Ибтидоий мифология. Ибтидоий одамнинг тасаввури ва эътиқодлари мажмуаси, уларнинг реал хаётдаги қийинчиликлари, муаммолари ва ютуқлари оғзаки ижодда акс этган. Бу нарса одамларнинг онгида қолиб, турли афсоналарни яратилишига сабаб бўлган. Ибтидоий мифологияни ташкил этган ижод доим одамларнинг маънавий хаёти, ибодати, хиссиётлари ва диний тасаввурлари билан чамбарчас боғлиқ эди. Буни тушуниш осон. Агар ибтидоий одамнинг асосий маънавий хаётида тотемларга, марҳум аждодларга ибодат қилиш, улар билан сирли қариндошлиги бўлса, мифологиянинг марказида зооантропоморфик аждодлар ёки ҳар хил мўъжизалар кучига эга бўлган илоҳийлаштирилган қаҳрамонлар турар эди. “Маданий қаҳрамонлар”нинг исмлари афсоналарда бирор бир муҳим яратилган ихтиро ёки янгиликда мужассам бўлган. Масалан оловни топиш, оила ва никоҳлар шаклини ўрнатиш, меҳнат ва ов қуролларини ясаш ва бошқа жасоратларга оид ақидаларни ташкил қилиш. Космогоник сюжетлар ибтидоий мифологияда катта ўрин эгаллаган. Яъни ер ва осмон, қуёш ва ой, ўсимлик ва хайвонот ва ниҳоят одамнинг яратилиши тўғрисидаги ривоятлар ва афсоналарда диний тасаввурларнинг таъсири яққол намоён бўлган. Руҳларни янги шаклга кириш сеҳрли хусусиятига, яъни ўз қиёфасини ўзгартириш қобилиятига эга, бир вақтнинг ўзида одам ва хайвон шаклидаги монастр деб хисоблашар эди.
Ибтидоий мифологияда хаёт ва ўлим, табиат ва маданият, аёл ва эркаклар орасидаги муҳим алоқалар тасвирланган. Мифологиянинг бундай қарама қаршиликларини таҳлил қилиш ҳозирги шароитда инсон тарихининг қадимги босқичини қайта тиклаш учун муҳим манба ҳисобланади. Хусусан, бу таҳлил ибтидоий жамоаларда тараққиётнинг боришида диний тасаввурларнинг муҳим ролини аниқлашга имкон яратади.
3. Миллий динлар ва уларнинг келиб чиқиши ижтимоий – тарихий шарт-шароитлари.
Миллий динлар деб, одатда, бир миллатга мансуб халқлар эътиқод қиладиган динлар тушунилади. Бундай динлар шаклланишининг дастлабки ва энг сўнгги даврларини бир-биридан фарқлаш лозим. Дастлабки миллий динлар қулдорлик жамиятида вужудга келган бўлиб, одатда, политеистик, яъни кўп худолик динлари бўлган. Масалан, қадимги грек дини кўп худоликнинг ўзгинасидир. Зевс-пантион (қадимги грек тилида – бош худо) ҳисобланиб, бир укаси денгиз худоси, иккинчи укаси – ер ости подшолигининг худоси ҳисобланар эди. Шунингдек, муҳаббат ва гўзаллик маъбудаси, уруш худоси, қуёш худоси ва санъат ҳомийси ва бошқа яна бир қанча худолар бўлган. Худди шунга ўхшаш кадимги яҳудийлар диннинг худоси – Яхве ҳам кўп худолиликнинг яқкол намунасидир.
(1) Қулдорлик жамиятидаги дастлабки миллий динларнинг ўзига хос яна бир хусусияти охират тўғрисидаги тасаввурнинг пайдо бўлиши ва унга ишонишдир. Аммо бу даврда бундай тасаввурлар ҳали тўла шаклланмаган эди. Улар кейинги даврларда ривожланган. Бу даврда қурбонлик килиш кенг расм бўлиб ҳатто мажбурий маросимлардан бири ҳисобланар эди. Худолар йўлида мева-чева, ноз-неъматлардан тортиб, уй ҳайвонларининг барча турларигача, қадим замонларда эса ҳатто одамлар ҳам қурбон қилинар эди. (2)Миллий динлар ривожланишининг сўнгти даврларига келиб одамлар ўрнига ҳайвонлар курбон қилина бошланган. Шу билан бирга охират ҳақидаги тасаввурлар кенг тарғиб килинарди.
Миллий динлар элат-миллат динлари деб ҳам юритилади. Чунки улар уруғ-қабила динларидан фарқли равишда синфий жамият қарор топиши ва шаклланиши даврида вужудга келган ва ривожланган. Бинобарин, улар аввало элатнинг сўнгра, миллатнинг шаклланишини ўзларида акс эттирган.
Миллий динларда тасаввур қилинган худолар миллий худолар ҳисобланиб, ибодат-маросимлар асосан муайян элат ёки миллатгагина мос тушар эди. Бинобарин, бу хилдаги қадимги динлар миллий давлат характерида бўлиши билан бошқа дин шаклларидан ажралиб турган.
Энг сўнгги даврнинг миллий динларига қуйидагилар киради: ҳиндуийлик, жайнизм, синкхизм, даосизм, конфуцийлик, синтоизм ва яхудийлик.
Do'stlaringiz bilan baham: |