Ижтимоий ривожланиш назариясининг методологик асослари Иқтисодий ўсиш ва унинг кўрсаткичлари



Download 233,5 Kb.
bet9/16
Sana21.02.2022
Hajmi233,5 Kb.
#74620
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16
Bog'liq
Турмуш, тенгсизлик даражаси ва инсон тараққиёти

расм. Иқтисодий ўсиш назариялари

Иқтисодий ўсишнинг янги кейнсча, бир омилли модели инглиз иқтисодчиси Рой Харрод ва америкалик иқтисодчи Евсей Домар. томонидан таклиф этилган. Уни одатда Харрод-Домар модели деб аташади. Бу моделда капитал иқтисодий ўсишнинг ягона омили сифатида ҳисобга олинади. Мазкур омил гўёки ўзида барча бошқа омиллар амал этишини синтез қилади. Бунда барча омиллар иштирок этиши, талабнинг ортиши таклифнинг ортишига тенглиги назарда тутилади.


Модель муаллифларининг ҳисоблашича, меҳнат умумдорлиги ортган ҳолатларда капитал сиғимининг коэффициенти, яъни капиталнинг маҳсулот ишлаб чиқаришга нисбати жиддий равишда ўзгармайди. Тегишли равишда “капитал-меҳнат” нисбати ҳамда маҳсулот ишлаб чиқаришнинг меҳнат сарфларига нисбати ортади. Шунинг учун бир омилли моделнинг кўрсаткичи – “капитал-маҳсулот ишлаб чиқариш” нисбати амалда аввалгидек қолади.
Харрод-Домар модели узоқ муддатли даврда иқтисодий ўсиш муаммоларини қараб чиқишда ёрдамчи восита вазифасини ўтайди. Ушбу модель иқтисодий ўсишни содда ва яққол шаклда намоён этиб, ўзаро боғлиқликни унинг динамикасида тасаввур этишга ёрдам беради. Бу моделнинг формуласи қуйидагичадир:


G = S:C,

бунда: G - иқтисодий ўсиш суръати;


С – “капитал-махсулот ишлаб чиқариш нисбати” (капитал сиғими коэффициенти);
S – миллий даромаддаги жамғармалар улуши.
Соф жамғармаларининг миқдори (S) қанчалик катта бўлса, инвестициялар миқдори, демак ўсиш суръати ҳам шу даражада юқори бўлади. Капитал сиғими (S – капиталнинг ишлаб чиқарилаётган маҳсулот миқдорига нисбати) қанча катта бўлса, иқтисодий ўсиш суръати шунча паст бўлади.
Асосий иқтисодий кўрсаткичлардан фойдаланган ҳолда истиқболда кутилаётган иқтисодий ўсиш суръатларини прогноз қилиш мумкин. Амалдаги ўсиш суръатлари прогнозлардагидан фарқланади, албатта. Лекин прогноз қилинаётган даврда миллий даромаддаги жамғармалар улуши (S) ва капитал сиғимининг коэффициенти (С) сақланиб қолса, бу тафовут у қадар катта бўлмайди. Иқтисодий ўсиш суръатлари юқори бўлганда, капитал сиғимининг коэффициенти бу ўсишни янада жадаллаштиради. Ўсиш суръатлари пасаётганда эса талаб этилаётган суръатларни сақлаб туриш учун инвестициялар етишмайди.
Иқтисодий ўсишнинг янги классик илк назариялари 1950-1960 йилларнинг чегарасида пайдо бўлди. Ўша даврда иқтисодий ўсиш суръатларини фойдаланилмаётган қувватлар ҳисобига эмас, балки янги техникаларни жорий қилиш, меҳнат унумдорлигини ошириш ва ишлаб чиқаришни ташкил этишни такомиллаштириш ҳисобига жадаллаштириш муаммоси биринчи ўринга кўтарилди. Бу йўналиш вакиллари (америкалик иқтисодчи Роберт Солоу ва инглиз иқтисодчиси Жейм Смит ва бошқалар) назариясининг методологик асосини ишлаб чиқариш омилларининг классик назарияси ташкил этади. Маълумки, бу назарияда меҳнат, капитал ва ер ижтимоий маҳсулотни ҳосил қилишнинг мустақил омиллари сифатида талқин этилади. Шу билан бирга, янги классик назарияда ишлаб чиқариш омиллари эгалари томонидан олинаётган даромадлар бу омилларнинг энг кўп миқдордаги маҳсулотлари томонидан белгиланиши ғояси илгари сурилган энг юксак унумдорлик назариясига ҳам таянади.
Мазкур назария биринчи мартда Р. Солоу томонидан “Иқтисодий ўсиш назариясига ҳисса” (1956 йил) мақоласида баён этилган, сўнг унинг “Техника тараққиёти ва агрегатли ишлаб чиқариш функцияси” асарида (1957 йил) ривожлантирилган эди. Ана шу тадқиқотлар учун бу муаллифга 1987 йилда иқтисодиёт соҳасида Нобель мукофоти берилган.
Р. Солоу технологияни сифат жиҳатидан такомилаштириш, шунингдек ходимларнинг малакасини ошириш дастгоҳлар ва фабрикалар сонини кўпайтиришга қараганда анча самаралироқ эканлигини асослайди. Унинг фикрича, асосий воситаларни илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини ривожлантиришга йўналтириш самарали иқтисодий ўсишни таъминлайди.
Мазкур назарияда иқтисодий ўсишнинг уч манбаси – инвестициялар, иш кучи миқдори ва техника тараққиётининг ўзаро боғлиқлиги исботланади. Бунда жамғарма нормаси ҳал қилувчи омилдир. Жамғарманинг юқорироқ нормаси капиталнинг каттароқ заҳирасини, яъни инвестициялар ортишини, демак ишлаб чиқаришнинг юқорироқ даражасини таъминлайди.
Нобель мукофотининг лауреати Р. Солоу “меҳнатни капитал билан алмаштириш” тушунчасидан фойдаланар экан, агар жамғарма нормаси етарли даражада юқори бўлса, капитал сиғими ортади, яъни ҳар бир ходимга тўри келадиган реал капитал ҳажми кўпайишини кўрсатда. Бироқ жамғарма нормаси паст бўлса, капитал қиматроққа тушади, натижада ишлаб чиқариш омиллари нархи билан белгиланадиган капитал сиғими пасаяди. Мавжуд бўлган технология узоқ вақт давомида ўзгармай турганда (яъни техника тараққиёти содир бўлмаса), капитал, меҳнат ва ишлаб чиқариш ҳажми бир хил ўсиш нормасига эга бўлади. Мазкур асосда жамғарилган даромад улуши ортишининг ўзи иқтисодий ўсиш суръатлари мунтазам ортиб бориши манбаси бўла олмаслиги исботланади.
Жамғарма нормаси юқорироқ бўлган иқтисодиёт аҳоли жон бошига ишлаб чиқариш хажми ҳамда реал иш хақи миқдори юқорироқ бўлишига хизмат қилиши шубҳасиздир. Аммо техника тараққиёти содир бўлмаса, жамғарма нормаси ортишига қарамасдан ўсиш суръати бир даражада сақланиб қолади ва у меҳнат таклифининг ўсишига тенг бўлади. Америкалик олим бундан келиб чиққан ҳолда узоқ вақт давомида кўриб чиқиладиган иқтисодий ўсиш суръатлари капитал қуйилмалар ўсиши суръатларига боғлиқ эмас деган хулоса чиқарди. Унинг ҳисоблашича, технологик ривожланиш иқтисодий ўсишни бевосита таъминлайдиган асосий омилдир.
Р. Солоунинг назариясида техника тараққиёти аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад билан ўлчанадиган турмуш даражаси муттасил ўсиб боришининг ягона шарти ҳисобланади. Бундан ташқари у капитал билан қуроллангаликнинг энг мақбул даражасини белгилайдиган “жамғарманинг олтин қоидаси” формуласини таклиф этади. Кенг миқёсли иқтисодий ўсиш жамғарманинг турли нормаларига мос тушиши мумкин, лекин истеъмолнинг энг юқори даражасини таъминлайдиган иқтисодий ўсиш энг мақбул норма хисобланади. Анъанавий ёндашувлардан фарқли равишда энг юқори даражадаги истеъмол капиталнинг энг юқори миқдори билан эмас, балки унинг мақбуллиги ва маҳсулот бирлигига капитал самараси (энг юқори меҳнат унумдорлиги) ҳисобланган иқтисодий самарадорлик билан белгиланади.
Шундан келиб чиққан ҳолда иқтисодчи олим техника тараққиётини барқарор ўсишнинг ягона асоси сифатида ажратиб кўрсатади. У 1909-1949 йилларда АҚШда ЯИМ ўсиши умумий миқдорининг 80,0 % дан кўпроғини техника тараққиёти, яъни меҳнат ва капитал сарфи эмас, балки интенсив омиллар таъминлаганлигина аниқлаган.
Иқтисодий ўсишнинг замонавий назариялари шаклланишига иқтисодий ўсишга турли омилларнинг таъсирини ўрганишга йўналтирилган эмпирик тадқиқотлар улкан ҳисса қўшди. Бу соҳада изланишлар олиб борган энг йирик тадқиқотчилардан бири Э.Денисондир.Олим кенг статистика маълумотларини таҳлил этиш асосида меҳнатдан ва капиталдан фойдаланиш кўламларининг кенгайиши ҳамда техника соҳасидаги янгиликлар ХХ асрда АҚШ да ҳосил қилинган миллий маҳсулот кўпайишининг фақат ярминигина таъминлаганлигини исботлаган.
Э.Денисоннинг ҳисоб-китобларига қараганда 1948-1969 йилларда Ғарбий Европа мамлакатлари иқтисодиёти ўсишининг учдан икки қисми меҳнат унумдорлигини ошириш ҳисобига бўлган. Айни пайтда Европа мамлакатлари ва АҚШда миллий даромадни оширишда таълимнинг улуши 12,0 % дан 29,0% гача кўпайган.
Америкалик иқтисодчи инсон омили таъсирини ўлчаш учун фақат иш кучи сонинигина эмас, балки меҳнат унумдорлигининг ходимнинг ёши ва жинси, маълумоти ва касбий тайёргалик даражасига боғлиқлигини ҳам ҳисобга олган.
Э. Денисоннинг фикрига кўра, меҳнат унумдорлигининг иқтисодий ўсишга таъсири қуйидаги жараёнлар натижасида рўй беради:
● технологик билимларнинг кенгайши ёки ишлаб чиқаришни ташкил этишни такомиллаштириш;
● “бой берилганни қоплаш”, яъни тараққий этган давлатлар томонидан қолоқ мамлакатларга амалий билимларни тақдим этиш. Бу қолоқ мамлакатларга ривожланган давлатларнинг энг мақбул иқтисодий ўсиш даражасига яқинлашиш имконини беради;
● ишлаб чиқаришнинг жисмоний омилларини жойлатиришни яхшилаш ҳамда уларни энг юқори самара берадиган тармоқ ва минтақаларда қўллаш;
● иқтисодиёт кўламларини кенгайтириш, айни пайтда ишлаб чиқаришни ихтисослашни ривожлантириш ва миллий бозорларни ривожлантириш.
Ҳозирги давр эмпирик тадқиқотларида эса иқтисодий ўсишнинг қуйидаги омиллари ажратиб кўрсатилади:
● инсони капитали сифатини яхшилаш;
● давлат институтлари самарадорлигини ошириш;
● қулай инвестиция муҳитини яратиш;
● макроиқтисодий тартибга солишнинг эгилувчан стратегиясини қўллаш;
● иқтисодий ислоҳатларни чуқурлаштириш (давлатга қарашли бўлмаган мулкнинг ЯИМдаги улуши, иқтисодиётнинг очиқлиги ва либераллаштирилганлигининг индикаторлари);
● ресурсларни бозор механизмлари ёрдамида оқилона тақсимлаш.

Download 233,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish