Иминов Бегзод фарғона давлат университети тарих факультети фуқаролик жамияти кафедраси


Даосизм – Эрамиздан олдинги IV-III асрларда Хитойда пайдо бўлган ярим фалсафий, ярим диний, синкретик таълимот



Download 0,94 Mb.
bet12/51
Sana06.07.2022
Hajmi0,94 Mb.
#748918
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   51
Bog'liq
2 5388794976941376095

Даосизм Эрамиздан олдинги IV-III асрларда Хитойда пайдо бўлган ярим фалсафий, ярим диний, синкретик таълимот. Унинг туб ғояси моддий оламдаги буюм ва ҳодисалар турли-туманлигининг моҳиятини таъминловчи, уларнинг мавжудлик сабаби ва манбаини ташкил этувчи "дао" тўғрисидаги тасаввурлардан иборат. Эрамизнинг II асрига келиб бу таълимот асосида диний қарашлар ҳам шаклланган ва у даосизм номини олган. Бу дин қадимги дунё файласуфи Дао Цзи номи билан боғлиқ "Дао дэ цзин" китобидаги таълимотга асосланган.
Даосизмда моддий олам ҳақида содда диалектика элементлари ҳам мавжуд. У дунёдаги барча буюм ва ҳодисалар ўзгаришда, ҳаракатда, баъзи нарсалар тикланса, бошқалари сўнади, деб ғоят тўғри таълим беради.
Аммо коҳинлар бу таълимот асосига диний ғояларни қўйиб, ғоят кўп руҳ ва худоларга ибодат қилишдан иборат диний тизимни яратдилар. Бу дин коҳинлари "даос" номи билан юритилган. Улар учун роҳиблик, дарвешлик қилишдан ташқари, оила қуриш ҳам маън этилмаган.
Шу тариқа даосизмда оламни бошқарувчи уч худоликдан иборат худолар пантиони – қароргоҳи (Шан ди, Дао цзи, Пан гу) пайдо бўлган.
Даосизм дастлаб мулкдорлар ҳокимиятига қарши бўлиб, камбағаллар манфаатини ифодалаган. Кейинчалик эса у ҳукмрон синфларнинг ғоявий қуролига айланган. Манчжурлар сулоласи Цин ҳукмронлиги даврида (1644-1911) даосизм диний таълимоти инқирозга учраган. Ҳозирги вақтда даосизм динига эътиқод қилувчилар жуда камчиликни ташкил этади.
Конфуцийлик. Бу оқим қадимги Хитойда эрамиздан аввалги VI-V асрларда пайдо бўлган. Кейинчалик диний мазмун касб этган бу таълимотга маърифатпарвар Конфуций (Кун-Цзи, 551-479 йиллар) асос солган.
Конфуцийлик таълимотида дунёқараш масалаларига эмас, балки ижтимоий ахлоқ муаммоларига кўпроқ ўрин берилган. Унда "ахлоқли киши" бўлиш, донишмандлардан таълим олиш ҳақидаги ғоялар илгари сурилади. Бу таълимотга кўра жамиятда ҳукм сурган "жень" инсонпарварликка риоя қилмоғи лозим. Бу эса камтарлик, онглилик, вазминлик, меҳрибонлик, одиллик, саҳийликдан иборат. Инсон "жень" қонунини ўзлаштириш учун жамиятда тутган ўрнига қараб "ли" меъёрларини бажариши талаб этилади. Анъаналар, урф-одатлар шунга мувофиқ белгиланади. Паст табақа халқнинг "ахлоқий улуғ" бошлиқларга итоат қилиши зарурлиги шу билан оқланган.
Конфуцийликда кишиларни юқори ва қуйи табақаларга ажратишда уларнинг бойлиги ёки ижтимоий келиб чиқиши асосий рол ўйнамаган; бунда юксак ахлоқий фазилатнинг хизмати катта деб ҳисобланган. Бироқ бу ҳукмрон ва қарам табақаларга ажратшп бутунлай инкор этилади, деган гап эмас. Конфуцийнинг фикрича, табақаларга ажратиш тартиби эски анъаналарга асосланиши ва уни давлат бошқариши лозим. Номларнинг тўғриланиши, Чжен-мин сиёсати бу тартибларни амалга ошириш қуроли қилиб белгиланган. Чжен-мин сиёсати бўйича ҳамма нарса ва ҳодисалар ўз исмига мос келиши керак. Ана шунда ҳамма ўз ҳуқуқи ва мажбуриятини билади.
Эрамизнинг бошида конфуцийликка диний ғоялар киритилган ва у диний таълимот сифатида талқин қилина бошланган. Конфуцийнинг қабри ёнига кўплаб ибодатхоналар қурилган, унга қурбонликлар қилина бошланган. Шу тариқа Конфуций худо даражасига кўтарила бошланган. XX аср бошларига келиб, Конфуций шарафига қурилган ибодатхоналар сони тобора кўпая борди.

Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish