Иминов Бегзод фарғона давлат университети тарих факультети фуқаролик жамияти кафедраси


-мавзу. Ўзбекистонда виждон эркинлиги



Download 0,94 Mb.
bet46/51
Sana06.07.2022
Hajmi0,94 Mb.
#748918
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51
Bog'liq
2 5388794976941376095

8-мавзу. Ўзбекистонда виждон эркинлиги
«Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди».
Ўзбекистон Республикаси
Конституциясининг 31-моддаси
РЕЖА:
1. Виждон эркинлиги тўғрисидаги тушунчалар.
2. Виждон эркинлигини Ўзбекистонда амалга оширилиши.
3. “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунда динга, диний ташкилотларга ва диндорларга муносабат.
4. Миссионерлик ва прозелитизмнинг мазмун-моҳияти.
1.Виждон эркинлиги тўғрисидаги тушунчалар. Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар масаласи ижтимоий ҳаётда ҳар доим муҳим ва мураккаб масала бўлиб келган. Бинобарин, унинг замирида шахснинг ҳуқуқи, демократия, адолатпарварлик ва инсонпарварлик каби катта ижтимоий, сиёсий, ҳуқуқий ва ахлоқий тушунчалар ётади. Виждон эркинлиги кишиларнинг руҳий оламига, унинг соғлом ва баркамоллигига бевосита таъсир кўрсатади. Шу боис бу масаланинг ижтимоий ҳаётдаги ўрни ва бажарадиган вазифалари ғоят муҳим. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг уставидан тортиб барча халқаро ҳужжат ва шартномаларда, ҳамма мамлакатларнинг конституция ва қонунларида виждон эркинлиги ўз ифодасини топган. 1948 йилда қабул қилинган инсон ҳуқуқлари умумий Декларациясига мувофиқ ҳар бир инсон фикрлаш, виждон ва дин эркинлиги ҳуқуқига эга. Бу ҳуқуқ ўз дини ёки эътиқодини ўзгартириш эркинлигини, ўз дини ёки эътиқодига ўзича, шунингдек, бошқалар билан биргаликда амал қилиш кафолатини, ибодат қилишда ва диний маросимларда якка тартибда ёки одамлар орасида бирга қатнашиш эркинлигини ўз ичига олади.
Бундан ташқари бу масала яна бир мураккаб ҳодиса – турли дунёқараш, эътиқодда бўлган кишилар ўртасидаги, давлат билан дин, диний ташкилотлар билан давлат ўртасидаги муносабатларнинг амалда ҳуқуқий таъминланишини ҳам назарда тутади. Зеро, одамлар доим турли дунёқараш ва эътиқод билан яшаганлар ва яшайдилар. Ҳар кимнинг ўз ички дунёси, ўз эътиқоди бўлади.
Виждон эркинлиги қандайдир бир мавҳум тушунча эмас, у маълум ижтимоий вазиятда албатта намоён бўлади. Шунинг учун уни аниқ тарихий, ижтимоий шароитсиз, объектив ва субъектив омилларсиз тасаввур қилиш қийин. Бундан ташқари «виждон эркинлиги» тушунчасини илмий талқин қилишда миллий, мафкуравий ва маданий омилларни ҳам албатта назарда тутиш керак.

Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish