Илмий даражалар берувчи phD



Download 244 Kb.
bet3/25
Sana21.02.2022
Hajmi244 Kb.
#32756
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
2 5454150755550233633

Т.Файзуллаев
Илмий даражалар берувчи
Илмий кенгаш раиси, с.ф.д., профессор


Ҳ.Ё.Нажмиддинова
Илмий даражалар берувчи
Илмий кенгаш котиби, п.ф.н., доцент


Т.Эгамбердиева
Илмий даражалар берувчи Илмий
кенгаш қошидаги илмий семинар
раиси, п.ф.д., доцент
КИРИШ (фалсафа доктори(PhD) диссертацияси аннотацияси)


Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Жаҳон миқёсида фан ва техника тараққиётининг жадаллик билан ривожланиши интерфаол таълимнинг муҳим воситаси сифатида янги авлод дарсликларини яратиш, шахсга йўналтирилган дарсликларда ўқув материалларини тизимлаштиришнинг инновaцион дидактик индикаторларини ишлаб чиқиш заруратини юзага келтирди. Жаҳоннинг АҚШ, Буюк Британия, Франция, Россия каби ривожланган давлатларида тизимли-интегрaцион, компетенциявий, модулли-кредит ёндашувлар асосида янги авлод дарсликларини яратишнинг педагогик механизмларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, халқаро баҳолаш дастурларига мувофиқ (PISA, TIMSS, PIRLS) ўқувчиларда ўқиш ва матнни тушуниш, креатив фикрлаш имконини берадиган дарсликлар яратиш технологиясини ишлаб чиқиш долзарб вазифа саналади.
Дунёда умумтаълим фанларидан узвийлик ва узлуксизлик тамойилларига асосланган янги авлод дарсликларини яратишнинг дидактик ва методик талабларини такомиллаштириш, илғор педагогик ва ахборот технологиялари интеграцияси асосида дарсликларни яратишнинг ташкилий-функционал тузилмасини ишлаб чиқишга доир қатор илмий изланишлар олиб борилмоқда. Янги авлод дарсликларида ўқув материалларини тизимлаштиришда компетенциявий ёндашувнинг педагогик имкониятларини тўлиқ ҳисобга олиш, бенчмаркинг методини қўллаш асосида дарсликлар яратиш бўйича интегратив талабларни ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади.
Республикамизда илғор хорижий тажрибалар асосида янги авлод дарсликларини яратишнинг методологик асосларини такомиллаштириш, интерфаол ўқув адабиётларига қўйиладиган дидактик, методик ва эргономик талабларни ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу билан бирга, компетенциявий ёндашув ва STEAM таълим талаблари асосида янги авлод дарсликларини яратишнинг дидактик функцияларини аниқлаштириш, ўқув материалларини тизимлаштиришнинг мақбул механизмини ишлаб чиқиш муҳим долзарблик касб этади. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида “Таълим муассасаларини замонавий ўқув ва лаборатория асбоблари, компьютер техникаси ва ўқув-методик қўлланмалар билан жиҳозлаш орқали уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш юзасидан мақсадли чора-тадбирларни кўриш”1 каби муҳим вазифалар белгилаб берилди. Бу эса, умумтаълим фанларидан янги авлод дарсликларини яратиш технологиясини такомиллаштириш, дарслик сифатини баҳолаш мезонлари ва методикасини ишлаб чиқишни тақозо этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон[7], 2019 йил 29 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5712-сон Фармон[9]лари, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 187-сон Қарори[8] ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.

Download 244 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish