Иминов Бегзод фарғона давлат университети тарих факультети фуқаролик жамияти кафедраси



Download 0,94 Mb.
bet32/51
Sana06.07.2022
Hajmi0,94 Mb.
#748918
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   51
Bog'liq
2 5388794976941376095

6 мавзу. Ислом таълимоти.

  1. Ислом таълимоти.

  2. Суннийлик мазҳаби ва маънавият.

  3. Шиалик: секта, мазҳаби.

Ислом сўзи арабча – Аллоҳга ўзни топшириш, итоат этиш, таслим бўлиш, бўйсуниш маъноларини беради. Ислом дини таълимоти бўйича, Муҳаммад пайғамбар аввалги пайғамбарлар (Ўрта Ер ҳавзаси цивилизацияси ичида маълум бўлган) ишини давом эттирган, улар динини қайта тиклаган, қиёмат олдидан юборилган охирги пайғамбар (Хотам ал-анбиё) – набий ва расул деб тан олинади.
Ислом дини ичидаги уч асосий оқимлардан бири бўлган суннийликда IX асрга келиб беш аркон (рукн-арабча “Устун” маъносини англатади) ҳақидаги таълимот шаклланади. Кўпчилик уламолар фикрича, уларни бажариш шарт ва улар қуйидагилар:

  1. Иймон – Худонинг борлиги ва бирлигини дили билан тасдиқлаб, тили билан айтиш

  2. Намоз (арабча – солат) – Ҳар куни беш маҳал намозни адо этиш

  3. Рўза – (арабча – савм) Хижрий-қамарий тақвимнинг 9 ойи Рамазон ойида рўза тутиш;

  4. Закот – Мол-дунёси, бойлиги нисоб (ҳар йили диний идора томонидан белгиланадиган маълум миқдор)га етганида қирқдан бирини мискин, камбағал, бечора одамларга беминнат бериш;

  5. Ҳаж – умрида бир марта Саудия Арабистонида жойлашган Каъбани зиёрат қилиш;

Иймон. Иймон масаласида исломда (аҳл ас-сунна, шиъалар, хаворижлар ичида) аввалги даврда турли мактаблар вужудга келиб, улар шу кунгача ривожланиб келмоқдалар. Баъзи таълимотлар (масалан, муътазила, муржиъа) йўқолиб, янги теологик мактаблар пайдо бўлган. Шунингдек, кўп ҳолларда алоҳида олинган машҳур мутафаккир-уламонинг шахсий йўли (мазҳаби) анча хусусиятларга эга бўлади. Аҳл ас-сунна ва-л-жамоа ичида классик даврда икки асосий мактаб – мотуридийлар ва ашъарийлар кучли мавқега эга бўлдилар. Масалан, мотуридийлар наздида ақида масалаларида қуйидагича фикр мавжуд:
“Иймон” сўзининг луғавий маъноси ишонмоқ, тасдиқламоқ бўлиб, истилоҳда эса Ло илоҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур росулуллоҳ (“Аллоҳдан ўзга илоҳият йўқ ва Муҳаммад – Аллоҳнинг пайғамбари ва бандаси”) калимасини тил билан айтиб (ал-иқрор би-л-лисон), дил билан тасдиқлаш (ат-тасдиқ би-л-қалб) демакдир. Мазкур таълимот бошқаларидан иймон масаласида амални алоҳидалаши билан фарқланади. Иймоннинг етти шарти бор. Улар:

  • Аллоҳнинг борлиги ва бирлигига имон келтириш, яъни Аллоҳнинг Қуръони каримда ва Муҳаммад пайғамбар ҳадисларида баён қилинган барча исмлари ва сифатларига иймон келтириш. Ибодат қилиш ва сиғинишга ундан ўзга лойиқ зот йўқ деб билиш, унинг барча буйруқларини қабул қилиш ва барча қайтарган нарсаларидан қайтиш. Қуръоннинг «ал-Ихлос» (112-) сурасида Аллоҳ таолонинг ягоналигини шундай таърифланади: «Айтгин (Эй, Муҳаммад пайғамбар): Аллоҳ ягонадир, бениёздир (ҳеч ким ва ҳеч нарсага муҳтож эмас, балки барча унга муҳтождир), туғмаган, туғилмаган ва унинг тенги йўқдир» (Қуръон, 112:1-4);

  • Фаришталарнинг борлигига иймон келтириш. Фаришталар (малоъика) Аллоҳнинг нурдан яратган, унинг буйруқларини сўзсиз бажарувчи, унинг амридан ташқари чиқмайдиган хос бандаларидир. Улардан Жаброъил (Жибрил), Микоъил каби буюк фаришталарнинг номлари ислом манбаларида зикр этилган. Жаброъил фариштанинг вазифаларидан бири пайғамбарларга Аллоҳнинг ваҳийларини етказиш бўлган. Фаришталардан баъзилари одамлар билан доим бирга бўлиб, уларнинг яхши ва ёмон ишларини ёзиб борадилар. Қуръонда улар «Кироман катибийн» (мукаррам котиблар) деб зикр этилган (Қуръон, 82: 10-12). Бундан ташқари, тафсир китобларида Исрофил, Азро’ил номли фаришталарнинг исмлари қайд этилган. Қуръон ва ҳадисларда фаришталар ҳақида жуда кўп ерда сўз юритилган. Уларга ишониш иймоннинг шартларидандир;

- Илоҳий китобларга иймон келтириш. Аллоҳ Муҳаммад пайғамбарга Қуръонни нозил қилганидек, бошқа пайғамбарларга ҳам китоблар туширган. Ислом таълимотига кўра пайғамбарларга тушган илоҳий қонунлар тўпламига “илоҳий китоблар” номи берилган. Булардан бир қисми суҳуф (саҳифалар), бир қисми эса, “китоб” дейилади. Булардан биринчи қисм саҳифалар:

  1. Одам пайғамбарга – 10 саҳифа;

  2. Шис пайғамбарга – 50 саҳифа;

  3. Идрис пайғамбарга – 30 саҳифа;

  4. Иброҳим пайғамбарга – 10 саҳифа берилган.

Ҳаммаси бўлиб 100 саҳифадан иборат, лекин булар бизгача етиб келмаган. Китоблар эса тўртта:

  1. Мусо пайғамбарга – Таврот;

  2. Довуд пайғамбарга – Забур;

  3. Исо пайғамбарга – Инжил;

  4. Муҳаммад пайғамбарга – Қуръон нозил қилинган.

Юқорида номлари зикр этилган китобларнинг барчаси Қуръонда Аллоҳ томонидан нозил қилинган деб таъкидланганлиги сабабли уларга шундай деб ишониш иймоннинг шартларидан ҳисобланади. Ислом таълимотига кўра, олдинги илоҳий китоблар бузилиб кетганлиги сабабидан Қуръон уларнинг таълимотини тиклаб келган;

  • пайғамбарларнинг ҳақлигига иймон келтириш. Аллоҳ инсонларга тўғри йўлни кўрсатиш учун пайғамбарлар юборган. Барча пайғамбарлар бир занжирнинг бўғинлари кабидирлар. Қуръонда 25 пайғамбарнинг номлари зикр этилган. Ҳадисларда пайғамбарларнинг умумий сони 124 минг эканлиги баён қилинган. Мусулмонлар учун улардан Қуръонда номи зикр қилинган ва зикр қилинмаганларнинг барчасига баробар иймон келтириш шарт;

  • Охират кунига ишониш. Дунёнинг ибтидоси бўлгани каби унинг интиҳоси ҳам бор. Ислом таълимотига кўра, бу дунё бир синов майдонидир. Бу дунёда қилинган савоб ишлар учун мукофот, гуноҳ ишлар учун жазо бериладиган охират ҳаёти мавжуд. Қиёмат кунига ва охират ҳаётига ишониш исломнинг асосий ғояларидан биридир;

  • тақдирга – инсон бошига тушган яхшилигу ёмонлик Аллоҳдан эканига – эътиқод қилиш. Юқорида айтиб ўтилганидек, исломнинг маъноси «таслим бўлмоқ», «ўзини топширмоқ»дир. Шунга биноан, инсон ҳаётда рўбарў бўладиган барча яхши-ёмон ишларни ўзи учун Аллоҳ томонидан белгиланган синов ва имтиҳон деб билиши лозим. Яхшиликларга шукр қилмоғи, қийинчилик ва машаққатларга сабр қилмоғи иймоннинг шартларидан биридир;

  • ўлимдан кейин қайта тирилиш. Ислом таълимотига кўра, қиёмат куни бўлганда барча инсонлар қабрларидан турадилар ва маҳшаргоҳ майдонига йиғиладилар. У ерда барча одамлар дунёдаги амалларига қараб мукофот (жаннат) ёки жазо (дўзах)га маҳкум этиладилар.

Намоз. Намоз – исломда иймондан кейин мусулмонлар устига фарз қилинган иккинчи амал ҳисобланади. Намоз арконлари Қуръони каримда тўлиқ баён этилмаган бўлса ҳам, аммо у ҳақида баъзи кўрсатма ва тартиблар берилган. Намознинг вақти, миқдори ҳамда адо этиш тартиблари ҳадислар билан жорий этилган. Бу масалада мусулмонлар орасида ҳар хилликлар мавжуд бўлиб, улар негизида турли мазҳаб таълимотлари шаклланди.

Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish