―ILM-FAN VA TA‘LIMDA INNOVATSION YONDASHUVLAR, MUAMMOLAR, TAKLIF VA YECHIMLAR‖ MAVZUSIDAGI
4-SONLI RESPUBLIKA ILMIY-ONLAYN KONFERENSIYASI
30 - SENTABR 2020 - YIL
―UzACADEMIA‖ scientific-methodical journal
244
www.academiascience.uz
талаб қилғил... Хотин камолға етғон, оқила бўлғон...бўлсин‖
13
деса буюк
соҳибқирон бобомиз Амир Темур ўз «Тузуклар‖ида : «Ўғилларим, набираларим
ва яқинларимни уйлантирмоқ ташвишида келин изламоққа эътибор бердим. Бу
ишни давлат юмушлари билан тенг кўрдим. Келин бўлмишнинг насл-насабини,
етти пуштини суриштирдим‖ дея ибратли мулоҳазаларини баѐн этган. Кўриниб
турибдики, барча замонларда ҳам аждодларимиз халқ ва миллатнинг соғлом,
жисман ва маънан баркамолллиги хусусида қайғуришган.
Қадимги аждодларимиз насл соғломлигининг ирсий жиҳатларини ҳам
яхши билган кўринадилар. Шу мақсадда улар яқин қариндош-уруғлар, яъни
ака-ука, опа-сингиллар фарзандларининг ўзаро никоҳга киришига асло йўқ
қўймаганлар. Бундай никоҳ наслнинг, қоннинг бузилишига, нуқсонли
болаларнинг туғилишига олиб келади деган ақидага қатъий амал қилганлар.
―Вендидод»да бу ҳолатларга махсус фаргардлар бағишланган.
«Авесто»да қаттиқ қиш келиб , барча тирик жонзотларнинг қирилиб кетиш
хавфи туғилганда шоҳ Жамшид тангри буйруғига кўра , ер остига шаҳар-
вар
лар қурганлиги ва бу манзилгоҳларга «Аҳриман нафаси теккан», деб ҳар хил
касалликларга чалинган, нуқсонли кишилар ва жонзотларни киритмаганлиги
тасвирланади : «… зинҳор у ерга букрилар, пуштсизлар, ғўллар, дуясана
(ҳаромзода болаларнинг ота-онаси), дайвак, касвиш, визбориш (танаси ва
баданида иллати бор кишилар) , сўйлоқ тишли, умуман Аҳриман ўз доғини
қолдирган бирор бир кимсани кирита кўрма !»
14
Шунингдек, «Авесто»да оиланинг мустаҳкамлигини таъминлайдиган
асосий ақоидлардан бири бу садоқат ва ўзаро ишонч эканлиги таъкидланиб, эр-
хотиннинг бир-бирига хиѐнати қаттиқ лаънатланган, бегона эркак билан
жуфтлашган аѐл бадном қилиниб, жазоланган ва никоҳдаги эри учун ―ҳаром‖
ҳисобланган : ―эй жодугар хотин, йўқол ! эй бадкор хотин-каховариза, йўқол !‖
Кўриниб турибдики, зардуштийлар ҳаѐтида маълум қоида ва аҳкомларга
айланган оилавий мунособатлар тизими ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини
йўқотган эмас. Хусусан оила мустаҳкамлигига эътибор бериш барча замонлар
учун муҳимдир. Аждодларимизнинг бой маънавий-маданий мероси оила ва
турмушнинг турли қирраларида, ѐш авлодни оила ва никоҳга тайѐрлашда,
уларни
маънавий,
ахлоқий
хислатларини
шакллантириш
ва
такомиллаштиришда қимматли манба бўлиб хизмат қилаверади.
Do'stlaringiz bilan baham: