Ижтимоий ривожланиш назариясининг методологик асослари Иқтисодий ўсиш ва унинг кўрсаткичлари


Институ-ционал ва мафкуравий ўзгаришлар



Download 233,5 Kb.
bet8/16
Sana21.02.2022
Hajmi233,5 Kb.
#74620
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16
Bog'liq
Турмуш, тенгсизлик даражаси ва инсон тараққиёти

Институ-ционал ва мафкуравий ўзгаришлар


Миллий маҳсулотнинг ортиши


Техника тараққиёти


Иқтисодий ўсиш

+ + =
расм. С.Кузнецнинг иқтисодий ўсиш модели

Маълумки, инсоннинг эҳтиёжлари чексиздир: Одам бир эҳтиёжини қондириши билан иккинчиси пайдо бўлади ва бу узлуксиз давом этади. Ушбу масаладаги муаммонинг моҳияти шундан иборатки, эҳтиёжларнинг миқдор жиҳатидан чексиз ортиб бориши ва сифат жиҳатидан янгиланиб туриши иқтисодий имкониятлар чекланганлигига тўқнаш келади. Эҳтиёжларни фақат моддий неъматлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш орқалигина кўпайтириш мумкин.


Мазкур масалаа жахон аҳолиси муттасил ортиб бораётганлигини ёдда тутиш керак. Ер юзида аҳоли сони 1 миллиардга етиши учун (бу 1850 йилда содир бўлган) 10 минг йил керак бўлди. Жаҳон аҳолисининг сони 2 миллиардга етиши учун яна 80 йил (1930 йил) керак бўлди. Бу сонни икки бараварга кўпайтириш (4 миллиардга етказиш) учун эса атиги 45 йил (1975 йил) кифоя қилди. 2011 йилда дунё аҳолиси сони 7 миллиард кишидан ортди. 2050 йилда эса курраи заминимизда 8,9 миллиард одам яшаши прогноз қилинмоқда.
XIX аср ўрталаридан бошланган аҳоли сонининг бу суръатларда ўсиши одамларнинг шахсий ва ижтимоий эхтиёжларини қондирадиган жамланма маҳсулот илдамроқ ўсишини тақозо этганлиги тушунарлидир.
Америкалик иқтисодичилар иқтисодий ўсиш тарихини 500-йилдан бошлаб тадқиқ этар эканлар, диққатга сазовор хулосаларга келдилар. Сўнгги 1500 йил давомида аҳолининг ўсиши билан жон бошига маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўсиши ўртасида муайян боғлиқлик бўлган тўрт давр аниқ кўзга ташланади. Олимларнинг таҳлиллари аҳоли жон бошига маҳсулот ишлаб чиқариш 1000 йил (500-1500 йиллар) давомида кўпаймаган ва ана шу давр мобайнида аҳолининг йиллик ўртача кўпайиши суръати 0,1% ни такшил этган. Мазкур кўрсаткичларнинг бир мунча ўсиши кейинги уч юз йил (1820 йилгача) даврида аниқланган, лекин бунда ўсиш суръати жуда паст бўлган. Ўсишда кескин сакраш замонавий капитализм босқичида (1820-1980 йилларда) содир бўлган. Бунда аҳоли жон бошига махсулот ишлаб чиқариш ўсишининг суръатлари йилига 1,6 % ни ташкил этгани холда, аҳоли сони йилига тахминан 1,0 % га кўпайган.
Юзаки қараганда аҳолисининг сони кўп бўлган ва улкан бўш иш кучи заҳирасига эга давлатлар иқтисодий ўсишда юқори суръатларга эришиш имкониятларига эгалар. Амалда эса аҳолиси кўп бўлган аксарият мамлакатларда иқтисодий ўсиш суръатлари жуда паст, аксарият ҳолларда аҳолининг табиий ўсиши суръатларидан кам. Гап шундаки, иқтисодий ўсиш фақат натура-ашёвийгина эмас, балки молиявий хусусиятга ҳам эгадир. Ишлаб чиқаришда банд бўлмаган меҳнатга лаёқатли аҳолини иш билан таъминлаш учун янги иш жойлари ташкил этиш талаб этилади, бунинг учун эса инвестициялар киритилиши зарур. Инвестицияларнинг мавжуд бўлиши капитал жамғарилиши билан боғлиқдир. Бу эса, ўз навбатида, бугунги ва эртанги истеъмол миқдори ўртасида танлашга, яъни келажакда кўпроқ истеъмол қилиш учун ҳозир нимадандир ўзини чеклаш зарурияти билан боғлиқдир.
Шундай қилиб, иқтисодий ўсиш капитал ортиши билан иш кучи кўпайиши ўртасидаги нисбатга, яъни капитал билан қуролланишдаги ўзгаришга боғлиқдир. Агар капитал аҳоли кўпайишига нисбатан тезроқ ортадиган бўлса, ҳар бир ходимнинг капитал билан қуролланиши ишлаб чиқариш самарадорлиги ва жон бошига даромаднинг асоси сифатида кўпайиб боради. Аксинча, аҳолининг кўпайиши капитал ортишидан илдамроқ бўлса, меҳнат фаолиятига киришаётган иш кучи камроқ капитал билан таъминланган бўлади. Бунинг оқибатида меҳнат унумдорлиги камайиши ҳамда миллий маҳсулот ўсишининг суръатлари пасайиши мумкин. Яъни иқтисодиётнинг ўсиш қобилияти манбаи жамғармалар бўлган капитал жамғарилиши суръатларига боғлиқдир.
Жамғармалар – одамлар келажакдаги харидлари, келажакдаги эҳтиёжларини қондириш учун жамғариладиган пул даромадларининг бир қисмидир. Улар мавжуд даромад билан истеъмол харажатлари ўртасидаги фарқдир. Жамғармалар, ўз навбатида, даромад даражаси ва истеъмол даражасига боғлиқдир.
Истеъмол – эҳтиёжларни қондириш мақсадида маҳсулотлар, буюмлар, неъматлар, товарлар, хизматлардан фойдаланиш, уларни истеъмол қилишдир.
Шунинг учун иқтисодий ўсиш назарияларида капитал жамғарилиши юксак даражасини таъминлайдиган жамғармаларнинг энг мақбул даражаси тадқиқ қилинади. У барқарор ва мутаносиб ўсишни таъминлайди.
Одатда иқтисодий ўсишнинг қуйидаги назарияларини фарқлайдилар:
● иқтисодий ўсишнинг янги кейнсча назариялари;
● иқтисодий ўсишнинг янги классик назариялари;
● иқтисодий ўсишнинг эмпирик назариялари;
● эндоген ўсишнинг янги назариялари (расм).




Download 233,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish