2.Ислом динининг диний экстремизм ва терроризмга муносабат. Бугунги кунда инсоният терроризм мамлакатлар халқлари учун катта таҳдид солаётганини тушуниб етди. Шунингдек, унинг ислом динига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини, ислом тинчлик ва меҳрибонлик дини бўлган, одамларга раҳм-шафқатли ва адолатли бўлишни, муҳаббат ва биродарликни буюрадиган дин эканлиги тўғрисидаги ҳақиқатни бутун дунё тушуниб етди. Ислом динини ниқоб қилиб қабиҳ ишларни амалга ошираётган бир гуруҳ мутаассиблар ер юзидаги қарийб икки миллиарддга яқин мусулмонларнинг дунёқарашини белгилай олмайди. Диний экстремизм қандай кўринишда бўлмасин, қандай ном билан аталмасин унинг асосий мақсади ҳокимият тепасига чиқиш эканлигини, диний экстремизм ҳақиқий ислом динига заррача алоқаси йўқлигини ёшлар тушуниб олишлари ҳам бугунги куннинг долзарб вазифасидир.
Исломнинг чинакам ахлоқий асосларини англаб етган кишининг шафқатсизлик, ваҳшийлик, куч ишлатиш тарафдори бўлишини тасаввур қилиш қийин. Худди шунинг учун ҳам Ислом таълимоти экстремизм ва террорчилик балосини таг-томири билан тугатиш йўли ҳисобланади. Ислом дини жаҳолатнинг ҳар қандай кўринишига қарши бўлиб, одамлар қалбига тартибсизлик, душманлик, бузғунчилик, ёвузлик ва нафрат уруғини сочадиган кимсаларнинг ҳатти-ҳаракатларини ҳеч қачон қўллаб қувватламайди. Бутун дунёда террорчилик ва экстремизмга қарши кураш йўлида зудлик билан қўйилиши керак бўлган биринчи қадам бу жамиятда маърифат, маънавий, ахлоқий тарбияни йўлга қўйиш, маърифий исломдан фойдаланишдир.
Ислом маърифати-маънавиятимизнинг таркибий қисми бўлиб, у эътиқод эркинлиги сифатида дахлсиздир. Аммо диний экстремизм мазҳабпарастлик, ақидабозлик - ўта хавфли ҳодиса. Бизни оқил ва ориф этадиган, фазилатимизга фазилат қўшадиган таълимотларни олишимиз, жаҳолат ва тубанликка, айирмачилик ва маданиятсизликка тортадиган оқимлар, иллатлардан узоқ турушимиз, жамиятимиз якдиллигига раҳна соладиган гуруҳлар таъсирига берилмаслигимиз ва ёшларни ҳам шу руҳда тарбиялашимиз зарур.
Ислом ҳеч қачон қирғинга, биродаркушликка, қон тўкишга даъват этмайди. Одам ўлдирма, ноҳақ қон тўкма, бировнинг ҳақини ема, зино қилма сингари муқаддас тушунчалар ислом ахлоқининг асосий устунларидан саналади. Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва салам: «Исломнинг энг ишончли нарсаси иймондур». Ва шу билан баробар: «Мусулмонни сўкмоқ - гуноҳдир, унга қурол кўтармоқ - куфрдир, уни ғийбат қилмоқ - улуғ гуноҳдир мўминнинг қони ҳаромдур»17 - деганлар. Ўзини соф диндор ҳисоблаётган ақидапарастлар ва ваҳоббийлар-чи, нимага биродаркушликдан, ноҳақ қон тўкишдан қўрқмаётирлар? Чунки улардаги ҳокимиятга, давлатга эгалик қилишга интилиш ҳисси қалб кўзларини кўр қилиб қўйган. Улар аллақачон нафс қулига айланиб қолишган. Улар учун дин, намозхонлик бир баҳона, ниқоб. Бу гуруҳ шу ниқобдан фойдаланиб, қанчадан-қанча гуноҳ ишларга, жиноятларга қўл ураяпти.
Бизнинг йўлимиз аниқ-равшан: дин инсон руҳияти, қалбини поклайди. Конституциямизда белгилаб қўйилганидек, ҳар ким истаган динига эътиқод қилиш ёки ҳеч бир динга эътиқод қилмаслиг
Do'stlaringiz bilan baham: |