махсус тариф режалари, “хавфсиз Интернет” туркуми ва қўшимча хизматлар жорий қилди.

Энди компания Интернет фойдаланувчилари «ZiyoNET» тариф режасининг хизматларига уланиб, фарзандларига ҳозирча 3 мингга яқин сайтни ўз ичига олган Ягона ахборот ресурсларидан фойдаланиш имкониятини беришади. Мазкур рўйхатдан илмий-таълимий, маънавий-маърифий ва боланинг етук ва соғлом бўлиб вояга етишига хизмат қиладиган бошқа миллий ва халқаро интернет саҳифалари ўрин олган. Бу орқали болаларнинг интернетдаги хавфлардан ҳимояланиши, турли бузғунчи ва ғоявий нобоп сайтларга кириши кафолатланади. Шунингдек, ота-оналар рўйхатга ўзлари маъқул топган, болалар учун қизиқарли сайтларни киритиш бўйича таклиф ҳам беришлари мумкин.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида 2020 йил — “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб эълон қилинди. Ушбу Мурожаатномани нафақат жорий йилга қўлланма ва йўлланма сифатида, балки яқин ўрта муддат учун Ўзбекистоннинг тараққиёт йўлини белгилаб берувчи дастур, фундаментал аҳамиятга эга бўлган ҳужжат сифатида баҳолаш мумкин.
Илмсиз, маърифатсиз жамият ва мамлакат тараққиётини тасаввур қилиш мушкул. Юсуф Хос Ҳожиб ўзининг “Қутадғу билик” асарида “Билимсиз киши мевасиз дарахтдир, мевасиз дарахтни оч киши нима қилсин?!”, деб илм-маърифатнинг ўрни нақадар долзарб ва муҳимлигини кўрсатиб ўтган. Давлатимиз раҳбари томонидан илм-маърифатга алоҳида урғу берилиши ва бу орқали рақамли иқтисодиётни ривожлантириш масаласи кун тартибига қўйилиши иқтисодий-ижтимоий, сиёсий жиҳатдан кучли, бозор иқтисодиёти қонунлари тўлиқ амал қиладиган демократик давлат қуришга қаратилган муҳим қадам ифодасидир.
Таъкидлаш лозимки, Президентимизнинг “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 19 февралдаги Фармони Ҳукуматимиз томонидан рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича муҳим чора-тадбирлар ишлаб чиқилишига ва ҳаётга татбиқ этилишига асос бўлди.
Баъзилар рақамли иқтисодиёт нега керак ва нима беради, деб ўйлаши мумкин. Рақамли иқтисодиёт деганда, фақатгина Блокчейн (Blockchain) технологиясини ва улардан халқаро молия бозорларида фойдаланиш масалаларини ёки криптовалюталарни тушуниш керак эмас. Албатта, Блокчейн технологияси, криптовалюталар ҳам рақамли иқтисодиётнинг бир бўлаги. Лекин рақамли иқтисодиёт (Digital Economy) деганда, рақамли коммуникациялар, IT ёрдамида олиб бориладиган иқтисодиёт тушунилади. Бунда, яширин иқтисодиётга барҳам бериш воситаси сифатида ҳам қараш мумкин. Чунки биринчидан, барча операциялар электрон рўйхатдан ўтилишига, иккинчидан шаффоф бўлишига эришилади. Қолаверса, ишлаб чиқаришда янги IT технологиялар қўлланилиши туфайли маҳсулот ва хизматларнинг таннархи пасаяди.
Жаҳон банкининг “Рақамли дивидендлар” номли тадқиқоти хулосалари мамлакатлар иқтисодиётини ривожлантиришда рақамли иқтисодиётнинг нақадар долзарб ва муҳим масала эканлигини кўрсатади. Хусусан, интернет тезлигининг 10 фоизга ўсиши мамлакат ЯИМ ўсишига олиб келади. Ривожланган давлатларда бу кўрсаткич 1,21 фоизни ташкил этса, ривожланаётган мамлакатларда 1,38 фоизга тенг. Демак, интернет тезлиги 2 баробар ошадиган бўлса, ЯИМ ҳажми 13-14 фоиз ортишига эришиш мумкин.
Жаҳондаги глобаллашув шароитида ташқи миграция, халқаро савдо ва капиталлар ҳаракати, туризм, хорижий инвестициялар, IT ривожланиши мамлакатларнинг иқтисодий ўсиш суръатларига таъсир этади. Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида очиқлик, халқаро иқтисодий-сиёсий алоқаларнинг ривожланиши юртимизда саноат тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш имкониятларини юзага келтирди. Бунга мамлакатимиз ташқи савдо ҳажмининг ўсишини мисол қилиб келтириш мумкин. “Электрон ҳукумат”, “Электрон бошқарув”, “Телекоммуникация”, “Интернет”, “Веб-сайт” каби кўплаб иборалар ҳаётимизнинг ажралмас бўлагига айланди. IT кундалик ҳаётимизнинг барча соҳасини қамраб олмоқда.
Рақамли иқтисодиётда IT ёрдамида таннархни камайтиришга, натижада оптималлашувга ва самарадорлик ошишига эришилади.
"Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили" Давлат дастурнинг Иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари
Рақамли иқтисодиётда замонавий илмий ёндашувлар ва инновациялар муҳим ҳамда устувор аҳамиятга эга бўлади. Бунда илмий сиғимкорлик юқори бўлган тармоқлар равнақ топади.
Рақамли иқтисодиёт ривожланган давлатларда ЯИМ ҳажми ҳам, ЯИМнинг аҳоли сон бошига улуши ҳам юқоридир. Шу жиҳатдан, давлатимиз раҳбарининг бу масалага катта эътибор қаратиши бир мақсадни кўзлайди, у ҳам бўлса, биринчидан, аҳолининг яшаш даражасини юксалтириш, иккинчидан, аҳолининг реал даромадларини ошириш ва халқимизни рози қилишдир.
Экспертларнинг фикрича, 2020 йилдан бошлаб йирик банкларнинг қарийб 30 фоизидан ортиғи ўзларининг иш фаолиятида блокчейн технологиясидан фойдаланишни бошлаб юборишди. Бунга блокчейн технологиясининг нисбатан эндигина яратилганига қарамасдан, унинг мавжуд бизнес жараёнлардаги инқилобий ўзгаришларни қамраб олгани молия бозорлари иштирокчилари орасида улкан қизиқиш уйғотганини сабаб қилиб кўрсатиш мумкин.
Рақамли технологиялар ривожланиши охир-оқибат номоддий активлар, яъни физик жиҳатдан мавжуд бўлмаган номонетар активлар ошишига олиб келмоқда. Масалан, 1975 йилда Американинг йирик корпорациялари номоддий активлари 17 фоизни ташкил этган бўлса, 2019 йилга келиб, бу кўрсаткич 85 фоиздан ортди. Аниқроқ тушунтирадиган бўлсак, бухгалтерия балансидаги моддий ва номоддий активлар ўрни алмашди.
Рақамли активлар бўйича глобал иштирокчилар сифатида “North Plains Systems Corporation”, “Open Text Corporation”, “Widen”, “Net Xposure, Inc.”, “Media Beacon, Inc.”, “Hewlett-Packard Company”, “WebDAM” каби йирик халқаро корпорацияларни мисол қилиб келтириш мумкин.
Рақамли активларни бошқаришда ахборот хавфсизлигини таъминлаш муҳим омил саналади. Бунда асосий эътибор рақамли маълумотларга рухсатсиз кириш, уларни ахборот воситачиларидан ҳимоя қилган ҳолда хавфсизлигини таъминлаш ва ахборотлар узатишнинг соддалигини таъминлашга қаратилиши лозим.
Рақамли активларни бошқаришнинг муҳим муаммоларидан бири — бу уларнинг ҳуқуқий ҳимоясидир. Таъкидлаш лозимки, қисқа вақтларда ва оригиналдан камроқ харажат қилиб рақамли активлар нусхасини яратиш ҳамда ишга тушириш мумкин. Бу, албатта, рақамли активларнинг умумий даромадига таъсир қилади. Рақамли активларни бошқаришда булутли технологиялардан фойдаланиш асосий шартлардан бўлиб, техник, ҳуқуқий ва ташкилий жиҳатдан ахборотлар ҳимояси бўйича усулларни ишлаб чиқиш ҳисобланади.
Рақамли активларнинг ривожланишини рақамли тижоратнинг ривожланишисиз тасаввур қилиш қийин. Рақамли тижорат эса, содда ва ишончли рақамли тўлов тизимларини яратишни талаб этади. Биринчи “онлайн” тўлов тизимларига хизмат кўрсатишда аҳоли ўртасида кенг тарқалганлиги сабабли кредит ва дебет карталаридан фойдаланилган. “Visa” ва “Master Card” кредит карталари эмитентлари сотувчилардан ахборот алмашинувида юқори хавфсизлик чораларини кўриш шартларини талаб этишган.
Жаҳонда рўй бераётган сўнгги трендларни ўрганиш фойдадан холи бўлмайди. Чунки дунёда бухгалтерия балансидаги моддий ва номоддий активлар ўз ўрнини жадал алмаштириши даврида биз ҳам асосий эътиборни фақат маҳсулотлар экспортига қаратмасдан, балки ноу-хау, блокчейн технологиялари фаолиятини замонга ҳамоҳанг равишда ўрганиб, рақамли иқтисодиёт имкониятларидан кенг фойдаланишни янги босқичга олиб чиқишимиз мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз.
Яна бир жиҳатга тўхталиб ўтиш зарур. Президентимиз рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни устувор вазифа сифатида белгилади. Бунинг сабаби Ўзбекистон иқтисодиётининг юқори суръатларда ўсишини таъминлаш билан бирга, аҳоли илмини, қарашларини замон билан ҳамнафас қилиш, қолаверса, мамлакатимизнинг халқаро майдонда интеграциясини тезлаштириш ва натижада Ўзбекистонни демократик, иқтисодий жиҳатдан тараққий этган давлатлар қаторига қўшишдан иборатдир.
Бу инқилобий ёндашув фақатгина буюк иқтисодий сакрашлар орқали халқнинг турмуш даражасини ошириш, аҳоли фаровонлигига биринчи даражали масала сифатида қараш — ҳақиқий халқпарвар етакчига хосдир.

Download 1,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish