Ижтимоий-сиёсий газета №19 (275), 2021 йил 28 январь, пайшанба 2020 йил 25 январдан чиқа бошлаган



Download 3,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/20
Sana24.02.2022
Hajmi3,92 Mb.
#222444
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   20
Bog'liq
6ec24ae6d8f20a9c844428bfc51eb7ef

“ЯНГИ ªЗБЕКИСТОН” УЧУН МАХСУС
дан бири сифатида билишини таъкидлади. Рес-
публикада Ўзбекистон — Жанубий Корея ўқув ва 
амалий тўқимачилик технопарки, Ноёб металлар 
ва қотишмалар илмий-технологик маркази, Қишлоқ 
хўжалиги машинасозлиги конструкторлик-техноло-
гия маркази, "Электрон ҳукумат" соҳасидаги Ўзбе-
кистон — Жанубий Корея ҳамкорлик маркази таш-
кил этилган. Қурилиш ва кимёвий технологиялар 
соҳасидаги Ўзбекистон — Корея ҳамкорлик мар-
казларини яратиш масаласи ўрганилмоқда.
Сўнгги йилларда соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам 
кенг кўламли қўшма лойиҳалар амалга ошириб ке-
линади. Хусусан, 2019 йил апрель ойида бу йўна-
лишдаги Ўзбекистон — Жанубий Корея ҳамкорлик 
маркази ташкил этилди, 2020 йил май ойида EDCF 
жамғармаси кўмагида Тошкентда болалар кўп тар-
моқли марказининг қурилиши якунланди. Катталар 
учун кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Онкология 
клиникасини қуриш лойиҳалари кўриб чиқилмоқда. 
Ўзбекистон шифокорлари Жанубий Кореянинг етак-
чи клиникалари ва марказларида ҳар йили билими-
ни бойитади ва иш ўрганади. Бугунги кунга қадар 400 
дан ортиқ тиббиёт мутахассиси ушбу имкониятлар-
дан фойдаланиб, ўз малакасини оширди.
Пандемия даврида, 2020 йил апрель-май ойла-
рида Корея университети эпидемиологлари Цой 
Чжэ Ук (1-даражали “Саломатлик” ордени билан 
мукофотланган) ва Юн Синг Жу Ўзбекистонга ке-
либ, ҳамкасбларига кўмак ва маслаҳат берди.
Бир сўз билан айтганда, бугун икки ишончли 
шерик қўшма лойиҳалари ёки дастурлари қамраб 
олмаган соҳа деярли йўқ. Қўшма ташаббусларнинг 
салмоқли рўйхати бундан кейин ҳам Ўзбекистон 
— Жанубий Корея муносабатларини янада юқори 
даражага олиб чиқадиган янги режалар билан тўл-
дириб бораверилади.
“Дунё” АА
Бошланиши 1-бетда


Ғиёсжон РАҲИМОВ,
қишлоқ хўжалик фанлари 
доктори, профессор. 
Абдувоҳид 
ЎРОЗКЕЛДИЕВ, 
Ирригация ва сув 
муаммолари илмий-
тадқиқот институти 
директори ўринбосари, 
қишлоқ хўжалик фанлари 
номзоди
Отабек МИНГҚОБИЛОВ,
“Аму-Сурхон” ирригация 
тизимлари ҳавза
 бошқармаси бошлиғининг 
биринчи ўринбосари.
Усмонали НОРМАТОВ,
“Янги Ўзбекистон” мухбири
ТАҲЛИЛ ВА ТАҚҚОС
Коронавирус пандемияси ва глобал иқтисодий инқи-
роз асоратларини юмшатиш, мамлакатимиз аҳолисини 
озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, 
уларнинг кафолатланган захирасини яратишда қишлоқ 
хўжалигида ер-сув ресурсларидан самарали фойдала-
нишни тақозо этади. Бунда ҳозирги замон агробиоло-
гия илми, деҳқончиликда эришилган ютуқлар асосида 
шоли навларининг сифатини яхшилаш, ҳосилдорли-
гини оширишда инновацион технологияларни қўллаш 
асқотади.
ГУРУЧГА ТАЛАБ НЕГА КАТТА?
Шоли сифати ва ҳосилдорлик бўйича бошқа 
бошоқли дон экинларига нисбатан анча юқори 
ҳосил беради. Ҳозирги вақтда Япония, Жанубий 
Корея, Вьетнам каби давлатларда шолидан оли-
надиган ҳосил ҳар гектар ердан 80-90, Хитойда 
эса илмий асосланган инновацион технология-
ларни қўллаш асосида 150 центнердан ортиқ 
ҳосил олинмоқда.
Гуручдан тайёрланадиган таомлар тез ҳазм 
бўлиши ва тўлиқ ўзлаштирилиши билан ажралиб 
туради. Унинг ўзлаштириш коэффициенти 90 фоиз 
бўлиб, калорияси 35,9 га тенг. Гуруч ошқозон, асаб 
тизими, юрак-қон томир, саратон касалликларини 
даволашда дунё бўйича энг кўп фойдаланиладиган 
парҳез таомлардан бири саналади. Бу, энг аввало, 
унинг таркибида туз йўқлиги билан боғлиқ. Қола-
верса, озиқ-овқатларда крахмал ва унинг форма-
лари кўп бўлса, инсон организмининг иммунитет 
даражаси пасайиб турли касалликларга, айниқса 
юқумли, вирусли хасталикларга тез чалинадиган 
бўлиб қолади. Бу ҳолат, кўпроқ ёш болалар ва қа-
рияларда учрайди. Шунинг учун етиштирилаётган, 
айниқса, импорт қилинаётган гуруч маҳсулотлари-
нинг сифатига алоҳида эътибор қаратиш зарур.
Бу борада Вьетнамда илмий асосланган ишлар 
йўлга қўйилган. Гуручларининг биокимёвий клас-
сификациясига кўра, эндосфермасида амилоза-
лар (крахмал формалари) кам бўлганлиги боис 
дунё бозорида ҳам талаб катта.
Айни пайтда аҳолиси кўп бўлган Хитой, Ҳиндис-
тон, Индонезия каби Осиё мамлакатларида гуруч 
асосий озуқа ҳисобланиб, улар ҳам ўз эҳтиёжла-
рини қондира олмай келяпти.
Мамлакатимизда ҳам гуруч маҳсулоти энг за-
рур озиқ-овқат маҳсулотлари сирасига киради. 
2019 йилда 200 минг тонна гуруч етиштирилган 
бўлишига қарамай, ички эҳтиёж тўлиқ қопланма-
ганлиги сабабли 13,7 миллион АҚШ 
доллари қийматидаги 114,14 минг 
тонна маҳсулот Қозоғис тон, Покистон 
ва Россиядан импорт қилинган.
Марказий Осиёда фақат Ўзбекис-
тонда тупроқ-иқлим шароитларига 
мос шолининг юқори ҳосил беради-
ган навлари яратилган. Ушбу гуруч 
навларининг таркиби оқсил, глюко-
за, бошқа тўйимли озиқ моддалар 
ва витаминларга бойлиги сабаб-
ли бош қалардан сифат жиҳатдан 
ажралиб туради. Улар Қозоғистон, 
Қирғизис тон, Тожикистон ва Туркма-
нистоннинг тупроқ-иқлим шароитига 
мос келганлиги сабабли бизда яра-
тилган шоли навларига кенг майдон-
ларда экиш учун қизиқиш катта ва
улар экспортини йўлга қўйиш мум-
кин. 
ВЬЕТНАМЛИК ОЛИМЛАР БИЛАН 
ҲАМКОРЛИКДА
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартда-
ги Вьетнам Республикаси билан икки томонлама 
ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган 
қарорига асосан, бугунги кунда мазкур мамлакат 
илмий ва технологик муассасаларининг энг йирик 
тармоғи сифатида 500 га яқин йўналишда фаоли-
ят юритадиган, таркибида илмий ва технологик 
институтлар бўлган “VUSTA” (Вьетнам илмий ва 
технологик ассоциацияси иттифоқи) билан Сув 
хўжалиги вазирлиги, Ирригация ва сув муаммола-
ри илмий-тадқиқот институти (ИСМИТИ) ва унинг 
Қорақалпоғистон филиали ўртасида сув ресурс-
ларидан самарали фойдаланиш, шолипоя ларда 
балиқ етиштириш, шўрланган, кучли шўрланган, 
фойдаланишдан чиққан ер майдонларининг ме-
лиоратив ҳолатини яхшилаб, қайта экин экишга 
киритиш каби муҳим масалалар бўйича икки то-
монлама ҳамкорлик ўрнатилган.
Шу билан бирга, ИСМИТИ томонидан қишлоқ 
хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни 
жорий этишни янада жадаллаштириш, ҳудудлар-
нинг тупроқ-иқлим шароити, суғориш усулларини 
инобатга олган ҳолда, қишлоқ хўжалиги экинларини 
суғориш меъёрлари бўйича нормативларни 2021 
йил февраль ойигача ишлаб чиқиш ишлари олиб 
борилмоқда. 
ТОМЧИЛАТИБ СУҒОРИШ 
ТЕХНОЛОГИЯСИНИ ЖОРИЙ 
ҚИЛИШ
Мамлакатимизнинг географик жойлашуви, туп-
роқ-иқлим шароити шоли етиштиришга қулай зо-
нада жойлашганлигини ҳисобга олиб ер, сувдан 
фойдаланишда, ишчи кучи, меҳнатини сарфлашда 
илмий асосланган сувни, ресурсларни тежайдиган
томчилатиб суғориш технологиясини тезкор жорий 
этиб, аҳолининг гуручга бўлган талабини тўла қон-
дириш мумкин.
Республикамизда шолини анъанавий усулда, 
яъни, уруғ ерга қадалган кундан бошлаб, то пишиб 
етилгунича 3-4 ой давомида шолипояларда сув 
сатҳини 25 сантиметр (ерларнинг нотекислиги ҳисо-
бига баъзи жойларда 30-35 сантиметр) гача қалин-
ликда суғорган ҳолда ҳосил етиштирилади. 
Ҳозирги вақтда 20 дан ортиқ районлаштирилган 
ва барча вилоятларда экилаётган шоли навлари-
нинг характеристикаси, патентида ҳар гектар ердан 
60-70 центнердан ортиқ ҳосил бериши баён этил-
ган. Лекин 2019-2021 йилларда анъанавий усулда 
парваришланган экинларнинг ўртача ҳосилдорлиги 
33-35 центенерни ташкил этди ва гуручни импорт 
қилиш даражаси ўсиб боряпти.
Тадқиқотлар бизнинг тупроқ-иқлим шароитида 
томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш 
орқали ҳосилдорликни 60-70 центнерга кўтариш 
имконияти мавжудлигини кўрсатяпти. Бунда бир 
гектар ерга сарфланадиган бевосита харажатлар 
15-18 миллион сўмни ташкил этади ва ҳозиргига қа-
раганда, 20-25 фоизга пасаяди. Сув миқдори гектар 
бошига 70-80, уруғлик сарфи 30-40 фоизга камайиб, 
шолининг униб чиқиш даражаси 2 баробарга орта-
ди, кимёвий гербицид ва минерал ўғитлар солиш 
эса 15-20 фоизга камаяди. Шоли экиш учун ариқ 
ва зовурлар кавланмайди, катта ҳажмдаги электр 
насосларда сув чиқариш учун электр энергиясидан 
умуман фойдаланилмайди. Шу билан бирга, ҳозир-
ги вақтда районлаштирилган ва экилаётган шоли 
навларининг ҳосил бериш даражаси ҳам амалда 
исбот қилинади.
Бугунги кунда шолидан олинаётган ўртача 
ҳосилдорлик унга сарфланаётган харажатлар 
чиқариб ташланса, гуручга бўлган эҳтиёжларни 
қопламаяпти. Экиладиган уруғлик харажати гек-
тарига 200 килограмдан ортиқ бўлиб, униб чиқиш 
даражаси 36-38 фоиз атрофида бўляпти. Хитой, 
Жанубий Корея, Япония, Индонезия, Вьетнам 
каби мамлакатларда уруғлик миқдори гектарига 
80-120 килограмм бўлиб, униб чиқиш даражаси
70-80 фоизни ташкил қилади. 
Шолини томчилатиб суғориш технологиясини 
қўллаш натижасида ҳосилдорлик ортиб, сифат 
ҳам бир вақтнинг ўзида яхшиланади. Меҳнат 
унумдорлиги тез суръатларда ошади ва ишчи ку-
чига бўлган талаб сезиларли даражада камаяди. 
Қурғоқчил жойларда сув катта миқдорда тежала-
ди. Қолаверса, текис бўлмаган, қия жойларда ҳам 
шоли етиштириш мумкин. Айниқса, экин экишдан 
то пишиб етилгунича шолипояларда сувни беҳу-
да ушлаб туришнинг олди олинади. Ўрим-йиғим-
дан 15-20 кун аввал зах қочириш юмушларига 
ҳожат қолмайди.
Кимёвий гербицидлар ва минерал ўғитларни 
ўсимликнинг ўсиш даврида далага умумий тарзда 
сочиб берилмайди. Эритма ҳолида талаб қилин-
ган вақтда томчилаб суғориш орқали берилиши 
натижасида уларнинг миқдори 15-20 фоизга те-
жалади. Шу тарзда уларнинг беҳуда сарфланиб, 
ариқлар орқали сувда ювилиб кетишининг олди 
олинади. Аҳоли яқин жойларда атроф-муҳитни, 
ичимлик суви чиқадиган тик қудуқларнинг ифлос-
ланиши камайиб, экологик ҳолат яхшиланади. 
Бегона ўтлар тозаланиб, ўсиш даврида кўп қўл 
меҳнати талаб қиладиган ўтоқ қилинмайди. Асо-
сий иш техника ва механизмлар орқали бажари-
лади.
Бу усулни қўллаш даврида тавсия қилинган 
барча агротехнологиялар 100 фоиз бажарилса, 
шолининг юқори ҳосил бериши тўлиқ таъминла-
нади. Ҳозирги пайтда ушбу технология Хитойнинг 
сув тақчил бўлган ҳудудларида кенг жорий қилин-
моқда. Япония ва бошқа давлатларда ҳам шоли-
ни “томчилатиб суғориш” технологиясини қўллаш 
ишлари йўлга қўйилган. 
Яна бир жиҳат, шоли ўсимлигининг илдизи 
мавсум давомида бизнинг тупроқ-иқлим шарои-
тида 30-40 сантиметргача етади. Унинг асосий 
қисми ернинг 20-25 сантиметр чуқурлигига тарқа-
лади. Шу боис томчилатиб суғориш технология-
сини жорий этишда бу борада илмий-тадқиқот-
лар ўтказиб, кейин кенг жорий қилиш мақсадга 
мувофиқдир.
Кўп йиллик олиб борилган тадқиқотлар натижа-
ларига кўра, шолининг районлаштирилган навла-
ри уруғларининг барчаси ҳам томчилатиб суғориш 
технологияси бўйича экиш талабларига мослаш-
маганлигини кўрсатмоқда. Шунинг учун ушбу тех-
нологияни қўллашда сувсизликка чидамли, юқори 
ҳосил берадиган навларини тўғри танлаб олиш, 
умуман олганда, биринчи навбатда, скрининг си-
новларини ўтказиш бўйича илмий-тадқиқот ишла-
рини йўлга қўйиш талаб этилади.
Шолини томчилатиб суғориш технологияси-
нинг ихтирочиси бўлган Хитой Халқ Республи-
каси Урумчи иқтисодиёт ва техникаларни ри-
вожлантириш профессори Рейви Вангнинг бизга 
йўллаган хатида Ўзбекистонда шоличиликни 
ривожлантиришда сувни тежайдиган технология-
лардан ўз ҳудудларида шоли етиштириш жараён-
ларида эришилган тажрибалари асосида амалий 
ёрдам беришга тайёр эканини билдирган.
Ҳозирги вақтда қишлоқ хўжалик экинларини 
томчилатиб суғоришни кенг жорий қилишда фой-
даланиладиган полиэтилен насос ва трубалар, 
томчилатиш ленталари, фитинг, турли ҳажмда-
ги жўмраклар ва бошқа эҳтиёт 
қисмларни респуб ликамиз корхо-
наларида ишлаб чиқариш йўлга 
қў йилган. Уларни четдан валюта
маблағлари сарфлаб олиб ке-
лишга зарурият йўқ.
Шолини томчилатиб суғориш 
технологияси лойиҳаси бўйи-
ча илмий-тадқиқот ишларини 
амалга ошириш ва тезкор жо-
рий қилиш учун ер майдонлари 
ажратиш, техника-жиҳозларни 
жойлаштириш, экишга тайёр-
лаш, кимёвий ўғитлар, ишчи кучи 
каби барча зарур ресурслар би-
лан ўз вақтида таъминлаш ишла-
рига Тошкент вилояти Янгийўл 
туманидаги “Юлдуз Ситорахон 
Агро” фирмаси ҳозирлигини бил-
дирмоқда. Ҳиссадор корхона си-
фатида 200 миллион сўмга тенг миқдорда амалий 
ёрдам беришни ҳам кафолатлаяпти.
2021 йилдан Тошкент давлат аграр универ-
ситети ҳамда Ирригация ва сув муаммолари ил-
мий-тадқиқот институти олим ва мутахассислари 
томонидан Тошкент, Сирдарё, Хоразм вилоятла-
ри ва Қорақалпоғистон Республикаси тупроқ-иқ-
лим шароитида шоличиликда томчилатиб суғо-
риш тизимини яратиш ва тезкор жорий қилиш 
мавзуси бўйича илмий-амалий лойиҳани йўлга 
қўйишни режалаштирган.
Сув хўжалиги вазирлиги ушбу лойиҳани қўл-
лаб-қувватлаб, уни молиялаштирилишини мақ-
садга мувофиқ деб топган ҳолда, Инновацион ри-
вожланиш вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси 
ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот 
Марказига тақдим этишни таклиф қилган. 
Бугунги кунда қишлоқ хўжалигида сувдан те-
жаб фойдаланиш, озиқ-овқат хавфсизлигини 
таъминлаш энг муҳим масалалардан биридир. 
Ҳукуматимиз томонидан белгилаб берилган ва-
зифалар олим ва мутахассисларимиз зиммасига 
катта масъулият юклайди. Уларнинг ўз вақтида 
бажарилиши, биринчи навбатда, илмий-тадқиқот 
ишларининг жадал ташкил этилиши Ўзбекистон-
нинг гуруч брендини яратишга йўл очади.
ЎЗБЕКИСТОННИНГ ГУРУЧ БРЕНДИ 

Download 3,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish