Информатика ва ахборот технологиялари”


Таълим жараёнида яратилган электрон таълим ресурсларидан фойдаланиш методикаси



Download 1,67 Mb.
bet11/21
Sana22.02.2022
Hajmi1,67 Mb.
#86076
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21
Bog'liq
КЕНЖАБАЕВ А.Т. БИТИРУВ ИШИ

2.1. Таълим жараёнида яратилган электрон таълим ресурсларидан фойдаланиш методикаси
Таълим муҳити АКТ воситалари базасида шакллантирилса, уни мақсадга мувофиқ ишлаб чиқиш биринчидан, шахсга йўналтирилган таълим доирасида, иккинчидан, янги таълим кўрсаткичларига эришиш жиҳатдан - таълим олувчиларнинг тадқиқотчилик ва лойиҳалаш кўникма ва қобилиятларини шакллантиришни назарда тутади. Фақат ана шу ҳолларда электрон таълим ресурслари принципиал (мақсадга асосланган ҳолда) равишда ўқитиш фаолиятини ўзгартириши мумкин. 
Ахборот-коммуникацион технологияларга мурожаат этиш таълим муҳитлари компонентлари таркиб ва имкониятлари қаторини янада кенгайтиради. Ушбу шароитда ўқув ахборотлари манбалари сафи маълумотлар базаси ва ахборот-маълумотли тизимлар, электрон дарсликлар ва энциклопедиялар, Интернет ресурслари билан тўлдирилади. Ўқув фаолияти инструменти сифатида - компьютерли тренажерлар, назорат дастурлари ва ҳ.к., коммуникация воситалар - локал компьютер тармоқлари ёки Интернет билан бойитилади. Ахборот-коммуникацион технологиялар воситалари асосига ахборот-коммуникацион таълим муҳитини (АКТМ) қўшиш мумкин.
Ўтказилган педагогик-психологик ва дидактик тадқиқотлар ўқитиш методикасини ахборот-коммуникацион технологиялар (АКТ) асосида амалга ошириш зарурлигини, айнан ўқитишни индивидуаллаштириш, таълим олувчилар қобилияти, имкониятлари ва қизиқишига мослаштириш, уларнинг мустақиллиги ва ижодкорлигини ривожлантириш, ўқув ахборотларининг янги манбаларига эришиш, жараён ва объектларни компьютер воситасида моделлаштиришдан фойдаланишни таъминлайди.
Ахборот-таълим муҳитининг икки асосий ғоясини ажратиб кўрсатиш мумкин:
- биринчидан, турли таълим муҳитининг зарурлиги, ахборот коммуникацион технологиялардан фойдаланиш билан изоҳланади;
- иккинчидан, таълимни индивидуаллаштириш таълим олувчиларнинг билишга эҳтиёжлари ва қизиқишларига мослаштиришни талаб этади ва бу муаммоларни ахборот коммуникацион технологиялар воситасида самарали ҳал этиш мумкин.
Таълим жараёнида ахборот технологияларидан фойдаланишнинг мақсади дарс машғулотларига сезиларли ижобий самара берувчи янгилик киритишдан иборат. АКТ таълим моделида педагоглар фасилитатор, тьютор, медиапедагог, модератор каби вазифаларни адо этадилар.
Ахборот коммуникация технологияларни таълим жараёнига кенг жорий қилиш натижасида қуйидагиларга ҳам эришиш мумкин:
1. Электрон шаклдаги ўқув адабиётлари ва маъруза матнларининг мазмунини доимий равишда янгилаб ва бойитиб бориш имконияти туғилади.
2. Ўқув хонаси ўқувчилар учун интернет хонага айланиб боради.
3. Очиқ университетларни йўлга қўйишга замин яратилиб, унда ўқувчилар республикамиздаги энг юқори малакали педагоглардан таълим олишга эришадилар.
4. Электрон ўқув адабиётларини лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқиш жуда кўп меҳнат талаб жараён ҳисобланади, лекин бир марта ишлаб чиқилгандан кейин улардан таълим жараёнида чексиз фойдаланиш мумкин.
Дарс жараёни мураккаб ижодий машғулот бўлганлиги боис унинг самарадорлиги кўп жиҳатдан ўқитувчиларнинг маҳорати ва ижодкорлигига боғлиқ. Таълим жараёнида ахборот коммуникацион технологияларнинг ўринли қўлланилиши, машғулотларнинг қизиқарли тарзда ташкил этилиши билан бирга ўқув материалларининг чуқур ўзлаштирилишига кенг имконият яратиб беради. 
Таълим жараёнини яратилган мультимедиали ресурслар билан ташкил этиш албатта ижобий натижаларни кўрсатадики, мультимедиали иловаларнинг афзаллик томонларидан бири мавзуларга тегишли анимациялардан гипермурожаатлаш ёрдамида фойдаланиш имконияти мавжуд. Анимациялар ҳаракат ва овоз билан бойитилиши эвазига ўқув материалларининг мазмунини кенгроқ ва тушунарли тарзда ёритиб беради.
Дарсларда электрон таълим ресурсларидан ўринли фойдаланиш дарс мазмунини бойитади. Жумладан, ўқитувчи электрон дарсликлардан, интернетдан, мултимедиали маҳсулотлардан фойдаланиб дарс машғулотларини ташкил этиши ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятининг янада ўсишига туртки бўлади. АКТ асосидаги дарсларда ўқитувчи бир нечта манбаларга мурожаат қилади. Электрон услубий қўлланма ва электрон ўқув қўлланма унинг учун ёрдамчи ҳамда етакчи материал бўлса, электрон топшириқлар ва тестлар, мультимедиа маҳсулотлари ўқувчиларнинг мустақил ишлашлари учун асосий материалдир.
Агарда ўқитувчи дарсларни ахборот коммуникацион технологиялар билан ташкил этса:
- дарсда ўқувчи фаоллиги ошади;
- ўқувчининг вербал коммуникатив кўникмалари шаклланади;
- фанга бўлган қизиқиши ва эътибори кучаяди;
- ҳар бир дарсни муаллифлардек ҳис этади.
- ахборот билан ишлаш, ахборот қидириш, зарурларини ажрата билиш, қайта ишлаш, тартибга солиш, ахборотлардан мазмунини тушиниш, мантиқий яқинларини ажрата олишга ўрганади.

Download 1,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish