Иктисодиёт ишлаб чикаришни ташкил этиш


 Меҳнат унумдорлиги ва унинг кўрсаткичлари



Download 1,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/85
Sana26.02.2022
Hajmi1,6 Mb.
#472767
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   85
Bog'liq
iqtisod va ishlab chiqarishni tashkil qilish

12.2 Меҳнат унумдорлиги ва унинг кўрсаткичлари 
Меҳнат унумдорлиги - киши меҳнатини маълум вақт бирлиги ичида маълум 
миқдордаги истеъмол қиймат яратилиш қобилиятидир. Маълумки, истеъмол қиймат 
ҳажмини икки хил йўл билан амалга ошириш мумкин: 
1) Кўп киши меҳнатини сарфлаш билан; 
2) Меҳнат унумдорлигини даражасини ошириш билан. Биринчи кўрсаткич сарфланган 
меҳнатнинг ҳажмини ифодаласа, иккинчиси унинг сифатини ифодалайди. 
Шунинг учун ҳам меҳнат унумдорлиги корхоналар хўжалик фаолиятини муҳим 
сифат кўрсаткичи ҳисобланади. Бозор иқтисодиѐти шароитида меҳнат унумдорлигини 
қутариш йули билан ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш асосий интенсив усул 
ҳисобланади, 
Саноатда меҳнат унумдорлигини тухтовсиз усиб боришини қуйидаги ҳолатлар 
тақозо қилади: 
1) ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш; 
2) меҳнат ресурсларини чегараланганлиги; 
3) моддий неъмат яратадиган бошқа соҳа тармоқларини ва моддий неъмат 
яратмайдиган соҳа тармоқларини ривожлантириш; 
4) иш кунининг қисқарилиши, дам олиш кунларининг ортиши натижасида имкониятли 
иш вақтини қисқариши. 
Меҳнат унумдорлиги меҳнат сарфи орқали ифодаланганида, унинг меъѐр бўйича
ва амалдаги сарфи курсатилади. Ҳар бир ходимнинг ишлаб чикарган маҳсулот
бирлиги йил давомида, квартал, ой, кун ва соат давомида ҳисобга олинади, Вакт 
бирлиги давомида ҳар бир ходимнинг ишлаб чикарган маҳсулоти натурал бирликларда 
(т, кг, дон ва хоказолар), меъѐрланган- соатлар ѐки маҳсулотнинг қиймати куринишида 
ифодаланиши мумкин. Натурал бирликлар орқали иқтисодиѐтнинг корхонанинг 
маҳсулоти билан таъминланганлиги даражаси курсатилади. Аммо корхоналарнинг 
ишлаб чикаридиган маҳсулотлари турлича бўлгани учун, натурал кўрсаткичлардан


112 
кенг фойдаланиб бўлмайди. Меҳнат микдорини ҳисоблаш амалиѐтида киши-соат, 
киши-кун каби маълум вакт бирлиги ичида маҳсулотни ишлаб чиқариш учун 
кетган иш вакти сарфидан ҳам фойдаланиш мумкин. Бу кўрсаткич умумий улчов
бирлиги бўлиб ҳисобланади. Масалан, шартли маҳсулот (100 метр квадрат) 
бирлигига 5 соат сарф килинса, маҳсулотнинг меҳнат сарфи 5 киши - соатга тенг 
бўлади. Маҳсулотнинг меҳнат сарфи белгиланган меъѐр ва амалдаги меъѐр- соатларда 
ҳисобланади. 
Қиймат усули меҳнат унумдорлигини ҳисоблашда кенг кулланиладиган
усуллардан биридир. Бу усул бўйича мазкур корхонада ва бошқа тармоқдаги етакчи 
корхонада ишлаб чикарилаѐтган барча турдаги маҳсулотлар хажми қиймат 
кўрсаткичида (шартномавий бахо, сотилган маҳсулот хажми) ифодаланади. Меҳнат 
унумдорлигини улчашнинг қиймат усули ишлаб чикарилаѐтган маҳсулотнинг фақат 
микдорини курсатиб колмасдан, балки унинг сифат узгаришларини ҳам ҳисоблаш 
имконини беради. Қиймат усулида курсатилган меҳнат унумдорлиги меҳнат ва 
меҳнатга ҳақ тўлаш кўрсаткичларининг узаро муносабатини ва уларнинг узгариш
даражаларини солиштириш имконини беради. Маҳсулотнинг шартномавий бахоси
хомашѐ қийматини уз ичига олиши сабабли ишлаб чикарилаѐтган маҳсулот
ассортиментининг узгариши маҳсулот хажмининг узгаришига олиб келади. Шунинг 
учун меҳнат унумдорлигини ҳисоблаш, уни таҳлил қилишда бирор бир кўрсаткичда 
эмас, балки мавжуд кўрсаткичлар тизимидан фойдаланиш тавсия этилади. Меҳнат 
унумдорлигини устирувчи омиллар ва уларнинг таъсир даражасини қуйидагича 
ифодалаш мумкин. Бирор бир шартли маҳсулотни ишлаб чиқариш жараѐнида иш вакти 
сарфининг узгариши меҳнат унумдорлигининг усиш омили бўлиб ҳисобланади. 
Меҳнат унумдорлигини устирувчи омиллар уларнинг умумий белгиларига караб 
бирлаштирилади, улар ҳисобга олинади ва микдорий жихатдан таҳлил килинади. 
Меҳнат 
унумдорлигини 
устирувчи 
омилларнинг 
туркумларга 
бўлиниши 
(классификацияси) ҳар бир омилни алоҳида ҳисобга олишни зарур килиб куяди ва 
бир омилнинг бошқа омил билан икқиланишини мустасно этади. 
Меҳнат унимдорлигига бир қатор омиллар таъсир қилади: 
1.Ишлаб чиқаришнинг техник даражасини ошириш. 

ишлаб чиқаришни механизациялаштириш ва автоматлаштириш; 

янги турдаги дастгохларни жорий қилиш ; 

янги технологик жараѐнларни жорий қилиш ; 

маҳсулотнинг тузилишини узгартириш; 

маҳсулот сифатини ошириш
2. Меҳнатни ва ишлаб чиқаришни ташкил этишни такомиллаштириш. 

меҳнат меъѐрларини ошириш ва хизмат қилиш зоналарини кенгайтириш; 

меҳнат меъѐрларини бажармайдиган ишчиларни камайтириш; 

бошқарув тузилишини соддалаштириш; 


113 

ҳисоблаш ва ҳисоб -китоб ишларини механизациялаштириш; 

иш даврини узгартириш; 

ихтисослаштириш даражасини ошириш. 
3. Табиий ва ташқи шароитларини узгартириш. 

хом-ашѐ базасини узгартириш; 

хом-ашѐдаги фойдали моддаларни купайтириш; 
4. Ишлаб чиқаришнинг тузилишини узгартириш. 

юқори навли маҳсулотларнинг солиштирма вазнини купайтириш; 

ишлаб чиқариш дастурларининг меҳнат сигимини узгартириш; 

ярим фабрикат ва бутловчи маҳсулотлар солиштирма вазнини купайтириш; 

янги маҳсулот солиштирма вазнини купайтириш; 
Меҳнат унумдорлиги даражаси ҳар хил усуллар ѐрдамида аниқланади. У ѐки бу 
усулни қўллаш қўйилган аниқ вазифага ва берилган маълумотларга боғлиқ бўлади. 
Амалда меҳнат унумдорлиги даражасини аниқлашнинг қуйидаги усуллари мавжуд: 
1) Бевосита натурал усул - маҳсулот ҳажми бевосита натурал усулда улчанади ва у 
ходимлар сони ѐки ана шу маҳсулотни ишлаб чиқариш учун сарфланган вақтга 
бўлинади ва қуйидагича аниқланади: 
 
МУ=С/Т 
Натижада 1-ходимга ѐки сарфланган вақт бирлигига қанча маҳсулот тўғри 
келиши аниқланади. Бу усул бир хил маҳсулот ишлаб чиқариш корхоналарида кенг 
қўлланилади.(кўмир қазиб чиқариш, газлама тўкиш ва х.з). 
Бу усулни қўллаш маълум чегарага эга, чунки: 
а) ишлаб чиқарилган маҳсулот бир хил бўлиши ва унинг умумий ҳажми бир хил 
натурал кўрсаткичда ўлчаниши керак; 
б) ишлаб чиқариш оммавий ѐки серияли бўлиши ва технологик жараѐни узоқ 
бўлмаслиги керак. 
Шу шароитлардан маълум бўладики, бу усулни асосан иш жойида ѐки 
бригадада, цехда ѐки корхонадагина қўллаш мумкин. Бу усулнинг камчилиги шундаки, 
унда маҳсулотнинг сифати ҳисобга олинмайди. 
2) Шартли натурал усул - маҳсулот ҳажми шартли натурал усулда улчанади ва у 
ходимлар сони ѐки ана шу маҳсулотни ишлаб чиқариш учун сарфланган вақтга 
бўлинади ва қуйидагича аниқланади: 
МУ = (С*К/Т) 
 
Шартли натурал усули ѐрдами билан қазилган кўмирнинг калориясини, 
тайѐрланган сутнинг ѐғлилик даражаси эътиборга олиниб меҳнат унумдорлиги 
даражаси аниқланади. 


114 
3) Меҳнат усули - шу ҳажмдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш учун сарфланган вақт 
киши соатлари ва киши минутларида ўлчанади ва у ишлаб чиқаришни маҳсулот 
ҳажмига бўлинади ва қуйидагича аниқланади:
 
1=Т/(Х 
 
Натижада бир маҳсулотни ишлаб чиқариш учун қанча вақт сарфлангани 
аниқланади. Бу усулни фақатгина бир корхона чегарасида қўллаш мумкин. 
4) Қиймат усули - меҳнат унумдорлиги даражасини аниқлашнинг энг кенг тарқалган ва 
универсал усулидир ва қуйидагича аниқланади: 
 
МУ= (Х*Рп/Т)- 
 
Маълумки, ҳамма саноат маҳсулотлари ва кўрсатилган хизматлар учун баҳо 
белгиланади. Ана шу баҳони маҳсулот ҳажмига кўпайтириб, маҳсулотнинг қиймат 
шаклидаги ҳажми аниқланади ва уни ходимлар сони ѐки сарфланган вақтга нисбатан 
олинади. Натижада 1 ходимга ѐки сарфланган вақт бирлигига қанча маҳсулот тўғри 
келиши аниқланади. 

Download 1,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish