Низоли вазиятда тарафлар ўзларининг ҳақ эканлик- ларини овозини баландлатган ҳолда исботлашга урини- шади. Шу тарзда асло бир-бирини эшитмасдан овози бо- рича бақириб, бир-бирини “ўчириш”га ҳаракат қилишади. Бундай ҳолатда тарафлар ўзини босиб олган ҳолда, ақлни ишга солишлари муҳим.
Биринчи қоида – шу. Тарафлар иродани қўлга олиб, галма-галдан бир-бирларини эшитишлари керак бўлади. Бу ҳолатда улар охиригача эшитмасдан, бир-бирининг сў- зини бўлиши вазиятнинг янада чигаллашувига олиб кела- ди. Ота-оналар ўсмирларга соат саккизгача рухсат беришса, болалар албатта соат ўн биргача кўчада бўлишни исташа- ди. Болалар турли тақинчоқлар, сирғалар, ғайриодатий соч турмаклар, татуировкаларни санъат дея қабул қилишса, ота- оналар учун бу нарсалар фақат тарбиясизликнинг ифодаси- дир. Вақт ўтиши билан ҳамманинг таъби ва қизиқишлари ўзгара боради. Ота-оналар истар-истамас болаларининг қи- зиқишлари ва ўзларининг истаклари ўртасидаги фарқ билан тўқнаш келишади. Бу ҳолатда қандай йўл тутиш керакли- ги, одатда, ота-оналар учун жумбоқ. Авваламбор, ҳаётга бўлган муносабатини тафаккур қилиш учун болага имкон бериш зарур. Масалан, болада ғайритабиий соч турмаги қи- лиш, сирға тақиш ёки татуировка қилиш истаги борлигини сездингиз. Ота-онага бу ҳолат жамият орасида обрўсизлик келтиради, аниқроғи, муваффақиятсизлик, бола тарбия қила олмасликнинг ифодаси сифатида қаттиқ руҳий зарба беради. Лекин вазиятни ўнглаш учун унга бақир-чақир қилиб “ақл- дан озганлигини исботлаш” вазиятга тескари таъсир кўрса- тади. У билан суҳбат қилиш зарур. Бу вазиятда ундан бир нарсани билиш талаб этилади. Унинг бу хатти-ҳаракатидан мақсади ўзининг ғайритабиий шахсиятини ифодалашми ёки мода туфайлими, шунга аниқлик киритиш зарур. Бу вазият- да албатта болага бир нарсани тушунтириш керак: балоғат- га етгандан кейинги ҳаёти, истиқболи ҳақида тушунтириш ва мустақил ҳаётга киргандан кейин истаган нарсасини қи- лиш мумкинлигини уқтириш лозим (вақт ўтгач унинг таъби ва фикри ўзгаради). Иккинчидан, унинг ана шу ғайритаби- ий истаклари якка ҳолдаги истакми ёки жамият талабими? Мана шу тарздаги суҳбатда мусбат ва манфий жиҳатларни бола билан биргаликда ҳисоб-китоб қилиш натижа беради. Қаттиқ назорат кимга ҳам ёқарди, айниқса, бу кимнингдир кимдир устидан мутлақ ҳокимияти шаклида бўлса. Ота-о- наларнинг ўсмирлар устидан мутлақ назорати улар онгида яширин норозилик кайфиятини туғдиради. Айни вақтда ота-оналар ҳам болани чеклаш, чегаралаш ва назорат қилиш зарурлигини ва назоратнинг ҳам чек-чегараси бўлишини ҳам яхши тушунишлари керак. Боланинг шахсияти устида, яъни унинг мустақил шахс бўлиб етишиши устида ишлаш талаб этилади. У мустақил шахс бўлиб етишиши учун ўзи қарор қилиши талаб этиладиган мураккаб вазиятда тафак- кур қилиши ва ихтиёри билан сўнгги сўзни ўзи айтишига имкон яратиш зарур.
Бола билан тенг даражада гаплашинг! Унга зинҳор
“сен ҳали ёш боласан, нимани ҳам тушунардинг” қабилида муносабатда бўлманг! Бу унинг эндигина шаклланиб кела- ётган шахсиятини барбод этади ва қаттиқ хафа қилади. Агар бола болалигида ва ўсмирлигида мана шундай муносабат билан “тарбия” қилинса, тобелик ҳисси, шахсиятсизлик уни бир умр таъқиб қилиши мумкин. Ўсмир қандайдир замо- навий эстрада мусиқасини баланд овозда эшитса ёки ғарб хонандаларининг ноанъанавий усулдаги кийимини кийиб келса, ота-она қай аҳволга тушади? Аввалига улар шошиб қолишади, кейин эса унинг ушбу ғайриахлоқий қизиқиши- ни сўндириш мақсадида уст-боши ва эшитаётган мусиқаси устидан кулишни бошлашади. Аслида эса бу вазиятда қи- линган ҳар бир хатти-ҳаракат бола руҳиятига зарба беради. Оқибатда боланинг ота-онасидан бегоналашуви бошланади, ўз қизиқишлари, фикрлари, ҳаётга, бошқаларга муносаба- тини яширишга мажбур бўлади. Унинг ҳар қандай қараши, хатти-ҳаракати ота-онасининг мазахига сабаб бўлиши мум- кинлиги миясида муҳрланиб қолади. Кейинчалик каттароқ бўлгач, ўзида йиллар давомида тўпланиб қолган салбий фикрлар вулқон сингари отилиб чиқади ва авлодлар ўртаси- да узоқ вақтгача сақланиб қоладиган катта низога айланади.
Бундай ҳолатда жиддий низонинг олдини олиш учун
қандай йўл тутиш зарур?
Ота-оналар ўз болаларининг таъбини ҳисобга олишла- ри талаб этилади. Ҳар бир бола индивид ва унинг кийи- ниши, эшитадиган мусиқаси, характерида ифодаланади- ган ўзига хос таъби борлигини унутмаслик керак. Болада пайдо бўлган бирор-бир янги одат у яшаётган воқеликдаги бирор ҳодиса, унинг ҳаётидаги бирор ўзгаришга нисбатан ҳимоя реакцияси тарзида вужудга келган бўлиши мумкин. Буни диққат билан текшириб кўриш зарур. Балки ўспирин илк ва жавобсиз муҳаббат туфайли ўзига хос янги қиёфага киргандир. Агар бола қандайдир шовқин-суронлироқ му- сиқани эшитаётган бўлса, унда мактабдаги ижтимоий му- носабатларда жасурлик етишмаётганлигидан бўлиши ҳам мумкин. Унда пайдо бўлган бундай ғайритабиий қизиқиш- нинг асл сабабини секинлик билан суриштириш керак. Бу ҳолат воқеликдаги мураккабликлар туфайли вужудга кел- ган вақтинчалик ҳолат бўлиши мумкин ва бунинг учун ҳеч ҳам айюҳаннос солиш шарт эмас. Болага эътибор етишма- ётган бўлса, албатта, у жанжал қилиб, ўзига нисбатан эътибор талаб қилиши мумкин. Ота-она буни тезда илғайди. Бундай жанжалли вазиятнинг олдини олиш учун ота-она- лар, аввало, ўз фарзандининг тафаккури, унда рўй бера- ётган ўзгаришларни мунтазам кузатиб боришлари зарур. Ўз фарзанди билан биргаликда ривожланишни одат қил- ган ота-оналар оилавий муносабатларда мутаносибликка эришадилар. Болалар билан ҳар қандай мавзуда мунтазам суҳбатлар уюштириш бола шахсиятининг шаклланишига, жамиятда дуч келадиган турли вазиятларда мураккаб ҳо- латларга тушиб қолишининг олди олинишига ёрдам бе- ради. Болага эътибор, меҳр-муҳаббат етишмаса унинг ха- рактерида жоҳиллик, қаҳр-ғазаб кучаяди. Қаҳр-ғазаб эса уруш-жанжаллар ва низоларнинг ўчоғидир. Ота-она ўз боласига ҳар доим муҳаббатини сўзда ифодалаши шарт! Албатта, бу оиладаги ички муҳитга, яъни ота-она муноса- батлари ёки умуман катталарнинг ўзаро муносабатлари- га боғлиқ. Тўкис бўлмаган оилаларда ҳам шундай вазият кузатилиши мумкин. Ёки бўлмаса, ишдан ҳориб қайтган ёки мураккаб вазиятда ишлаётган ота-она учун болалар- га эътибор кам бўлиши табиий. Бундай ҳолатда авлодлар ўртасида нафақат тушунмовчилик, балки тўқнашув бўли- ши мумкин. Ишхонада кун бўйи тўпланган салбий ҳиссиёт билан келган дарғазаб ота-она ўз ғазабини болалар устига “тўкиши” табиий. Бу ҳолат албатта боланинг тафаккурига, ахлоқига ўз таъсирини ўтказади. Мураккаб даврни боши- дан ўтказаётган ўспирин учун энг яқин кишисидан кута- ётган меҳр ўрнига эшитиладиган бундай қаҳр-ғазаб унинг характерида ўз изини қолдиради. Бундай ҳолатда ота-она болалар билан бироз гаплашиб, ҳориганлигини ва тинчлик зарурлигини тушунтириши зарур. Боладан ота-онанинг ҳолатини тўғри тушунишни сўраш шарт, яъни ҳар сафар болага тафаккур қилган ҳолда тўғри қарор қабул қилиши учун шароит яратиш зарур.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам ота-она болаларга алоҳида меҳр
кўрсатиб, ҳафта сўнгида улар билан бирга айланиш, овқат қилиш ва шунга ўхшаш тарзда “оилага ўзини тўлиқ бахш этиши”ни ваъда бериши зарур. Шу ҳолатда болалар оила юкини ҳар жиҳатдан кўтараётган ота-онанинг ҳолатини тўғри тушуниш зарурлиги тўғрисида қарорга келадилар.
Уруш-жанжалли ҳолатларнинг олдини олиш учун бола- га ўз вақтида меҳр-муҳаббат кўрсатиш, эътибор қаратиш, уни тушуниш ва у берган қарорни холислик билан баҳолаш ва тўғри қабул қилиш талаб этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |