VI БОБ
ЖИМ ТУРГАН ИНСОН ҲАҚИДА
НИМАЛАРНИ БИЛИБ ОЛИШ
МУМКИН?
40-қоида
Феъл-атвор қадам ташлашда
яширин
Энг оддий қадамдан бошлаймиз – ўзига
ишонган инсоннинг оёқ олиши. Агар ин-
сон расо, бир маромда, тик, илдам қадам
ташласа, бу ушбу инсоннинг ўзига ишон-
чидан дарак беради. Агар инсон оёғини
суд раб, шап-шап қилиб қадам босса, унинг
қўллари бир маромда силкинмаса, гўё
қатл қилингани кетаётган маҳкумдек ёки
бўйнига юк осилгандек бошини эгиб юрса,
бу ушбу инсоннинг руҳан зўриққани, хаё-
Қадам ташлаш – бу
тананинг физиономия
1
-
сидир, деган эди Бальзак
2
.
Одамнинг қадам ташлашига
қараб нафақат унинг жинси
ва ёшини, балки кайфияти,
феъл-атвори, қайси ижтимоий
қатламга мансублигини ҳам
билиб олишингиз мумкин. Қадам
ташлаш маъноларини қандай
англаб олиш мумкин?
1
юз,
чеҳра;
қиёфа,
кўриниш
2
машҳур
француз
ёзувчиси
Aim.Uz-Axborot Izlash Markazi
111
ли тарқоқлиги, чуқур ғамга ботганидан
далолат. Эҳтимолки, бу инсон инқироз
ҳолатида юрибди ёки у жудаям кўнгилсиз
учрашув олдида турибди. Шунинг учун,
агар сиз билан учрашишга келаётган ин-
сон оёқларини судраб босаётган бўлса, бу
унинг сиз билан кўришишга хоҳиш-истаги
йўқлиги, нафақат зарурият юзасидан сиз
билан учрашаётганини пайқаб олишингиз
мумкин.
Сакраган каби қадам ташлаш (худди
оёқлар тагига пружина ўрнатилгандай)
икки хил маънога эга. Биринчиси: бундай
қадам ташлашнинг том маъноси – бахт-
ли, ҳеч қандай ташвишсиз кайфият, инсон
ҳаётида қувончли воқеалар юз бермоқда,
у ҳаётдан мамнун ва хушчақчақ, хурсанд,
ижобий кайфиятда. Иккинчи маъно бироз
яширин: инсон атайлаб ўзини хурсанд ва
беташвиш кўрсатмоқчи, аслида эса унинг
кўнгли вайрон, руҳан сиқилмоқда. Сохта
қувончни аниқлаш жуда осон, инсоннинг
мимикаси ва имо-ишораларига эътибор
қаратиш кифоя.
Агар инсон тиззаларини букиб, оёқла-
рини ярим эгиб қадам босса, бу унинг
катта ёши билан боғлиқ оёқ бўғимидаги
оғриқларидан далолат. Агар бундай қа-
дамлар соҳиби ёш бўлса, бу унинг ўзига
ишончи камлиги, одамовилиги, бадгумон
феъл-атворининг белгиси бўлади.
Агар инсон оёқларини икки тарафга
кериб, қўлларини чўнтагига тиқиб ёки бе-
лининг икки тарафига тираб юрса, яъни
Aim.Uz-Axborot Izlash Markazi
112
унинг тана ҳолати «Ф» ҳарфини эслатса, бу
ҳолат ана шу инсоннинг ҳаддан зиёд ўзига
қаттиқ ишониши ёки беғам-бепарволиги
нишонаси, ҳеч нарса билан машғул эмас-
лиги, доимий равишда бекорчилиги ало-
матидир. Унинг бундай оёқ олишининг
сабаби шундаки, у ҳеч қаерга шошмаяпти,
ҳеч қандай мажбуриятлар уни ташвишга
солмаяпти.
Агар инсон юрган пайтида оёқлари
билан қаттиқ тапиллатиб юрса, бу унинг
атрофдагилар эътиборини ўзига тортиш-
ни қаттиқ хоҳлаётганидан дарак беради.
У ўзини жуда муҳим инсон сифатида ҳис
қилади ва ўзининг одамлар орасида ҳозир
бўлишини ҳам баралла маълум қилгиси
келади.
Аёлларнинг қадам босиши эса алоҳида
масала. Аёл киши қандай ҳаракатланаётга-
нига қараб туриб, унинг мақсади, ҳаётдаги
Эҳтиёткор одам кўпинча
юриш пайтида дастлаб оёғининг
товон қисмини босади ва аста-
секин оёқ учига оғирлигини
ташлайди. Унинг оёғи таг
қисмини бирданига босганини
ҳеч кўрмайсиз. У ҳамма нарсада
эҳтиёткорликни унутмайди,
жумладан қадам ташлашда
ҳам. Зеро, «эҳтиёт бўлиб
қадам бос» ибораси бекорга
айтилмаган.
Aim.Uz-Axborot Izlash Markazi
113
ўзи учун белгилаб олган дастуриламалини
аниқлаш мумкин. Агар аёл киши секин қа-
дам ташласа, қадамлари майда-майда, ён-
бошини оҳиста силкитиб юраётган бўлса,
демак, у айни вақтда қарама-қарши жинс
вакиллари орасидан ўзига ҳамроҳ қидир-
моқда, унинг мақсади – атрофдаги эрка-
кларнинг эътиборини тортиш.
Агар аёл киши ўзига қатъий ишонч би-
лан, пошналарини тақиллатиб, ёнбош-
ларини қаттиқ силкитиб юрадиган бўл-
са, бу унинг иш юзасидан мулоқотга шай
кайфиятда эканлигини билдиради. Бу аёл
қатъиятли, ишбилармон бўлиб, ўзининг
ҳаётий дастуриламалларидан воз кечи-
ши эҳтимолдан жуда узоқ. Аёл киши бир
оёғидан иккинчисига оғирлигини ташлаб,
маймоқланиб қадам ташласа, демак, у аёл-
ларнинг муҳим қуроли – қадам ташлаш
маҳоратидан фойдаланишни ўрганмаган.
Бундай аёл уй-хўжалик юмушлари билан
шуғулланишга одатланган. Унинг тақдир
қисмати – уй-рўзғор, оила. У кўп фарзанд-
ли она бўлиши эҳтимолдан йироқ эмас.
Агар аёл киши пилдираб юришга
одатланган, шахдам, шиддат билан қа-
дам ташлайдиган, юрган пайтда қўллари
силкиниб турадиган, ёнбоши деярли сил-
кинмайдиган бўлса, бу унинг эмин-эр-
кинликка ўрганганидан далолат. Ўз қадам
ташлаши билан у эркак кишига тақлид
қилади, уни кучли жинс вакилларининг
эътибори қизиқтирмайди.
Aim.Uz-Axborot Izlash Markazi
114
Do'stlaringiz bilan baham: |