―ILM-FAN VA TA‘LIMDA INNOVATSION YONDASHUVLAR, MUAMMOLAR, TAKLIF VA YECHIMLAR‖ MAVZUSIDAGI
4-SONLI RESPUBLIKA ILMIY-ONLAYN KONFERENSIYASI
30 - SENTABR 2020 - YIL
―UzACADEMIA‖ scientific-methodical journal
243
www.academiascience.uz
Хонадонин бир баҳодир соҳибини ҳам‖
11
Никоҳга ва оила қуришга тайѐргарлик жараѐнида қиз бола тарбиясига
алоҳида эътибор берилган. Қиз балоғатга етгунча ўз даврининг барча
ҳунарларини билиши, чорва молларига қараш, парваришлаш, уй рўзғор
юмушларини мукаммал тарзда адо этиши, покиза,озода юриши шарт бўлган. Бу
йўналишда қиз боланинг ҳам маънавий, ҳам жисмоний соғлом , баркамол
бўлиши, биринчидан оиланинг мустаҳкам, хонадоннинг фаровон бўлишини
таъминласа, икинчи томондан соғлом фарзандларнинг дунѐга келишига замин
яратган бўлади. Зардуштнинг ўз қизига қарата «..Эй Пуручиста, .. Эй
Зардуштнинг болиға қизи ! Мазда Эзгу ният ва Ашаҳ ҳақиқатга инонган зотни
сенга тирикликнинг йўлдоши айлайди. Шундай экан, ўз ақлинг ва идрокингдан
савол айла, .. Ҳушѐрлигингни зиѐда қил !» дея хитоб қилиши барча қизларга
ўрнак қилиб кўрсатилади. Проф. Ҳ.Ҳомидов «Авесто»да турмушга чиқиш ва уй
бекаси бўлишнинг 5 тури : подшоҳ хотин, аюқхотин, чокар хотин, ўзбошимча
хотин, сита хотинлар кўрсатилганлигини айтиб ўтиб, уларнинг ҳар бирига
қисқача изоҳ беради. Бу изоҳларда никоҳ тузиш ва оила қуришдаги ҳуқуқий
ҳолатлар, оила тузилиши ва шакллари тавсифланганлиги диққатга сазавордир.
Шунингдек никоҳни бекор қилиш тартибларига тўхталиб ўтиб, арзимас
баҳоналар билан никоҳни бузиш, бекор қилиш жамият тартибининг сусайишига
олиб келинишини алоҳида қайд қилади.
―Авесто‖да зурриѐднинг покизалиги, наслнинг соғломлиги хусусида
қайғурилиб, бунга эришиш йўли сифатида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш,
жамоат, оила, шахсий озодалик, гигиенага риоя қилиш, шунингдек оила қуриш
жараѐнида ҳар жиҳатдан бенуқсон, соғлом келинлар танлаш уқтирилади.
Ҳозирги кунда мамлакатимизда таълим ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб
борилаѐтган ислаҳотларнинг асосини ―ҳар томонлама етук, баркамол, соғлом
шахсни тарбиялаш‖ масаласи ташкил этар экан, аждодларимизнинг 3 минг йил
илгари, бу аъмолга етишнинг йўллари, қоидаларини ишлаб чиқиб, давлат ва
жамиятнинг пойдевори ҳисобланмиш оила негизига қўйганлари юксак таҳсинга
сазавордир :
« Менга баркамол ва диногоҳ ватансевар ва анжуманоро, аҳил, эзгу
андишали, зулматдан, тангликдан қутқарувчи фарзандлар бағишла‖
12
Қадимда яратилиб, асрлар оша сайқал топган бу ўгитлар кейинги
замонларда янгича таълимот таъсирида муайян ўзгаришларга учраб, уларнинг
мазмунан яқин вариантлари пайдо бўлганини кўриш мумкин. Жумладан,
Кайковус ―Қобуснома‖да : ―хотин олсанг улуғ салоғлиғ хонадондин хотин
Do'stlaringiz bilan baham: