Илмий-оммабоп биографик тўплам



Download 7,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/74
Sana23.02.2022
Hajmi7,33 Mb.
#122055
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   74
Bog'liq
Жумаев М 60 3

А. ШАПСАНОВ,
“TURON-IQBOL”
нашриѐти директори 
 
 
УМРИНИ КАМТАРЛИК
БЕЗАГАН ИНСОН 
А
сли математика йўналиши бўйича университетни тугат- 
ган бўлсам ҳам, ҳаѐт тақозоси ва дўстларим сабабли 1998 
йилдан ноширлик корхонасини очдик ва шу фаолият билан 
шуғуллана бошладик. Бу ўтган вақт мобайнида кўп 
ижодкорлар билан яқиндан ҳамкорлик қилишга тўғри келди. 
Ноширликниниг асосан таълим йўналишида фаолият юрит-
ганлигимиз боис, асосан, олий ва ўрта махсус ҳамда умумий 
таълим мактаби ўқитувчилари билан ишладик. 
Фаолиятимизнинг дастлабки йилларида ўша пайтлар Халқ 
таълими вазири бўлиб ишлаган Ж.Ғ. Йўлдошев ва кейинчалик 
вазир ўринбосари бўлган Р.Ш. Аҳлиддинов раҳбарлигида, 
республика Таълим маркази директори Г.Алимова «Маъри- 
фат» газетаси бош муҳаррири Х.Саидовлар иштирокида 
биринчи 
марта 
мустақил 
Ўзбекистоннинг 
таълим 
стандартлари ва ўқув дастурлари ишлаб чиқилди ҳамда китоб 
шаклида корхонамиз томонидан нашр этилди.
У даврларда лицензия беш йилга берилар эди. Лицензия 
муддати тугаганидан сўнг, лицензиямизни узайтиришни 
сабабсиз рад этишди. Ўша даврда Ўзбекистон Республикаси 
Матбуот ва ахборот қўмитаси раиси вазифасида фаолият 
юритган Р.Шоғуломов имзоси билан лицензиямизни 
узайтириш рад этилганлиги ҳақидаги хатни олдик. Шу билан 
нашриѐт ѐпилди. Аммо беш йил давомида нашриѐтимизда 
кўплаб китоблар, қўлланма ва дарсликлар нашр этилди. 


 У М Р И Н И К А М Т А Р Л И К 60 
Б Е З А Г А Н И Н С О Н
.................................................................................................................................................. 
40 
2004 йилда «TURON-IQBOL» нашриѐтига раҳбар 
бўлдим. Шу йили синовдан ўтган 1-синф «Математика» 
дарслиги ва дафтарини нашрдан чиқардик. Мазкур 
дарсликнинг муаллифларидан бири Маманазар Жумаев эди. 
Дарсликни нашрга тайѐрлаш жараѐнида Республика таълим 
маркази 
мутахассис 
ходимлари 
томонидан 
роса 
ўзгартиришлар киритиларди. Ўша пайтлар мен ѐшман, 
Маманазар ака қирқлардан ошган қирчиллама йигит эди. 
Маманазар акани биринчи марта кўрганимда ўзим туғилиб 
катта бўлган қишлоғимнинг бир вакилини кўргандай 
бўлгандим. Бу инсон ҳар доим кулиб турадиган, ўта самимий, 
софдил ва камтарин инсон. Аммо зийраклиги сабаблими, 
сизнинг нима демоқчилигингизни, нимани ўйлаѐтганингизни 
юракдан ҳис қилиб туради. Домла жуда кўп мажлисларга, 
тадбирларга чақирилиши боис ҳар доим шошиб юради... 
Маманазар ака шошиб юрса ҳам, ҳар бир ишга масъулият 
билан ѐндашади, доим ѐрдамга шай инсон. Дарсликни нашрга
тайѐрлаганимизда 
хато 
ва 
камчиликлари, 
бошқа 
муаммоларини ўз вақтида ҳал қилиб беради.
Маманазар акани таниган одамлар қаторида мен ҳам 
унинг ишда, кўчада ҳам камтарлигини кўриб қойил қоламиз. 
Маманазар ака профессор бўлса ҳам ўзидан катта мактаб 
ўқитувчиси бўлган ҳаммуаллифининг сумкасини доим 
кўтариб юрганларини кузатганман. Бу инсоннинг катта-
кичикка бирдай ҳурмат-иззат билан муомала қилиши 
олимона, камтарона кулиб турган чеҳрасига жуда ярашади. 
Юқорида айтганимдек, дарслик устида ишлаганимизда 
Маманазар ака тузатиш ва камчиликларни тезкорлик билан 
қайта ишлаб беради. Шу сабабли домлага доимо сиз – 
“Автомат-профессорсиз”, деб ҳазиллашаман. Чунки
Маманазар ака бошланғич таълим соҳасининг билимдон ва 
етук олими ҳисобланади.
Суҳбатларда мен домлани “Умрини камтарлик безаган 
инсон”, дейман. Умрингизга, ижодингизга ва ишларингизга 
барака, камтарин Устоз! 


 У М Р И Н И К А М Т А Р Л И К 60 
Б Е З А Г А Н И Н С О Н

Download 7,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish