Ижтимоий-сиёсий газета №19 (275), 2021 йил 28 январь, пайшанба 2020 йил 25 январдан чиқа бошлаган



Download 3,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/20
Sana24.02.2022
Hajmi3,92 Mb.
#222444
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
6ec24ae6d8f20a9c844428bfc51eb7ef

ЁШЛАР БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ 
“МАҲАЛЛАБАЙ” ТИЗИМДА ҲАЛ ЭТИЛАДИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раисли-
гида ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли 
ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видео селектор 
йиғилиши ўтказилди. 
Ҳозирги кунда 18-30 ёшлилар орасида расмий ишсизлик 17 фоиз эка-
ни қайд этилди. Бу борадаги масалаларни тизимли ҳал этиш мақсадида 
Республика ишчи гуруҳи жойларда ўғил-қизларнинг таклифларини 
“маҳаллабай” ўрганмоқда. Бу таҳлиллар ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш, 
бандлигини таъминлаш, улар учун кредит ажратишда ҳалигача кўплаб 
камчилик лар сақланиб қолаётганини кўрсатмоқда.
Йиғилишда бу муаммоларни манзилли ҳал этиш учун ҳар бир туман ва 
шаҳар кесимидаги устувор вазифалар кўрсатиб ўтилди. 
— Президентимиз йиғилишда таъкидлаб ўтганидек, 
ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бораси-
да ҳам кўплаб муаммолар бор. Аксарият маданият мар-
казлари, истироҳат боғлари ва спорт комплексларининг 
моддий-техник базаси қониқарсиз аҳволда, тўгараклар 
номига ишлаяпти. Видеоселекторда айни жараёндаги 
камчиликларга барҳам бериш учун янгича иш тизими 
белгилаб берилди.
Бир неча ойдан бери халқ таълими вазири билан 
янги лойиҳа устида ишлаб келаётган эдик. Яъни, эн-
диликда туманлардаги ҳар бир мактабларда болалар 
учун кичик мусиқа ансамбллари ташкил этилади. Бу 
ансамблларни мусиқа асбоблари ва керакли анжом-
лар билан таъминлашда вазирликлар ҳамкорликда иш 
олиб боради. 
Зеро, мусиқа ва санъатга ошно бўлган болалар ва 
ўсмирлар келгусида она юртига садоқатли, ота-онага 
меҳр-оқибатли инсонлар бўлиб вояга етиши, шубҳасиз. 
— Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон ёшлари 
форуми ҳамда Олий Мажлисга Мурожаатнома-
сида ёш авлод манфаатларига қаратилган муҳим 
ғоя ва ташаббусларни илгари сурган эди. 2021 йил 
— Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломат-
лигини мустаҳкамлаш йили, деб эълон қилинди. 
Бугунги йиғилишда ўша форум ва Мурожаатнома-
да айтилган таклифларни амалга ошириш, ёшлар 
билан ишлаш бўйича янгича тизимни жорий 
этиш борасидаги долзарб вазифалар муҳокама 
қилинди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев бу ишлар 
иккита муҳим йўналишда ташкил қилиниши за-
рурлигини кўрсатиб ўтди. Биринчиси — ёшлар 
тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга 
ўқитиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш 
бўлса, иккинчиси — ёшларнинг бўш вақтини маз-
мунли ташкил этиш.
Биринчи йўналишга кўра, маҳалла профилак-
тика инспекторлари ва ёшлар етакчилари мавжуд 
муаммоларнинг ҳар бирини тегишли маҳалла ва 
секторга тизимли равишда етказиб туради. Агар 
мурожаат қилган ёшнинг муаммолари ўз ечимини 
топса, у “Ёшлар дафтари”дан чиқарилиб, туман 
кенгашлари орқали тасдиқланади.
Иккинчи йўналишда эса ёшлар билан ишлаш 
бўйича янги тизим йўлга қўйилади, яъни Бош ва-
зир ўринбосарлари ҳар бир комплексда — қишлоқ 
хўжалиги, иқтисодиёт, ташқи савдо ва инвестиция 
ва ижтимоий соҳадаги ёшларнинг мақсадлари ва 
режаларини ўрганади. 1 сентябргача 844 минг 
нафар ёшни иш билан таъминлаш бўйича ҳар 
бир вилоят, туман, сектор ва маҳалла кесимида 
ёшлар баланси ишлаб чиқилади. 
Шерзод ШЕРМАТОВ,
халқ таълими вазири: 
— Эндиликда ҳар биримиз 
ёлғон статистика ва хўжакўр-
синга эмас, балки ҳақиқий иш 
жараёни учун ҳаракат қила-
миз. Энг аввало, ёшлар балан-
сини яратишга катта эътибор 
қаратилади. Бу жуда муҳим 
масала. 
Шу пайтгача мактаб бити-
рувчиларининг қайсидир қис-
ми олий таълимга, қайсидир 
қисми коллежга кирди. Лекин 
қолган ёшларнинг бандлиги-
ни таъминлаш масаласи ўл-
да-жўлда қолиб кетарди. Шу 
боис биз ёшлар балансига 
катта аҳамият берамиз. Ана 
шу жараён бўйича электрон 
тизим яратилиб, бандлиги таъ-
минланиши керак бўлган би-
тирувчиларимиз билан маҳал-
лий ҳокимликлар, секторлар 
билан ҳамкорликда манзилли 
иш олиб борамиз. Бу, албатта, 
мактаб битирувчиларига ҳам 
жуда катта ёрдам бўлади. Чун-
ки уларнинг бир қисми касбга 
ўргатилади, қолганлари эса иш 
билан таъминланади. Бу бора-
да ҳар бир сектор раҳбарига 
қатор вазифалар белгилаб бе-
рилди.
Яна бир муҳим масала — 
ёшларнинг вақтини мазмунли 
ўтказишдир. Бу — мактабдан 
ташқари таълим дегани. Мана 
аста-секин пандемия шароити 
ҳам енгиллашяпти. Демак, тў-
гараклар, мушоиралар, спорт 
машғулотлари ва ички туризм-
ни бемалол ривожлантирсак 
бўлади. Яъни, болаларимиз 
ўқишдан ташқари вақтларини 
унумли ва самарали ўтказа-
ди. Шунда улар ҳақиқий кенг 
қамровли ижодкор ёшларга ай-
ланади. Айни масалада Халқ 
таълими вазирлиги, Маданият 
вазирлиги, умуман қатор ва-
зирлик ва идораларга топши-
риқлар берилди. Айниқса, бо-
лаларни кўпроқ тўгаракларга 
жалб қилишга катта эътибор 
қаратилди.
Маданият вазирлиги билан 
мактабларда болалар мусиқа 
ва санъат мактабларининг фи-
лиалларини очиш борасида 
ҳамкорликда ишлаймиз. Чунки 
ҳамма бола ҳам мусиқа мак-
табига боролмайди. Агар ўзи 
таълим олаётган мактабда 
филиали бўлса, болаларимиз-
да кўпроқ қатнашиш имконияти 
бўлади. 
Бундан ташқари, мактабла-
римизда спорт заллари, фут-
бол майдончаларини барпо 
этишга кўпроқ эътибор қарати-
лади. Мана ҳозирда маҳаллий 
ҳокимлар мактабларга бориб, 
қўшимча ёрдам қилиш маса-
ласида ташаббуслар билан 
чиқяпти. Бунда нафақат мак-
таб ўқувчиларимиз спорт би-
лан шуғулланади, балки ўша 
атрофдаги ёшлар ҳам бўш 
вақтини спорт билан ўтказиш 
имкониятига эга бўлади.


Нигоҳ
2021 йил 28 январь, 19-сон
3
ХАЛ+ ДИПЛОМАТИЯСИ — ТЕНГЛИК ВА 
А/ИЛЛИКДА РИВОЖЛАНИШ СИЁСАТИ
ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК
Умуман, халқ дипломатияси — мада-
ният ва анъаналарни яхшироқ тушуниш 
муносабатларини йўлга қўйиш, манфа-
атли ҳамкорликни ривожлантиришга ин-
тилаётган халқлар ва ташкилотларнинг 
беғараз мулоқот майдони. Халқ дипло-
матиясида сиёсий шахслар эмас, бал-
ки ижодкорлар, илм-фан намояндала-
ри, ишбилармон доиралар вакиллари, 
ёшлар, хуллас оддий халқ вакиллари 
иштирок этади. Улар халқаро миқёсда-
ги турли форумлар, симпозиумлар, ан-
жуманлар, ҳаттоки низоларни ҳал этиш 
бўйича музокараларда ҳам давлат но-
мидан воситачи сифатида қатнашиши 
мумкин.
Ана 
шундай 
муассасалардан 
бири — Ўзбекистонда ШҲТнинг Халқ 
дип ломатияси маркази Президент
Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 
аъзо давлатлар ўртасидаги ишонч ва 
яхши қўшниликни мустаҳкамлаш мақса-
дида ташкил этилган.
Унинг таъсис этилиши бир вақтнинг 
ўзида бир неча омилларга боғлиқ бўлган. 
ШҲТ нисбатан қисқа давр ичида халқаро 
муносабатларда муҳим роль ўйнаётган 
нуфузли ташкилотга айланди. Ҳозир-
ги кунда ташкилот қамрови ер юзининг 
тўртдан бир қисмини эгаллайди ва дунё 
аҳолисининг қарийб ярмини бир мақсад 
атрофида бирлаштиради. Албатта, бун-
дай улкан салоҳиятга эга ташкилот Ев-
роосиё қитъасидаги муносабатларнинг 
янги турини шакллантиришда муҳим ўрин 
тутади. Бу борада эса халқ дипломатия-
си механизмларидан кенг фойдаланиш 
жуда муҳим.
Дунёда глобализация ва интегра-
ция жараёнлари кенгайиб бораётган 
бир вақтда халқ дипломатияси халқаро 
муносабатларнинг асосий унсурлари-
дан бирига айланмоқда. Ўзбекистонда 
ШҲТнинг Халқ дипломатияси маркази 
асосий мақсади ҳам бу каби мулоқот-
ларни янада кенгайтириш, ташкилотга 
аъзо давлатлар ва халқларни бир-би-
рига яқинлаштиришга кўмаклашишдан 
иборат. Бу мақсадга эришиш учун таш-
килотга аъзо мамлакатлар халқлари-
нинг бой тарихий-маданий мероси, кўп 
асрлик анъаналарини ўзаро билишга 
қаратилган кенг кўламли ишлар амалга 
оширилмоқда.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, 
шу пайтгача ШҲТга аъзо давлатларда 
халқ дипломатиясини ривожлантириш 
бўйича кўрилаётган тадбирлар халқлар 
урф-одатлари, маданияти ва турмуш 
тарзини ўрганиш учун етарли бўлмаган. 
Шу боис, Ўзбекистонда ШҲТнинг Халқ 
дипломатияси маркази ташкил этили-
ши, ўта муҳим ва ўз вақтида амалга 
оширилган тадбир бўлди.
Ҳиндистон ва Покистон ШҲТнинг до-
имий аъзоси сафига қўшилгандан сўнг 
бундай тузилмани ташкил этиш зару-
рати янада ошди. Зеро, ташкилот Ев-
роосиёнинг Хитой, Россия, Ҳиндистон 
каби йирик тамаддун марказларини 
бирлаштирувчи маконга айланди. Бу 
цивилизациялар нафақат бетакрорли-
ги ва анъанавийлиги бўйича умумий 
хусусиятларга эга, балки урф-одатлар, 
қадриятлар ва турли маданий ама-
лиётлар билан ҳам ажралиб туради. 
Агарда ШҲТ каби халқаро майдондаги 
ташкилотлар, аввало, сиёсий ва иқти-
содий прагматизм ни кўзлаб иш юритса, 
халқлар қалбан яқинлашади, бу эса дав-
лат қурилиши ва бошқарувида ғоялар 
ҳамда мафкуравий тузилмаларнинг ўр-
нини белгилаб беради. Яна бир муҳим 
жиҳат, ШҲТга аъзо давлатлар нафақат 
дунёдаги сиёсий вазият туфайли, балки 
минг йиллар давомида савдо-сотиқ, ма-
даний-маънавий қадриятлар алмашину-
ви маркази ҳисобланган Буюк ипак йўли 
бирлаштирган чуқур тарихий ва мада-
ний алоқалар орқали ўзаро боғлиқ.
Ўзбекистонда ШҲТнинг Халқ дип-
ломатияси маркази ташкил этилган 
даврдан бошлаб ўз фаолиятини “Шан-
хай руҳи” тамойилларини фаол тарғиб 
қилишга қаратган. “Шанхай руҳи” асо-
сида ўзаро ишонч, манфаат, тенглик, 
маслаҳатлашув, маданиятлар хил-
ма-хиллигига нисбатан ҳурмат, бир-
галикда ривожланишга интилиш каби 
тушунчалар ётади. Унинг мантиқий 
асос ларига киритилган ҳар бир концеп-
ция чуқур маънога эга. Улар бирлашиб 
“Янги хавфсизлик модели” асосини таш-
кил этади. 
“Ўзаро ишонч” тамойили ўзаро ту-
шунишга, халқаро шартномалар ва 
мажбуриятларга риоя қилишга, халқаро 
ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамо-
йилларига риоя қилишга асосланган са-
мимий муносабатларни назарда тутади. 
“Ўзаро манфаат” тамойили эса томон-
ларнинг манфаатларини ҳисобга олиш 
ва кафолатлаш зарурлиги, ўз мамлака-
тининг хавфсизлиги бошқа давлатлар 
хавфсизлиги билан ажралмас эканини 
билдиради.
Халқаро муносабатлар субъектлари-
нинг “тенглиги” уларнинг ҳудуди катта-
лиги, фаровонлик даражаси ва давлат 
ҳокимиятидан қатъи назар, давлатлар-
нинг жаҳон ҳамжамиятидаги тенг мақо-
мини назарда тутади. Уларнинг барчаси 
тинчлик ва осойишталикка, ўз манфаат-
ларини ҳимоя қилишга, баъзи давлат-
ларнинг бошқалардан устунлик қилишга 
интилиш ларига қарши курашда тенгдир.
“Ҳамкорлик” тамойилида бир давлат 
бошқасига қарши иттифоқ тузмаслиги, 
мулоқот ва маслаҳатлашувлар орқали 
яширин таҳдидларга барҳам бериши, 
зиддиятларни тинч йўл билан ҳал қили-
ши, қуролли тўқнашувларнинг олдини 
олиши ва кўп қиррали ҳамкорликни мус-
таҳкамлаш тушунилади.
“Маданиятлар хилма-хиллигини ҳур-
мат қилиш” тамойили — замонавий 
дунёда маданиятлар ва цивилизация-
лар хилма-хиллигини тан олиш, ҳар 
бир давлатнинг тарихи ва маданиятига 
ҳурмат билан муносабатда бўлиш, ҳар 
бир миллатнинг ўз ижтимоий тизими ва 
ривожланиш моделининг мустақил тан-
ловига ҳурмат билдиришни англатади.
“Биргаликда ривожланишга интилиш” 
шимол ва жануб ўртасидаги номутано-
сибликни камайтириш, ижтимоий та-
бақаланиш муаммосини ҳал қилиш, ҳам-
корлик жараёнида ўзаро фаровонликка 
интилиш, бошқа давлатларнинг ҳар қан-
дай ижобий тажрибасини ўрганишни анг-
латади.
“Шанхай руҳи” замонавий воқелик-
ларга мос келади ва ШҲТга аъзо дав-
латларнинг жаҳон тартиботи асосий 
масалалари бўйича жамоавий позиция-
сини акс эттиради. Ушбу моделда би-
рор-бир давлат хавфсизлигини минтақа 
ва ҳатто бутун дунё хавфсизлигидан 
ажратиб бўлмайди.
Хавфсизликнинг анъанавий концеп-
цияси урушлар ва инқилоблар даврида 
шаклланган бўлиб, хавфсизлик муам-
моларини ҳарбий-дипломатик усулда 
ҳал қилиб келган. Бу ўйинда бирор дав-
лат ғалаба қозонса, иккинчиси муқаррар 
мағлуб бўлган. Шу боис, ҳарбий итти-
фоқлар тузилиши ва баъзи давлатлар-
нинг ҳарбий қудратини доимий равишда 
ошириб боришига сабаб бўлган.
Янги модель ўзаро боғлиқликнинг 
юқори даражасига эга бўлган жаҳон 
тизимини шакллантириш шароити-
да индивидуал давлат хавфсизлиги 
аста-секин умуминсоний хавфсизликка 
яқинлашиб, халқаро ва глобал даражага 
эга бўлишидан келиб чиқади. Шу билан 
бирга, бизнинг давримиздаги инсонлар 
дуч келадиган муаммоларнинг акса-
рияти трансчегаравий характерга эга. 
Масалан, молиявий ва энергетик инқи-
розлар, атроф-муҳитнинг ифлослани-
ши, терроризм ва юқумли касалликлар 
тарқалиши. Уларни халқаро ҳамжамият 
аъзолари қарама-қаршиликлари билан 
эмас, балки кўп томонлама ҳамкорлик 
орқали ҳал қилиш мумкин.
Ўзаро ишонч ва тенглик — “Шанхай 
руҳи” назариясининг ажралмас эле-
ментлари сифатида халқаро муносабат-
лар янги моделининг жамланган ифода-
сига айланди.
Жаҳон тарихида айрим давлатлар 
куч ишлатиш сиёсатига таяниб ва ўз 
манфаатларини кўзлаган ҳолда, бош-
қа давлатларни эксплуатация қилга-
ни, уларга қарши тажовуз кўрсатгани, 
узоқ муддатли ва қонли можароларни 
қўзғатган ҳолатлари бўлган. Халқаро 
муносабатларнинг янги концепцияси 
унинг иштирокчилари ўз зиммалари-
га олган мажбуриятларга содиқлигига 
асосланади. Концепциянинг ўзига хос 
хусусияти давлатлараро низоларни 
тинч йўл билан ҳал қилиш ва қуролли 
босим ўтказишга йўл қўймасликдир. 
Ушбу моделда барча мамлакатлар 
халқаро ҳамжамиятнинг тенг ҳуқуқли 
аъзоси бўлиб, уларнинг ҳеч бири мах-
сус, юқори даражани талаб этишга, 
ҳукмрон ва гегемонликка даъво қилиш-
га ҳақли эмас.
ШҲТ дастлаб тинчлик ва барқарор-
лик таҳдидларига қарши курашиш, 
минтақавий ҳамкорлик қилиш каби эзгу 
истакларга боғлиқ ҳолда шаклланган. 
Бошқача айтганда, ташкилот аъзо дав-
латларнинг замонамиздаги муаммо-
ларга жамоавий жавобидир. Бугун ШҲТ 
макони, ҳамкорликда амалга оширила-
ётган чора-тадбирлар туфайли, йирик 
халқаро можаролардан мустасно ҳудуд, 
деб бемалол таъкидлай оламиз.
Дунёда содир бўлаётган воқеа ва 
ҳодисалар халқларнинг бир-бирига 
яқинлашишини тақозо этяпти. Аёнки, 
бунга маданий-гуманитар алоқаларни, 
олимлар, мутахассислар, жамоат таш-
килотлари ва оддий кишилар ўртасида 
мулоқот ўрнатмай туриб эришиб бўл-
майди. Бунинг учун турли фестиваллар, 
ярмаркалар, кўргазмалар, таҳлилий 
марказлар ва таълим муассасалари ўр-
тасида ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳим.
Ўзбекистон Президенти ШҲТ фаоли-
ятидаги муваффақиятларнинг асосий 
кафолати халқлар ўртасидаги ишонч-
ни мустаҳкамлаш, давлатлараро ўза-
ро тушунишни чуқурлаштириш, уйғун 
манфаатларни инобатга олиш, тенглик 
эканини бир неча бор таъкидлаган. Бу 
мақсадларга эришишнинг энг осон йўли 
эса халқ дипломатиясидир.

Download 3,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish