КОРХОНА ФАОЛИЙАТИНИ БИЗНЕС РЕЖАЛАШТИРИШ ВА
ПРОГНОЗЛАШ
1. Режалаштиришнинг услубий асослари
Бозор иқтисодиѐти шароитида корхоналарнинг муваффақиятли фаолият
юритиши бир қатор омилларга боғлиқ бўлади. Улар жумласига: талаб ва таклифга
асосланган ҳолда қачон, қайси вақтга, қанча ҳамда қандай сифатда маҳсулот ишлаб
чиқаришни тўғри аниқлаш; ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва технологиянинг оқилона
ҳолатини танлаш; манбалар билан доимий равишда ҳамда ўз вақтида таьминланишига
эришиш; асосий ва айланма капитал миқдори, маҳсулотнинг сотиш шакллари ҳамда
усуллари ва ҳоказо.
Бугунги иқтисодиѐтни эркинлаштириш шароитида хўжалик фаолиятини
юритишда юқоридаги омиллардан фойдаланиш даражаси нақадар улкандир. Шунинг
учун ҳар бир корхона улардан оқилона фойдаланишга ҳаракат қилади.
Бу эса ўз навбатида маьлум бир иқтисодий дастаклардан ѐки хўжалик
юритишининг механизмларидан фойдаланишни талаб қилади ҳамда корхонада
хўжалик ва ишлаб чиқариш фаолиятининг режалаштиришни тақозо этади. Бир қатор
самарали иш юритувчи корхоналар тажрибаси кескин рақобат ҳолатида режалаштириш
иқтисодий ўсиш ва юксалишининг бош шани эканлигини кўрсатади. Бу ўз-ўзидан
маьлумки, ишлаб чиқаришни бозордаги талаб ва таклифга оқилона боғлашдир.
Бу ўз навбатида режалаштиришнинг моҳиятини англатади ва қуйидагича намоѐн
бўлади.
Биринчидан, имкониятларни танлаб олиш, таққослаш мавжудлиги билан
алоқадорлиги.
Иккинчидан, танлаб олинган вариант қарор қабул қилишда асос бўлади.
Учинчидан, режалаштириш қарорлар қабул қилишнинг узлуксиз жараѐни
бўлади, бу даврда доимий равишда вақт, мақсад ва вазифа ойдинлаштириб борилади.
Яьни, маҳсулот ишлаб чиқаришдан тортиб то сотишга қадар бўлган жараѐнлар учун
мақсадга эришиш стратегияси аниқланади. Аниқ режа қисмлари ишлаб чиқилади ва
барча кўрсаткичлар координация қилинади.
Тўртинчидан, рcжалаштиришнинг асосий қонунияти: фойдали ишлаш ва
корхона эгалари, таъсисчилар, аксиядорлар жамоаси ва давлат манфаатдорлиги
таьминланади.
Бешинчидан, режалаштириш ишлаб чиқариш омиллари ва мазмуни
характеридан келиб чиқиб, узоқ муддатли ҳамда ўрта муддатлига бўлинади. Масалан,
машина ва қурилмалар сотиб олиш ҳамда улардан фойдаланиш, кадрлар сиѐсати
маҳсулот турларини аниқлаш ва сотиш бозорларини танлаш узоқ муддатли режаларда
ҳисобга олинади. Ўз вақтида ишлаб чиқаришни хом ашѐ ва материаллар билан
таьминлаш жорий режаларда ўз аксини топади.
149
Амалиѐтда стратегик, узоқ муддатли, қисқа муддатли, шу жумладан, жорий
режалар кенг қўлланилади.
Режалаштиришнинг юқоридаги барча турлари ўзининг услуби, шакли, усуллари
ва кўрсаткичларни ҳисоблаш тартибига эга. Бу эса "Истиқболни белгилаш ва иқтисодий
фаолиятни режалаштириш" фанининг мавзусини ташкил этади.
Режалаштириш жараѐни товар ва хизмалларга эҳтиѐжни аниқлаш, ишлаб
чиқарувчиларга топшириқларни етказиб бериш, бажарилишини таьминлашга қулай
имкониятлар яратиш, бажарилишини таьминлашни назорат қилишни ўз ичига олади.
Топшириқлар бажарилишини таьминлаш ва назорат қилиш режалаштиришнинг асосий
ва ҳал қилувчи босқичидир.
Стратегик режалаштириш - корхонанинг мамлакат иқтисодий-ижтимоий
қурилишида ва иқтисодиѐтида, келгусидаги ўрни ҳамда ролини белгилаб бериш
ҳисобланади. У атрофлича ѐритилган кўрсаткичларда ва ҳар хил истиқболни
белгиловчи прогнозларда ифодаланади.
Стратегик режалар 10-15 йилларга тузилади. Бу корхонанинг олий бошқарув
органи қуроли ҳисобланади.
Стратегик режалар асосида корхона тараққиѐти фаолиятини 3-5 йилларга
характерловчи узоқ муддатли режалар тузиб чиқилади.
Бунда стратегик режа кўрсаткичлари шароитни ҳисобга олган ҳолда
аниқлаштирилиб кўрсатилади. Узоқ муддатли режалаштириш натижаси барча фаолият
турлари бўйича 3-5 йиллик режа тузиб чиқиш ҳисобланади (сотиш, ишлаб чиқариш,
харажат молия ва ҳк. Узоқ муддатли режалаштириш асосида қисқа муддатли рcжалар
ишлаб чиқилади. Улар муддатига кўра 1-3 йилга мўлжалланган бўлади. Уларнинг
алоҳида томонлари шундаки, топшириқлар яқин йиллар, ойлар ва кварталларга
бўлинган ҳолда акс эттирилади, иккинчи ва учинчи йилларида кўрсаткичиар йил
охирида кўрсатилади.
Бундан ташқари жорий режалар ҳам ишлаб чиқилади, одатда, улар 1 йилга
тузилади. Унинг асоси бўлиб, талаб ва таклиф хизмат қилади. Бу режаларда йиллик
кўрсаткичиар кварталларга тақсимланган ҳолда кўрсатилади. Ушбу рcжаларнинг
биринчи уч ойлик кўрсаткичлари ўзгармас ва қатьий ҳисобланади, қолган 9 ойлик
топшириқлар тузатма қилиниши мумкин.
Ишлаб чиқаришни режалаштириш ва бошқариш
Ишлаб чиқаришни
Ишлаб чиқаришни Хомашѐ захира режалаштириш
бошқариш
ларини бошқариш
150
Узоқ муддатли Қиска муддатли Оператив режа Диспетчерлик
Режали
Доимий
режалаштириш режалаштириш
хизмати назорат
бошқарув
Узоқ муддатли Жорий режа
Мажбуриятлаш
Календар
Қўллаб
Омборга
режа
режа
топшириқ-
қувватлаш сақлаш-
Истеъмолчилар Ишлаб чиқариш ларини қайта
га топ-
Қисқа муддатли буюртмаси буюртмалари
кўриш
шириқ
режа
таҳлили таҳлили
Захира таҳ-
Ахборот бериш лили
Ўғирлик
Ишлаб чиқаришга Ишлаб чикаришга Режали
ни огоҳ
янги маҳсулотни буюртма бериш
бошқариш
Маҳсулот тайѐр -Сотиб олиш-
лантириш
жорий этиш
лашни назорат га талабнома
Бош календар қилиш
режа
Ҳисоб
Доимий
Жисмоний ҳара- ҳужжатла-
ҳисоб
Қурилмаларни катланиш ларини
назо олиб
таъминлаш
рат қилиш
бориш
Туриб қолишни
бартараф этиш
11- схема. АҚШ битта фирмасининг ишлаб чиқаришни бошқариш
режаси бўлимлари.
151
Корхонанинг бошқа бўлимлари фаолиятини бир бирига узвий равишда
боғлашда оператив ѐки календар режалар роли беқиѐсдир. Ушбу режалар қисқа вақтга
тузилади. Энг кенг тарқалгани 10 кунлик режалар ҳисобланади.
Кўрсаткичларни белгилашда ҳар томонлама ѐндошиш мумкин. Юқоридаги 11-
схемада АҚШнинг битта фирмасини ишлаб чиқаришни бошқариш режаси
бўлимларини кўрсатдик.
Ҳозирда республикамизда фаолият кўрсатаѐтган ҳар қандай тадбиркорлик
фаолияти ўзларининг режаларига эгадир. Уларнинг кенг тарқалган шакли бизнес-режа
ҳисобланиб, у 3-бандда кенгроқ ѐритилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |