Илм-фан ва таълимнинг ривожланиш истиқболлари тўртинчи конференцияси тўплами 27 июль 2020 йил



Download 7,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/58
Sana12.07.2022
Hajmi7,68 Mb.
#778856
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58
Bog'liq
1-Qism Aniq, Tabiiy, Texnika, Ijtimoiy, Filologiya, Iqtisod (1)

 
ECONOMICS / ИҚТИСОД ФАНЛАРИ 
 
45. 
Enikeev Alisher Anvarovich 
O’ZBEKISTONDA TOʻQIMACHILIK SANOATI TARIXI, RIVOJLANISHI VA 
HOZIRGI KUNDAGI TRIKOTAJ MAHSULOTLARINI AHAMIYATI 
152 
46. 
Самиева Гулноза Тохировна 
ТОМОРҚА ЕР ЭГАЛАРИ ВА ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ 
РАҒБАТЛАНТИРИШ ХАЛҚИМИЗ ФАРОВОНЛИГИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ 
155 


 
EXACT SCIENCES / АНИҚ ФАНЛАР 
 
 
МАТЕМАТИКА ФАНИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИДАН 
 
Ёрматов Фахриддин Жойловович 
Термиз давлат университети
 
Аннотация: 
Ушбу мақолада математика фанининг ривожланиш тарихи ва 
унга ҳисса қўшган баъзи олимларнинг кашфиётлари ҳақида қисқача маълумотлар 
келтирилган.
Калит сўзлар: 
Математика, Фан, Эвклид, Архимед, Птолемей, Ал 
Хоразмий, Назарий тизимлар, Комплекс сонлар.
 
Бизга тарихий манбалардан шу нарса маълумки, жамиятда фанни юқори 
даражада ривожлантирмасдан ҳеч қайси давлат дунёда ўзининг юксак 
тараққиётига эриша олмаган. Биринчи навбатда мамлакатнинг ривожланиши фан 
ва жамиятнинг интеллектуал салоҳиятига боғлиқ эканлигини унутмаслигимиз 
керак. Президентимиз Шавкат Мирзиёев
математика фани ҳақида гапириб, 
“Математика ҳамма аниқ фанларга асос. Бу фанни яхши билган бола ақлли, кенг 
тафаккурли бўлиб ўсади, исталган соҳада муваффақиятли ишлаб кетади” деди. 
Фаннинг илк куртаклари кишилик жамиятининг пайдо бўлиши билан боғлиқ 
ҳолда майдонга келган. Дастлабки билимлар амалий характерга эга бўлган. 
Тафаккур системасининг куртаклари мифология сифатида Қадимги Шарқ ва 
Юнонистонда пайдо бўла бошлаган. Математика фани ҳам ўзининг узоқ 
ривожланиш тарихига эга.
Эллинизм даврида Эвклид, Архимед, Птолемей томонидан геометрия, 
механика, Астрономия соҳасида дастлабки назарий тизимлар яратилган бўлса, 
Ўрта Осиёнинг Буюк олимлари бу фаннинг янги тармоқларини яратдилар ва янги 
қонун-қоидаларни кашф этдилар. Машҳур бобокалонимиз Муҳаммад ал 
Хоразмий тенгламалар ҳақида фан сифатида алгебра ва геометрик алгоритмларни 
кашф этди. Аҳмад ал Фарғоний эса астрономияда тизимлашни бошлаб берди. 
Аҳмад Марвазий тригонометрияни бойитди.
Мирзо Улуғбек, Ғиёсиддин Коший, Али Қўшчи сонлар назариясига муҳим 
ҳисса қўшдилар ва кузатиш астрономиясини юқори поғонага кўтардилар. 
Аналитик геометрия сингари ХVII асрнинг биринчи ярмига келиб эса 
ривожланган алгебра Ферм (1601-1665) нинг илмий ишлари туфайли анча 
олдинга силжиди. Шу билан бирга чексиз кичик сонларни ҳисоблаб чиқаришга 
"Prospects of Development of Science and Education" Conference Proceedings
27 July 2020
www.openscience.uz
7


асос солинди. 1685-1686 йилларда икки буюк олим-Лейбниц (1646-1716) ва 
Ньютон (1643-1727) бир вақтнинг ўзида дифференциал ва интеграл ҳисоблаш 
қоидасини асосан яратдилар. Машҳур олим Эйлер (1707-1783) ва бошқалар олий 
математиканинг бошқа бўлимларини ривожлантирдилар. Декартнинг ўзгарувчи 
миқдори эса математикада бурилиш пункти бўлди. О.Л.Кошининг чексиз кичик 
сонлар анализини аниқ асослар юзасидан яратган асарлари ҳам бу фан ривожида 
катта аҳамиятга эга бўлди. О.Л.Кошининг комплекс ўзгарувчи функциялари 
назарияси асосини яратганлиги ҳам математика фанига катта ҳисса бўлиб 
қўшилди. Бундан ташқари, комплекс сонлар геометрик интерпретациясининг 
1799 йилда скандинав тадқиқотчиси К.Вессель, 1806 йилда француз математиги 
Ж.Аргон ва бошқаларнинг улкан кашфиётлари ҳам математика фанига катта 
ҳисса бўлиб қўшилди. Комплекс сонлар назариясини дастлабки баён этганлардан 
бири инглиз математиги У.Р.Гамильтон (1805-1865) немис математиги Г. 
Грасман (1809-1877) билан бир қаторда (ХIХ асрнинг 40-йилларида) вектор 
анализини яратганлар. Вектор ҳисобининг сўнгра эса тензор ҳисобининг ХVIII 
асрнинг охири ва ХIХ асрнинг бошларида геометрияда янги оқимлари таркиб 
топди. Геометрик образларни чексиз кичик сонлар анализи усуллари билан ва 
биринчи навбатда, дифференциал ҳисоби усуллари билан ўрганувчи 
дифференциал геометрия пайдо бўлди.
Дифференциал геометрияни ривожлантиришда катта роль ўйнаган Гаспар Монж 
(1746-1818) фазовий шаклларни текисликда тасвирлаш усулларини ишлаб 
чиқувчи чизма геометрияга асос солган. (1799). 
Чизма геометрия соҳасида эришилган муваффақиятлар машина жиҳозлари, 
саноат транспорт ва турмуш бинолари ҳамда иншоотларнинг чизмаларини 
чизишнинг амалий масалалари билан бевосита боғлиқ эди. Машҳур математик 
Карл-Фридрих Гаусснинг (1777-1855) сиртлар ички геометрияси юзасидан ёзган 
асарлари хам жуда қимматлидир. Аммо қадимги грек математиги Эвклиддан 
(эрамиздан аввалги III аср) мерос бўлиб қолган геометрик тасаввур асослари ХIХ 
асрнинг 20-йиллари охиригача ўзгармай келди. ХIХ асрнинг 20-йилларида эса 
буюк рус олими Николай Иванович Лобачевский (1793-1856) ғайри эвклид 
геометриясининг биринчи системасини кашф этиб, уни асослаш билан 
математика фанида чинакам инқилоб ясади. Шундан сал кейин, 1832 йилда венгр 
геометриги Янош Больяй (1802-1860) Лобачевскийдан мустақил суратда худди 
шундай хулосаларга келди. К.Ф.Гаусс ҳам одатдаги геометрия-эвклид 
геометрияси билан бир қаторда ғайри Эвклид геометрияси системалари бўлиши 
мумкин деган фикрга келди.Н.И.Лобачевскийнинг ғайри эвклид геометриясини 
кашф этганлиги ёлғиз геометриянигина эмас, балки бутун математика фанини 
тараққий эттиришда ғоят катта роль ўйнади. 

Download 7,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish