194
аниқлашда фойдаланиш кабилар илмий тадқиқот ишининг амалий
аҳамиятини оширишда муҳим асос бўлади.
267 - САВОЛ:
ФАОЛИЯТНИ ЛОЙИҲАЛАШ ТЕХНО-
ЛОГИЯСИ – БУ ҚАНДАЙ ТЕХНОЛОГИЯ?
ЖАВОБ: Фаолиятни лойиҳалаш технологияси – бунда асосан
тадқиқот
фаолияти мазмуни, моҳияти ва вазифалари ифода
этилади.
Умуман олганда фаолиятни лойиҳалаш технологиялари
ижодий, ахборот берувчи,
фантастик, тадқиқий ва бошқа турла-
рида учраши мумкин.
КЎРСАТМА: Ижодий фаолиятингизда фаолиятни лойи-
ҳалаштиришга эътиборни кучайтиринг. Бунга сабаб бу орқали
тадқиқот ишингизни режалаштиришни илмий асосда ташкил қи-
лишингиз мумкин, шунингдек, тадқиқот ишингизни очиб бориш-
нинг технологик харитасини ҳам ишлаб чиқишга эришишингиз
мумкин.
268 - САВОЛ:
ХУСУСИЙ ТЕХНОЛОГИЯ ДЕГАНДА
НИМАНИ ТУШУНАСИЗ?
ЖАВОБ: Хусусий технология – таълим-тарбияга оид
мавзунинг айрим йўналишларини амалга ошириш усуллари ва
воситалари мажмуини ўз ичига олувчи педагогик тизимларни
қамраб олади. Бунга айрим фанларни ўқитиш
технологиялари,
раҳбарнинг, тарбиячининг ва ўқитувчининг ишлаш технология-
лари киради.
Хусусий технологиянинг мақсади ўқув фани кўринишида
педагогик технологияларни ижтимоий ҳодиса, назарий фан
таълим-тарбия тизими, жараёни, педагогик фаолият ва унинг
услублари, алоқадор фанларнинг илмий тадқиқот соҳаси сифатида
турли таълим муассасаларида белгиланган ўқув
дастури асосида
ўрганишдан иборат.
Хусусий технология таълим-тарбия тизими кўринишида
педагогик технология белгиланган таълим-тарбия фаолиятини
амалга оширишга хизмат қилувчи моддий таъминот ва маънавий
195
қадриятлардан иборат бўлиб, унинг ёрдамида таълим - тарбия
жараёнида инновацион ўзгаришлар қилишга замин яратади.
КЎРСАТМА: Маълумки, хусусий технология ҳам кўп қиррали
ва кўп йўналишли. Шу сабабли улардан амалий фаолиятда
фойдаланишда қуйидагиларни эътиборга олиш керак:
1. Хусусий технологияни ўқув жараёнида қўллаш – бу таълим
тарбия жараёнида олимлар, мутахассислар томонидан ўз билим ва
тажрибаларини ўсиб келаётган авлодга ўргатишдан иборат бўлиб,
бу жараёнда, асосан инсон ҳаёти учун зарур бўлган ахборотларни
авлоддан - авлодга узатиш амалга оширилади.
2. Хусусий технология – хусусий (ўқув фанлари), альтернатив
ҳамда муаллифлик педагогик технологиялари йўналишларида ҳам
ривожланади.
Шунингдек, хусусий технологиялар эмпирик, когни-
тив, инклюзив,
эвристик, креатив, инверсион, интегратив, адаптив
педагогик технологиялар йўналишлари бўйича ривожланади.
Do'stlaringiz bilan baham: