ЎН ИККИНЧИ БОБ
МЕҲР БИЛАН ҚАҲР – ОРАСИ БИР ҚАДАМ
Оддий аскар Кимсан Ҳусановнинг
Робияга ёзмоқчи бўлган, аммо ёза
олмаган хати
«Ушбу хатим гўзал Тошкентнинг Нўғайқўрғон
қишлоғида соғ-саломат ўйнаб-кулиб юрган дадам-
242
ларга, ойимларга, Робияхонга тезда етиб, маълум
бўлсинки, ўғлингиз Кимсандан деб билурсиз. Дада,
ойи, соғ-саломат юрибсизларми? Оқсоқол, Холпош
холам, Фотима-Зуҳра келинойиларим, у ёқда Раъ-
но келинойим, ҳаммангиз соғ-саломатмисизлар!
Робия! Биратўла тўртта хатингни олдим. «Маъ-
лум оши» қилишганини эшитиб, жуда хурсанд
бўлдим. Билиб қўй, сен энди боши боғлиқ қизсан.
Ўзимникисан! Олдингда бўлганимда қулоғингга
айтадиган гапларим бор эди. Майли, кўпи кетиб
ози қолди. Шу кетишимиз бўлса, баҳорда фрицлар-
ни қувиб жойига обориб қўямиз, шекилли. Ҳозир
душманнинг шашти пасайиб қолган.
Робия, ростини айтсам, Оқсоқол, уруш – ўйин
эмас, деганида билиб гапирган экан. Мен урушни
ўйинчоқ деб ўйлабман. Қўлингга автомат оласану
дуч келган душманни отиб ташлайверасан. Ўқинг
ҳечам адо бўлмайди. Йўқ, ажалга рўпара келга-
нингда жонинг кўзингга ширин кўриниб кетар-
кан. Осмонда учиб кетаётган «Фокке-Вульф»нинг
қорнидан ажралиб чиқиб уввос солиб тушаётган
қўша-қўша бомбаларни аниқ кўриб турасан. Ўша
бомба бошқа ҳеч кимнинг эмас, худди сенинг бо-
шингга тушаётгандек бўлаверади. Қор босган да-
лада мўри малаҳдек ўрмалаб келаётган танклар
худди сен турган окопга бостириб келаётганга
ўхшайди. Ўзингни қаёққа уришни билмай қола-
сан. Нима қилайлик, биз кетмондан бўлак нимани-
ям кўрибмиз! Эсимда бор: биринчи кунлари немис
бизга ўхшаган соддаларни тутдек тўкди. Фарғона-
лик Эргашали ака деган ҳазилкаш киши бор эди.
Афанди айтиб ҳаммани кулдириб юрарди. Бир куни
траншеядан бошини чиқариши билан қарс этган
овоз эшитилди-ю, бечора шилқ этиб йиқилди-қол-
ди. Фашист снайпери пойлаб турган экан. Эргаша-
243
ли ака йиқилиши билан ўн чоғли ҳамюртлари «вой
жигарим»лаб ўша томонга отилишди. Мен ҳам чо-
пиб бораётган эдим, Маша деган санинструктор қиз
қўлимдан тортиб қолди. Машанинг ҳайҳайлаши-
га қарамай, Эргашали аканинг бошига тўдалашиб
борган дўстлари устига гумбурлаб мина тушди-ю, ўн
кишини парча-парча қилиб ташлади.
Йўқ, Робия! Энди биз ҳам жанг қилишни ўрга-
ниб олдик. Мўйлови худди Оқсоқолникига ўхшаб
осилиб тушган «дядя Вася» деган сержантимиз
бор. Оғзидан мохорка тушмайди. Мен ўз улушимга
тушган тамакини унга бераман, у ўз улушига туш-
ган қандни менга беради. Дядя Вася ўн тўртинчи
йилда ҳам Германияга қарши урушган экан. Уруш
нималигини мана шу киши ўргатди.
Дядя Вася қайси бомба қаерга тушишини ол-
диндан билади. Бир чақирим нарида учиб келаёт-
ган «Фокке-Вульф»нинг қорнидан ажралиб чиққан
бомбаларни кўриб, бошимни ичимга тортсам, ел-
камга шапатилайди.
– Это не наш!
Чиндан ҳам бомбалар уч юз-тўрт юз қадам ол-
динга тушиб ёрилади. Немис аэроплани шундоқ
бошимиз устидан варанглаб ўтиб, бомба ташлага-
нида, ерга ёпишиб олсам дядя Вася тағин елкамга
қоқади.
– Не бойся, это тоже не наш!
Чиндан ҳам бомба анча орқага – ўрмонзорга
бориб тушади. Немис самолёти уч юз-тўрт юз қа-
дамча жойга келганида бомба ташласа, дядя Вася
ҳайқиради.
– Берегись, – это наш! – дейди-ю, мени окоп
остига босади. Чиндан ҳам зум ўтмай ҳамма ёқни
зулмат босиб, гумбур-гумбурдан қулоғим чиппа
битиб қолади.
244
Нимага бу киши ҳадеб мени авайлашига ҳай-
рон қоламан. Бир куни сўрасам, мўйловини бураб,
кулди:
– Сен ёшсан! Мен старик. Уруш битса уйингга
оборасан. Тўйингда барашкадан шашлик қилиб
берасан!
Уруш битса дядя Васяни албатта уйга олиб бо-
раман. Дадамнинг узумига бир тўйдирай.
Робия! Уруш бошланган куни иккаламиз токзор-
да чиллаки узганимиз эсингдами? Қани ҳозир ўша
замонлар қайтиб келса. Қани, иккаламиз ишкомга
кириб узум узсакда, дядя Васяни меҳмон қил-
сак! Эсингдами, мени кузатишдан бир кун олдин
уйимизга меҳмонлар тўпланди. Дадам қўй сўйди.
Олма тагидан кетмон билан чуқурча қазиди-да,
қўйни етаклаб келиб ётқизди. Учта оёғини жуфт-
лаб боғлади. Пичоқни қинидан суғуриши билан
қўй жонивор илтижоли маъраб юборди. Бошини
даст кўтариб ўрнидан туришга талпинди. Наза-
римда кўзимга ялиниб қарагандек бўлди. Дадам
пичоқ тортганида яна маъради. Бўғзидан тизиллаб
қон отилиб кетди. Кўзимни чирт юмиб томорқага
чиқиб кетдим.
Қўй сўйилганида шунчалик сесканган одам, би-
ровни ўлдиришга қурбим етармиди! Ахир одам –
инсон боласику! Фашистми, баломи, бари бир уям
одам-ку! Уни туққан она ҳам ўғлим бировнинг қў-
лида қўйдек сўйилсин, демагандир! Худди ўзингга
ўхшаган тирик одамни, уйида онаси, отаси, сенга
ўхшаган суйгани кутиб ўтирган одам боласини ўл-
диришга қандай қўлинг боради?
Робия! Мен аввалига шунақа деб ўйлардим.
Аммо урушнинг бир куни бир йилга татир экан.
Ҳар қадамда ўлим билан рўпара бўлавергандан
кейин дийданг қотиб кетаркан. Робия, мен энди
245
аввалги раҳмдил Кимсан эмасман. Жангга кир-
ганимга юз эллик кун бўлди. Юз эллик йил яша-
дим десам ёлғон бўлмайди. Урушнинг ўз қоидала-
ри бўларкан. Бунақа пайтда меҳр билан қаҳрнинг
ораси бир қадам бўлиб қоларкан. Ё сен ўлдирасан,
ё сени ўлдиришади. Бошқа йўли йўқ. Яқин ки-
шиларингга, юртингга меҳринг борми, душманга
шафқат қилма! Тамом!
Бу қоидани фарғоналик Эргашали аканинг
устига дод солиб борган ўн нафар юртдошим бит-
та фашист минаси билан қийма-қийма бўлганида
тушунган эдим. Янги йил арафасида дядя Вася-
дан айрилиб қолганимда бу гапга тағин бир марта
имон келтирдим. Мени шунча ўлимдан асраб қол-
ган одам шундоқ кўз ўнгимда оламдан ўтди. Бир-
пасда, бир лаҳзада...
Ўша куни траншеяда карам шўрва ичиб ўтир-
ган эдик. Тип-тиниқ осмонда офтоб чарақлаб ту-
рар, аммо ҳаво шунақанги совуқ эдики, оғзингдан
чиққан ҳовур ҳам яхлаб қолаётгандек. Телпаги-
нинг қулоқчинини тушириб олган, соқол-мўйло-
вини қиров босган дядя Вася котелокни тиззасига
қўйганча траншеянинг муз босган деворига суя-
ниб ўтириб, карам шўрва ичар, ора-чора менга
дашном берар эди.
– Менга бари бир-ку, чўчқа ёғини ейишни ўр-
ганмасанг ўзингга жабр бўлади. Совуқ кунда
чўчқа ёғидан яхшиси борми! Жоннинг роҳати-ку!
Кайфимиз чоғ эди. Чоғ бўлмай-чи! Михайлов
районидаги аскарларимиз ўн кун ичида немисни
қувиб Сухиничи деган жойга тириқтириб борга-
нини билардик. Энди биз ҳужум қилишга шай-
ланиб тургандик. Орқа томонда кўкимтир қор
босган арчалар қилт этмай турар, ҳамма ёқ жим-
жит эди. Худди ҳеч қанақа уруш бўлмаётгандек.
246
Худди дядя Вася билан ўрмон сайлига чиқиб, дам
олиб ўтиргандек.
Шу пайт осмонда самолётлар ғўнғиллади. Немис
самолётларининг овозини биламан. Қайси бири
«Мессершмидт», қайсиниси «Фокке-Вульф»... Тип-ти-
ниқ осмонда бомбардимончи «Фокке-Вульф» кўрин-
ди. Найзадек саф тортиб, учта-учта бўлиб келяпти.
Энди улардан қўрқмайдиган бўлиб қолганман.
Хотиржам санаб чиқдим. Тўққизта экан. Олдинги
қаторда келаётган самолётлардан бомбалар ажраб
чиқа бошлади.
– Охо! Наш! – дядя Вася котелокни чангаллага-
нича осмонга қаради. – Берегись! – деди бақириб.
Кейин нима бўлганини билмайман. Бомба увилла-
гани, лой аралаш қор осмонга сачраб кетганини
ғира-шира кўрдим. Қулоқни қоматга келтирган
портлашдан гаранг бўлиб мукка тушдим. Кейин
ҳамма ёқ жимжит бўлиб қолди.
Қачон ҳушимга келганим эсимда йўқ. Оғзимга
лой аралаш қор тўлиб кетибди. Ўрнимдан турай де-
сам, устимда дядя Вася ётибди. Авваллари атроф
тинчиши билан фрицни бўралаб сўкиб, туриб ке-
тарди. Бу гал ҳадеганда қимирламади. Амаллаб
ўнгарилиб олдим. Осмон қонталаш тус олган, оф-
тоб кўринмасди.
Белимда кўндаланг бўлиб ётган дядя Васянинг
этикли оёғини нари сурдим.
– Дядя Вася!
Қаддимни ростлаб қарасам, унинг оёғи
устимда-ю, гавдаси қорга кўмилиб қопти. Фақат
қор орасидан котелок тутган қўли чиқиб турибди.
Котелокдаги шўрва тўкилиб, ичига кир қор тўлиб
қолибди.
Котелокни ушлаб тортдим.
– Дядя Вася! Живой?!
247
Қизиқ, у котелокни маҳкам чангаллаб олган,
қўйиб юборгиси келмасди. Котелокни қаттиқроқ
тортган эдим, қор орасида кўмилиб ётган қўли
узилиб чиқди. Ваҳимага тушиб, бақириб юбордим.
– Дядя Вася!
Қўл тирсакдан узилиб кетган, қони қорайиб
қотиб қолган, сарғиш гўшт орасидан оппоқ суяк
туртиб чиқиб турарди. Ажаб, одамнинг гўшти
сарғимтир бўларкан.
Эсим оғиб, жинни бўлиб қолмаганимга ўзим ҳай-
ронман. Палахса-палахса қорга қўшилган лой бўлак-
ларини оёқ-қўлларим билан баравар тирмалар экан-
ман, бўғзимга йиғи тиқилиб қичқирардим.
– Дядя Вася! Дядя Вася!
Робия! Қорни ёрилиб, ичак-чавағи лойга арала-
шиб кетган одамни кўриш жуда даҳшатли бўлар-
кан! Яқин одамингни шу алпозда кўргандан кўра
ўлимингга минг марта рози бўлиб кетаркансан,
Робия! Қадрдон бўлиб қолган кишинг ичак-чавағи
исқирт қорга аралашиб, чўзилиб ётса, шуни кўриб
туриб ёрдам бериш қўлингдан келмаса, бундан ор-
тиқ азоб бўлмас экан!
Ўзинг айт-чи, шундоқ нарсани кўрган одам
душманни аяйдими? Дядя Вася Германияга нима
ёмонлик қилди! Гитлернинг нима қасди бор эди
унда! Фарғоналик Эргашали ака-чи? Ҳамюртла-
ри-чи? Гуноҳи нима уларнинг?
Янги йил кечаси – немислар маст-аласт бўлиб
рождество байрами қилаётганида ҳужумга ўтдик!
Робия! Мен ишонаман, бу дунёда адолат деган нар-
са бор! Бор! Нуқул бостириб келиб бизни қўрқита-
диган фашистнинг чийиллаб қочишини кўради-
ган кун ҳам келаркан! Ёлғон гапириб нима қил-
дим! Қор уриб турган зим-зиё кечада милтиқдан
отган ўқим жилла қурса битта душманни йиқит-
248
дими-йўқми, билмайман. Лекин ақалли битта фа-
шистни ер тишлатишни, қорга думалаб дод солиб
чинқираётган, ҳов ўшанда олма тагида дадам сўй-
ган қўйдек хириллаб жон таслим қилаётган битта
немисни ўз кўзим билан кўришни, билиб қўй, сени
мен ўлдирдим деб бошида кулиб туришни жудаям
хоҳлар эдим.
Қочмас экансан-а! Чекиниш азоби қанақа бўли-
шини сенларам бир кўриб қўй!
Еру кўк гумбур-гумбурга тўлган, пулемётлардан
отилаётган ўқларнинг оловли тасмаси кўкимтир
ловуллаб кўринар, душман аскарлари окоплардан
чиқиб, тўрт томонга зир югурар эди. Йўқ, биронта
фрицни ўз қўлим билан ёқасидан бўғиб афт-баша-
расини аниқ кўрмадим, лекин жони борича қочиб,
айюҳаннос солаётганини эшитиб турардим!
Сен билмайсан, Робия! Қопқонга тушган бўри-
дек ўзини қай тешикка уришни билмай қолган
душманни олдингга солиб қувишнинг завқи қа-
нақа бўлишини билмайсан! Битта юртдоши шаҳид
кетганида устида ўнтаси «вой жигарим»лаб йиғла-
ётганида, бир мина билан ҳаммасини қиймалаб
ташлаган, «аҳмоқ осиёлик»ларнинг соддалигидан
ҳузур қилиб кулган «ақлли европалик» тозақон
фашистни тирқиратиб ҳайдаш қанчалик лаззат-
ли бўлишини билмайсан! Бомба тагида парчала-
ниб кетган одамнинг ичак-чавағини қор ораси-
дан йиғиштириб олганида, шу бомбани ташлаган
душмандан қасос олишга қасд қилган киши учун
фриц ни додлатиб қувиш қанчалик завқли бўли-
шини билмайсан!
Робия! Жоним! Бизда ғалати удумлар бор. Чақа-
лоқ туғилганида танглайини кўтаришади. Шунда
доя хола нима дейишини биласанми?! «Инсофли бўл,
мўмин-қобил бўл!» дейди. Энди тушунсам, инсофли
249
бўлиш дегани мўмин-қобил бўлиш дегани эмас экан.
«Мўмин-қобил» бўлиш нима ўзи? Биров ўнг юзинг-
га урса, чап юзингни тутиб бер, деганими?! Душ-
ман битта мина отиб, ўн битта ўзбекни қийма-қий-
ма қилсин, бомба ташлаб, дядя Васянинг ичагини
бошига салла қилиб қўйсинда, мен қўйдек ювош,
мусичадек беозор бўлиб тураверайми! Йўқ! Қонга –
қон! Жонга – жон! Инсоф дегани шу!
Кеча яна бир воқеа бўлди. Тонготар пайти Крас-
ногорск деган қишлоққа кириб бордик. Ўрисчаси-
га «Қизил тоғ» дегани экан. Бу ерда тоғнинг ўзи
йўқ. Тепаликни тоғ дейишади. Красногорск ҳам
пастаккина тепалик экан. Ўзимизнинг Хирмонте-
падек келади.
Ҳали тонг отмаган бўлса ҳам, атроф бир зумда
ёришиб кетди. Шохлари қор залворидан эгилиб
кетган арчазор орасидан чиқиб «ур-хо-ур!» билан
олдинга югурдик. Қишлоқ нега тўсатдан ёришиб
кетганини кейин билдим. Кўчанинг икки томони-
даги уйлар гуриллаб ёнаяпти.
Робия, сен кўрмагансан. Бу ердаги уйлар биз-
никига ўхшамайди. Девори пахса, томи лойсувоқ
эмас. Нуқул харилардан девор тиклаб, устига по-
хол ёпилади. Битта ўт кетса, тамом лоп этиб ёна-
ди-ю, кулга айланади.
Душманнинг зондер командаси қишлоқдан
чиқаётиб уйларга ўт қўйган экан. Фашистнинг
огнемёт деган қуроли бор. Узун резинка ичакдан
бензин сепадида, уйларни ёқиб юборади.
Чопиб кетяпману кўриб турибман. Олисда, ях-
лит гулханга айланган қишлоқ кўчасининг бошида
немиснинг охирги юк машинаси қорда судралиб,
сирғаниб борарди. Ўрмон яланглигидан бизнинг
танк чиқиб келди-да, ёнбошидан туриб, замбара-
гидан бир ўқ узган эди, машина парча-парча бў-
250
либ, устидаги немислар қорга тариқдек сочилиб
кетди. Қувонганимдан бақирганча ўша томонга
чопдим.
Шу пайт ловуллаб ёнаётган уй деразасидан би-
ров сакраб кўчага тушди. Қорда гандираклаб кет-
ди, аммо йиқилмади. Беш-олти қадам югуриб бор-
ди-ю, ўзидан ўзи гугурт чўпидек лоп этиб ёна бош-
лади. Кийимига бензин теккан экан шекилли... У
ваҳима ичида қулоқчинини қорга улоқтириб, икки
қўллаб бошини таталашга тушди. Аммо оғриқдан
эсини йўқотиб кучи борича югура кетди. Қанча
тез чопса, шунча қаттиқ ёнар, гоҳ юзига, гоҳ бо-
шига шапатилаб чинқирар эди.
– А-а-а-а!
Кетидан югурдим.
Яқин борганимда унинг аъзойи бадани алан-
гага айланиб кетган эди. Беш-олти қадам қолга-
нида гандираклаб қорга йиқилди. Устига ўзимни
ташлаб, қорда думалата бошладим. Димоғимга
куйган гўшт иси урилди: одам гўштининг ҳиди.
Охири қўлларим куя-куя тирик гулханни қорга
босиб ўчирдим. Қишлоқ ҳамон ловуллаб ёнарди.
Разм солиб қарасам, жажжигина бола экан. Узоғи
билан етти-саккиз ёшларда, эгнига қўпол пахталик
кийиб олгани учун кўзимга катта одамдек кўрин-
ган экан. Эгнидан тутаб турган пахталигини ечиб
олмоқчи эдим, эплолмадим, аллақачон қоракуяга
айланиб баданига ёпишиб қолибди.
Боланинг юзидан силасам, бармоғимга юмшоқ,
иссиқ нарса уннади. Жонҳолатда қўлимни торт-
дим. Аммо бармоқларимга резинкадек нарса ёпи-
шиб қолган эди. Қўлимни тортган сайин боланинг
юзи чўзилиб кетяпти. Ваҳима ичида қўлимни сил-
таб ажратиб олдим. Чўнқайиб ўтирганча болага
термилдим.
251
Ловуллаб ёнаётган уйлар гулханида болакайнинг
азобдан қийшайиб кетган чеҳраси аниқ кўринар-
ди. Икки юзи, қош-киприклари куйиб, қорайиб
кетган, кўзлари ваҳима билан бир нуқтага бақра-
йиб қотиб қолган, фақат лаблари, жажжи лабла-
ри ярим очиқ; ҳамон «а-а-а» деб чинқираётганга
ўхшар, кемшик тишлари орасидан ғарчча тишлаб
олган тилининг учи чиқиб турарди...
Сен хатингда ёзибсан, Робия! Бизни унашти-
ришди, «маълум оши бўлди», дебсан. Энди ўзинг
ўйлаб кўр. Вақти келиб, тўйлар қилсак-да, душман
бостириб келиб, бизнинг болаларни ёндириб юбор-
са! Қанақа бўлади! Тириклайин кабоб бўлган мана
шу бегуноҳ болани кўрган одам душмандан қасос
олмаса гуноҳга ботмайдими? Шу болани кўрган
одам душманга шафқат қиладими? Билмадим,
балки шафқатсиз одам – диёнатсиз бўлар. Лекин
диёнатли бўлиш учун ҳам шафқатсиз бўлиш ке-
рак. Мен шунга ишондим. Уруш мени шунга маж-
бур қилди, Робия!
Робия! Кўнглим сезиб турибди. Яқинда катта ҳу-
жумга ўтамиз. Энди мени қанақа жанг қилишни
биламан.
Робия! Менга атаб кашта тикаётганингни ўқиб
жуда суюндим. Энди иккита бўлдими? Ярим йилда
иккитадан тикиб турсанг, нариси билан каштанг
тўртта бўлгунча бораман. Кўпи кетиб, ози қолди.
Мендан Оқсоқолга, Холпош холага, Раъно ке-
линойимга, Фотима-Зуҳра келинойимларга кўп-
дан-кўп соғинчли салом айт. Ҳа, айтгандек, ойим
Шомурод тоғангдан қурут бериб юбордим деган-
ларини ўқиб роса кулдим. Тоғамни кўрганим йўқ.
Мендан дадамга, ойимга салом айт. Соғинчли салом
билан сени жонидан яхши кўрадиган Кимсан аканг.
Do'stlaringiz bilan baham: |