Khan Academy – видеотаълим асосчиси Салман Хан. Мактаб дастурнинг турли фанлари бўйича 1500 дан ортиқ видеороликларни яратган ва Интернет тармоғида жойлаштирилган.
Coursera – бугунги кунда 2012 йил августда асос солинган, МООС хизматларини кўрсатиш бўйича йирик платформалардан бири ҳисобланади. Иш бошлаганидан кейин бир неча ой ўткандан кейинунинг хизматларидан миллионлаб фойдаланувчилар фойдалана бошлашган, ўн минг фойдаланувчилар 200дан ортиқ қулай курсларда тингловчи бўлиш учун ҳар ойда лойиҳага қўшилиб боришган. Бир йилдан кам вақт давомида платформа венчур инвесторлардан 20 миллиондан ортиқ АҚШ долларини йиғди. Udacity миллионга яқин инсон қўллайди, ишлаш давомида бир неча ойда лойиҳа молиялаштиришнинг 15 миллион АҚШ долларини жалб қилишга эришилди. Harvard ва MIT 30 миллионни edX лойиҳани (бу ягона non-for-profit – лойиҳа) ривожлантиришга сарфлади [24-26].
5-расм. Coursera очиқ онлайн курслари
2013 йилдаёқ ОЭТР/ОООК кўпчилик олий таълими ривожланган мамлакатлар учун тизимли синов бўлди. ОЭТР/ОООК га бўлган мода кенг бутун дунёга тарқалиб кетди. Шубҳасиз, бу ерда етакчи бўлиб 15 ОЭТР/ОООК-майдончалар (Coursera, EdX, Udacity ва бош.) ва миллионлаб тингловчиларга эга АҚШ саналади. Ўзининг ОЭТР/ОООК-майдончаларни ҳам Германия (Iversity) ва Испания (Crypt4you). Буюк Британияда эса 12 олийгоҳдан иборат Futurelearn, Европа Иттифоқида Open up Ed (11 университет) иттифоқлар яратилди. [42].
Бундан ташқари Udacity, edX, Canvas, Udamy, Wedubox каби бошқа МООСлар ҳам бор.
Европа иттифоқи мамлакатлари ҳам ахборот ва тармоқ технологияларининг мавжуд таълим тизими моделига таъсирини англаб етишмоқда. Европа иттифоқи томонидан қабул қилинган Лиссабон стратегиясига мувофиқ 2000-2010 йилларда электрон таълим, билимларга асосланган рақобатбардош динамик иқтисодиётни қуриш воситаси сифатида қабул қилинган эди. Финляндия, Ирландия, Жанубий Кореяларда, таълимни модернизациялашнинг асосий воситасига айланган электрон таълим бўйича, махсус миллий дастурлар амалга оширилмоқда. Англияда 2008-2014 йилларда таълимни ривожлантириш бўйича давлат стратегияси янги “электрон” педагогикани (e-pedagogy) эгаллашни назарда тутган [28-29].
Шу билан бирга АҚШ ва Европа иттифоқининг кўплаб етакчи университетлари оммавий очиқ онлайн-курсларини (massive open online course - MOOC) очишга катта сармоялар ажратмоқдалар. Булардан энг машҳури 2011 йилда очилган Coursera лойиҳаси бўлиб, у АҚШдаги учта катта университетнинг ресурсларини ўз ичига олади. Coursera субтитрли видео маърузаларни, маъруза конспектларининг матнини, уй вазифалари, тестлар ва якуний имтиҳонларни ўз ичига оладиган тўлиқ курсларни таклиф қилади. Курсни тугатган эшитувчига махсус сертификат юборилади. 2013 йилнинг бошидаёқ ушбу порталда 196 мамлакатдан 2,3 млн. фойдаланувчи қайд қилинган эди.
Фақатгина биринчи ярим йил ичида лойиҳада иштирок этиш учун 1 млн. яқин тингловчилар яъзо бўлишди, 2015 йил мартида Coursera да деярли 12 млн. фойдаланувчилар (15 марта 2015 й. – 11 937 678 одам) рўйхатдан ўтиб, Coursera нинг 116 ҳамкори тақдим этган 984 курсда ўқишди [21].
6-расм. Coursera таълим порталидаги мамлакатлар бўйича тингловчиларни тақсимлаш
EDX – Гарвард университети томонидан, Массачусет технология институти ва Берклидаги Калифорния университети томонидан асос солинган. EDX асос солинган кундан бошлаб 55 та курсни таклиф этди. Бунда, курснинг видео, матн ва MOOCs курсининг уй вазифалари каби анъанавий материалларга қўшимча тарзда талабалар ва ўқитувчиларнинг ўз-ўзини ўқитиш жамиятини яратишга ёрдам берадиган фойдаланувчилар форумидан фойдаланилади. Дастлабки инвестициялар 60 миллион АҚШ долларини ташкил этди.
Do'stlaringiz bilan baham: |