Ижтимоий-сиёсий газета №19 (275), 2021 йил 28 январь, пайшанба 2020 йил 25 январдан чиқа бошлаган



Download 3,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/20
Sana24.02.2022
Hajmi3,92 Mb.
#222444
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
6ec24ae6d8f20a9c844428bfc51eb7ef

“... иқтисодий кам-
бағалликни қисқартириш бўйича 
катта иш олиб боряпмиз. Лекин маъ-
навий қашшоқликни қандай қисқарти-
рамиз?” 
Академик Абдулла Аъзамовнинг 2004 
йилда “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” 
газетасида 
“Китоб ўқимайдиганларга 
фойдаси йўқ пандлар” номли мақола-
си эълон қилинган. Ишонмайсиз, мазкур 
мақола каминага азбаройи маъқул бўл-
ганидан ёдлаб олганман. Унда юқорида 
Президент берган саволга жавоб бўлгу-
лик шундай сатрлар бор: 
“Китоб ўқиш 
бой қиладими? — Моддий маънода 
бойишга кафолат бермайди, албат-
та. Лекин китоб ўқимаслик маънавий 
Бобурнинг жанг санъатини ўрганиш 
орқали биз аждодларимиз ўз замонасининг 
илғор қуроллари билан таъминланганлиги-
ни, ҳарбий тактикани ривожлантириш, қў-
шин таркибини такомиллаштириш бораси-
даги таж рибасини ўрганиш, ёшларда кучли 
иродани тарбиялаш, мақсад сари интилув-
чанлик туйғусидан оғишмаслик, ҳарбийла-
римизда эса қўшин ичида адолатли муҳит 
ташкил этиб, ўзаро ҳамжиҳатликда бир мақ-
сад сари бирдамликда интилиш, эпчиллик, 
чидамлилик каби фазилатларни тарбия-
лашга кўмаклашади. Ёшларимиз саркарда 
Бобур тимсолида ватанпарвар, бунёдкор, 
ижодкор, ихтирочиликка ҳомийлик қилувчи, 
янгиликлар ташаббускори бўлган шижоатли 
шахсни кўра олишлари, аждодларнинг ижо-
бий сифатларини, юрт мустақиллиги учун 
масъуллик ҳиссини ўз маънавий тарбиясида 
акс эттиришлари лозим.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур истеъдод-
ли саркарда ва лашкарбоши, ҳарбий таш-
килотчи сифатида ўта интизомли армия 
тузишга, жанг тақдири ҳал бўладиган жой-
ларга ҳарбий кучларни ўз вақтида усталик 
билан йўллашга, ҳар қандай тўсиқ ва ғов-
ларни тадбиркорлик билан босиб ўтишга, 
армиядаги жанговар руҳни керакли дара-
жада ушлаб туришга муяссар бўлган. Унинг 
саркардалик салоҳияти, бир неча бор кам 
сонли лашкар билан қўрқув билмасдан кўп 
сонли ғаним лашкарига қарши жанг олиб 
борган чоғларида яққол кўзга ташланади. 
Бобурнинг қўшинлари тоғли ҳудудларда 
ҳам муваффақият билан жанг ҳаракатлари 
олиб бориш, мустаҳкам қалъа ва ҳисорлар-
да ўрнашиб олган душманни мағлуб этиш 
қобилиятига эга бўлган. Ҳарбий билимининг 
равнақи унинг тарихда 332 йил ҳукмронлик 
қилган буюк салтанат барпо этишига асос 
солди. 
Бобурнинг ҳарбий юришлари, ғалаба ва 
мағлубиятлари ҳамда саркардалик истеъдо-
ди ҳақида дунё тарихчилари томонидан кўп-
лаб тадқиқотлар олиб борилган. Ватанимиз 
ва хорижлик олимлар томонидан бир қатор 
фундаментал асарлар яратилганлиги, унинг 
саркардалик маҳорати ва жанг санъати 
жаҳон ҳарбий таълим муассасаларида фан 
сифатида ўрганилмоқда. Шунга қарамасдан, 
буюк истеъдоднинг янги-янги қирралари 
олимларни ҳамон ҳайратга солиб келмоқда.
Тарихий манбаларнинг гувоҳлик бери-
шича, аждодларимиз ҳамиша ўз жасорати, 
шижоати ва Ватан ҳимояси учун фидойили-
ги билан ажралиб турган, уларнинг ҳарбий 
маҳорати ва матонати эса ўнлаб мамлакат-
ларни забт этиб, йирик салтанатлар барпо 
этган. Шунингдек, тарихий тадқиқотларнинг 
кўрсатишича, ватанимиз ҳудудида давлат-
чилик ривожланиб, жадал тараққиёт со-
дир бўлган даврларда ҳарбий санъат ҳам 
ривож ланиб, юксалган.
Бобур разведка санъатидан моҳирона 
фойдаланганлиги самараси ўлароқ, бир қа-
тор ҳарбий юришларда муваффақиятларга 
эришилганлигининг гувоҳи бўламиз. Маса-
лан, 1507-1508 йиллар Бобур си-
ёсий қарашларининг энг масъу-
лиятли даври бўлган. Қобулда 
ўз сиёсий ҳукмронлигини мус-
таҳкамлаган Бобур Ҳиндистонга 
юзланади. Бобур разведка хиз-
мати, унинг ишончли хабарини 
олмагунча бошқа ерларни ўз та-
сарруфига киритишга шошилма-
ган. Унинг бу тактикаси, ҳарбий 
истеъдоди кейинроқ Ҳиндистон 
муҳорабаларида жуда қўл келган.
Бобур Қобулдан Ҳиндистон то-
мон борар экан, жуда кўп афғон 
тўдаларига дуч келади, улар 
билан муҳорабалар олиб борди. 
Бу жараёнда ҳам Бобур развед-
ка хизматига мурожаат этади. Бобур 
Нингнаҳор туманидаги Одинапур қўрғони-
га яқинлашганида егулик, айниқса, шоли 
танқислигига дуч келади. Кеч куз пайтида 
эса шоли деҳқонлар томонидан йиғиштириб 
олинган, далаларда айтарли ҳосил қолма-
ган. Бу ҳолатда разведка хизмати кўзланган 
натижани берган: “Нингнаҳор жилғасидан 
отланиб, илдам келиб, Сойгилдин ўтиб, Пу-
ройин дарасиғача борилди, қалин шоли че-
рик эли олдилар”. 
Мана бу мисол ҳам Бобур-
нинг ҳарбий-стратегик ре-
жалари билан боғлиқ. Воқеа 
Афғонистон ерларида содир 
бўлган. 1509-1510 йилнинг 
қиши анча кеч келиб, Бобур-
га черикнинг озиқ-овқати 
ташвиши ором бермаётган 
пайт. Бобур ўзининг лашкар-
лари билан жуда машаққат-
ли довон, адирларни кезиб 
охири Панкялий деган жойга 
тушади. Маҳаллий шароит-
ни билиш, ке йингина бир қа-
рорга келиш учун у развед-
кани ишга солади.
Бобурнинг бу жойдаги бошқа раз-
ведка маълумотини олиши у билан кураш 
олиб бораётган афғон саркардаларининг 
умумий ҳолати ҳақида бўлиб, унинг энди, 
қайси йўлни танлаши учун муҳим эди. Ас-
лини олганда, худди шу фурсатларда, 
афғон ерларини унча яхши тасаввур этма-
ган Бобур учун бундай хабарлар зарур ва 
разведка хизматининг асосий вазифала-
ридан бўлган. Бу маълумотлар юзаки қа-
раганда жўнроқ кўринса-да, аслида Бобур 
ва унинг лашкарларини ўлимдан сақлаган, 
озиқ-овқатли мавзеларга етаклаган, кимга 
қарши курашишни олдиндан белгилаб бер-
ган. Бобур ўзи учун умр мазмунининг асоси 
бўлган қарор — Ҳиндистон юришига, айни 
шу маълумотларга эга бўлганидан кейинги-
на жазм қилган.
Ушбу жиҳатлар Бобурга бевосита уруш 
майдонида, унинг ҳал этувчи палласида 
разведка нечоғли қўл келганини кўрсатади. 
Бемалол айтиш мумкинки, Ҳиндистонни 
эгаллашдаги бу якуний уруш муваффақи-
яти, имкон қадар Бобур лашкарлари учун 
кам талафот билан якунланганлиги ана 
шу разведка маълумотларининг натижаси 
билан ҳам боғлиқ. Чунки биз “Бобурнома”-
нинг бирон саҳифасида Бобурнинг бун-
чалик кўп, устма-уст хабарчиларини маъ-
лумот йиғиш учун юборганини, разведка 
маълумоти муҳораба ютуғининг бош омили 
эканлигига бу қадар аниқ баҳо берилгани-
ни кўрмадик.
Бир сўз билан айтганда, аждодларимиз-
нинг ҳарбий салоҳияти тарихини ўрганиш ёш 
авлод қалбида Ватанга муҳаббат туйғуси-
ни уйғотиб, уларни ҳарбий ватанпарварлик 
ру ҳида тарбиялашда катта аҳамиятга эга. 
Бобурнинг биргина ҳарбий маҳорати кўплаб 
тадқиқотларга етарли асос бўла олади. Бу 
масалаларни Бобурнинг моҳир адиб, шоир, 
олим, энциклопедик билим соҳиби ҳамда 
буюк саркарда сифатлари билан ҳамоҳанг 
ўрганиш, янада катта самара беради.

Download 3,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish