Иминов Бегзод фарғона давлат университети тарих факультети фуқаролик жамияти кафедраси


Конфуцийликда олий илоҳий куч осмон ҳисобланиб, Хитой ҳукмрони эса худолар билан инсонлар ўртасидаги воситачи, "осмон ўғли", деб талқин қилина бошлаган



Download 0,94 Mb.
bet13/51
Sana06.07.2022
Hajmi0,94 Mb.
#748918
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   51
Bog'liq
2 5388794976941376095

Конфуцийликда олий илоҳий куч осмон ҳисобланиб, Хитой ҳукмрони эса худолар билан инсонлар ўртасидаги воситачи, "осмон ўғли", деб талқин қилина бошлаган. Хитой императорларини ҳатто худо даражасига кўтаришгача бориб етилган.
Конфуцийликда аждодларга ва рухларга сиғиниш муҳим ўрин эгаллайди. Шу боисдан қурбонлик қилиш, туғилиш, оила қуриш, дафн ва бошқа маросимлар тантанали бажарилади. Буларни давлат ҳокимлари, оила ёки уруғ бошлиқлари бошқарадилар.
Конфуцийликда коҳинлар бўлмаган, дастлабки даврларда ҳеч қандай системали таълимот ҳам бўлмаган. Кейинчалик бу таълимотлар яратилиб, у ҳамма классик қонунлари 13 китобда, шарҳи эса 40 жилдда баён қилинган. Буларнинг энг аҳамиятли қисми 9 та китобдан иборат. Булар: "Сншу" (Тўрт китоб) ва "Уцзин" (Беш китоб)дир. Бу қонунлар ҳам диний "муқаддас", ҳам дунёвий донишмандлик манбаи ҳисобланади.
Конфуций гарчи самони олий руҳий қудрат, аждодларга қурбонлик келтиришни уларни эъзозлашнинг асосий ифодаси деб билса ҳам. Ўз таълимотида осмон сирлари муаммоларини деярли тилга олмаган ҳамда руҳлар ва нариги дунё каби тушунчаларга кам эътибор берган. Конфуцийнинг фалсафий ва ахлоқий ғоялари марказида инсон, унинг ақлий ва маънавий қиёфаси, оламдаги ҳамда жамиятдаги ўрни, вазифаси ва муаммолари туради.
Конфуций фикрича, оламдаги барча мавжудот сингари инсоннинг тақдири ҳам самовий қудратга боғлиқ. Шунинг учун ҳам одамларнинг олийжаноблиги ёки тубанлиги, олий ёки паст табақага мансублигини ўзгартириб бўлмайди.
Бинобарин, подшоҳ – подшоҳлигича, фуқаро – фуқаролигича, ота – оталигича, фарзанд – фарзандлигича қолиши керак. Бундай ғоя, кўрамизки, мавжуд тизимни сақлаб қолишни назарда тутар эди. Шу билан бирга Конфуций идеал, олий инсон, асл, мард киши концепциясини ишлаб чиққан. Бу концепцияга кўра, одамлар ижтимоий келиб чиқиши ёки жамиятдаги мавқеи орқали эмас, балки одамийлик, адолатгўйлик, ҳақгўйлик, самимият, фарзандлик иззат-ҳурмати каби юксак маънавий фазилатларга эришиш туфайли юксак камолотга эришуви мумкин.
Конфуцийнинг бу фалсафий таълимоти кейинчалик Хитойда ҳукмрон динларнинг бирига айланган ва конфуцийлик деб ном олган диннинг асоси бўлди. Бу диннинг асосий манбаси – Конфуций издошлари эрамиздан олдинги VI асрда ёзган “Лунг-Юй” (Суҳбатлар ва мулоҳазалар) китобидир. Конфуцийлик Лао Цзи таълимотидан тубдан фарқ қилади. У жамиятни ижтимоий ларзалардан асраб қолишга интилган феодал амалдорларнинг қарашлари ва манфаатларини ҳимоя қилган.
Конфуцийлик белгиланган диний тартиб-қоидаларга амал қилишни қатъий талаб этади. Конфуцийнинг ўзи ҳаётлигида диний тартибларни сидқидилдан бажарган.
Конфуцийликда ижтимоий-ахлоқий масала алоҳида ўрин эгаллайди. Шу маънода Конфуций таълимотини инсон хатти-ҳаракати ҳаётий меъёрлари ҳақидаги таълимот дейиш ҳам мумкин эди. Инсонлар ўртасидаги хаёт тарзи анъанавий беш муносабатдан иборат эканлиги қайд этилган.

  1. Давлат бошлиғи билан амалдорлар ўртасидаги муносабат.

  2. Ота-оналар билан фарзандлар ўртасидаги муносабат.

  3. Эр билан хотин ўртасидаги муносабат.

  4. Катта ва кичик, ака-укалар ўртасидаги муносабат.

  5. Дўст-биродардар ўртасидаги муносабат.

Бу таълимотда шундай қадриятлар ҳам борки, унга қойил қолмай илож йўқ. Биргина мисол келтирамиз. Ўғил ота-онасини олдида қуйидаги беш вазифани бажариши шарт.

  1. Ҳар доим ота-онани тўла ҳурмат қилиш.

  2. Уларга энг суюкли таомни келтириш.

  3. Улар бетоб бўлиб қолганларида чуқур қайғуриш.

  4. Улар вафот этганларида юрак-юракдан ачиниш.

  5. Улар хотирасига тантанали равишда қурбонликлар қилиш.

Конфуцийликда диний маросимларнинг асосий мазмуни – конфуцийликка қадар мавжуд бўлган анъаналарни, уруғ-қабилавий маросимларни мустаҳкамлаш, қонунлаштиришни ташкил этар эди. Чунки, Конфуций ўзини хеч қандай янги таълимот яратмаганлигини фақат эски маросимларга, тартиб-қоидаларга қаттиқ риоя қилишни талаб қилганлигини айтар эди. Жумладан у шундай дейди: “Қадимдан жорий этилган маросимлар сақланмас ёки улар бекор қилинар эди, унда ҳамма нарса аралашиб кетади, издан чиқади. Никоҳ маросимини йўқ қилингчи, унда эр-хотинлик бўлмайди, бу билан боғлиқ катта-катта жиноятларга йўл очилади ёки дафн ва қурбонлик маросимини йўқ қилингчи, унда болалар вафот этган ота-оналари хотираси тўғрисида ўйламай, тирикларига эса хизмат қилмай қўядилар, Пин-Цзинг маросимини йўқ қилингчи, унда подшоҳ билан амалдорлар ўртасидаги фарқ йўқ бўлиб кетади, кичик-кичик князчалар ўзбошимчалик қила бошлайдилар, натижада таъқиб қилиш ва зўравонлик бошланади”.
Хитой халқи тарихида қадимги маросимлар катта ўрин тутганлигини Конфуций яхши билар эди. Шунинг учун ҳам Хитой халқ анъаналарини, маросимларини ўзининг таълимотида асосий мазмунга айлантирган. Хитойликлар учун энг ёмон фожиа – эркак томонидан авлоднинг қолмаслигидир. Улар авлодлари қолмаса, биз ўлганимиздан сўнг бизларни ким ёд этади, деб қаттиқ қайғуга тушадилар.

Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish