II Бобга хулоса
Илмий ишимиз давомида текширилаётган беморлар 2019-2022 йиллар давомида 7-ШКШ ва ТошПТИ ЛОР бўлимига мурожаат қилиб келган беморлардан 50 нафар сурункали йирингли ўрта отит темир танқислик анемияси билан касалланган беморлар жалб этилди ва керакли текширувлардан ўтказилди. Кузатувга олинган беморларни 4та гурухга бўлиб олдик. 1-гурухга 2 ёшдан -15 ёшгача бўлган беморлар киритилди. 2- гурухга 16 ёшдан -30 ёшгача бўлган беморлар , 3-гурухга 31 ёшдан -45 ёшгача бўлган беморлар , 4-гурухга 46 ёшдан -60 ёшгача бўлган беморлар киритилди.
Беморларнинг асосий қисмида кулокдан йирингли ажралма келиши 100%, бурун орқали нафас олишнинг қийинлиги (56%), қулоқда оғриқ 10%, эшитиш пасайиши 60% аниқланди.
50 нафар текширилаётган бемордан 33 (66%) нафарида йирингли мезотимпанит, 12 (24% ) нафарида йирингли эпимезотимпанит, 5 (10%) йирингли эпимезотимпанит аниқланди. Кўпгина статистик малумотларда ва адабиётларда ҳам сурункали йирингли мезотимпанитни бошқа турларига нисбатан кўп учраши қайд этилган. Бунга сабаб эса кўпинча ноғора парданинг анатомик тузилиши ҳисобланади.
Олдимизга қўйилган мақсадимизни бажариш учун инструментал ва лабаратор текширув усулларидан фойдаланилди.
III БОБ . ТЕКШИРИШГА ОЛИНГАН БЕМОРЛАРДА СУРУНКАЛИ ЙИРИНГЛИ ЎРТА ОТИТ КАСАЛЛИГИНИНГ ТЕМИР ТАНҚИСЛИГИ АНЕМИЯСИ БИЛАН БИРГА УЧРАШ ДАРАЖАСИ, КЛИНИКАСИ ВА ДАВОЛАШ НАТИЖАЛАРИ
3.1. Сурункали йирингли ўрта отитни темир танқислик анемиясини учраш даражаларини аниқлаш.
Мазкур ишимизда асосий эътибор сурункали йирингли ўрта отитнинг темир танқислик анемияси билан учраш даражасини аниқлаш, уларнинг биргаликдаги клиник кечуви ва бундай беморларда комплекс даво самарадорлигини ошириш ва касалликни олдини олиш чора тадбирларига қаратилди.
Сурункали йирингли ўрта отит кечирган ва натижада эшитиши заиф деб топилган беморларни ТошПТИ поликлиникаси ЛОР хонасида акумметрик ва аудиометрик текширишлардан ўтказилди ва улар билан даволаш ишлари амалга оширилди.
Сурункали йирингли ўрта отитни темир танқислик анемияси билан учраш даражасини аниқлаш мақсадида текширувга олинган барча беморларда умумий қон тахлили ўтказилди. Тахлил натижаларига кўра, беморларда анемиянинг турли даражалари аниқланди. Текширувга олинган 50 та бемордан 40 тасида I даражали анемия, 10 тасида II даражали анемия аниқланди. Текширилаётган беморларда III даражали анемия аниқланмагани бизни жуда хурсанд қилди. Сурункали йирингли ўрта отитни темир танқислик анемияси билан келган беморларнинг барчасини доимий бўлган умумий холсизлик безовта қилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |