1942 йил... Январь»
252
ЎН УЧИНЧИ БОБ
«ҚОРА АММА» ҲИКОЯСИ
Яхши келса – қут, ёмон келса – ют
Икки ҳафта бўлдики, бўғот орқасида мов мушук
кечаси билан миёвлаб чиқади. Аввалига ўлмаган
қул, ҳут келган бўлса, баҳорга ҳам омон-эсон чиқ-
дик, деб суюнган эдим. Қаёқда! Том қамишидан
сариқ сумалак осилиб, энди эрувгарчилик бошла-
нади, деб турганимизда, совуқ авжига чиқиб қиш
қайтиб келди.
Ўтин-чўпнинг тайини йўқ. Эрталаб деразаларни
қиров босиб қолади. Робия иккаламиз писиллаган
сандалга тиқилиб кечаси билан совқотиб чиқамиз.
Чолим билан Оқсоқол қиш сурилиб кетаётганидан
тажанг. Гўнгни-ку, қаҳратон қиш демай далага
олиб чиқишган. Аммо ҳали қанча юмуш бор! Ариқ
тозалаш, ер ҳайдаш. Эҳ-ҳе!
Овсиним ётиқли касал бўлиб қолганидан бери
Оқсоқол уйига сиғмайди. Каллаи саҳарлаб чолим-
нинг олдига чиқади. Бутун ҳам тонг отмасидан
чопонига ўралиб кириб келди. Робия молхонада
сигирга қарар, мен энди чой дамлаб келган эдим.
– Падарига лаънат! – Оқсоқол сандал тўрида
ўтириб, чой ҳўпларкан бўралаб сўкинди. – Кеча
кечқурун янги ой чиқди. Қарасам, ўроғи яна бема-
лол ёнбошлаб ётибди. Ой ўзига тинч бўлса, ер но-
тинч бўлади. Ҳаливери қишнинг кети кўринмай-
ди, шекилли.
– Кузги буғдой чириб кетмаса гўргайди, – деди
чолим бош чайқаб. – Ҳайронман, ҳавонинг бу ке-
тиши бўлса...
Кўча эшик зардали тақиллади-ю оғзидаги оғзи-
да, бўғзидаги бўғзида қолди.
253
Учовлашиб, олдинма-кейин дарвозага чиқсак.
Умар закунчи отини гижинглатиб турибди. Бо-
шида чақмоқ телпак, эгнида поча-пўстин, қўлида
қамчи.
– Йилинг уйқу, мучалинг ёстиқми? – деди ту ёғи
билан қор титкилаётган отининг жиловини силтаб.
Оқсоқолни кўрди-ю, Закунчининг кўзлари қи-
силиб кетди.
– Сен нима қиляпсан бу ерда? – деди ингичка
мўйлови титраб. – Иккита келинингни сўқимга
боқиб қўйибсанми?!
Ҳайратдан оғзим очилиб қолди. Шу гапни Оқ-
соқолга айтяптими? Бутун Нўғайқўрғонда чолим-
дан бўлак биронта одам шу пайтгача сансирама-
ган Оқсоқолга-я?!
Ҳозир катта жанжал чиқишини сезиб, юрагим
увишиб кетди. Қўрқув ичида бурилиб қарасам,
Оқсоқол қовоғини уйиб, Закунчига чақчайиб ту-
рибди. Энтикиб нафас олаётгани учунми, ҳаво со-
вуқлигиданми, оппоқ мўйлови тагидан қуюқ ҳовур
кўтариляпти.
Оқсоқол бир ҳатлаб, яқин борди.
– Менга қара, – деди жиловга қўл чўзиб. От ҳур-
киб, бошини кўтарди. Сувлиғи шиқирлаб кетди. –
Бешигимни тебратганмисан?!
Закунчи лабининг бир бурчи билан илжайди,
лекин ўша заҳоти жиддий тортди.
– Чиқиш керак-да, далага! – деди муросага
чақирган оҳангда. – Сизгаям қойилмасман, Дума!
– У чолимга юзланди. – Шунча иш турибди-ю. Ҳай-
ронман, икковларингни гапинг ҳеч адо бўлмайди.
– Йўқ, шошма, бешигимни тебратганмисан?!
– Оқсоқол от жиловига қайтадан чанг солаётган
эди, чолим олдини тўсди.
– Нима иш қилайлик, раис? – деди от билан Оқ-
соқолнинг ўртасига туриб. – Ариқ қазиб бўлмаса,
254
ер чопиб бўлмаса... Ўзимизниям патагимизга қурт
тушиб турибди...
– Чиқаверинглар-чи, иш топилади! – Закунчи от
жиловини бурди.
– Йўқ, шошма! – Оқсоқол қорда сирғаниб ўша
томонга отилди. Бу сафар бир талпиниб жиловдан
ушлаб қолди. – Агар яна бир марта сансирасанг...
Оқсоқол у ёғини айтмади. Аммо Закунчининг
ранги гезариб кетганини пайқадим.
– Қўйворинг! – деди жиловини тортиб. – Тўғри
гап туққанингга ёқмайди.
Чолим амаллаб Оқсоқолнинг қўлидан от жило-
вини айирди. Жийрон кескин бурилган эди, ту
ёғидан отилган қор Оқсоқолнинг юзига сачради.
– Гап шу! – Закунчи отини қичаб нарироққа
бордида, эгар устида бурилиб қаради. – Ҳозирча
колхознинг хўжайини менман. ўинг деганни рабо-
чий батальонга жўнатиб, уй ичини кўчирма қилиб
юбораман!
От думини гажак қилганча қор сачратиб чо-
пиб кетди. Ҳаммамиз орқасидан қараб қолдик.
Оқсоқол ҳамон ўзига келолмас, соқоли титраб,
пишқириб нафас оларди.
– Қўй, ўртоқ... – Чолим уни юпатди. – Шу аҳ-
моққа тенг келиб ўтирасанми? – Бирпас ўйлаб ту-
риб, елкасини қисди. – Туппа-тузук одам сиёҳига
кириб қолувди-ку, бу хотинталоқ. Нимага яна за-
кунчиликка ўтди?
– Гап закунчилиқдамас! – Оқсоқол ижирғаниб
юзини ўгирди. – «Қорахат» келган куни сўкканим-
нинг аламини оляпти.
– Вой аблаҳ-эй! – Чолим дўстининг елкасига қоқ-
ди. – Қўявер, ит акиллади қўйди-да...
– Мараз!.. – Оқсоқол муштини тугди. – Болалари
ўлди, энди қўлидан ҳеч нима келмайди демоқчи.
255
– У овози титраб алам билан бош чайқади. – Одам-
зод ҳам шунчалик палид бўладими!
– Юр, борсак борайлик, далага! – Чолим ўртоғини
судради. – Қани кўрайлик-чи, нима юмуш бор экан.
...Робия иккаламиз энди бир пиёла чой ичган
эдик, дарвоза тағин тақиллади. Бўйинг лаҳатда
чиригур Закунчи яна келди, шекилли!
Робия дик этиб танчадан турган эди, эшик ғий-
қиллаб очилди. Уйга аввал лампамой ҳиди, кети-
дан енглари доғ-дуғ бўлиб кетган пахталик кийган,
қалин жун рўмол ўраган Башорат кириб келди.
Кесакига суянганча тик туриб қор босган этигини
ечди, салом берди. Кўнглим ёришди.
– Вой, сизмидингиз, мен анави гўрсўхта деб...
Башорат шоша-пиша сандал четига ўтирди.
Мой юққан, совуқдан торс-торс ёрилган қўлини
танчага суқди.
– Ўлсин, мунча совуқ! – деди ҳансираб. – Иҳ,
танчангизданам муз чиқяпти-ку, хола.
Робия чойнак кўтариб, чиқиб кетаётган эди,
имо билан тўхтатди.
– Ўтир! Чойга бало борми, совуқ кунда... Одам
қатнайвериб безор бўлади.
Робия ийманиброқ сандал четига қайтиб ўтир-
ди. Башорат бекордан-бекорга уйма-уй санқи-
майди. Гапи бор. Шуни билиб, юзига термилдим.
Жимлик чўкди. Ташқарида мушук миёвлади. Ба-
шорат кулимсираб қўйди.
– Мушугингизни эрга берсангиз бўлмайдими,
хола. Зора-мора кунлар исиб кетармиди!
Робия уялиб, юзини ўгирди. Жуда шаддод-да,
Башорат тушмагур! Олдимда қиз бола ўтирибди-
ям демайди.
– Қишнинг бир куни қолсаям қўрқ дегани, шуда.
Ҳали аямажиз бор, ахмон-дахмон...
256
– Қирилиб кетсин ахмониям, дахмониям!.. – Ба-
шорат жаҳл билан сўзимни кесди. Бошидаги рў-
молини юлқиб олиб ёнига ташлади. – Иш қолиб ке-
тяпти, хола!
Юзига қараб туриб, раҳмим келди. Совуқдан
қорайиб кетган, ёши қирқнинг нари-берисидаю
чакка сочлари оқарибди.
– Поччадан хат борми? – дедим секин. (Гапим
қурсин! Укам тенги одамни «почча» десам! Нима
қилай, Нўғайқўрғоннинг ҳаммаси Башоратнинг
эрини «почча» деб ўрганган).
– Келди! – У жўн гап айтгандек хотиржам бош
силкиди. – Пулемётчи экан.
Боядан бери жим ўтирган Робия хўрсинди.
– Кимсан акамдан анчадан бери хабар йўқ.
– Ҳеч нима қилмайди! – Башорат аввал Робия-
га, кейин менга юпатувчан алпозда қараб қўйди.
– Урушда юрган одам ҳар куни хат ёзолмайди.
Яна жимлик чўкди. Ташқарида тағин мушук
миёвлади.
– Хола! – Башорат илкис бош кўтариб, кўзимга
қаттиқ тикилди. – Робияни менга берасиз!
Томдан тараша тушгандек гапириши ғалати
эшитилди.
– Вой, бу нима деганингиз?!
У ўктамлик билан кулиб юборди.
– Қўрқманг, қизингизни обқочиб кетмайман,
холажон! Келин қилиб оберадиган укам йўқ.
Қарасам, Робия ҳам ҳайрон қолиб, аланг-жа-
ланг бўляпти.
– Шогирдликка берасиз! – Башорат Робияга юз-
ланди. – Менга шогирд бўласан, трактор ҳайдайсан!
Робияни билмадиму мен бир сапчиб тушдим.
– Қанақасига? Урушдан олдин Кимсан трактор
ҳайдайман деганида бунақа ишни механиклар қи-
лади, дейишганди.
257
– У бошқа замон эди, хола! – деди Башорат яли-
ниб эмас, жаҳли чиқиб. – Ҳозир уруш...
– Қиз бола боши билан... – Сен ҳам гапирсанг-чи,
дегандек Робияга қарадим.
– Рост, опа, – деди Робия сочининг учини ўйнаб.
– Қанақа бўларкин!
– Нима, мен эркакманми? – Башоратнинг овози
қатъий жаранглаб кетди. – Ё сендан ортиқ ерим
борми?!
– Ахир у ерда эркаклар ишлашса... – деган эдим,
Башорат баттар аччиқланди.
– МТСда битта эркак бор. Ўша эркак – менман!–
деди алам билан. – Кўчага чиқсам эркакман, уйга
кирсам хотинман. Нима қилайлик! Қиш сурилиб
кетяпти. Эртага йилт этиб офтоб чиқса, шунча
жойни ким ҳайдайди?
– Тўғри-ку, лекин Робия... Бобоси...
– Хотиржам бўлинг! – Башорат яна оғзимга
урди. – Чолингиз билан аллақачон гапни пишитиб
қўйганман.
– Шунақа-ку, у ёқдан Кимсан бор...
– Тўғри, – деди Робия жонланиб. – Кимсан акам-
дан берухсат...
– Дард! – Башорат совуқдан торс-торс ёрилган
қўлини сандалга муштлади. – Трактор ҳайдаш –
аэроплан учириш эмас! Кимсан акангга ўзим хат
ёзаман. Қаллиғинг трактор ҳайдаяпти, десам хур-
санд бўлади. Сен трактор ҳайдашни қанча тез ўр-
гансанг, Кимсан аканг шунча тез келади.
Робия гоҳ менга, гоҳ Башоратга қараб талмов-
сираб турган эди, Башорат бақириб берди:
– Ўтаканг ёрилмасин! Оқсоқолнинг қўшалоқ ке-
линлариям боради. Ҳеч бўлмаса биттаси эрининг ўр-
нига трактор ҳайдайди. Қани отлан! Сочингни чам-
барак қилиб ол! Келинкўрарга кетаётганинг йўқ!
258
Шундоқ деди-ю, Робиянинг қўлидан судрагудек
бўлиб етаклаб чиқди-кетди. Ҳай-ҳайлаганимча қо-
лавердим.
Do'stlaringiz bilan baham: |