Иктисодиёт ишлаб чикаришни ташкил этиш


 Корхонанинг ривожлантириш режаси, унинг бўлимлари ва



Download 1,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/85
Sana26.02.2022
Hajmi1,6 Mb.
#472767
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   85
Bog'liq
iqtisod va ishlab chiqarishni tashkil qilish

2. Корхонанинг ривожлантириш режаси, унинг бўлимлари ва 
кўрсаткичлари 
Режа корхона фаолиятининг бошқаришнинг асосий воситаси ҳисобланади. 
Режалаштириш 
дейилганда, 
тадбиркорлик 
фаолияти 
мақсадини 
аниқлаш, 
маҳсулотларга бўлган бозор талабини ўрганиш асосида ишлаб чиқариш 
топшириқларини белгилаш, топшириқлар бажарилишини таьминлаш ва бажарилишини 
назорат қилиб бориш жараѐни тушунилади. 
Режалардан бошқарувнинг барча усулларида кенг фойдаланилади. Шунинг учун 
бугунги кунда мулк шаклидан қатьий назар тадбиркорликнинг барча субеъктларидан 
бизнес-режалар тузиш шартдир. 
Режаларни техник иқтисодий жиҳатдан асослашда кўрсаткичлар тизимидан 
фойдаланилади. 
Кўрсаткич - бу топшириқнинг ифодаланиш шакли. Кўрсаткичлар тизими эса 
кўрсаткичларнинг мазмун моҳияти ва ифодаланиши мажмуидир. 
Кўрсаткичлар тизимига қуйидаги талаблар қўйилади. 
Биринчидан, маьлум бир мақсад ва адресга қаратилганлик. . Иккинчидан, барча 
субеъктлар учун умумийлик. 
Кўрсаткичлар системасига қуйидагилар киради:
1.
Натура ва қиймат 
2.
Абсолют ва нисбий 
3.
Миқдор ва сифат 
4.
Тасдиқланган ҳисоб-китоб. 
Натура кўрсаткичлар топшириқларни натура ўлчов бирликларида ифодаланади. 
Уларга тонна, метр, кг ва ҳоказо. 
Қиймат кўрсаткичларга пул шаклда ифодаланадиган топшириқлар киради. 
Уларга мисол қилиб, товар маҳсулоти ҳажми, реализация қилинган маҳсулот, соф 
норматив маҳсулотларни келтириш мумкин. 
Абсолют кўрсаткичлар ишлаб чиқаришнинг ташқи томонини ифодалайди. 
Нисбий кўрсаткичлар абсолют кўрсаткичларни таққослаш орқали аниқланади. 
Уларга мисол қилиб улуш фоизларни келтирамиз. 


152 
Миқдор кўрсаткичлар ишлаб чиқаришнинг экстенсив томонини ифодалайди. 
Ишчилар сони, асосий фондлар қиймати мисол бўла олади. 
Сифат кўрсаткичлар ишлаб чиқаришнинг интенсив томонини ифодалайди. 
Уларга меҳнат унумдорлиги ортиши, фонд қайтими каби кўрсаткичларни мисол қилиб 
келтириш мумкин. 
Тасдиқланган кўрсаткичлар юқори давлат органлари томонидан берилади, 
бажарилиши мажбур ҳисобланади. Масалан, ялпи пахта ҳосили. Ҳисоб-китоб 
кўрсаткичларидан тасдиқланган кўрсаткичларни асослашда фойдаланилади. Уларга 
экин майдони, ҳосилдорлик, ишлаб чиқариш қуввати, қувватдан фойдаланишни мисол 
қилиб келтириш мумкин. 
Корхона ривожланиши режаси қуйидаги бўлимлардан иборат бўлади: 

Маҳсулот ишлаб чиқариш режаси. 

Фан-техника тараққиѐти режаси. 

Ишлаб чиқариш самарадорлиги ортиш режаси. 

Капитал қурилиш ва капитал маблағлар режаси. 

Моддий-тcхника таьминоти режаси. 

Меҳнат ва кадрлар режаси. 

Ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот сотиш режаси. 

Молия режаси. 

Корхона жамоаси ижтимоий тараққиѐти режаси. 

Атроф-муҳилни муҳофаза қилиш ва табиий манбалардан 
самарали фойдаланиш режаси. 
Маҳсулот ишлаб чиқариш режаси бўлимида айрим турдаги маҳсулотлар ишлаб 
чиқариш бўйича топшириқлар (қиймат ва натура кўринишида) белгиланади. Маҳсулот 
сифати ва рақобатбардошлиги ортиши шулар жумласидандир. 
Фан-техника тараққиѐти режаси корхона режасининг асосий қисми 
ҳисобланади. Унинг бош аҳамияти ФТТ жадваллаштириш, ишлаб чиқаришга илмий 
изланишларни жорий этиш, янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш, ишлаб чиқариш 
жараѐнини комплекс механизациялаш ҳамда автоматлаштириш ва бошқалардан иборат. 
Кўрсаткичлари янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш, механизациялаш ва 
автоматлаштириш даражаси, ходимлар сони қисқариши ва ҳоказо. 
Ишлаб чиқариш самарадорлиги ортиши режаси кўрсаткичига товар 
маҳсулотини ўсиш даражаси, умумий рентабеллик, барча манбалардан оқилона 
фойдаланиш ва бошқалар киради. 
Капитал қурилиш ва капитал маблағлар режасининг асосий кўрсаткичлари, 
асосий фондлар ва ишлаб чиқариш қувватини жорий этиш, қувват ўсиши барча техник-
иқтисодий тадбирлар ҳисобига ва ҳоказо. 
Молия режасида шахсий айланма маблағларга бўлган эҳтиѐж, айланма 
маблағлар айланишини жадаллаштириш, фондлардан фойдаланиш ва фойда 
топшириқлари белгиланади. 


153 
Корхона ривожлантириш режасининг барча босқичлари бир-бири билан узвий 
боғлиқдир. 

Download 1,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish