80
)
Мисол.
Илмий тадқиқот муаммоси. Ўзбекистонда ҳозирги вақтда касбий
консалтингни ташкил этишга ёрдам берадиган жараёнлар юз бермоқда.
Айни бир пайтда, айрим таҳлилчиларнинг баҳолашларига кўра,
Ўзбекистондаги касбий консалтинг хизматлари бозорининг камида 30% ни
хорижий фирмалар банд қилган.
Бунда давлат ташкилотлари, шунингдек
тижорат банклари ва компаниялар-экспортчилар хорижлик маслаҳатчилар
ва аудиторлар билан ишлашга интилишади. Буларнинг ҳаммаси шундан
далолат
берадики, Ўзбекистонда тўлақонли консалтинг хизматлари
бозорини шакллантириш ва ривожлантириш ишларини фаоллаштириш
зарур. Ўзбекистон иқтисодиётининг Президент И.А.Каримов
ташаббуси
билан миллий ғоя ва давлат сиёсати сифатида 1991 йилда мустақиллик
қўлга киритилганидан сўнг бошлаб юборилган ислоҳотларининг асосий
мақсади тўлақонли инфратузилмани ривожлантириш ва қонунчилик ва
меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш воситасида барқарор фаолият
юритадиган чинакам бозор муносабатларини яратишдан иборат.
Шунингдек бу ислоҳотлар республиканинг халқаро ҳамжамият
таркибига
интеграциялашув ва глобаллашувнинг объектив жараёнларининг тўла
ҳуқуқли иштирокчиси сифатида кириб боришига ёрдам бериши керак.
Консалтинг соҳасидаги хориждаги методологик ёндашувлар ва маҳаллий
ишланмалар асосида корхоналарнинг аниқ бизнес-муаммоларини ҳал
этишга нисбатан касбий ва бир тизимли ёндаша оладиган мустақил
маслаҳатчиларни жалб қилиш юзасидан ҳамма жойда қўлланилаётган
амалиёт ана шу вазифаларнинг ечимига кўмаклашиши керак.
Бироқ объектив сабабларга кўра Ўзбекистонда консалтинг
хизматлари бозорининг равнақи ҳақида гапиришга ҳали эртароқ. Масалан,
мавжуд аҳволни баҳолашда бир қатор характерли муаммоларни ажратиб
кўрсатиш мумкин:
- консалтингнинг ҳамма йўналишлари ҳам маҳаллий маслаҳатчилар
томонидан қамраб олинманган;
- барча маслаҳатчилик фирмалари ҳам аниқ ихтисослашмаган;
- кўрсатилаётган хизматлар
сифати баъзан анча паст; хизматларнинг
барча турлари бўйича барқарор доиралар йўқ;
- хизматларнинг айрим турлари нархларида катта фарқлар бор. Бундан
ташқари, консалтингнинг хизматлар соҳаси сифатидаги ўзига хос
хусусиятини, яъни айнан хизматларни тақдим этиш жараёнидаги шаффоф
эмаслик ва муҳлатларнинг ноаниқлигини, шунингдек хизматларни
кўрсатиш натижалари ва самарадорлигини объектив баҳолашдаги
қийинчиликларни ҳисобга олиб, Ўзбекистонда ташқи маслаҳатчиларни
фаол жалб қилиш бизнес-маданияти ва, бинобарин, бундай маслаҳатларга
муносиб ҳақ тўлаш анъаналари ҳозирча
етарлича ривожланмасдан
қолмоқда.