Иминов Бегзод фарғона давлат университети тарих факультети фуқаролик жамияти кафедраси


Бундан кўриниб турибдики, ислом ҳуқуқи вақтига, ўринга, шароитга қараб муайян хилдаги ўзгаришларга учраган, ҳар хил шарҳларга дучор бўлган



Download 0,94 Mb.
bet38/51
Sana06.07.2022
Hajmi0,94 Mb.
#748918
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   51
Bog'liq
2 5388794976941376095

Бундан кўриниб турибдики, ислом ҳуқуқи вақтига, ўринга, шароитга қараб муайян хилдаги ўзгаришларга учраган, ҳар хил шарҳларга дучор бўлган.
Юқоридаги мазҳабларнинг фаолиятида фақатгина соф ҳуқуқий масалалар билан чекланмаганликлари туфайли булар шариат қонунларининг кенг тарқалишига олиб келган. Улар қонунчилик тартиб-қоидалари мажмуига нафақат ҳуқуқий масалаларни, балки диний маросимчилик, савдо-сотиқ, хулқ-атвор масалаларини ҳам киритганлар. Ислом ҳуқуқшунослари шариат қозиларидан бошқа судловчи ташкилотлар бўлмаганидан, мусулмон ҳуқуқшунослари барча ҳуқуқий ва диний масалаларни ўзлари ҳал этардилар.
Кейинчалик ислом худудида ривожланган давлатларнинг мустақил тараққиёти жараёнида уларнинг манфаатларини қўриқловчи турли-туман дунёвий қонунлар вужудга кела бошлаган. Қуръонда турли-туман жоиз ва таъқиқларнинг бир туркуми мавжуд. Улар кейинчалик кенгайтирган ва бу элементлардан қонунлар мажмуи ёки ислом ҳуқуқи таркиб топган. Амалда шариатнинг асосий йўналиши ҳаётнинг турли масалаларига диний нуқтаи назардан баҳо беришдир. Соф юридик қарашлар унга кейинчалик киритилган.
3.Шиалик: секта, мазҳаби.
Шиа”- гуруҳ, партия, тарафдорлари деган маъноларни берадиган арабча сўзидан келиб чиққан.
Шиалик ўз аҳамияти ва тарафдорлари сонига кўра исломдаги иккинчи йўналишдир. У VII асрнинг иккинчи ярмида мусулмонларнинг махсус ва сиёсий гуруҳи сифатида юзага келган. У чорёрларнинг тўртинчиси Али тарафдорларини бирлаштирган. У жуда кўп секталарга бўлиниб кетган. Булар орасида исмоилийлар ҳозир 35 миллионга яқин тарафдорга эга бўлиб, отаҳонлар бошчилигида ҳозир ҳам ислом доирасида катта рол ўйнамоқда.
Шиалар Арабистонда пайдо бўлган теократик давлат-халифаликдаги олий ҳокимият учун олиб борилган кескин кураш жараёнида келиб чиққан. Халифаликнинг барча бош лавозимлари 644 йилдан бошлаб қурайш қабиласига мансуб бўлган халифа Усмон бошлиқ маккалик оқсуяклар-муҳожирлар қўлига ўтган.
Исломда жабр-зулм қораланса-да, барибир, улар исломга бўйсундирилган бошқа халқлардан ташқари мусулмон арабларнинг ўзларини ҳам қаттиқ эксплуатация қилишаверади. Бундан норози бўлган араблар Халифа Усмонга қарши қўзғалон кўтариб, уни Мадинада ўлдиришган. Халифалик лавозимига Али кўтарилган. Бироқ, у ўз ҳокимиятини қурайш оқсуякларидан ҳимоя қилишга мажбур эди. Али тарафдорлари у пайғамбарнинг амакиваччаси ва куёви бўлганлиги учун мусулмонларнинг бошлиғи бўлиши керак, унинг вафотидан кейин эса бу лавозим унинг авлодларига мерос бўлиб ўтиши керак, деб чиқишган. Бироқ тахт учун курашда Сурия ҳокими Муовия бошлиқ қурайш зодагонлари ғолиб чиққан. Али тириклик чоғидаёқ Муовия халифа деб эълон қилинган.
Шиалар Алидан бошқа барча сунний халифаларнинг узурпаторлар, яъни сиёсий ҳокимиятни зўравонлик билан қўлган олган кишилар деб ҳисоблайдилар. Булар Алининг авлоди бўлган 12 имомдан иборат ўз сулолаларини уларга қарши қўйганлар. Улар Алини, унинг ўғиллари-Ҳасан ва Ҳусайнни ҳамда уларнинг авлодларини шаҳид, деб ҳисоблашган.
Ислом тарқалган мамлакатлардаги иқтисодий ва сиёсий ўзгаришлар натижасида турли даврларда мусулмонларнинг ҳар хил гуруҳлари, айниқса кўпроқ секталар пайдо бўла бошлаган. Булар сунний ва шиа йўналишларидан ажралиб чиққан бўлиб, мусулмон секталари дейилади. Буларнинг исломдаги ҳанафий, ҳанбалий, шофиъий, моликий каби мазҳаблар билан аралаштирмаслик керак.
Ислом секталари мусулмонларнинг диний уюшмалари бўлиб, уларнинг сони жуда кўп, ислом мамлакатларининг деярли ҳаммасида мавжуд. Чунончи, аҳмадий, алавий, ибодий, идрисий, қодирий, муридий, рашидий, тижоний, ҳамолий, шодилий ва бошқалар суннийлар йўналишидан ажралиб чиққан секталардир. Хорижий, исмоилий, зайдий, низорий, иснаъашарий, друз, баҳоий ва бошқа мазҳаблар эса шиалар оқимидан ажралиб чиққан. Уларнинг кўплари тарқаб кетган. Ислом секталаридан баъзиларига қисқача тўхталамиз.

Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish