Ижтимоий ривожланиш назариясининг методологик асослари Иқтисодий ўсиш ва унинг кўрсаткичлари


расм. Аҳоли турмуш даражасининг индикаторлари



Download 233,5 Kb.
bet5/16
Sana21.02.2022
Hajmi233,5 Kb.
#74620
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Турмуш, тенгсизлик даражаси ва инсон тараққиёти

расм. Аҳоли турмуш даражасининг индикаторлари

Аҳоли турмуш даражаси ва турмуш сифати миқдор ва сифат кўрсаткичларига ажратилиши мумкин. Турмуш даражаси ва турмуш сифатининг интеграл кўрсаткичи сифатида турли даврларда қуйидагиларни қўллаш таклиф этилган эди:


● аҳоли жон бошига миллий даромад;
● уй хўжаликларидаги умумий харажатларда овқатланиш учун чиқимларнинг улуши;
● ўлимнинг нисбий коэффициенти (у 50 ёш ва ундан бўлган шахслар ўлимининг ўлимлар умумий сонига нисбати сифатида аниқланган);
● аҳоли умр кўришнинг ўртача давомийлиги;
● бўш вақт кўрсаткичи.
Аҳолининг турмуш сифатини акс эттирадиган кўрсаткичларнинг халқаро тизими 1978 йилда БМТ томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, кўрсаткичларнинг қуйидаги 12 та асосий гуруҳларини камраб олган:
● аҳолининг демографик хусусиятлари (туғилиш, ўлим, касалланиш, умр кўриш давомийлиги ва ҳоказолар);
● турмушнинг санитария-гигиена шароитлари;
● озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол қилиниши;
● турар-жой шароитлари ва узоқ муддат фойдаланиладиган истеъмол товарлари (автомобиль, телевизор, музлаткич ва ҳоказолар) билан таъминланганлик;
● таълим ва маданият;
● иш билан бандлик ва меҳнат шароитлари;
● аҳолининг даромадлари ва харажатлари;
● турмуш кечириш қиймати ва истеъмол нархлари;
● транспорт воситалари;
дам олишни ташкил этиш, жисмоний тарбия ва спорт;
● ижтимоий таъминот;
● инсон эркинлиги.
БМТ Статистика комиссияси томонидан юқорида қайд этилган гуруҳлардан ташқари турмуш сифатини баҳолаш учун зарур бўлган, лекин БМТ экспертлари фикрича, уларнинг асосий хусусиятларини акс эттирмайдиган, умумий бўлим ажратиб кўрсатилган. Бу бўлимга қуйидаги кўрсаткичлар киритилган:
● миллий даромад, аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ ва у ўсишининг ўртача йиллик коэффициенти;
● ижтимоий хизмат ҳажми ва турлари;
● аҳолининг шахсий истеъмоли учун харажатлари, уларнинг таркиби ва ўртача йиллик ўсиш коэффициенти, аҳолининг зичлиги;
● аҳолига транспорт хизмати кўрсатилиши;
● алоқа воситалари, матбуот ва хоказоларнинг амал этиши.
Иқтисодий ривожлантиришнинг ижтимоий мезонлари шу қадар муҳим аҳамият касб этмоқдаки, улар кўпгина сиёсий тузилмалар дастурий мақсадлари ҳамда иқтисодий ривожланиш миллий моделларининг ажралмас қисмига айланди. Янги тенденциялар таъсирида давлатларнинг ижтимоий сиёсатида ҳам жиддий ўзгаришлар рўй берди. Бу эса ўз навбатида “ижтимоий давлат”, “умумий фаровонлик давлати” моделлари тўғрисида хулосалар чиқаришга хизмат қилди. Кўпгина давлатлар сиёсатидаги бундай ўзгариш кўп жиҳатдан инсон омили, инсон билимлари, ахборот ижтимоий ишлаб чиқаришни ривожлантиришда ўйнаётган ниҳоятда муҳим роли билан изоҳланади.
“Ижтимоий давлат” сиёсати давр талабига жавоб бўлди ва ижтимоий сохада туб ўзгаришларни бошлаб берди. Шу максадда аҳоли турмуш даражасини ошириш дастурлари ишлаб чиқилди. Улар таълим, соғлиқни сақлаш, турар жой қурилиши, ижтимоий таъминот давлат тизимларини яратиш, энг кам иш ҳақи миқдорини тартибга солиш ва ҳоказоларни назарда тутади. Ушбу ўзгаришлар шу қадар жиддий эдики, тадқиқотчилар бозор капиталистик хўжалигининг сифат жиҳатдан янги ҳолатга айланиши тўғрисида фикр билдира бошладилар.



Download 233,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish