Иктисодиёт назарияси фани



Download 1,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/72
Sana22.02.2022
Hajmi1,77 Mb.
#111955
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   72
Bog'liq
iqtisodiyot nazariyasi maruzalar matni okuv qollanma

№ Ер 
сифати 
ер 
микдор
ига
Ялпи 
хосил 
центнер 
Жами 
харажатлар 
минг сум 
Уртача 
харажат
лар 
хисоби-
да 1 ц.
хисобида 
1. 
 
ц 
махсулот
-нинг 
бозор 
нархи 
минг сум 
1 ц. учун 
хисоблан-
ган 
дифрента 
минг сум 
1 га ерга 
хисоблан-
ган диф.
рента 
минг сум 

Ута ёмон 1,0 
15 
120,0 
8,0 
8,0 



Ёмон 
1,0 
18,0 
120,0 
6,67 
8,0 
1,33 
23,94 

Уртача 
1,0 
20,0 
120,0 
6,0 
8,0 
2,0 
40,0 

Яхши 
1,0 
22,0 
120,0 
5,45 
8,0 
2,55 
56,1 

Ута 
яхши 
1,0 
25 
120 
4,8 
8,0 
3,2 
80,0 


67 
Хулоса килиб айтишимиз мумкинки, дифферциал рента I- ернинг табиий унумдорлигига боғлиқ булиши 
билан бир каторда ер участкаларини бозорга нисбатан жойлашган масофасига ҳам, транспорт воситалари билан 
богланишига, уларни хизмат хакларига ҳам бевосита боғлиқ булади.
Дифферциал рента II тупрокнинг иқтисодий хосилдорлигига эриштириш йули билан хосил булади. Яъни 
ерга кушимча ресурслар, маблаглар сарфлаш оркали рента хосил килинади.
Дифферциал рента II- нинг хосил булиши.
Сифа
ти 
бир 
хил 
ер
участ
калар 
Ер 
мик-
дориг
а
ерга
килинг
ан
дастлаб
ки 
сарф-
лар
минг 
сум 
ерга 
килинг
ан 
кушим
ча
сарф 
млн.
сум 
Хоси
лдор
лик 
га/ц 
Ялпи
хосил
ц.
жами 
хараж
атлар
млн 
сум 
бир 
ц.
хосил 
хара
жатла
ри 
минг 
сум 
бир ц.
махсу
лот 
нархи 
минг 
сум 
жами 
деф 
рента 

минг 
сум 

га
учун 
хисобл
анган 
деф 
рента
минг 
сум 
А 
8,0 
800,0 

20,0 
160,0 
800,0 
5,0 
5,0 


В 
6,0 
600,0 
200,0 
30,0 
180,0 
800,0 
4,4 
5,0 
108,0 
18,0 
С 
5,0 
500,0 
350,0 
40,0 
200,0 
800,0 
4,0 
5,0 
200,0 
40,0 
Рента яна бир турни монопол рентадир. У алохида иклимга, табиий шароитга эга булган ерларда
етиштирадиган уша ноёб махсулотлар келтирадиган даромад хисобидан туланадиган рентадир. Масалан, чой, кофе, 
цитрус усимликлар мандалин, хурма, апельсин, махсус ёгоч кизил ёгоч ва бошка усимликлар киради. Уларга талаб 
катта булса ҳам таклиф кам булади, чунки ҳамма жойда уни етиштириб булмайди. Шунинг учун ҳам улар монопол 
нархда сотилади.
Улардан ташкари ер бойлик манбаи, мулк булганлиги учун ундирма саноатда, курилиш участкаларида ҳам 
рента хосил булади. Рента туловчилар учун харажат хисобланади, ер эгалари учун эса даромад булади, у пул 
шаклида ва натурал- махсулот тарзида ҳам тулаши мумкин.
Рентани махсулот шакли 20 асрнинг бошларида Ўзбекистонда амалга килган, дехконлар ерни хосилбай 
ижарага олганлар ижара шартига караб, рентани ялпи хосилнинг 4,1, 3,1 ёки тенг ярми микдорда ер эгалари 
олишган. Бундай дехконларни Фаргона водийсида чорикор, Хоразм вохасида яримча деб атаганлар. Рента тулови
ижара хакига киради, лёкин у микдор жихатдан ижара хакига тенг эмас. Рентадан ташкари ерга аввалдан солинган 
капитал хисобидан процент ва воситалардан фойдаланганлиги учун амортизация ҳам туланади.
Ер кийматига эга эмас лёкин бозор муносабатлари шароитида ер сотилади, унинг нархи мавжуд.
Р 
Ен = ------- * 100 % 
П 
Бунда Ен – ер нархи, Р – рента, П – ссуда фоизи.
Масалан, 1 гектар ер учун 12 минг доллар рента туланади, шу маблаг банкка куйилганда йилига 10% усади.
Ен= 12000:10х 100=12000 доллар булади.
Бозор иқтисодиёти шароитида « Безнес» деган механизм ишлатилади. «Безнес» ингилиз тилидан олинган булиб, 
сохибкорлик тижорат ишлари билан шугулланиш пул топиш максадида бирор иш билан банд булиш деган маънони
билдиради.
Агробизнесни фаолиятида ахолини озик-овкат махсулоти билан саноатни эса хом ашё билан таъминлаш 
максадида у горизантал ва вертикал интегарация билан алокалар урнатади. Ўзбекистонда ҳам бизнес фаолият
курсатмокда, униг бирламчи бугини фермер (дехкон) хужалиги хисобланади, у кичик бизнес таркибига киради, 
оилавий фермер хужаликлари ҳам бор.


68 
Фермер хужаликлари афзал усул булиб, у куйидаги афзалликларга эгадир.
1. Мулк ва меҳнат бевосита кушилади, ёлланма меҳнатдан фойдаланиш максадли эмас. Фермер узи учун 
ишлайди.
2. Фермер мустақил булади, унинг фаолиятини бозор қонунлари бошкаради.
3. Фермер хужалигида тадбиркорлик ва меҳнат функциялари узвий кушилади.
4. Фермер хужалигида кам фойда билан ҳам кун кечириш мумкин, давлат ҳам ёрдам бериб туради.
5. Фермер учун уйи, оиласи истикомат киладиган жой, даромади ишонган таянчи хисобланади.
Ўзбекистоннинг агробизнес комплексида 1990 йилда барча ишловчиларнинг 45 % банд булган, асосий 
фондларининг 40 % ялпи махсулонтни 50% миллий даромаднинг 35 % яратилди. АКШ 1987 йилда фермер 
хужалигида 2млн 636 минг киши ишлаган. Шундан 888 минг киши 35% ёлланма ишчилар колган 66, 5% 
фермернинг узи ва оила аъзолларини ташкил этган.
Ўзбекистонда Ҳозирги кунда 101 мингта, Кашкадарё вилоятида 15265 та фермер хужалиги мавжуд.
Фермерчилик борган сари купайиб боради ва давлатга карашли ерда фаолият курсатади.
Агробизнесни яна бир тури агро фирма булиб, у ишлаб чиқариш ҳамда кайта ишлаш билан шугулланади ва 
тайёр товар яратади, масалан чорвачиликда сутни етиштириш ва уни кайта ишлаш оркали истеъмолга тайёр товар 
шаклида етказиб беради. Унинг яна бир тури агро саноат бирлашмаларидир. Бу бирлашмалар бир нечта хужалик 
ва корхоналар фаолиятини интеграциялаш туради. Бунда ишлаб чиқаришнинг бир неча узаро богланган турлари, 
уларга хизмат курсатувчи ва тижорат иши билан шугулланувчи корхоналар киради. Масалан, мевачилик ва 
сабзавотчилик билан шугулланувчи хужаликлар улар махсулотини кайта ишловчи заводлар, цехлар, тайёр
махсулотларни сотувчи, магазинлар уларни ҳамасига ресурслар етказиб берувчи булинмалар бирлашмани ташкил 
этади.
Бунда хусусий мулк эгалари жамоа коопретив мулк эгалари, фермерлар ассоциацияси (уюшмаси) ҳамда 
иттифоклари киради.
Хулоса килиб айтадиган булсак, агробизнес юкори меҳнат унумдорлигини вужудга келтиради. Фермерлар 
сони кискариб борган такдирда ҳам махсулотлар ишлаб чиқариш, етиштириш купайиб боради.
Бирорта мисол келтирадиган булсак, ривожланган мамлакатда ишловчиларни сони 40 % дан 2 % гача 
камаяди десак, махсулот ишлаб чиқариш камаймайди, битта ишловчи хисобидан 4-6 кишини бокиш имконияти
яратилади. Албатта фермер хужаликлари юкори техника ва технологияга асосланса, ходимлар сонини камайтириш 
мумкин ва махсулот ишлаб чиқаришни купайтириш мумкин булади.
AGRAR ISLOHOTLARNI CHUQURLASHTIRISH SANOATIDA DEHQON HUJALIKLARINI RIVOJLANTIRISH 
Агросаноат тизимида ва унинг олдида энг мухим муаммолардан бири мамлакат ахолисини озик-овкат 
махсулотлари билан таъминлашда мухим уринни эгаллаётган дехкон хужаликларининг эришган ютукларини тахлил 
килиш ва уларнинг ривожланишига тусик булаётган холатларини аниклаш ва уларнинг ечимини топишдан 
иборатдир.
Маълумки хужалик юритишнинг бу шакли аввалги шахсий томорка эгалари негизида ташкил булди ва 
уларнинг макоми 1998 йил 30 апрелда кабул килинган «Дехкон хужаликлари тугрисида»ги қонун билан белгилаб 
берилди. Кишлок хужалигида ислохотлар туфайли мулкчилик шакллари узгаради, хусусан дехкон хужаликлари
ривожланиши кишлок хужалигида салмокли урин эгалламокда. Мамлакатда етиштирилаётган озик-овкат 
махсулотларининг 66 % шу жумладан дехкончилик махсулотларининг 43,4 % ни ва чорвачилик махсулотларининг 
89 % ни ишлаб чикармокда. 2000 йил уларга 394,4 минг гектар ер берилган булса, 2002 йилда, 550 минг гектарни
ташкил этди.


69 
Натижада, дехкон хужаликларининг ер майдонлари иморат ва ховли сатхини ҳам кушиб хисоблаганда у 
сугориладиган ерларда 0,35 гетарни, сугормайдиган (лалмикор) ерларда эса 0,5 гектарни ва чул ҳамда чул олди 
худудларида бир гектарни ташкил килмокда.
Шундан 0,06 гектар микдордаги томорка участкасини умрбод фойдаланиш ва мерос килиб колдириш
хукуки билан берилди. Бугунги кунда мамлакатда 3,5 млн га якин дехкон хужаликлари фаоляит курсатмокда. Агар 
уртача оила коэффицентини 4,5 деб оладиган булсак, 15 млн. киши дехкон хужалиги махсулотидан бевосита
фойдаланади. Ҳозирги кунда дехкон хужалигида 8 млн. ишга ярокли киши иш билан банд килинган.
Дехкон хужалиги ривожланишига куйидаги омиллар оркали таъсир курсатиш мумкин.
1. 3,5 млн ортик оила 15 млн дан ортик ахолининг турмуш тарзи, уларнинг асосий ва кушимча даромад
манбаидир.
2. 8 млн. киши иш жойлари билан банд килиш; 
3. Мамлакат ахолисига зарур булган озик-овкат махсулотларининг 66 фоизини етказиб бериш; 
4. Шу жумладан, сабзавотнинг 91 фоизи; 
5. Картошканинг 89 фоизи; 
6. Чорва махсулотларининг 89 фоизи; 
7. Кишлокда ишсизликни камайтириш ва ва кушимча иш жойлари ташкил килиш; 
8. Махсулотни саклаш ва кайта ишлаш хисобига йил давомида ахоли таъминотини яхшилаш; 
9. Кишлокда кичик ва урта бизнесни ривожлантириш базаси; 
10. Кишлок ижтимоий хаётини яхшилаш; 
Мамлакат ахолисини чорвачилик махсулотлари билан таъминлашда ҳам дехкон хужаликлари мухим роль 
уйнамокда. Шахсий томорка ҳам дехкон хужалигини таркибига киради.
Хоизрги кунда дехкон хужалик каромогида 3,226 минг йирик шохли кора моллар бор. Улар томонидан
мамлакатда ишлаб чикарилаётган сутни 90 фоизи ва гуштнинг 91 фоизини етиштириб бермокда.
Хар 10 та дехкон хужалигига 13 та мол бокиш, шу4 жумладан, 6 бош йирик шохли мол ва 17 бош майда 
шохли мол ва 17 бош майда шохли моллар тугри келади.
Хар 100 сигирдан олинаётган бузоклар сони 54 бошни, хар бир сигирдан йилига согиб олинаётган сут 1603 
литрни ташкил этмокда.
Мамлакат буйича 35 фоиз дехкон хужаликларида бирорта ҳам мол бокилмокда. бу эса 1 млн дехкон
хужаликларида чорва моллари йуклигини курсатади. Бу хужаликлар уртача бир бошдан мол сакласа, умумий мол 
бош сони 1 млнга купайтириш мумкин.
Халк хужалиги бир-бири билан узвий богланган тармоклар ва сохалар мажмуасидан иборат. Бу мажмуа
таркибига микро ва макроиқтисодиёт киради ва улар уртасидаги богланиш Мезоиктисод (юнон. mesos-оралик) 
алокаларини ташкил этади. Кишлок хужалиги тармокларида 3 млн киши ишлайди, Республика ахолисининг 63 
фоизи кишлок жойларида истикомат килмокда, Республика миллий даромадини 47 фоизи кишлок хужалигида
яратилади, валюта тушумини 50 фоизи аграр сектордан олинади. Кишлок хужалик махсулотларини 100 фоизи 
нодавлат тармокларида ишлаб чикарилмокда, Ҳозирги кунда кишлок хужалигини ялпи ички махсулотларидаги
хиссаси 30 фоизни ташкил этади. Келтирилган статистик маълумотлар кишлок хужалини иқтисодиётда тутган 
урни нихоят бёкиёс ва унга хос Агросаноат интеграцияси –кишлок хужалиги билан унга хизмат килувчи ва 
махсулотларни истеъмолчиларга етказиб берувчи туташ тармоклар уртасида ишлаб чиқариш алокаларининг узвий
бирикиш жараёнидир .
Агросаноат мажмуаси (АСМ)-бу кишлок хужалик махсулотлари етиштириш, уни саклаш, кайта ишлаш ва 
истеъмолчиларга етказиб бериш билан шугулланувчи халк хужалик тармокларидир.
1. Кишлок хужалигига ишлаб чиқариш воситалари етказиб берадиган саноат тармоклари;


70 
2. Кишлок хужалигига ишлаб чиқариш техника хизмати курсатиш билан банд булган тармоклар; 
3. Кишлок хужалигини узи; 
4. Кишлок хужалиги махсуолотларини истеъмолчига етказиб беришни таъминлайдиган тармоклар 
(тайёрлаш, кайта ишлаш, саклаш, ташиш, сотиш) 
Ахолининг кундалик истеъмол киладиган махсулотларининг асосий кисми кишлок хужалиги ва уни кайта
ишлашдан олинган махсулотлар ташкил килади. Кишлок хужалигидаги фаолият ер билан бевосита боғлиқ. Ер 
шари 510 млн кв км ни ташкил этади, уни 13 фоизи ишлов бериладиган ерлардан иборат.
Ерга эгалик килиш ва ундан фойдаланиш хусусиятларига кура таркиб топган иқтисодий алокалар 
(богланишлар) аграр муносабатлар деб юритилади.
Республикада кишлок хужалигида фойдаланадиган ерлар, 146,7 минг. га утлоклар, 14. 138,6 минг га 
яйловлардан иборат. Сугориладиган ерлар 3. 450 минг гектарни ташкил килади.
Кишлок хужалигида меҳнат, саноатдан фарк килади. Саноатда тупланган энергия сарф килинади.
Кишлок хужалигида уни туплаш керак. Кишлок хужалигида меҳнат иқтисодий жараёнга айланади.
Кишлок хужалигида меҳнат, экилгшан экиннинг нормал усиши, яхши хосил беришига каратилган булади.
Аграр секторда бир катор муаммолар мавжуд. Киска муддатли муаммолар-кишлок хужалиги
махсулотларига талаб ва таклифнинг ноэластиклиги, кишлок хужалигида ишлаб чиқариш хажмининг узгариб 
туриши, турли омиллар таъсирида келиб чикади.
1. Кишлок хужалик махсулотларига талаб даромадга нисбатан ҳам, нархга нисбатан ҳам ноэластик.
Гарб иктисодчиларини хисоб-китобига кура, талаб эластиклиги коэффиценти 0,20 дан 0,25 гача холос.
Кишлок хужалик махсулотларига булган талаб, 2 фоиз ортиши учун ахоли даромадлари 10 фоизга купайиши керак
экан. Кишлок хужалик махсулотларига булган талабни 10 фоизга ортиши учун нархлар 40-50 фоизга тушиши 
керак. Кишлок хужалигида таклиф ҳам ноэластик. Бунда нафакат ер таклифи ноэластик булиб колмай, кишлок 
хужалик махсулотлари таклифи ҳам ноэластикдир.
2. Ишлаб чиқариш хажмини узгариши уларнинг нархлари ва даромадни анчагина узгаришига олиб келади.
Масалан, сел, кургокчилик, кутилмаган аёз ва бошка фалокатлар ҳам хосилни йукотишга сабаб булиши мумкин ва 
аксинча кишлок хужалик махсулотлари бозори эркин, мукаммал ракобатга асосланган. Бозорда ишлаб чиқариш 
хажмини ҳамда, нархларини назорат киладиган хужалик юритувчилар йук. Ишалб чикарувчилар сони жуда куп, 
улар махсулотларни турларини ишлаб чиқариш буйича келиша олишлари кийин. Шу сабабли гох махсулотлар 
турлари куп, гох махсулотлар кам булиши табиийдир. Кишлок хужалик махсулотларини куп турларини узок
муддат саклаб булмайди. масалан, Ўзбекистонда 5 млн. 500 минг тонна мевалар етиштирилса-да хар йили уни бир 
млн. тоннаси исроф булиб кетмокда. Кишлок хужалиги махсулотларга булган талабни ноэластиклиги бу 
тармокда бахо ва даромадларни бекарорлигини келтириб чикаради.
3. Ички талабнинг тебраниши катор муаммоларини келтириб чикаради.
1. Фан –техника тараккиёти билан кишлок хужалик махсулотлари таклифининг кескин купайиши, банд 
булганлар сонининг каискаришига олиб келади. Мисол келтирадиган булсак, АКШ да 1820 йили кишлок
хужалигида банд булган бир киши 4 одамни бокиш ва кийинтиришга имкон берган, 1947 йилга келиб 14 киши, 1994 
йилдан бошлаб 125 кишини таъминлаш даражасига етган.
2. Кишлок хужалик махсулотларига талаб нисбатан сёкин усади сабаби, кишлок хужалик махсулотларига
талаб факат нархга нисбатан эмас, балки даромадга нисбатан ҳам эмас, балки даромадга нисбатан ҳам ноэластик 
жамият тараккий килган сари инсонлар даромадларининг куп кисмини кишлок хужалик махсулотларига эмас,
балки бошка нарсаларга купрок сарфланади. Албатта, ахоли бор даромадини энг биринчи кундалик эхтиёжларига 
, асосий кисмини озик-овкатга сарфловчи кам тараккий этган мамлакатларда ахолининг усиш суръатлари юкори.
3. Барча мамлакатларда аграр секторда банд булганлар даромади, бошка тармокларда банд булганлар
даромаднинг 60-80 % ини ташкил этади. Бу курсаткич Республикада 58 % га тенгдир.


71 
Кишлок хужалигида меҳнат унумдорлиги энг юкори булган АКШ да ҳам 73 % фермер, йилига 100 минг 
долларгача махсулот ишлаб чикаради. 48 % фермер хужаликлари, 5 минг долларгача махсулот ишлаб чиқариш
хажмини атиги 3,6 % ини ташкил этади. АКШ да оиланинг уртача даромади 30 ёки 31 минг доллар булса, 
фермерлар шунча даромадни топиши учун 100 минг доллар атрофида махсулот ишлаб чиқариш зарур. Кишлок
хужалигида банд булганлар бошка тамокларга кучиши кучаяди.
Кишлок хужалигидаги иқтисодий ислохотлар ва уни чукурлаштириш муамолари.
Мамлакатда утказилиши лозим ва мукаррар булган иқтисодий ислохотлар, авваломбор, Ўзбекистоннинг
сиёсий ва иқтисодий мустақиллигини ва унинг мустахкам моддий негизини таъминлашга каратилди. Бунинг учун 
авваломбор, стратегик максадлар белгилаб олинган яъни:
1. Ижтимоий йуналтирилган бозор иқтисодиётини боскичма боскич шакллантириш, кудратли ва тинимсиз 
ривожланиб борадиган миллий бойлик ортиришни кишилар хаёти ва фаолияти учун зарур шарт-шароитлар
таъминлайдиган иқтисодий тизимни барпо этиш.
2. Куп укладли иқтисодиётни яратиш, инсонни мулкдан махрум булишига барҳам бериш, ташаббускорлик
ва уддабуронликни бутун чоралар билан ривожлантириш негизи булган хусусий мулкнинг давлат томонидан химоя 
килинишини 
таъминлаш; 
3. Корхоналар ва фукароларга кенг иқтисодий эркинликлар бериш уларни хужалик фаолиятига давлатнинг 
бевосита аралашувида воз кечиш, иқтисодиётни бошкаришнинг маъмурий буйрукбузлик усулларини бартараф этиш 
иқтисодий омиллар ва рагбатлантириш воситаларидан кенг фойдаланиш; 
4. Иқтисодиётда моддий ва табиий меҳнат ресурслардан самарали фойдаланиш таъминлайдиган чукур
структуравий (таркибий) узгаришлар килиш. Рагбатбардош махсулотларни ишлаб чиқариш жахон иқтисодий 
тизимига кушилиб бориш;
5. Кишиларда янгича иқтисодий фикрлашни шакллантириш ва уларнинг дунёкарашини узгартириш. Хар 
бир кишига уз меҳнатини сарфлаш сохаси ва шаклларини мустақил белгилаш имконини бериш.

Download 1,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish