Дарснинг ташкилий тузулмаси
1-босқич Ташкилий
|
Мақсад
|
Талабалар билан илиқ муносабат ўрнатиш, уларда мавзуни ўрганишга нисбатан мотивацияни юзага келтириш
|
Босқич давомийлиги
|
2 дақиқа
|
Мазкур босқичда ўқитувчининг вазифалари ва асосий фаолият турлари
|
Талабалар билан саломлашиш, уларни дарсга психологик тайёрлаш, давомадни текшириш, бошланғич сафарбарлик
|
2-босқич Ўтган мавзуни қисқача такрорлаш
|
Босқич давомийлиги
|
10 дақиқа
|
Мазкур босқичда ўқитувчининг вазифалари ва асосий фаолият турлари
|
Ўтган мавзуни қисқача баёни билан таништириш
|
3-босқич Мақсад ва вазифаларни қўйиш
|
Мақсад
|
Бугунги дарснинг мақсади ва унга эришиш учун бажариладиган вазифалар билан талабаларни таништириш
|
Босқич давомийлиги
|
2 дақиқа
|
AКТ воситалари билан асосий фаолият тури
|
Мультимедиа воситалари
|
Талабалар фаолиятини ташкил қилиш шакли
|
Гуруҳли
|
Мазкур босқичда ўқитувчининг вазифалари ва асосий фаолият тури
|
Дарс мавзуси ва режасини эълон қилиш, вазифаларни аниқлаштириш, ўрганиш фаолияти учун мотивацияни юзага келтириш
|
4-босқич Янги мавзуни тушунтириш
|
Мақсад
|
|
Босқич давомийлиги
|
60 дақиқа
|
AКТ воситалари билан асосий фаолият тури
|
Компьютер ва мультимедиа воситалари
|
Талабалар фаолиятини ташкил қилиш шакли
|
Мультимедиали интерактив маъруза бўлганлиги учун ўқувчилар билан ички ва ташқи мулоқот ташкил қилинади
|
Мазкур босқичда ўқитувчининг вазифалари ва асосий фаолият
|
Мультимедиали интерактив маъруза орқали мавзуни тушунтиради
|
5-босқич Уй вазифаси
|
Мақсад
|
Мавзуни мустаҳкамлаш
|
Босқич давомийлиги
|
2 дақиқа
|
AКТ воситалари билан асосий фаолият тури
|
Компьютер ва мультимедиа воситалари
|
Талабалар фаолиятини ташкил қилиш шакли
|
Мавзу юзасидан кластер яратиш
|
Мазкур босқичда ўқитувчининг вазифалари ва асосий фаолият
|
Уй вазифасини тушунтириш
|
6-босқич Якун ясаш
|
Мақсад
|
Дарсга якун ясаш
|
Босқич давомийлиги
|
4 дақиқа
|
AКТ воситалари билан асосий фаолият тури
|
Электрон таълим ресурсларидан фойдаланиб қандай вазифалар бажаришларини билиб олиш
|
Талабалар фаолиятини ташкил қилиш шакли
|
Гуруҳли ва индивидуал
|
Мазкур босқичда ўқитувчининг вазифалари ва асосий фаолият
|
Мақсадга қанчалик эришилганлиги, вазифалар қай даражада бажарилганлиги, ютуқ ва камчиликлар тўғрисида гапиради, фаол талабаларга миннатдорчилик эълон қилади
|
2.2. Интернетда талабалар учун масофавий таълимни ташкил қилиш масалалари
Масофавий таълимнинг технологик асоси бўлиб, Интернет технологиялари хизмат қилади – бунинг асосий сабаблари сифатида қуйидагиларни кўрсатишимиз мумкин:
Хар қандай хажмдаги ва турдаги маълумотларни тезкорлик билан исталган жойга узата олиш имконияти.
Ўз иш жойидан Интернет орқали маълумотларни оператив равишда ўзгартира олиш имконияти.
Барча маълумотларни компьютер хотирасида сақлай олиш, таҳрирлаш, қайта ишлаш ва печатлай олиш имконияти.
Оператив тескари алоқа ва муътимедиа воситалар орқали интерактивликни таъминлай олиш имконияти.
Турли хил маълумот манъбаларига мурожаат қила олиш имконияти – Веб-сайтлар, маълумот базалари, конференциялар, маълумот ахтариш тизимлари ва бошқалар.
Электрон конференциялар, аудиоконференциялар ва видеоконференциялар ўтказа олиш имконияти.
Интернетга уланган хар қандай хамкор билан эркин мулоқот қила олиш имконияти.
On-line усулида таълим беришнинг тўлақонли лойиҳаси қуйидагилардан иборат бўлиши керак:
Инструктив блок – масофавий таълим қандай қилиб амалга оширилиши ҳақидаги маълумотлар
Информацион блок – ресурсларни информацион тўлдириш тизимлари
Назорат блоки – тестлаштириш ва баҳолаш механизми
Коммуникатив блок – интерактив таълим бериш тизими
Бошқарув тизими – юқоридагиларнинг хаммасини бир мақсад йўлида бирлаштирувчи тизим: 2 жадвал
Инструктив блок
|
Информацион блок
|
Назорат блоки
|
Коммуникатив блок
|
Б О Ш Қ А Р У В Т И З И М И
|
Масофавий таълим курси нафақат машғулот матнларини ўз ичига қамраб олади, унда маълумот ахтариш тизими, хатлар жўнатиш, қабул қилиш хамда уларга жавоблар жўнатиш тизими, маълумот базаларига мурожаат қилиш тизими, билимларни текшириш, баҳолаш, информацион материаллар тайёрлаш ва уларни Интернет орқали тарқатиш тизимлари ҳам бўлиши керак. Масофавий таълимнинг самарадорлиги ўқув курсларининг сифатига, устозларнинг билимлилигига, ўқувчилар билан ишлаш тизимининг пухталигига ва баҳолаш тизимининг сифатига боғлиқ бўлади.
Масофавий таълим курсларини яратишда қуйидаги асосий талабларни хисобга олиш керак бўлади:
Мотивация – талабаларнинг фанни ўрганишга бўлган қизиқишларини юқори даражада сақлаб туришга эришиш. Бунда талаба олдига қўйилган мақсадларни аниқлаш катта аҳамиятга эга бўлади. Агар талабага таклиф этилган топшириқ, мисол ва масалалар унинг тайёргарлик даражасига тўғри келмаса, мотивация жуда хам пасайиб кетади.
Ўқув мақсадининг қўйилиши – талаба ишни бошлаши билан ундан нималар талаб қилинаётганини аниқ билиб олиши керак. Таълим мақсади дастурда аниқ ва равшан кўрсатиб қўйилган бўлиши керак.
Ўқув материалини тўғри қабул қилиш учун материаллар тайёрлаш – бундай материаллар сифатида қўшимча манбаълар фойдали бўлиши мумкин, масалан, талабалар учун қўлланма ва кўрсатмалар. Қўшимча тестлаштириш ўтказилиши хам мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин.
Ўқув материалини тақдим қилиш – ўзлаштириладиган материални бериш стратегияси хал қилинадиган ўқув масалаларига боғлиқ бўлади. Бунда энг муҳим муаммо - дисплей экранига бериладиган кадрларни ташкил этиш бўлади. Бунда албатта материал яхши ўқий олинадиган бўлиши керак.
Тескари алоқа – бу кўрсатгич ўқитилаётган инсон учун энг асосий аҳамиятга молик масала бўлиб, тестлаштириш программасида хамда тренажёр программасида хам анчагина аҳамиятга эга бўлади. Компьютер орқали хам тескари алоқани амалга ошириш мумкин, аммо бу ёрдам индивидуал равишда хам амалга оширилиши мақсадга мувофиқ.
Баҳолаш – Компьютер орқали билим олаётганда, талабалар ўқув материалларини қандай ўзлаштираётганликларидан хабардор бўлишлари керак. Бунда охирги баҳони эълон қилмасдан аввал хато жавоблар сонини билдирмаган маъқул. Чунки хато жавоблар сонини билиш талабаларниниг фикрини чалғитади. Масофавий таълимда энг асосий жиҳатлардан бири «талаба-ўқитувчи-талаба» ўзаро алоқасини ташкил этишдир. Бунинг учун талабаларнинг лойиҳаларда ишлашини ташкил қилиш ёки мунозара ва «биргаликда фикр алмашиниш орқали мавзуни ўрганиш» таклиф этилади.
Масофавий таълим курсларини ташкил этишда гиперматн технологиялари ва мультимедиа воситаларини кенг миқёсда ишлатиш тавсия этилади. Гиперматн технологияларини ишлатиш курснинг чизиқсиз тузилишига олиб келади ва шунинг учун талабалар ўз таълим стратегияларини қўллаб, бутун курс матни бўйича харакатланиш имкониятига эга бўладилар. Гиперматн – ёрқин, «жонли» ва интерактив ўқув материалини тузишга имкон беради. Улар орқали ўқувчилар ташқи маълумот манбаъларига мурожаат қилишга, Интернет маълумотномаларидан фойдаланишга ва бу тармоқнинг бир қисми бўлишга интиладилар. Масофавий таълим курсларини ташкил этишда талабаларнинг ёлғизликларини хисобга олган холда ўқув материалларини керакли бўлган тушунтиришлар билан таъминлаш лозим, ўқув материали фойдаланувчига нисбатан дўстона муносабатда ва қизиқарли бўлиши керак. Ўқиш жараёнида пайдо бўладиган қийинчиликлар эса муаллифлар томонидан олдиндан хисобга олиниши зарур. Хилма хил графиклар, тасвирлар, анимациялар ва имитациялар масофавий таълим курсларининг қизиқарлилигини янада ошириш учун хизмат қилиши керак. Масофавий таълим курсларини ташкил этишда ўқувчилар диққатига хавола этиладиган материаллар нисбатан кичикроқ, мантиқий тўлиқ ва тугалланган бўлакчаларга бўлинган бўлиши керак. Гиперматн ўқув матнини янада кичикроқ бўлган структуравий катталикларга – муайян номли ва мақсадли топшириқларга бўлиш имконини беради. Масофавий таълим курсларини ташкил этиш модулли асосда амалга оширилади. Бунда ҳар бир модул стандарт ўқув бўлаги бўлиб, унда маълум вақт мобайнида ўрганилиши керак бўлган билим ва кўникмалар хажми аниқ кўрсатилган бўлиши керак. Унда олинган билим хажми ва сифати курс хамда назорат ишларини бажариш ёки тестлаштириш, зачет олиш, якуний назорат ва имтихонлар орқали аниқланади. Услубий қўлланмалар хам мустақил таълим амалга оширилишини хисобга олган холда батафсил ва равон ёзилиши мақсадга мувофиқ бўлади.
4. Масофавий таълим курсларининг тузилиши ва унга материаллар тайёрланиши кетма-кетлиги
Хозирги пайтда масофавий таълим курсларининг қуйидаги структуравий тузилмасидан фойдаланиш кенг миқёсда ишлатилади:
Масофавий таълим курсларининг муаллифлари, уларнинг ва ўқитувчиларнинг расмлари – бу аудио ёки видео ролик шаклида ҳам бўлиши мумкин;
Кириш (масофавий таълим курслари ҳақида маълумот) – курс ҳақида қисқача маълумот берилади, у нима учун ва кимлар учун керак, курсни яхши ўзлаштириш учун нималарни билиш ёки қила олиш керак, дарс жадвали, курснинг мақсади ва асосий масалалари, курс аннотацияси, курсни ташкил қилиш бўйича маълумотлар, керакли адабиётлар руйҳати, таълим олиш кетма-кетлиги, курс билан қандай қилиб ишлаш кераклиги ҳақидаги маълумотлар, унинг мутахассислик бўйича ўрганиладиган фанлар орасидаги жойи ва уларга боғлиқлиги ҳақидаги маълумотлар.
Модуллар кўринишидаги асосий матн (расм ва тасвирлар хамда таянч иборалар ёрдамида берилади) – бунда интернетдаги бошқа маълумот манбаъларига иловалар берилади, хар бир бўлим бўйича хулосалар берилади. Ҳар бир модул бошида сарлавҳа бўлиши керак. Хар бир бўлимга доир саволлар тўплами ва уларга мос бўлган жавобларни топиш мумкин бўлган манбаълар хам берилиши мақсадга мувофиқ бўлади.
Ўз-ўзини текшириш учун саволлар тўплами, назорат ишлари ва муҳокама қилиш учун мўлжалланилган мавзуларнинг ҳам ҳар бир бўлим охирида берилиши жуда фойдали бўлади. Бир қанча масалаларни жавоблари билан берилиши ҳам талабаларнинг таълим олишини анча енгиллатади.
Глоссарий – курс мавзулари ва асосий тушунчалари бўйича маълумотлар гипериловалар шаклида берилиши мақсадга мувофиқ бўлади. Глоссарийда курснинг моҳиятини тўла акс эттирган холда терминларнинг инглиз ва ўзбек тилларидаги кўринишини берган маъқул бўлади.
Адабиётлар руйҳати – бу ерда курс бўйича асосий ва қўшимча адабиётлар руйҳати, керакли Веб-сайтларнинг адреслари ва шунга ўхшаган маълумотлар келтирилади.
Электрон кутубхона – курс бўйича электрон китоблар, электрон кутубхоналар сайтлари ҳақидаги маълумотлар, ўрганувчи учун керакли маълумотлар яна қаерлардан топилиши мумкинлиги ҳақида кўрсатмалар келтирилади.
Таълим олувчининг ўқитувчи билан алоқа қилиш воситалари – электрон почта, телеконференция, форум, чат ва бошқалар;
Курсни яхши ўзлаштириш учун зарур бўлган амалий ва лаборатория ишлари тўплами. Назарий материалнинг ҳар бир порцияси ўрганилганидан сўнг, албатта амалий ва лаборатория ишлари бажаришни ташкил қилиш фойдали бўлади.
Ижодий топшириқлар – курс ишлари, эсселар, топшириқлар, хаётий ситуациялар ва бошқалар. Буларни бажаришдан мақсад – назарий билимларнинг, кўникмалар ва маълумотларнинг қанчалик яхши ўзлаштирилганлигини текширишдир.
Муаммоли холатлар ва уларни таҳлил қилиш бўйича топшириқлар.
Ўрганилаётган курс бўйича рефератлар, курс ишлари, лойиҳалар, тақдимотлар топиш мумкин бўлган маълумотлар базаси.
Талабаларнинг Веб-сайт тузиш бўйича бажарган ишлари ҳақида маълумотлар;
Тез-тез сўралиб ва берилиб туриладиган саволлар (FAQ – Frequently Asked Questions) ва уларга батафсил жавобларни ўз ичига олган маълумотлар Веб-сайтга жойлаштирилиши керак ва бу маълумотлар талабалар учун осонликча топилиши мумкин бўлиши керак.
Якуний тест – имтихон саволлари ва яхши ишлаб чиқилган тестлар мажмуаси.
Ўқув ишларининг натижаларини мониторинг қилиш блоки;
Анкеталар блоки – курс комплектига албатта потенциал мижозлар билан танишишга имкон берадиган анкеталар тўплами ва уларнинг билим даражасини аниқлашга имкон берадиган тестлар тўплами, ҳар бир мавзуга боғлиқ саволлар ва тестлар, курсда таълим олиш натижасини текширишга имкон берадиган анкеталар ва ўқитувчининг таълим бериш даражасини текшириш учун ишлатиладиган анкеталар қўшилиши керак.
Назарий ва Амалий билимларнинг қандай ўзлаштириганлигини текширишга ёрдам берадиган практикум ҳам ўқитувчига ва талабаларга катта ёрдам беради.
Виртуал лаборатория ишлари практикуми;
Портфолио (Талабалар портфели) – Бу ерда талабанинг барча ёзган жавоблари, саволлари, ёзишмалари, ўқитувчининг жавоблари, назорат ишлари, ёзма ишлари, бажарган амалий вазифалари сақланади.
Синф хонаси – хар синфнинг иштирокчилари ва ўқитувчиларинг исмлари, е-майллари сақланиб, уларнинг барчасига хатлар юбориш имконияти яратилади.
Ўқув гуруҳлари - Ўқитувчининг талабларига монанд равишда талабалар кичик гуруҳларга бирлашиб, алоҳида лойиҳаларни коллектив равишда бажаришлари мумкин.
Эълонлар доскаси – гуруҳнинг барча талабалари ва алоҳида талабалар учун мўлжалланган маълумотлар жойлаштириш учун мўлжалланган алоҳида жой ёки файл ёки имконият;
Талабалар томонидан курс мавзулари бўйича ёзиб олиниши мумкин бўлган файллар тўплами;
Лаборатория ишлари – лаборатория ишларини программалаштириш тиллари ёрдамида моделлаштириш, маълумотлар узатиш ёки қайта ишлаш.
Масофавий таълим курсларини яратишда Интернет технологияларнинг хусусиятларини хисобга олиш даркор. Веб-саҳифаларни жуда хам катта қилиш, унга жуда хам кўп расмлар жойлаштириш мақсадга мувофиқ эмас. Масофавий таълим курсларини яратишда муаллиф, услубчи (методист), веб-мастер, дизайнер ва программачи иштирок этадилар. Курснинг сифати эса бу гуруҳнинг қанчалик яхши ишлаганига боғлиқ бўлади. Курсни яратаётганда итерацион усулни қўллаган маъқул, яъни, олдин биринчи варианти, кейин иккинчи, учинчи ва бошқа мукаммаллашган вариантларини яратиш яхши натижаларга олиб келади. Курс тузилганидан сўнг, унинг пилот текширувлари амалга оширилиб, унинг натижалари асосида курс қайта ишланади.
Қуйида масофавий таълим бўйича мавжуд бўлган бир қанча сайтларининг руйҳати ва уларнинг нималарга қодир эканлиги кўрсатилади:
www.kursy.ru – Масофавий таълимнинг халқаро маркази - сайтининг асосий саҳифасига кириш. Ушбу сайтда кириш, янгиликлар бўлими, масофавий таълим ҳақида қисқача маълумотлар, халқаро марказ ҳақида, хизматлар тури, курслар ҳақида маълумотлар ва бошқа маълумотлар берилади.
www.infotechno.ru – бу сайтда хам кириш, масофавий таълим курслари ҳақида маълумотлар, тескари алоқа, мавзулар бўйича сайтларга иловалар ва бошқа фойдали маълумотлар келтирилган.
www.redcenter.ru – корпоратив ўқув марказининг асосий саҳифасида унга тегишли бўлган барча маълумотлар билан танишиш мумкин.
www.specialist.ru – бу сайт Бауман номидаги олий техника университетининг масофавий таълим сайти бўлиб, унда хам керакли маълумотларни меню орқали топиш мумкин.
www.dlmsk.ru – Ушбу сайт Интернет таълимнинг Москва шахридаги маркази бўлиб, у орқали халқ таълимининг давлат ва муниципал ташкилотлари ходимлари бепул масофавий таълим олишлари мумкин.
www.oji.ru – бу сайт Очиқ Юридик Институтнинг масофавий таълим сайти бўлиб, унинг тузилиши хам жуда яхши ташкил қилинган.
www.i-institute.ru – Интернет институтнинг ушбу сайтида профессионал таълим, қайта тайёрлаш ва малака оширишни амалга ошириш мумкин.
www.intuit.ru - информацион технологиялар Интернет университети
www.elitarium.ru – бизнес таълим бўйича Интернет университети.
Do'stlaringiz bilan baham: |