48
TDPU ILMIY AXBOROTLARI PEDAGOGIKA 2019/3(20)
Ключевые слова:
современный метод,
система, системный анализ, теория системы,
системный подход, лаборатория.
METHODS OF MODERN SYSTEM METHODS IN THE PRACTICE OF PHYSICS
Begmatova D.A.
- associate professor of the National university Of Uzbekistan
Abdullayev N.Q.
- PhD student of of the National university Of Uzbekistan
Annotation.
The article explains the essence of the
system approach to physics and, for
example, describes the method of analyzing a laboratory device from physics.
Кey words:
system, system analysis, system theory, system approach, laboratory.
Маълумки, физика практикумини ўтказишда замонавий таълим технологияларидан
фойдаланиш дарс самарадорлигини оширишга имкон беради. Ҳозирги кунда таълимда
физикада тизимли таҳлил методи кенг қўлланиладиган таълим технологияларидан биридир.
Тизимли таҳлил услубий тадқиқотларнинг муҳим объекти ва энг тез суръатлар билан
ривожланаётган илмий йўналишлардан бири саналади. Ҳар бир тизимли таҳлил назарий
таълимоти умумий тамойилларга бўйсунган ҳолда муаммоларнинг хусусиятидан келиб чиқиб
такомиллаштирилади
1
.
Фанда тизимли ёндашув турли ҳодиса, жараёнларнинг моҳиятини тушунишга татбиқ
этилади. Бу ёндашув табиий фанлар негизида Людвиг
фон Берталанфи
2
томонидан яратилади. Бу
ёндашув табиий фанлардан ижтимоий ҳаётга ҳам татбиқ этилади. Унга кўра, табиат ва жамият
мураккаб тизимни ташкил этади. Шу ўринда тизим тушунчасининг моҳиятини белгилаш билан
унинг хусусиятлари аниқланади.
Бугун “тизимли таҳлил”, “тизимли ёндашув”, “тизим назарияси”, “тизим тамойиллари”
деган тушунчалар кўп ишлатилади, аммо улар синонимлар эмас. Аксарият ҳолларда бу
тушунчалар синоним сифатида фарқланмай қўлланилади. Тизим назарияси тизимлар олами
тўғрисидаги илмий билимларни беради,
амалга оширади, келиб чиқиш, шакл-шамойили,
функциясини турли табиатдаги тизимнинг ривожини тушунтиради
3
.
Тизимли ёндашув борлиққа нисбатан инсоннинг методологик ёндашуви, тамойиллар
уйғунлигини ифода этувчи тизимли дунёқарашдир.
Ёндашув – усуллар йиғиндиси, бу кимгадир, нимагадир таъсир кўрсатиш,
ниманидир
ўрганиш, ишни ташкил этиш усуллари. Шундай қилиб, ёндашув у ёки бу фаолиятнинг умумий
тартибларини, қайсидир назариянинг дастлабги ва асосий ҳолатлари тўғрисидаги тасаввурларни
беради.
Тизимли ёндашув турли хил йўллар билан ўзини намоён қилса-да, фан соҳаларининг барча
йўналишларида ишлатилади. Техника соҳасида техник тизим, кибернетикада бошқарув
тизимлари, биологияда биологик тизим ва уларнинг таркибий даражалари, социологияда
таркибий функционал ёндашув
4
.
Табиий фанларда илм-фан ва билимлар бирлиги ва синтези учун интилиш истаги устун. Ва
бу жараён хусусиятларини аниқлаш, ўрганиш замонавий илмий билим назарияси бўйича
тадқиқот ҳисобланади.
Тизимли ёндашувнинг моҳияти объектни тизим сифатида кўриб чиқишга қаратилган
тушуниш
тамойиллари, шунингдек, билишнинг илмий методологияси ва амалий фаолияти
демакдир. Тизимли ёндашув бир тарафлама тадқиқот таҳлил усулларини инкор этади. Асосий
1
Azizxo‘jayeva N.N. “Pedagogik texnologiya va pedagogic mahorat.” – Т., 2006.
2
Imboden D., Bertalanfi L. Introduction to systems Analysis. Heidelberg New York Dordrecht London, 2013.
3
Samarov R. Tizimli tahlil: nazariya va amaliyot. – Т.,2017. – 204 b.
4
Alimardonov T., Ravshanov F., Berdaliyev N. “Pedagogik tizimli tahlil asoslari”// O‘quv qo‘llanma. – Т., 2017.
49
TDPU ILMIY AXBOROTLARI PEDAGOGIKA 2019/3(20)
урғу объектнинг яхлит хусусиятларини таҳлил этишга, тизим ва унинг алоқадорлигини
аниқлашга, ривожланиш ва функционалликка қаратилади. Мисол тариқасида,
физикадан
лаборатория қурилмасида ўлчов асбобини танлашни тизимли ёндашув асосида кўриб чиқамиз
1
.
Мисол:
Физика практикумида замонавий тизимли таҳлил методидан фойдаланиш усулини
қуйидаги лаборатория практикуми ишларини ўтказишда қўллаш усулини баён қиламиз. Ўқув
физика лабораториясида ўлчов асбоблар базаси мавжуд. Ўлчаш масаласи ечими учун
асбобларнинг яроқлилигини баҳолаш талаб этилади. Масалан: доимий электр кучланиш (110)V
диапазонда 1% дан ошмаган хатоликда 30 секунддан ошмаган ўлчов вақтида ўлчаш учун
ишлатилади. Ўлчаш шарти бажариладиган нормал асбоблар сони 5 та.
Ечим:
Системани S=(x,R) кўринишида тавсифлаймиз. Бу ерда х – асбоблар сони, R – нисбий
тартиб. Ni масалани ечиш учун Njга қараганда яхшироқдир. N – даража элементлар сони. Бу
ерда Ni€X, Nj€X. Бизнинг мисолимизда аниқлик диапазонида ва аниқлаш
тезлиги
характеристикаларини ҳисоблаймиз. Ni асбоби Nj асбобига қараганда яхшироқ ҳисобланади,
агар у битта ҳарактеристика бўйича яхши бўлса, қолган характеристикалар бўйича пастроқдир.
R муносабат учун R матрицани аниқлаймиз ва қуйидагича жойлаштирамиз. Агар Ni Nj дан
яхшироқ бўлса, R муносабат бажарилади. (i, j) катакка 1 ёзилади. Агар Ni Nj тенг ёки ёмон
бўлса, R муносабат бажарилмайди. У ҳолда, (i, j) катакка 0 ёзилади. Демак, матрица 0 ва 1
кетма-кетликдан ташкил топган.
1-қадам: Берилган матрица қатори йиғиндисига тенг бўлган вектор-қатор, A0 ни тузамиз.
A0 =(3,2,0,4,0) A0 қатордаги ноллар берилган муносабат бўйича бошқалардан кўра энг яхши
элементни беради. Бу элементлар N0 тартибдаги даражани ташкил этади. Бизнинг мисолимизда
булар B3, B5 формал ёзуви билан бажарилади. (B3 ,B5)-N0
2-қадам: А0 қаторни қайта ўзгартирамиз. Айнан:
а) 0 ларни крест белгиси билан ўзгартирамиз.
б) А0 қатордан 0 га мос келган элемент В3, В5 қийматларни ташлаб юборамиз. Матрицада
улар тўғри чизиқ билан тавсия этилади.
Натижада A1 =(1, 0, x, 2, x) қаторни оламиз. А1 қатордаги янги 0 лар бошқалардан яхшироқ
бўлган элементларни беради (B3, B5 элементларидан ташқари). Бу ҳолда элемент В2 дир. У N1
тартибни ҳосил қилади. ( B3 )-N1
3-қадам:
А1 қаторни 2-қадамдагига ўхшаш қайта алмаштирамиз, натижада
А2 =(0, x, x, 1, x) қаторни оламиз. Демак, янги пайдо бўлган ноллар N2 қаторни ҳосил
қилувчи элементларга мос келади. ( B1 )-N2
4-қадам:
0 элементига мос келадиган қийматларни ташлаб юбориб ва олдинги 0 ларни крест қилиб
алмаштириб, А2 қаторни қайта алмаштирамиз, натижада А3 =(x, x, x, 0, x ) қаторни оламиз. Янги 0
лар B4 элементига мос келади. Уни қуйидагича ёзамиз: ( B4 )-N3.
Натижалар қуйидагича тақсимланади:
(B3, B5 )
(B2 )
( B1 )
(B4 )
N0
N1
N2
N3
Чиққан натижаларни элементларнинг қуйидаги графикларига жойлаштирамиз.
1
Аполов О.Г. Теория систем и системный анализ. – Уфа, 2012. – С. 34.
50
TDPU ILMIY AXBOROTLARI PEDAGOGIKA 2019/3(20)
Хулоса: Шундай қилиб система 4 тартибли даражага бўлинади. Даража элементи N0 R
муносабат бўйича бошқалардан энг яхшиси ҳамда ўлчанаётган масаланинг ечими учун ҳам
яхшироқ мос келади. N3 даража элементи масала ечими учун энг ёмонидир
1
.
Демак, тизимли таҳлил муаммони ҳал қилиш методологияси сифатида барча зарурий
услубларни, билимларни ва муаммони ечиш учун лозим бўлган ҳаракатларни умумлаштирувчи
устун вазифасини бажаради. Айнан шу билан унинг жараёнлар тадқиқоти, статистик ечим
назарияси ва бошқа шу каби соҳалар билан муносабатлари аниқланади. Тизимли таҳлил у ёки бу
методдан қайси босқичда ва қандай шаклда фойдаланиш лозимлигини аниқлаб
беради
2
.
Do'stlaringiz bilan baham: