II-BOB. ОИЛАЛАРДА НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШНИНГ ПСИХОЛОГИК ЙЎЛЛАРИ
2.1.Ота-она ва фарзандлар ўртасидаги низоларни ҳал этиш бўйича психолог маслаҳатлари
Инсон болаликдан баҳс-мунозаралар, низолар ичида ўсиб улғаяди. Ўзбек жамиятида низолар, одатда, оилавий қоидалар, анъана ва удумлар воситасида бошқарилади1.
Болалар аксарият ҳолларда оиладаги катталарнинг гапи- дан чиқмасликка ҳаракат қилишади. Айни вақтда болалар- нинг ижтимоийлашуви жараёнида сон-саноқсиз саволлар пайдо бўла бошлайди ва уларга ҳамиша ҳам оилада жавоб топилавермайди ва кўпинча ўзларида туғиладиган савол- ларни ота-оналарга беришга жазм қилмайдилар. Бунинг са- баби ўзбек оилаларида тарбия масаласи диний тарбия билан чамбарчас боғланиб кетганлиги туфайли кўпинча болалар билан у ёки бу тарбиявий масала муҳокама қилинмайди.
Умуман, бола билан ота-она ўртасидаги тарбиявий маса- лалар бугунги кундаги ижтимоий тараққиётга мос равишда талқин этилиши мақсадга мувофиқ. Ёшлар билан боғлиқ муаммолар ҳақида гапирганда низоларга алоҳида тўхталиш лозим. Зеро, айнан болалик ва ўсмирлик даврида бўлиб ўт- ган воқеа-ҳодисалар инсоннинг шахсиятини шакллантиради ва бир умр у билан ҳамроҳлик қилади. Ёшлар билан боғлиқ шундай муаммолар борки, улар айнан ўсмирлик ва болалик даврида тарбияда йўл қўйилган қўпол хатолар, болалар билан изчил мулоқот ўрнатмасдан анъанавий тарбия усулларидан кўр-кўрона фойдаланиш оқибатида келиб чиқади. Устига устак, болалар боғчаси, ўрта мактабларда тарбияда йўл қўйиладиган хатолар ҳам оиладаги хатоларнинг давоми тарзида болаларнинг шахсиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Оилавий низоларни ҳал қилувчи мутахассислар билишлари шарт бўлган муаммолардан бири оиладаги авлодлар ўртасидаги низолардир.
Ҳар бир оилада вақти-вақти билан низолар чиқиб тура- ди. Уларни ҳеч бир оила четлаб ўта олмайди. Кўпинча ни- золар майда-чуйда гап сўзлар билан тугаб кетса-да, аслида ҳал этилмаган муаммолар аста-секин тўпланиб эҳтиросли уруш-жанжалларгача бориб етади. Айни вазиятда, уйда болаларнинг эҳтироси кучайиб кетиши кузатилади ва улар қайсарлик қилиб, оила аъзоларининг асабига салбий таъсир кўрсатадиган даражада “томоша” кўрсатишлари мумкин. Оиладаги бундай жараён деярли ҳамиша муҳокама қили- нади. Чунки оилавий муносабатлар ва низолар бутун ду- нёни қамраб олган муаммо ҳисобланади. Оилавий низолар одатда:бир-бирини тингламаслик, яъни бир-бирининг иста- кларини эшитмаслик, ҳаётга бўлган қарашларнинг фарқла- ниши, ўта қаттиқ назорат; таъби устидан кулиш, эътибор етишмаслиги, иш фаолиятидаги муаммолар туфайли юзага келади.
Оилавий низони англаш, аниқроғи, болалар ва ота-она-
лар, оила аъзолари ўртасидаги низоли ҳолатларга барҳам бериш учун юқорида қайд этилган ҳар бир вазиятни бир- ма-бир кўриб чиқиш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |