Иминов Бегзод фарғона давлат университети тарих факультети фуқаролик жамияти кафедраси



Download 0,94 Mb.
bet35/51
Sana06.07.2022
Hajmi0,94 Mb.
#748918
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   51
Bog'liq
2 5388794976941376095

2.Суннийлик мазҳаби.
Суннийлик – бу исломда изчил, собитқадам йўналиш ҳисобланади. Мусулмонларнинг жуда кўпчилик қисми 92,5 фоизи суннийликка эътиқод қилади. Қолган 7,5 фоизини шиалар, ибодийлар ва хорижийлар ташкил қиладилар.
Сунна” арабча одат, анъана, хатти-ҳаракат тарзи деган маъноларни билдиради. Суннийлик деган сўз арабча “Сунна”, “муқаддас ривоят”, яъни Муҳаммад пайғамбар тўғрисидаги ривоятлар ва унинг ҳадислари тўплами деган тушунчадан олинган. Яна “Сунна” фарздан фарқли равишда бажарилиши ихтиёрий бўлган кўрсатмалар, амалларидир.
Суннийлар уммавийлар сулоласидан бўлган халифаларнинг олий ҳокимиятга бўлган ҳуқуқини тан олганлар. Суннийликда Сунна Қуръондан кейинги асосий муқаддас манба, ҳадислар тўплами деб қаралади. У VII аср ўрталарида шакллана бошлаган. Унда халифаликдаги синфий муносабатлар, ижтимоий зиддиятлар, ислом мафкураси атрофидаги кураш ўз ифодасини топган. Уни тўплаш, шарҳлаш ва нашр қилишда ватандошларимиз Исмоил Бухорий, Имом ат-Термизий асосий рол ўйнаганлар.
Суннийлик қисман Эрон, Жанубий Ироқ, Яман, Марказий Осиё, Кавказ, Волга бўйи, Сибирь, Ўрол, Кичик Осиё, Миср ва Шимолий Африка, Индонезия, Малайзияда кенг тарқалган. Унинг муқаддас шаҳарлари Макка ва Мадинадир. Унда тўртта шариат мактаби – ҳанафийлар, моликийлар, шофиъийлар, ҳанбалийлар мазҳаблари бор.

  1. Ҳанафия (Имоми Аъзам) мазҳаби. Бунга Абу Ҳанифа тахаллуси Имоми Аъзам-буюк имом (699-767) асос солган. У энг йирик ҳуқуқшунослардан бири бўлиб, шариат ҳуқуқини тартибга солган, қиёсни тадбиқ этган, истиҳсон тартиб усулини (манбалар асосида чиқариш мумкин бўлган хулоса ёки ҳукмлардан мусулмонлар жамоаси учун мақбулроғини қабул қилиб) ишлаб чиққан, маҳаллий халқ ҳуқуқ-қоидаларини одатни шариат билан келтириб қўлланишни жорий этган ҳуқуқшуносликдан оқилона фойдаланиш унсурларини киритган.

Истиҳсон (арабча – яхшилаш, маъқуллаш) шариатнинг чалкаш, мураккаб масалаларига қиёсини қўлланишнинг йўли билан мусулмон жамоаси ёки давлати учун мумкин қадар яхшироқ, фойдалироқ, маъқулроғини қўллаш тарзи ҳисобланади. Бу икки ёки ундан ортиқроқ имконияти мавжуд бўлган мантиқий хулосалардан фойдалироғи, маъқулларини ажратиб олишдир.
Ҳанафийлар маҳаллий зодагон ва ҳукмдорлар қабул қилган низом ва қонунлар, маҳаллий урф-одатларга таянган одатий анъаналар ҳамда маҳаллий элатларнинг урф-одати асосида келиб чиққан одат мақомига кенг таянишлари исломнинг кўчманчилари орасида ҳам тез тарқалишга олиб келган. Чунки булар ўзларининг ибтидоий урф-одатларини ҳисобга олган исломни, хусусан ҳанафия мазҳабини ўзларига маъқул топганлар. Абу Ҳанифа фиқҳнинг асосчиси ва улуғ сифат илоҳиёт мутахассиси бўлган. “Агар диний эътиқод Зуҳрогача йироқлашиб кетса ҳам, уни имом Абу Ҳанифа ерга қайтариб келади”16, дейишарди. Унинг “Ал-Фиқҳ ал-Акбар” асари бошқа мазҳаб тарафдорлари орасида ҳам машҳур бўлган. Олимнинг ёзишича, у ҳуқуқий масалалалрга оид 500 мингдан ортиқ мисоллар яратган ва диний ибодат ҳамда ҳуқуқ масалаларига оид 64 фатво нашр этган. Абу Ҳанифа зўр тақводор киши бўлиб, зоҳидликда яшаган. У ҳақда махсус ривоятлар яратилган.
Мужтаҳид имом Шофиъий айтганидек, агар Имом Аъзам бирор нарсани олтин деб аташни хоҳласа, уни исбот этиш учун унинг маҳорати ҳам, истеъдоди ҳам етарди. Умуман ҳанафия бошқа шариат мазҳабларига қараганда христиан ва яҳудийларга нисбатан мўътадиллик нуқтаи назарида турган.
Ҳанафия мазҳаби қонунлари Абу Юсуф Ёқуб (вафоти 795 йил), аш-Шайбоний (вафоти 804 йил), Қодирий (вафоти 1036 йил) асарларида ҳам ишлаб чиқилган. Ҳамюртимиз Марғиноний ар-Риштон (вафоти 1157 йил)нинг фиқҳга оид асарларидан энг машҳури “Ҳидоя фи-л-фурур-Шариат соҳалари бўйича қўлланма” ҳанафия мазҳаблари томонидан қонунлар мажмуаси (кодекс) сифатида фойдаланилган. Марғинонийнинг “Ҳидоя”си форс, инглиз ва рус тилларига таржима қилинган бўлиб, ҳозир ҳам Шарқ мамлакатларида (Ҳиндистон, Туркия ва бошқа) ҳанафия мазҳаби шариат соҳасидаги асосий қўлланма ҳисобланади.
Ҳанафия мазҳаби суннийлик йўналишига мансуб бўлган мусулмонларнинг 47 фоизини ўз ичига олади. Ҳозир ҳам республикамизда суннийларнинг оила, никоҳ, талоқ ва бошқа масалаларида шу мазҳабга таянадилар.

Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish