Foydalanilgan adabiyotlar
1. Axmedov S. va b.5-sinf adabiyot darsligi. –T:.2011-y.
2. Yo`ldoshev.Q. Sharq yulduzi. “Mohiyatni anglash yo`li”.-T:.2010-y. 1-son.
3. Husanboyeva Q. “Erkin Vohidovning “Nido” dostonini o`rganish”. Til va
adabiyot ta`limi jurnali. –T:.2009-yil
4
Husanboyeva Q. “Erkin Vohidovning “Nido” dostonini o`rganish”. Til va adabiyot ta`limi jurnali. –T:.2009-yil, 22-bet
"Prospects of Development of Science and Education" Conference Proceedings
27 July 2020
www.openscience.uz
139
БАДИИЙ АСАР МУТОЛААСИ
Холдарова Гулчеҳра Тожибаевна
Абдиразакова Сайёра Абдивахитовна
Ангрен шаҳар, 37-мактаб
Аннотация:
Бадиий асар мутолааси бугунги кун интернет оламида
вақтини ўтказаётган ёшларга қизиқмасдек. Китоб ҳар қандай даврда ҳам ўз
номи билан китоб бўлиб, бизнинг олдимизда турган энг катта муаммо китобни
севдира олиш. Бу эса ўз-ўзидан мутолаа маданиятини тарбиялашга олиб келади.
Ўқувчиларни бадиий адабиётга қизиқтириш мактаб дарслигида берилган
бадиий асарлар орқали қизиқишини уйғотишдан бошланади.
Калит сўзлар:
китоб мутолааси, ёзувчи савияси, бадиий маҳорат.
Китоб - Оллоҳ томонидан туҳфа қилинган, одам томонидан яратилган энг
буюк неъмат. Асрлар, авлодлар алмашиниб дунё тараққиёт босқичини кўрар
экан, бир лаҳза ҳам китоб четда назарсиз қолгани йўқ. Шу китоб орқали ёзувни,
ўқишни ва шу аснода яшашни ўргандик, ўрганаяпмиз.
Бугунги кун авлоди китобни севмайди, китоб ўқимайди, китобдан
лаззатланмайди деган фикрлар кўпчилик олдидаги баҳс - мунозара бўлиб
келаяпти. Техниканинг ривожланиши, компьютернинг ҳаётга шиддат билан
кириб келиши баъзида китоб четга чиқиб қолди деган фикрга асос бўлмоқда.
Аслида ундай эмас. Китоб ҳар қандай даврда ҳам ўз номи билан китоб бўлиб,
бизнинг олдимизда турган энг катта муаммо китобни севдира олиш. Бу эса ўз-
ўзидан мутолаа маданиятини тарбиялашга олиб келади.
Ёзувчи бадиий асар орқали ҳаётни борлиқ асосида акс эттиради ва шу
борлиқни ҳаёт лавҳаларида яратган образларида мужассамлаштиради. Шунинг
учун бадиий асарда ифодаланган инсон шахси кишиларни турмушни ҳақиқий
кўришга, идрок этишга, тўғри англашга даъват этади.
Бадиий адабиётимизда мутолаа қилишга арзигулик, маънавий ва маданий
руҳ берувчи асарларимиз озми? Ўзбек мумтоз адабиёти, халқ достон ва
эртаклари, биргина мисол – Бурхониддин Рабғузийнинг хаёл бойлиги,
афсонавий ҳикоялар, тўқималар, реал ҳаётдан ташқари кучлар фаолиятининг
турфа кўринишлари эш бўлиб келган қиссаларида китобхон ақлини ҳам
эҳтиросларини фавқулотда кенгайтириб, учқур отларга мингаштириб
юборадиган бадиий тасвир воситалари камми?
Бой адабиётимиз мавжуд. Фақат уни китобхон қалбига тутқаза олиш
йўлларинини топишимиз керак бўлиб қолаяпти. Сотилган маҳсулот мазасини
билмай туриб, харидор сотиб олишга иккиланади. Китобнинг мазасини, унинг
"Prospects of Development of Science and Education" Conference Proceedings
27 July 2020
www.openscience.uz
140
ичига кириб яшаш мумкинлигини, дунёқарашни ўстиришини, нутқ бойлигимиз
ошишини алоҳида дарс сифатида таъкидлаш пайти келгандир?!
Енгил ҳаётга мослашиб бораётган бугунги кун авлоди учун ётиб бир соат
китоб ўқишдан, икки соат компьютер ўйнагани, уяли алоқа воситаси билан
овуниб ўтиргани, енгил ҳазм бўлувчи сериаллар кўргани ёки айрим савияси
паст газеталарни варақлагани маъқулроқ бўлиб бораяпти.
Шу ўринда савол туғилади: наҳотки адабиётимиз тарихида хаёл ва
эҳтиросларни жунбушга келтириб юборадиган, айни вақтда ҳаётнинг, инсон
руҳий оламининг бор мураккабликлари турфа йўсинлар орқали маҳорат билан
тасвирланган насрий асрлар бўлмаса?
Бор.
Тоғай Муроднинг «Юлдузлар мангу ёнади» асарига назар ташласак.
“
Шиқ!
Бўри полвон қўлидаги тасбеҳ ерга тушди.
Кўзлари юмулди боши орқага хиёл чалқайди.
Кейин ўзини ўнглаб олди. Насим полвонга қаради. Мунғайиб-мунғайиб
қаради…”
Биргина тасбеҳнинг
Шиқ!
этиб полвон қўлидан ерга тушушини ҳис
қилишимиздан юрагимизда бир нарса узулгандек, Бўри полвон ҳолатига тушуб
қолишимиз, Бўри полвонга қўшилиб мағлубият аламини тортишимиз,
мунғайиб-мунғайиб китобга термулишимиз, давоми не бўлар экан деб,
варақлашимиз бу адибнинг маҳоратидан.
Яна бир мисол:
“
Амин чинчилоғини иккинчи бўғинигача бурнига тиқиб кулди.
-
Йўқолмасдан олдин бормиди? Қанақа ҳўкиз эди?
-
Ола ҳўкиз…
-
……………
-
Ўзи қайтиб келмасмикин!.. Биров олиб кетса қайтиб кела бер, деб
қўйилмаган эканда! Нега йиғланади? А? Йиғланмасин!”
Китобхон бу ҳолатга назар ташлар экан, беихтиёр Қобил бобонинг
соддалиги ва мол қайғусида боридан айрилаётганини кўриб жаҳли чиқса, раҳми
келса, аминнинг айтган гапларини мутолаа қилиб, кулгу билан биргаликда унга
нисбатан нафрати уйғониб боради.
“Йўқолмасдан олдин бормиди?”;“Нега
йиғланади? А?
Йиғланмасин!”
ҳам кинояли гаплар, ҳам кекса бобони сиз деб
айтишга тили бормай, мансабини ҳар нарсадан устун қўйган амин орқали
берилган образ А. Қаҳҳoрнинг сўз бойлигини ёрқин кўрсатади. Йўқолган
ҳўкизни қидириш орқали китобхон инсонлар муносабатининг турфа
кўринишлари гувоҳи бўлади. Ўз дунёқарашидан келиб чиққан ҳолда таҳлил
қилади.
"Prospects of Development of Science and Education" Conference Proceedings
27 July 2020
www.openscience.uz
141
Шундай асарлар борки, ёзувчи китобхонни қаҳрамон ички дунёси
гирдобларига тортиб киритади-да, уни ўз ҳолига ташлаб қўяди ва унга ҳеч
нарса изоҳлаб бермайди, шунда қаҳрамон руҳияти жин кўчаларида йўл топа
олиши учун китобхоннинг ҳаётий ва эстетик ҳозирлигига, ўқувчига боғлиқ
бўлади. Бундай асарлар сони жуда кўп. Фақат уни мутолаа қилиб у билан бирга
яшашимиз керак.
Тушинилиши қийин бўлган дурдона асарларимиз бор. Улар мағзини
тушиниб етсак, бир умрлик хазина.
“
Санъатда икки хил гўзаллик ва нафосат бор, - деган эди В. Белинский. –
Биринчиси тўсатдан, фавқулотда ва бехосдан тонг қолдиради, иккинчиси
аста-секин қалбларни забт эта боради. Биринчисининг жозибаси – тез, лекин
ўткинчи; иккинчисиники эса вазмин, лекин абадийдир ”
В.Белинский таъкидлаганидек, қалбларни аста-секин забт этувчи ҳаётий
бойлигимиз ҳисобланмиш асарларимиз кўп.
…Яна гап ёзувчи маҳорати маҳсули бўлмиш бадиий тасвир воситаларини
санъаткорона дид ва савия билан идрок этишга бориб тақалмоқда.
Мактаб партасида ўтирган пайтларимиз эди. География ўқитувчимиз:
“Ким таътилда бадиий китоб ўқиди?”- деб сўради. Синфдаги йигирма беш
кишидан ўн бештамиз қўл кўтардик. Шунда: “Китоб ўқибсиз рахмат. Қайси
бирингиз асар қаҳрамони билан бирга у йиғласа, йиғладингиз; кулса, кулдингиз;
қўрқса, қўрқдингиз; қувонса, қувондингиз?”- деб сўради.
Ҳамма жим.
- Нега йиғлашимиз керак ?! – деди қизлардан бири.
- Демак, сиз китоб ўқимабсиз. Китобнинг мазасини билмабсиз, сиз
китобни варақлабсиз. Асар қаҳрамони ҳолига тушуб, унинг ички кечинмалари
билан бирга яшаш ҳақиқий китобхонлик саналади. Китоб ўқиганингизда сўзлар
мағзини чақинг, бадиий тасвирларга эътибор беринг. Бу сизнинг ҳаётий
ютуғингиз бўлади, - деди-да, географиядан мавзуни тушунтириб кетди. Биз
шунда китоб мутолааси нима эканлигини англаган эдик.
Китобхон авлодни тарбиялаш учун ишни мактабгача ёшдан бошлаган
маъқулроқ. Болалар қизиқадиган ва ёшига қараб мавжуд адабиётлар билан
кутубхоналаримизни тўлдириб, мутолаа маданияти ҳақида тушунча бериб
борсак келажак учун замин яратган бўламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |