Илмий-оммабоп биографик тўплам



Download 7,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/74
Sana23.02.2022
Hajmi7,33 Mb.
#122055
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   74
Bog'liq
Жумаев М 60 3

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ОЛИМ. РАИС. МУДАРРИС 
 
Ў
рта аср Шарқ мамлакатлари жамият бошқарувида раис
деб аталган мансаб бўлган. Раис мамлакат раияти ва 
мансабдорларнинг шариат тартиб-қоидалари, маросим ҳамда 
урф-одатларига амал қилишларини, шунингдек, ўлчов ва 
тош-тарозиларнинг тўғрилигини назорат қилиб борган. Бу 
муҳим вазифа халқпарвар, адолатли, имон-эътиқодли 
кишиларга ишониб топширилган. 
Замонлар ўтиши билан бу мансаб мазмун-моҳияти бир 
қадар ўзгарган ҳолда бизнинг давргача ҳам етиб келди ва 
турли ташкилот, идора, жамиятларнинг бошлиғи, айрим 
мусулмон давлатларида ҳатто жумҳурият раҳбари шаклида 
ҳамон сақланиб қолмоқда. 
Гарчи қўл остида бой-бадавлат колхози, хизмат маши-
наларию баланд кошоналари бўлмаса-да, бизнинг Раис – 
қалби меҳрга, онгу шуури илмга кон фидойи олим ва муаллим 
Маманазар Жумаевнинг ўз дўстлар давраси, хизмат жамоаси, 
туғилиб ўсган замини Сурхонда ҳамда чуқур илму ирфони ва 
юксак инсоний фазилатлари туфайли чет давлатларда 
қозонган от-обрўси ҳар қандай корхона бошлиғиникидан 
устун бўлса устунки, асло кам эмас. Шу боис дўст-биродар, 
ошна-оғайни, таниш-билишлари чексиз ҳурмат-эҳтироми 


 У М Р И Н И К А М Т А Р Л И К 60 
Б Е З А Г А Н И Н С О Н
.................................................................................................................................................. 

рамзи сифатида у кишини ҳақли равишда Раис деган баланд 
мартабали ном билан атайдилар.
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика универси- 
тети Бошланғич таълим методикаси кафедраси профессори
Маманазар Жумаев 1960 йил 29 декабрда Сурхондарѐ 
вилоятининг Шеробод туманидаги Пошхурт қишлоғида зиѐли 
оиласида таваллуд топди (Пошшаи Хурдкичик пошшолик 
маъносида). 
Маманазар мансуб бўлган Жума бувалар (бува халқ ичида 
Жума лашкар лақаби билан машҳур бўлган) авлоди қишлоқда- 
ги сони кўп, салмоғи мўл хонадонлардан бўлган. Бўлғуси 
олимнинг падари бузруквори Эргаш Жумаев бошланғич 
таълим ва математика муаллими бўлиб, қишлоқдаги ўрта 
мактабда қирқ йил давомида тинимсиз меҳнат қилди ва ѐш 
авлодга таълим-тарбия берди, минглаб қишлоқ ѐшларининг
мустақил ҳаѐтга учирма бўлишида муносиб ҳисса қўшди.
Эргаш ота ўзи ҳам жуфти ҳалоли Зуҳра ая билан 9 нафар 
фарзанд – етти қиз ва 2 ўғилни тарбиялаб вояга етказди, 
барчасини олий маълумотли педагог қилиб, зиѐкорлар 
сафини бойитди. Бугунги кунда Жумаев ва Жумаевалар 
(гарчи бошқа исм-шарифлар билан бўлса-да) авлоди
падарлари ишини шараф билан давом эттирмоқдалар.
Маманазар 1967 йилда қишлоқдаги 33-сонли ўрта 
мактабга борди. Оилада анча эрка ўсган, зум (раша), 
айтганини қилдиришга ўрганган бола бўлса-да (Раис номи 
ҳам шундан), ѐш Маманазар мактабда тиришқоқлик билан 
ўқиди. Бироқ мактабни битирганидан кейин олий ўқув юртига 
кириш йўлидаги дастлабки уринишлари бесамар кетиб 
(шўролар даври...), тумандаги қурилиш трестида, Россиянинг 
собиқ Горький шаҳрида бир неча йил меҳнат қилди, тил 
ўрганди, зуваласи пишди. 
1980 йили яна Термиз давлат педагогика 
институтининг физика-математика факультетига ҳужжат
топширди ва имтиҳонлардан муваффақиятли ўтиб, ўқишга 
қабул қилинди.


 У М Р И Н И К А М Т А Р Л И К 60 
Б Е З А Г А Н И Н С О Н

Download 7,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish