66
Мухолифингиз томонидан берилган
бундай босимга қандай қаршилик кўрса-
тиш мумкин? Сиз чўзилган қўлнинг би-
лагидан маҳкам тутиб, уни силкиб қўйи-
шингиз мумкин. Ҳукмронликнинг бундай
ифодасини
кучсизлантиришнинг янада
енгилроқ кўриниши мавжуд. Сиз чўзилган
қўлни иккинчи қўлингиз билан юқори та-
рафдан ёпишингиз мумкин.
Лидерликни қўлга киритишга шайлан-
ган инсон имо-ишоралари аниқ, қатъий ва
лўнда бўлади. Унинг атрофидаги одамлар-
ни бошқаришга интилиши қуйидаги имо-
ишораларда намоён бўлади: унинг қўлида
қандайдир буюм бўлади, «раҳбар» уни кўр-
саткич таёқча сифатида ишлатади. Бу ручка,
кўзойнак ёки исталган бош қа предмет бўли-
ши мумкин. У ёрдамида суҳбатдошингиз ма-
нипуляция қилади, муҳим сўзларга
ишора
беради. У ўқитувчи ролида, атрофидагилар-
га қандай ҳаракат қилиш, қандай йўл тутиш,
қандай ўзини тутиш ҳақида тушунтирадиган
билимдон сифатида ўзини кўрсатади.
Қўл бериб сўрашиш
жараёнида пешқадамлик учун
кураш кечади. Бу курашда
қўлини узоқроқ тутиб
турган
инсон ютади, биринчи
тортиб олган инсон ютқизади.
Бошқарувга одатланган инсонда
«хиппа бўғиш» – жуда маҳкам
ва узоқ қўл қисиш одати хос.
Aim.Uz-Axborot Izlash Markazi
67
Инсон ўзининг афзаллигини ҳис қила-
ётгани ҳақида маънодор имо-ишора дарак
беради: унинг қўллари кўкрак устида қо-
вуштирилган, бош бармоқлари тепага қа-
раган ҳолда. Ушбу икки ҳисса сигнал, бир
жиҳатдан, сизга бўлган салбий муносабат-
ни, бошқа жиҳатдан, сизнинг устингиздан
афзаллик ҳиссини билдиради. Сизнинг
устингиздан ҳукмронлик ҳиссини туяёт-
ган суҳбатдош қўлини қовуштирган ҳолда
бармоқларини
устма-уст айлантириши
мумкин. Агар у тик турган бўлса, бу пайт-
да у пошнасида тебраниши мумкин. Бу
ҳам ўзига хос устунлик ҳолатидир: инсон
ўзига шунчалик ишонмоқдаки, ҳатто оёқ
учи ёки товонда туришдай ноқулай, омо-
нат ҳолатлардан ҳам қайтмаяпти.
Ҳаддан зиёд ўзига ишончни ва сизнинг
устингиздан ҳукмронликни ифодаловчи
яна бир имо-ишора – қўлларни орқага қи-
либ, билагини ушлаб олиш. Қатъий ишонч
ва ўзидан
мамнунлик белгиси сифатида
қўлларнинг «уйча» ҳолати ёки қўлларни
бошнинг орқасига қовуштириб олиш на-
моён бўлади. Суҳбатдошингизнинг ди-
моғини пасайтириб қўйишнинг бир неча
йўллари бор.
Сиз олд томон энгашасиз
ва сўрайсиз: «Кўриб турибманки, бу сизга
маълум». Агар бу таъсир қилмаса, унинг
мағрур тана ҳолатини нейтраллаштириш-
га уриниб кўринг. Масалан, унинг эътибо-
рини бирон расм (сурат)га қаратинг, савол
беринг: «Сиз буни кўрганмидингиз?» Бу
уни ўз ҳолатини ўзгартириб, сиз томон эн-
гашишга мажбур қилади.
Aim.Uz-Axborot Izlash Markazi