106
Ўз чиқишингиз учун қулай жой танланг.
Албатта, бу
ташкиллаштирилган тадбир
бўлса, бу ишни ташкилотчилар зиммаси-
га олади. Лекин агар ушбу ташкиллашти-
рилган тадбир тайёргарликсиз уюшти-
рилган митинг ёки йиғилиш бўлса, сиз
қаерда туришингиз ҳақида қайғуриб қўй-
ганингиз маъқул. Шундай жой топингки,
ҳамма нуқталардан туриб сизни кўриш
мумкин бўлсин. Бирон тепароқ жой бўл-
са яна яхши.
Атрофдагилар сизнинг бир
қадар устунлигингизни ҳис қилиши учун
сиз уларнинг барчасидан том маънода бир
поғона баланд бўлишингиз даркор. Сиз
йиғилганларга таъсир қилишнинг барча
новербал воситаларидан бемалол фойда-
лана олишингиз учун сизни ҳар тарафдан
кўриб туриш мумкин бўлсин.
Эътиборни тортиш илмини ўрганинг.
Қандай қилиб дейсизми? Авваламбор но-
вербал воситалардан фойдаланган ҳолда,
албатта. Сизнинг имо-ишораларингиз кат-
та саҳнадаги актёрнинг имо-ишораларини
эслатиб туриши лозим. Оммавий тадбир-
ларда, одатда, қуйидаги
имо-ишоралар-
дан фойдаланилади.
Сиз қучоқ очаётган инсон каби қўл-
ларингизни кенг ёзишингиз мумкин. Бу
имо-ишоранинг рамзий маъноси бор:
«Мен сизларнинг ҳомийингизман. Агар
сизларнинг қандайдир муаммоингиз бўл-
са, мен уни ҳал қиламан». Йиғилганлар
эътиборини жамлаш учун қўлингизни те-
пага кўтаринг ва жимлик юзага келгунига
Aim.Uz-Axborot Izlash Markazi
107
қадар туширманг. Бу имо-ишора қуйида-
ги маънони билдиради: «Жим бўлинглар!
Мен гапирмоқчиман». Бу имо-ишора жуда
таъсирчан ва тушунарли бўлиб, ундан на-
фақат чиқишнинг аввалида, балки ўрта-
сида ҳам фойдаланиш мумкин. Масалан,
йиғилганларнинг фикри чалғий бошлага-
нини сезган пайтингизда. Сиз ишлатаётган
ҳар қандай имо-ишора кўзга ташланувчан,
таъсирли ва кучли бўлиши даркор. Май-
да-чуйда имо-ишоралар оммавий йиғи-
лишдаги чиқишда кўримсиз туюлади,
уларни ҳеч ким илғамайди. Масалан, сиз
қўл билан саноқ ишораларини қўллаётган
бўлсангиз, қўлингизни юзингиз баландли-
гида кўтаришингиз, бармоқларингиз ора-
сини кенг очиб, иккинчи қўлингиз
билан
ўқталган каби уларни сезиларли тарзда
букишингиз керак.
Овоз пардангизнинг имкониятлари-
дан фойдаланинг. Кўпчилик
фикрига
кўра, катта аудитория учун баланд овозда
нутқ сўзлаш лозим. Аслида эса, ҳар доим
ҳам овозни кўтариб гапириш керак эмас,
акс ҳолда тез чарчаб қоласиз. Фақатгина
аниқ-лўнда гапиринг ва сўзларингиз тушу-
нарли бўлиши учун танаффуслар қилинг.
Баъзи ҳолларда паст овозда пичирлаб га-
пиришингиз мумкин. Тинглаётганлар қан-
дайдир муҳим нарса ҳақида сўз боряпти
шекилли, қандайдир сир ҳақида
гап кет-
япти, деган гумонга бориб, диққат билан
қулоқ солади.
Aim.Uz-Axborot Izlash Markazi